Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

Тежаймиз ва экологияга фойда келтирамиз

06 July, 2023

Инсоният учун нимаики фойдали бўлса, экологиямиз учун ҳам фойдалидир. Кундалик ҳаётимиздаги аксарият фойдали одатлар маблағингизни тежаш билан бир қаторда атроф-муҳит муҳофазасига ўз ҳиссангизни қўшишингизга ёрдам беради. Қуйидаги мақоламиз орқали қайси янги одатлар билан икки баробар унумдорликка эришиш мумкинлиги ҳақида билиб оласиз!

Целлофан халталардан фойдаланманг

Ўрнига бир нечта шоппер-сумкалар олиб қўйинг. Улар тахланган ҳолатда кўп жой олмайди, сиз ҳар сафар пулга сотиб оладиган елим халталардан анча қулай ва кўриниши жиҳатидан ҳам чиройли.

Бутилкалардаги сувлардан воз кечинг

Жазирама ва сувга ташналик мавсуми эшик қоқмоқда. Ҳар сафар сувга пул сарфламаслик, шаҳардаги чиқиндилар сонини орттирмаслик учун махсус бежирим сув идишини сотиб олишингизни тавсия қиламиз. Уни ҳар сафар уйда ёки офисда бўлганингизда тўлдириб олишингиз мумкин. Кўча-кўйда дўконма-дўкон сув излаб юришингизга эҳтиёж қолмайди.

Автомобилда эмас, аксинча мустақил ҳаракатланиш

Такси ёки шахсий автомашина — энг кўп харажат талаб этувчи ва ноэкологик ҳаракатланиш воситалари. Имкон қадар жамоат транспортидан фойдаланинг, ундан ҳам яхшиси пиёда ҳаракатланишга одатланинг. Ана шунда ҳеч қандай тирбандлик сизга “хавф” солмайди, оёқ-қўлингиз чигили ёзилиб, танангиз сизга раҳмат айтади!

Суви оқиб турган жўмракларни таъмирлаб қўйинг

Бундай жўмраклардан кунига 25 литргача, баклардан эса бир суткада 2000 литргача сув оқиб кетиши мумкин! Ўйлаб қаралса, аслида шунчаки сув эмас, балки сизнинг пулларингиз оқиб кетяпти. Шунинг учун ҳам сантехника воситаларини ўз вақтида таъмирлаб туринг.

Электр қурилмаларига алоҳида эътибор қаратинг

Хоналарда фойдаланилмаётган чироқларни ўчириб юриш орқали электр учун тўлов ҳисобини сезиларли даражада камайтириш мумкин. Агар электр қурилмасидан доимий равишда фойдаланилмаса, уни тармоқдан ўчириб қўйиш лозим. Буни розеткадан вилкани чиқармай, узайтиргичдаги тумблер ёрдамида бажариш қулай.

Замонавий лампалардан фойдаланинг

LED ва SLF лампаларининг нархи одатий лампаларга нисбатан қимматроқ бўлиши мумкин, лекин улар электр энергиясини нисбатан камроқ сарфлайди ҳамда узоқ муддат хизматингизда бўлади. Улар сизнинг ҳамёнингиз ва экология учун фойдали.

Батарейкалар ўрнига аккумуляторлардан фойдаланинг

Аккумуляторлар қулай, бир неча маротаба фойдаланишдаёқ ўз нархини қоплайди. Батарейкаларни мунтазам алмаштириш керак, шу билан бирга уларни утилизация қилиш жараёнида атроф-муҳитга зарар етади.

Экология ва даромадингиз муҳофазасини таъминлашнинг яна бир усули – электрон пуллардан фойдаланиш.

A-Pay иловасини юклаб олинг! Маблағларингизни ишончли ва қулай электрон ҳамёнда сақланг!

Унда сиз ҳар ҳафта давомида бажарилган вазифалар эвазига бонусларни қўлга киритишингиз, шунингдек, ҳамкорларимизнинг республика бўйлаб жойлашган савдо дўконларида APS-ҳамён орқали тўловларни амалга ошириб, ҳар бир харид учун 2%дан бошланадиган кешбекка эга бўлишингиз мумкин.