Байрамона ва мавсумий арзонлаштирилган савдолар ҳаётимизнинг одатий қисмига айланишига улгурди. Улар ёрдамида, агар йиллик харидлар режасига риоя қилинса, катта пул тежаб қолиш мумкин. Бунда инобатга олиниши лозим бўлган асосий акциялар тўпламини туздик:
Февраль, май, август, ноябрь
Ҳар бир мавсумнинг сўнгги ойларида ушбу йилда ортиқ керак бўлмайдиган кийим-кечаклар учун йирик чегирмалар эълон қилинади.
Ассортимент ҳали кенглигида, мавсумий чегирмаларнинг бошланишига улгуришга ҳаракат қилинг. Айни пайт урфда бўлган моделлар келгуси йилга келиб эскириб қолиши эҳтимоли катталигини унутманг. Универсал классикани танлаган яхшироқ.
Январь. Декабрдаги байрамлардан сўнг, бу кўпчилик дўконлар учун «ўлик» мавсум саналади. Улар ўтган йили сота олмаган совға тўпламлари ва Янги йил безакларига чегирма қилишга мажбур бўладилар.
Кейинги Янги йил байрами учун ўйинчоқлар ва турли безакларни олиб қўйиш учун яхши вақт.
1-14 февраль оралиғи. Тақинчоқлар, косметика, парфюмерияга акциялар ва қўшалоқ харидларга чегирмалар.
1-8 март кунлари. Шунингдек, парфюмерия, косметика, тақинчоқлар ва аёллар кийимларига чегирмалар бўлади, айниқса, Хитой сайтларида.
29 мартгача бир ҳафта қолганида (AliExpressнинг туғилган куни). Хитой товарларига катта чегирмалар бўлади.
Август. Чўмилиш кийимлари ва ўқув қуролларига чегирмали сотувлар.
1-12 ноябрь оралиғида. 11-ноябрь – Бутунжаҳон харидлар куни ва унга тайёргарлик кўриш асносида онлайн-дўконлар электрон маҳсулотлар, маиший техника ва бошқа кўплаб товарлар нархини сезиларли даражада пасайтирадилар.
24-26 ноябрь кунлари (Баракали жума чегирмаси). Бутунжаҳон арзонлаштирилган сотувлар акцияси кўпгина онлайн дўконларда ҳам, савдо марказларида ҳам ташкил қилинади. Арзонроқ нарх илинжида узоқ вақтдан бери ортга қолдириб келаётган харидларингиз учун энг мақбул вақт.
26 ноябрь (Кибер душанба). Акцияда айнан онлайн-дўконлар иштирок этиб, ушбу куни техника ва гаджетларни, шунингдек, ахборот маҳсулотларни (масалан, онлайн курслар) яхшигина чегирма билан харид қилишингиз мумкин.
Декабрь. Янги йил байрам шукуҳи кўпчилик дўконларни қамраб олади. Акцияларни ахборот маҳсулотларидан тортиб электроникагача бўлган ҳамма нарсада учрата бошлайсиз. Кийим-кечак, Янги йил безаклари ва болалар учун ўйинчоқлар ҳам арзонлаштириб сотилади.
Машҳур товарлар байрамлар ва муҳим саналар олдидан арзонлашиши ҳам, қимматлашиши ҳам мумкин. Чегирмали нархни шунга ўхшаш маҳсулотнинг бошқа, чегирмалар бўлмаган дўконлардаги нархи билан солиштиринг. Агар фарқ сезиларли бўлса, демак бу «кўпиртирилган» чегирма эмас, балки ҳақиқий акция нархи.
Кафолатланган фойда учун эса A-Pay иловасини юклаб олинг!
Харидларингиз учун тўловларни ҳамкорларимиз дўконларида APS-ҳамён орқали амалга ошириб, кафолатланган 2%ли кэшбэк олинг!