Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

ОММАВИЙ ОФЕРТА: «A-PAY» ТЎЛОВ ХИЗМАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА

20 June, 2023

Сизга «A-pay» (Alter pay, Alternative payment) Тўлов хизматидан фойдаланиш тўғрисидаги Шартноманинг
барча муҳим шартлари баён этилган оммавий офертанинг матни билан танишиб чиқишни таклиф этамиз.
Мазкур ҳужжат ушбу Шартномани тузиш ҳуқуқига эга ва лаёқатли жисмоний шахсга йуналтирилган бўлиб,
директор Ко Андрей Никитович номидан «CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY AND INNOVATION» акциядорлик жамиятининг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 367- ва 369-моддаларига мувофиқ «A-pay» тўловлар хизматидан фойдаланиш тўғрисидаги расмий таклифи – оммавий офертаси ҳисобланади.
«A-pay» Тўлов хизматидан фойдаланиш тўғрисидаги оммавий оферта Шартномасининг шартларига рози бўлган
тақдирингизда Сизнинг томонингиздан оммавий офертада қайд этилган барча зарур ҳаракатлар бажарилганидан сўнг тузилган деб ҳисобланади ва бу «A-pay» Тўлов хизматидан фойдаланиш тўғрисидаги Шартномасининг ҳамма шартларига истисносиз ва қўшимчаларсиз розилигингизни англатади.

1. ШАРТНОМАДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

  • 1.1
    «A-pay» Тўлов хизмати
    – товарлар ва хизматлар/ишлар учун банк карталаридан фойдаланган ҳолда хавфсиз ҳисоб-китобни
    амалга ошириш, шунингдек, сервис вазифаларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни содир
    этишни таъминлайдиган «A-pay» Тўлов хизматидан фойдаланиш тўғрисидаги Шартнома доирасида
    ўтказмаларни амалга оширишда аппарат воситаларининг, алоқа каналлари ва бошқа
    ахборот-технологик ўзаро алоқанинг ўзига хос хусусияти.
  • 1.2
    Банк картаси (Карта)
    – Эмитент томонидан чиқарилган, товарлар ва хизматлар учун, шу жумладан, Интернет орқали
    контактсиз ўтказиш технологиясидан фойдаланган ҳолда тўланадиган банк пластик картаси.
  • 1.3
    Фойдаланувчи
    – лаёқатли ва ҳуқуқли, Банк картасига эга бўлган, ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи ва
    мажбуриятига эга бўладиган «A-pay» Тўлов хизматидан фойдаланиш тўғрисида очиқ Офертани
    (кейин – «Оферта») акцептлаган жисмоний шахс.
  • 1.4

    Шахсий маълумотлар

    – жисмоний шахсга бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган, Фойдаланувчи томонидан тақдим
    этилган
    ва унинг ёрдамида унинг шахсини тасдиқлаши мумкин бўлган ҳар қандай маълумот.
  • 1.5

    «CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY AND INNOVATION» (бундан кейин – Жамият) АЖ

    «A-pay» Тўлов хизматининг Сервисни бошқариш, Фойдаланувчилар ва тўлов Иштироклари ўртасидаги
    ўзаро ахборот ва технологик ҳамкорлиги, унинг тўлов ва бошқа амалиётлар бўйича ахборотни
    йиғиш, топшириш ва сақлаш йўли билан ишлашини таъминлайдиган мутлақо ҳуқуқига эгадир.

2. ШАРТНОМА МАЗМУНИ

  • 2.1Мазкур Шартнома қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш учун «A-pay» Тўлов хизматини тақдим этиш
    шартлари ва тартибини белгилайди:
  • 2.1.1.
    «A-pay» Тўлов хизматида мавжуд бўлган товарлар, хизматлар/ишларни етказиб берувчилар рўйхатининг
    фойдасига пул ўтказиш:
  • 2.1.2
    Фойдаланувчининг пул маблағларини ўтказиш бўйича кўрсатмаларини бажариш;
  • 2.1.3
    Фойдаланувчи томонидан мазкур Шартнома шартлари асосида «A-pay» Тўлов хизматида мавжуд бўлган
    бошқа амалиётларни бажариш;
  • 2.2.
    «A-pay» Тўлов хизмати доирасида Жамиятнинг мажбуриятлари Фойдаланувчининг ўтказмаларини қабул
    қилиш билан чегараланади. Шу билан бирга, Жамият Фойдаланувчининг Етказиб берувчи билан тузган
    битимининг қонунийлигини, унинг шартларини, шунингдек, битимни тузиш, бажариш ва бекор қилиш
    фактлари ва оқибатларини тартибга солмайди ва назорат қилмайди, бундай битимлар учун тўловни
    қайтариш ҳам шулар жумласидан. Жамият Фойдаланувчининг Таъминловчиларнинг битим бўйича ўз
    мажбуриятларини, шу жумладан товарни етказиш, хизмат кўрсатиш ёки ишларни бажариш
    мажбуриятларини бажармаслиги (лозим даражада бажармаслик) тўғрисидаги даъволарини кўриб
    чиқмайди.
  • 2.3
    Фойдаланувчига «A-pay» Тўлов хизмати хизматларини кўрсатиш бошланган вақт – Фойдаланувчи
    томонидан ушбу Шартноманинг 3-бобида назарда тутилган ушбу Шартномани тузиш учун зарур бўлган
    аниқ ҳарактларни амалга оширган пайт ҳисобланади.
  • 2.4
    Битим бўйича қабул қилувчи билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида Фойдаланувчининг банк
    карталаридан пул маблағларини ечиб олиш учун зарур бўлган Маълумотларни киритиш имконияти
    Фойдаланувчига мазкур Шартноманинг акцептидан кейингина берилади.
  • 2.5
    «A-pay» Тўлов хизмати Фойдаланувчиларга пуллик асосда кўрсатиладиган хизматларни ўз ичига олиши
    мумкин. Фойдаланувчининг хоҳишига кўра, бундай хизматларни фаоллаштириш унинг томонидан мустақил
    равишда амалга оширилади

3. АКЦЕПТ ТАРТИБИ

  • 3.1
    Мазкур шартнома Хизматда Фойдаланувчи томонидан тўлиқ ва сўзсиз акцептланган пайтдан бошлаб
    тузилган ҳисобланади ва кучга киради.
  • 3.2
    Фойдаланувчининг «A-pay» Тўлов хизматидан рўйхатдан ўтишни амалга ошириши мазкур Офертани тўлиқ
    ва сўзсиз акцепти ҳисобланади. Тўлов хизмати Android ва IOS операцион тизимлари платформаларида
    ва www.a-pay.uz веб адресида мавжуд.
  • 3.3
    Шартнома тузилган жой Тошкент шаҳри ҳисобланади.
  • 3.4
    Мазкур Шартномани тузиш билан бир вақтда Фойдаланувчи «CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY AND
    INNOVATION» АЖга Ўзбекистон Республикасининг Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган шахсий
    маълумотлари (Ф.И.Ш., уяли алоқа телефонининг
    рақами, банк карталарининг рақамлари, пароллари, электрон почта манзиллари, тўловнинг ҳисоб
    маълумотлари, шунингдек, мазкур Шартномани ижро этишда зарур бўлган бошқа шахсий маълумотлар) га
    ишлов берилишига ўзининг муддатсиз розилигини бериш, шахсий маълумотлар тўғрисидаги
    қонунчилигининг талабларига мувофиқ ўз розилигини билдиради. Фойдаланувчи шахсий маълумотларига
    ишлов берилишига ўзининг розилигини тақдим этиб, шунингдек, шахсий маълумотларни йиғиш, уларни
    ёзиш, сақлаш, тизимлаштириш, тўплаш, ишлов бериш, шахсий маълумотларни ўзгартириш (янгилаш,
    ўзгартириш), янги материалларга олиш, фойдаланиш (хусусан, ахборот алмашиш ва мазкур шартномани
    бажариш мақсадида учинчи шахсларга топшириш), тақдим этиш, тарқатиш, хусусиятларини йўқотиш,
    шахсий маълумотларни олиб ташлаш, блокировкалаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги
    қонунида назарда тутилган бошқа ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширишга ўзининг рухсатини
    беради.
  • 3.5
    «CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY AND INNOVATION» АЖ Фойдаланувчини шахсий маълумотларини ҳимоялаш
    бўйича барча зарур ташкилий ва техник чора-тадбирларни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги
    талабларига мувофиқ қўлланилишини, шахсий маълумотларга ишлов бериш тамойиллари ҳамда
    қоидаларига, шахсий маълумотларнинг махфийлиги таъминланишига риоя қилинишини, шахсий
    маълумотларга ишлов берилишида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги меъёрларига мувофиқ
    хавфсизлиги таъминланишини кафолатлайди.

4. МУКОФОТ

  • 4.1
    Мазкур Шартнома доирасида Фойдаланувчига кўрсатилган хизмат учун Жамият учун мукофот Шартнома
    иловасига мувофиқ белгиланади.
  • 4.2
    Хизмат хизматларидан фойдаланганлик учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси
    ҳисобланган «сўм» да белгиланади. Хизмат Оператори мукофот миқдорини бир томонлама тўлиқ ёки
    қисман ўзгартиришга (кўпайтириш, камайтириш), янги мукофотни белгилаш ёки Шартномада белгиланган
    мукофотни бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунда кўрсатилган ўзгаришлар www.a-pay.uz. сайтида «A-pay»
    Тўлов хизматидан фойдаланиш бўйича офертага Илованинг янгиланган версияси эълон қилинган кундан
    бошлаб кучга киради.
  • 4.3
    «A-pay» Тўлов хизматида тўловлар ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш Фойдаланувчи томонидан
    қопланади.

5. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


  • 5.1
    Фойдаланувчининг ҳуқуқи:
  • 5.1.1
    Тўлов хизмати белгиланган кетма-кетликда тегишли амалиётларни бажариш орқали ҳаракатларни амалга
    ошириш зарурлигини кўрсатувчи «A-pay» Тўлов хизмати хизматларидан фойдаланиш. Фойдаланувчи
    рўйхатдан ўтганидан сўнг, «A-pay» Тўлов хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи истисноли ва ўтказиб
    бўлмайдиган ҳисобланади.
  • 5.1.2
    Ўз хоҳишига кўра, «A-pay» Тўлов хизматидан идентификация маълумотларини киритиш орқали
    фойдаланиш. «A-pay» Тўлов хизматидан фойдаланиш Фойдаланувчини «A-pay» Тўлов хизмати
    элементларини кўпайтирмаслик, такрорламаслик, сотмаслик ва бермаслик, тижорат мақсадларида
    фойдаланмаслик каби мажбуриятлар билан чеклайди, шунингдек, учинчи шахсларга «A-pay» Тўлов
    хизматидан фойдаланиш ёки унга кириш ҳуқуқини бермаслик шулар жумласидан. Фойдаланувчи «A-pay»
    Тўлов хизматига кириш амалга оширилган қурилманинг ахборот хавфсизлигини мустақил тарзда
    таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
  • 5.1.3
    Исталган вақтда «A-pay» Тўлов хизматидан фойдаланишни бекор қилиш.
  • 5.1.4
    Мазкур Офертанинг 12-бобида кўрсатилган реквизитларга тегишли ёзма хабар юбориб, ахборот
    хизматини қабул қилишдан бош тортиш.
  • 5.1.5
    Аризалар, шикоятлар ва бошқа мурожаатларни мазкур Офертанинг 12- бобида кўрсатилган
    тафсилотлардан фойдаланган ҳолда юбориш.

  • 5.2
    Фойдаланувчининг мажбуриятлари:
  • 5.2.1
    Фойдаланувчи мазкур Оферта шартларига розилик билдириб, мазкур Офертанинг талабларини бажаришга
    мажбур бўлади.
  • 5.2.2
    Мазкур Офертада назарда тутилган ҳолларда, ишончли ва долзарб бўлган маълумотларни, шу жумладан
    идентификациялаш тартиб-қоидаларини бажаришда ҳам тақдим этиш. Фойдаланувчи тақдим этилган
    маълумотларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгарликни ўз бўйнига олади.
  • 5.2.3
    Иденфикация ва хабарномаларни юбориш учун тақдим этилган шахсий маълумотлардаги, реквизитлар ва
    ҳужжатлардаги маълумотларга киритилган ўзгаришлар тўғрисида Жамиятни ўз вақтида хабардор қилиш.
  • 5.2.4«A-pay» Тўлов хизмати хизматлари учун Шартнома ва Шартнома Иловаси томонидан ўрнатилган миқдорда
    ва тартибда тўловларни амалга ошириш.
  • 5.2.5
    Мазкур Офертани амалга ошириш учун Фойдаланувчи ушбу Офертанинг амал қилиш муддати давомида ёки
    Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлашга
    розилик беради. Ушбу розилик мазкур ОФертанинг амал қилиш муддати давомида амал қилади ва бир
    томонлама рад этиш билан Фойдаланувчи томонидан бекор қилиниши мумкин. Агар мазкур Офертани
    амалга ошириш жараёнида Фойдаланувчи учинчи шахсларнинг маълумотларини тақдим этса, Фойдаланувчи
    ушбу маълумотларни қабул қилишнинг қонунийлигини ва уларни тақдим этишга ушбу шахсий маълумотлар
    субъектларининг розилигини кафолатлайди.
  • 5.2.6
    Фойдаланувчи Жамиятдан ҳаракатланувчи радиотелефон алоқаси бўйича қисқа
    матнли хабарларни жўнатиш, электрон почта бўйича мессенжерларда хабарларни ёки коммуникациянинг
    бошқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ахборот хизматини олишга ўзининг розилигини билдиради.
  • 5.2.7
    Фойдаланувчи Жамиятнинг олдиндан ёзма розилигисиз Шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини
    учинчи шахсларга тақдим этишга ҳақли эмас.
  • 5.2.8
    Фойдаланувчи «A-pay» Тўлов хизматидан фирибгарлик ёки бошқа қонунга зид бўлган мақсадларда
    фойдаланишга ҳақли эмас.
  • 5.2.9Фойдаланувчи товарлар/ишлар/хизматлар учун тўловлар, пул ўтказмаларини амалга ошириш ва/ёки пул
    маблағларини тўлашнинг ҳар бири Фойдаланувчининг ихтиёрий иродаси эканлигини, бу учун у
    Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ шахсан жавобгарликни ўз бўйнига олади.
  • 5.2.10
    Фойдаланувчи хавфсизлиги бузилганлиги ва учинчи шахслар Фойдаланувчининг профилига ва/ёки шахсий
    кабинетига рухсатсиз кирганликлари тўғрисидаги барча ҳолатлар бўйича Жамиятни зудлик билан
    хабардор қилиши керак бўлади. Ўз вақтида хабар берилмаган тақдирда, Фойдаланувчи ўз профили ёки
    шахсий кабинети орқали амалга оширилган ҳаракатлар ва/ёки оқибатлар учун шахсан жавобгар
    ҳисобланади.

  • 5.3
    Жамиятнинг ҳуқуқлари:
  • 5.3.1
    Агар Фойдаланувчи мазкур Офертада кўрсатилган тартибда аутентификация қилинмаган бўлса,
    амалиётни ўтказишни бекор қилиш.
  • 5.3.2
    Ушбу тўлов мазкур Оферта шартларига ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадни легаллаштиришга,
    терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши
    курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига зид эмаслиги аниқ бўлмагунча, шубҳали
    бўлган тўловларни амалга оширишни тўхтатиб туриш. Томонларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя
    қилишга қаратилган бундай тўхтатиш мазкур Офертанинг бузилиши ҳисобланмайди ва мулкий санкциялар
    ва бошқа салбий оқибатларнинг қўлланилишига сабаб бўла олмайди. Шубҳали тўлов тўхтатилганлиги
    сабабли Фойдаланувчида юзага келган зарар компенсация қилинмайди.
  • 5.3.3
    Фойдаланувчи томонидан тўлов реквизитларини кўрсатишда хатога йўл қўйилганда, амалиётларни
    ўтказишда зарур бўлган ҳужжатлар (реквизитлар) ни тақдим этмаганда
    ёки тўлиқлигича тақдим этмаганида, шунингдек, амалиёт Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва
    мазкур Оферта шартларига зид бўлган тақдирда амалиётни ўзтказишни рад этиши мумкин.
  • 5.3.4
    Жиноий йўл билан қўлга киритилган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялалаштириш ва
    оммавий қирғин қуролларини тарқатишга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилган
    ахборотни қайд этишда зарур бўлган, маълумотлар, ҳужжатларни тадим этмаган тақдирида
    Фойдаланувчининг кўрсатмаларини бажармаслик.
  • 5.3.5
    Фойдаланувчи томонидан Оферта шартлари бузилган ҳолатларда ёкиЎ збекистон Республикасининг
    амалдаги
    қонунчилигида назарда тутилган асосларда Офертани бекор қилиш.
  • 5.3.6Мазкур Оферта доирасида Томонларнинг ўзаро алоқасида ишлатиладиган интерфейс ва дастурий
    таъминотни ишлаб чиқариш.
  • 5.3.7
    Мавжуд носозликлар, хато ва муваффақиятсизликлар аниқланганда, шунингдек, профилактика
    чораларини ўтказиш мақсадида, ушбу Оферта доирасида Томонларнинг техник ўзаро таъсирини
    таъминлайдиган дастурий таъминот ва/ёки мосламаларни ишлашини тўхтатиб туриш.
  • 5.3.8
    Ҳар қандай усулда йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, шунингдек, керак бўлса, ҳар қандай статистик ёки
    техник маълумотларни ўз хоҳишига кўра учинчи шахсларга бериш.
  • 5.3.9
    Фойдаланувчи томонидан шахсан ёки учинчи шахслар томонидан Офертани тузишда ёки амал қилиш
    муддати давомида тақдим этилган Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини Офертани амалга ошириш
    мақсадида ҳар қандай усулда қайта ишлаш.
  • 5.3.10
    Ўзгаришларни www.a-pay.uz. сайтида эълон қилиш орқали амалдаги Оферта ва Тарифларга бир
    томонлама тартибда ўзгартириш киритиш. Агар ўзгартиришлар кучга кирадиган бошқа сана, улар эълон
    қилинганида қўшимча равишда белгиланмаган бўлса, ўзгартиришлар эълон қилинган вақтдан бошлаб
    кучга киради.
  • 5.3.11
    Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўз фаолиятини амалга ошириш мақсадида
    учинчи шахсларни жалб қилиш.

  • 5.4
    Жамиятнинг мажбуриятлари:
  • 5.4.1
    «A-pay» Тўлов хизматининг ишлашини таъминловчи кўчириш мосламалари, мобил иловалари, веб-сайт
    ва/ёки бошқа дастурий маҳсулотларнинг ишлашида Жамиятга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли хато
    ва/ёки носозлик; Фойдаланувчида «A-pay» Тўлов хизматининг ишлашини таъминловчи дастурий
    таъминотга вақтинчалик кириш имкони бўлмаган; учинчи шахсларнинг қонунга зид ҳаракатлари,
    Фойдаланувчининг айби билан содир бўлган носозликлардан ташқари бошқа техник имкониятлар
    мавжудлигида «A-pay» Тўлов хизматининг узлуксиз ишлашини таъминлаш.
  • 5.4.2
    Фойдаланувчининг тўлов, пул ўтказиш бўйича буюрматларини бажариш. Фойдаланувчининг маблағлари
    ҳисобидан олинган вақтдан бошлаб Жамиятнинг мажбурияти тўлиқ тарзда бажарилган ҳисобланади.
    Фойдаланувчининг хатоси билан, нотўғри қабул қилувчиларга маблағ ўтказиб юборганлиги учун Жамият
    жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
  • 5.4.3www.a-pay.uz сайтида бундай билдиришнома жойлаштириш орқали Фойдаланувчини ушбу Офертага
    киритилган ўзгартиришлар ҳақида хабардор қилиш (Тарифлар ва/ёки қўшимча хизматлар кўрсатиш
    шартлари шулар жумласидан).
  • 5.4.4
    Шахсий кабинетда мавжуд бўлган маълумотларга бошқа шахсларнинг рухсатсиз киришларини олдини олиш
    учун чора кўриш.
  • 5.4.5
    Фойдаланувчи ҳақидаги амалиётлар ва маълумотларни сир сақлаш. Фойдаланувчи тўғрисидаги
    операцилар ва маълумотлар бўйича сўровлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган
    ҳолларда, Фойдаланувчининг розилигисиз бошқа шахсларга тақдим этилиши мумкин.
  • 5.4.6
    Мазкур Оферта кўзда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.

6. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

  • 6.1
    Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ва/ёки лозим даражада бажармаган тақдирда,
    Томонлар ушбу Оферта шартларига ва Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ
    жавобгар бўладилар.
  • 6.2
    Жамият Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаслик ва/ёки лозим даражада бажармаганлиги учун агар
    бундай бажармаслик ва/ёки лозим даражада бажармаслик Фойдаланувчи ва/ёки бошқа ҳисоб-китоб
    Иштирокчиларининг айби билан содир бўлган бўлса жавобгар ҳисобланмайди.
  • 6.3
    Жамият «A-pay» Тўлов хизматидан фойдаланган ҳолда Харидор томонидан сотиб олинган Товарнинг
    сифати, тўлиқлиги, шунингдек, бошқа истеъмол хусусиятлари, кўрсатилган хизмат/ иш сифатига
    жавобгар эмас.
  • 6.4
    Жамият Фойдаланувчининг ушбу Офертани шартлари билан танишмаганлиги ва/ёки ўз вақтида танишиб
    чиқмаганлиги ва/ёки Шартнома ва унинг Иловасига мазкур Офертанинг 5. 3. 10., 11. 1. бандларида
    назарда тутилган тартибда киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар билан танишмаганлиги ва/ёки ўз
    вақтида танишиб чиқмаганлиги оқибатида юзага келадиган ҳар қандай зарарлар учун жавобгар
    ҳисобланмайди.
  • 6.5
    Жамият Банк карталари йўқолган/ўғирланган ёки Банк карталари реквизитлари ва PIN- кодни фош
    қилиш ҳолатларида Жамият томонидан бундай маълумотни ошкор қилишининг исботланмаган фактлари
    бўлмаган тақдирда жавобгарликни олмайди. Банк картасининг, банк реквизитларнинг ва PIN-коднинг
    йўқолиши/ўғирланиши тўғрисида тегишли ёзма хабарни олмагунча, Жамият банк картаси, банк картаси
    реквизитлари ва PIN-коддан рухсатсиз фойдаланиш натижасида Фойдаланувчига етказилган зарар учун
    жавобгарликни ўз бўйнига олмайди (банк картасидаги маблағ ҳисобидан тўловларни амалга ошириш
    шулар жумласидан). Хабар тегишли тарзда почта орқали ёки шахсан етказилган тақдирда, у Жамият
    томонидан қабул қилинган ҳисобланади.

7. МАХФИЙЛИК

  • 7.1
    Фойдаланувчининг шахсий маълумотлари «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
    Қонуни ва мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ қайта ишланади.
  • 7.2
    Фойдаланувчи Жамиятга унинг шахсий маълумотларини қайта ишлаш, йиғиш,
    тизимлаш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш, хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида маълумотлардан
    фойдаланиш, маркетинг статистик тадқиқотларини ўтказиш, маълумотлар ва бошқа маълумотларни
    тарқатишга тўғридан-тўғри розилик беради. Шу билан бирга, Фойдаланувчининг хоҳиш-иродасини эркин
    ифода этишини қўшимча тасдиқлаш учун ёзма шаклдаги ёки бошқа далиллар талаб қилинмайди.
    Фойдаланувчи унинг розилиги аниқ, маълумотли ва виждонан эканлигини тасдиқлайди.
  • 7.3
    Фойдаланувчининг тақдим этилган маълумотлари қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: мазкур Шартнома
    ёки бошқа шартномаларни бажариш ва амалга ошириш, Буюртмачига Сайтда тақдим этиладиган хизматлар
    тўғрисида маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, юқорида таъкидланган Шартномага кўра, тижорат
    маълумотларини, шу жумладан, электрон почта орқали, смс- хабарлар, мессенжерлардаги ёки шунга
    ўхшаш бошқа алоқа воситалари, телефон қўнғироқлари орқали юбориш.
  • 7.4
    Фойдаланувчи, агар мазкур офертада кўрсатилган мақсадларга эришиш учун зарур бўлса, унинг шахсий
    маълумотлари 3-шахсларга берилиши мумкинлигига розилик беради. Фойдаланувчи Ижрочи ва унинг
    контрагентларига ўзининг шахсий маълумотларини қайта ишлашга рухсат беради.
  • 7.5
    Агар Фойдаланувчи учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларини тақдим этса, бундай ҳолларда, у
    учинчи томонни бундай маълумотлардан фойдаланилаётгани тўғрисида хабардор қилиш ва тегишли
    розиликни олиш учун жавобгардир.
  • 7.6
    Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган
    ҳолда ҳам, бундай воситалардан фойдаланмаган ҳолда ҳам қайта ишлаш мумкин.
  • 7.7
    Жамият ахборот тарқалишининг олдини олиш ва бундай хавфларни минималлаштириш учун ахборот
    хавфсизлиги бўйича барча техник ва ташкилий чораларни кўради.
  • 7.8
    Маълумотларни Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги талабларига мувофиқ ошкор этиш
    мажбуриятларнинг бузилиши деб ҳисобланмайди. Фойдаланувчи олдидаги мажбуриятларни амалга ошириш
    мақсадида, Жамият билан шартнома асосида иш олиб бораётган учинчи шахсларга Жамият томонидан
    маълумот бериш бузилиш ҳисобланмайди.

8. ФОРС-МАЖОР

  • 8.1
    Агар мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларни томонлар ёнғин, сув тошқини, зилзила, ҳарбий
    ҳаракатлар, давлат идораларининг қарорлари, қонунчиликдаги ўзгаришлар, мазкур Шартноманинг
    акцептидан кейин юзага келганда, ва мазкур вазиятлар Томонларнинг
    ўз мажбуриятларини бажаришлариша бевосита таъсир қилган тақдирда томонлар ўз мажбуриятларини
    қисман ёки тўлиқ бажармаслик жавобгарлигидан озод этилади.
  • 8.2
    Ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган Томон, кўрсатилган ҳолатларнинг бошланиши ва тугаши
    тўғрисида бошқа Томонни хабардор қилади, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, уларнинг амал қилиш
    муддати бошлангандан сўнг 10 (ўн) кундан кечиктирмай, форс-мажор ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат
    тақдим этилиши керак бўлади. Форс-мажор ҳолати тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмаслик тегишли
    Томонни ушбу ҳолатлар туфайли ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун жавобгарликдан озод қилиш
    ҳуқуқидан маҳрум қилади.

9. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

  • 9.1
    Томонлар мазкур Шартнома доирасида юзага келиши мумкин бўлган бахсли низоларни музокаралар
    орқали даъво тартибида ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўради. Даъвога жавоб бериш муддати
    – 10 (ўн) иш куни. Шартнома асосида хизматлар кўрсатиш улар тўлиқ ҳал бўлгунга қадар
    тўхтатилади.
  • 9.2
    Агар Томонлар бахсли масалаларни музокаралар орқали ҳал қила олмаса, у ҳолда келишмовчиликлар
    Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, Тошкент туманлараро иқтисодий судида
    кўриб чиқилади.

10. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

  • 10.1
    Мазкур Офертанинг 3-бобида назарда тутилган ҳаракатлар Фойдаланувчи томонидан амалга оширилган
    тақдирда, Фойдаланувчи томонидан мазкур Офертанинг барча шартларига ҳеч қандай истисносиз қабул
    қилиниши ва Фойдаланувчи ва Жамият ўртасида ушбу Оферта шартларига кўра Шартноманинг тузилиши
    ҳисобланади. Шартнома номаълум муддатга ёки унинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал
    қилади.
  • 10.2
    Агар Шартноманинг бир ёки бир неча қоидалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига
    ўзгартириш киритилиши муносабати билан ҳақиқий эмас деб ҳисобланса ёки шунга айланса, у ҳолда
    Шартноманинг бошқа қоидаларининг амал қилинишини тўхтатиш учун асос бўлиб ҳисобланмайди. Яроқсиз
    қоидалар қонуний равишда маъқулланадиган, маънолари ўзгартирилганларга яқин бўлган қоидаларга
    яқин бўлиши лозим.
  • 10.3
    Фойдаланувчи исталган вақтда «A-pay» Тўлов хизматидаги аккаунтини ўчириб Шартномани рад этишга
    ҳақли. Аккаунт ўчирилгандан вақтдан бошлаб Шартнома дарҳол бекор қилинган ҳисобланади.
  • 10.4
    Жамият фойдаланувчи томонидан Шартнома мажбуриятлари, махфийлиги, «A-pay» Тўлов хизматидан
    фойдаланиш тўғрисидаги талабларни бузган тақдирда, ушбу Шартномани бир томонлама тартибда бекор
    қилишга ҳақли.

11. БОШҚА ШАРТЛАР

  • 11.1Ўзгаришлар, хизматлар кўрсатиш таркиби ва шартларининг кенгайиши, Жамият томонидан
    кўрсатиладиган янги хизматларнинг пайдо бўлиши, Оферта Шартномасининг ўзгариши, хизматлар
    нархининг ўзгариши Жамият томонидан бир томонлама амалга оширилади ва тегишли ўзгаришлар
    www.a-pay.uz расмий сайтида эълон қилинган вақтдан бошлаб кучга киради.
  • 11.2
    Ушбу Шартнома шартлари Акцепти Фойдаланувчи томонидан мазкур Шартноманинг барча шартларини ҳеч
    қандай истисносиз ва/ёки чекловларсиз тўлиқ ва сўзсиз қабул қилишни англатади ва «A-pay» Тўлов
    хизматидан фойдаланиш тўғрисида икки томонлама ёзма шартнома тузишга тенгдир.
  • 11.3
    Мазкур Шартномада тартибга солинмаган барча масалаларда, Жамият ва Фойдаланувчи Ўзбекистон
    Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амал қилади.

ТЎЛОВ ТАШКИЛОТИ
«CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY
AND INNOVATION» АЖ.
«A-Pay» ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАР
ТИЗИМИ ОПЕРАТОРИ.

100090, Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани,
А. Қаҳҳор к., 1а-уй
СТИР 306 344 019
ҳ/р: 2020 8000 0050 6594 4001
«HAMKORBANK» АТБ
Банк СТИРи: 200 242 936
ФАА: 00083 ИФУТ: 58290
Тел: (+99855) 500 11 10