Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

Кераксиз нарсаларни сотиб олишни қандай тўхтатиш мумкин?

10 February, 2023

Сизда ҳам дўконга фақатгина нон сотиб олиш учун бориб, бир нечта сумка билан қайтиб келадиган вазиятлар бўладими? Ушбу мақолада биз сотувчиларнинг қайси ҳийлаларини тез-тез учратишимиз ва режалаштирганимиздан кўпроқ пул сарфламаслигимиз ҳақида гаплашамиз.

1-ҳийла. Расталар бўйлаб

Барча дўконларнинг ўзига хос ҳийлалари бор. Масалан, озиқ-овқат дўконларида сиз йўл-йўлакай бошқа нарсаларни ҳам олишингиз учун зарур маҳсулотлар (нон, сут, тухум) турли бурчакларга тарқатиб қўйилади. Касса ёнида эса эътиборингизни аниқ жалб қиладиган сақич ва ширинликларнинг ёрқин қадоқларига дуч келасиз. Кийим дўконлари ҳам бундан мустасно эмас. Эҳтимол, сиз пойабзал ҳар доим ўзига мос сумканинг ёнида туришини пайқагандирсиз, кассада эса доим кўплаб ёрқин аксессуарлар осилган бўлади.

Нима қилиш керак?

  • Олиниши зарур бўлган нарсалар рўйхатини ёзинг;
  • Оч қоринга озиқ-овқат дўконларига борманг!
  • Ўзингиз билан сарфлашга тайёр бўлган миқдордаги пулни олинг;
  • Агар сиз дўконга бир-иккита нарса учун борган бўлсангиз, арава ёки саватни олманг;
  • Тўловдан олдин рўйхатингизни яна текширинг — эҳтимол ортиқча нарса олгандирсиз.

 

2-ҳийла. Камчиликнинг кучи

Сотувчилар харидорларнинг назарида уларнинг қийматини ошириш учун атайлаб товарлар етишмовчилигини яратадилар. Масалан, онлайн-дўконларда биз кўпинча маҳсулот ёнида «охирги» белгисини кўрамиз. Бу бизда пулни тежаш имкониятидан маҳрум бўлиш қўрқувини келтириб чиқаради.

Бундай ҳолда, дарҳол қарор қабул қилмасликка ҳаракат қилинг!

3-ҳийла. «Фойдали акциялар»

Дўконлар томонидан эълон қилинган чегирмалар ва акциялар ҳақиқатдан ҳам пулингизни тежашингиз кафолати эмас. Сотувчи ҳеч қачон нархни ўз зарарига камайтирмайди. Кўпинча, яроқлилик муддати тугаган маҳсулотлардан халос бўлиш учун чегирмалар берилади.

Қандай қилиб ростдан ҳам тежаш мумкин?

  • Акциялар шартларини диққат билан кўриб чиқинг;
  • Чекда сизга чегирма берилганлигини текширинг;
  • Сизга иккита бир хил маҳсулот керакми ёки йўқлиги ҳақида ўйлаб кўринг;
  • Яроқлилик муддатини текширинг!

 

4-ҳийла. Сеҳрли тўққизлар

Нима учун кўпинча дўконларда товарларнинг нархи бутун сон билан кўрсатилмайди: масалан, 30 000 эмас 29 900? Миямиз биз билан ўйин ўйнашни яхши кўради, шунинг учун: кўрсатилган нарх биз учун аввалгисидан пастроқ кўринади.

Қандай қилиб алданмаслик мумкин?

Нархни яхлитланг. Бу сизга ҳақиқатга яқин нархларни кўрсатади.

5-ҳийла. Фоиз ҳамма учун эмас

Дўкон ойналари ёнидан ўтаётганда биз тез-тез «70% гача чегирма» белгисини кўрамиз, лекин бу чегирма кўпинча энг арзон нарсага ёки муддати тугаган нарсага тегишли бўлиши мумкин.

Нима қилиш керак?

Кўрган нарсангизга ишониб кетаверманг!

Ва нафақат пулни тежаш, балки пул ишлаш учун А-Pay иловасини юклаб олинг ва APS-ҳамён орқали Ўзбекистон бўйлаб 30 000 дан ортиқ савдо нуқталаридаги барча тўловлар учун 2% ДАН бошланадиган кэшбэк олинг!