Эҳтимол, пассив даромад ҳақида аввал ҳам эшитгандирсиз. Агар пулларингизни кўпайтирмоқчи бўлсангиз, унда мазкур усул яхши ечим бўлиши мумкин. Келинг, бу нима эканлиги ва пассив даромаднинг қандай турларини ўзлаштириш мумкинлигини билиб оламиз.
Пассив даромад бу – доимий меҳнат қилишингизни талаб қилмайдиган даромад. Бундай ҳолда, пулнинг ўзи сизга пул келтира бошлайди. Фаол даромадда бари аксинча: пул ишлаб топиш учун ҳаракат қилишингиз (масалан, ишлашингиз) керак.
Эътибор беринг:
- Одатда пассив даромад бу – унчалик катта бўлмаган, бироқ барқарор равишда олинадиган пул миқдори.
- Бундай усулда даромад олиш учун сизда сармоя киритиш учун маълум миқдорда пул маблағлари бор бўлиши муҳим.
- Пассив даромад ҳам ишнинг бир тури, аммо у сизнинг фаол иштирокингизни талаб қилмайди. Янги билимларни ўзлаштириш учун сизга бироз вақт талаб қилинади, кейин эса ишлар қандай кетаётганини кузатиш қолади холос.
- Хатарларни баҳоланг. Кўпинча энг кўп фойда келтирадиган сармоя турлари энг хатарли бўлади.
- Бу ерда сабр-тоқат ва бардошлилик муҳим, негаки жараён секин кечиши мумкин. Бизнесингиз ва тажрибангиз ўсиши билан пул айланмаси ҳам ўсиб боради.
Сизга нималар пассив даромад келтириши мумкин? Қуйида бир нечта энг кенг тарқалган мисолларни келтирамиз:
- Ижарага бериш: уй, автомобиль, таъмирлаш учун ускуналар, мебелни ижарага беришингиз мумкин.
- Қимматли қоғозларга сармоя киритиш. Сармояни кам пул миқдори билан ҳам бошлаш мумкин, аммо инвестициялар мавзусини яхши тушуниш ва хатарларни тўғри баҳолашни билиш муҳим.
- Сайт яратиш ва ундаги рекламадан даромад олиш. Компьютерда ишлаш кўникмалари яхши бўлиши ва ҳар куни камида 2 соат бўш вақт талаб этилади.
- Кўчмас мулк: хонадон ёки ҳовли сотиб олиш. Уй-жой нархлари ошиб боради, бир неча йилдан кейин эса хонадонни бошқача нархда сотиш мумкин.
- Банк омонатлари. Катта даромад келтирмайдиган, аммо жиддий хатар туғдирмайдиган энг машҳур усул. Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, мазкур вариант кўпинча пулни ошириш учун эмас, балки уни сақлаш учун кўпроқ мос келади.
Шунингдек, ўзингизнинг кучли томонларингизни ёдда тутиш ҳам муҳим. Агар бирор истеъдодингиз бўлса, улар сизга пассив даромад келтириши мумкин. Бу сиз ёзган китоб, басталаган мусиқа ёки Интернетдаги сиз яхши биладиган мавзу ҳақида блог бўлиши мумкин.
Агар ҳар кунлик хатти-ҳаракатлардан пул ишлашни истасангиз, A-Pay иловасидан фойдаланинг! Ҳамкорларимизнинг дўконларида APS-ҳамён билан амалга оширилган ҳар бир тўлов учун 2 % дан бошланадиган кафолатланган кэшбэк олинг, ҳар ҳафталик топшириқларни бажаринг ва бонусларга эга бўлинг!