Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

Активлар: фойдами ёки харажат?

25 September, 2023

Активлар ҳақидаги билимлар – молиявий саводхонлик ва келгуси ўсиш пойдеворининг муҳим бир қисмидир. Агар активлар ҳақида эшитган ва уларнинг нима эканлигини тушунмаган бўлсангиз, мақоламиздан кейин кўп нарса аён бўлади!

Активлар ўзи нима?

Бу Сиз эгалик қиладиган ва маълум бир вақт ичида пулга айлантириш мумкин бўлган мулк. Активларга мисоллар:

  • Кўчмас мулк (хонадон, уй, далаҳовли);
  • Автомашина ва бошқа турдаги транспорт воситалари;
  • Маиший буюмлар;
  • Хусусий бизнес ва ҳ.к.

Активларнинг иккита турини ажратиш мумкин:

  1. Даромадли – сизга пул олиб келадиганлари; 
  2. Харажатли – пул олиб келмайдиган ёки ҳаттоки қўшимча харажатларни талаб этадиганлари. 

Молиявий томондан барқарор инсон – даромадли активларининг улуши катта бўлган инсон ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, унинг мулки ўзига фойда келтиради.

Битта мулкнинг ўзи, ундан қандай фойдаланишингизга қараб харажатли ёки даромадли бўлиши мумкин:

Кўчмас мулк

Хонадон ёки уйга кетадиган харажатлар ҳамёнга зиён қилмаслиги учун турар жойга ойлик умумий харажатлар оила даромадларининг 25% улушидан ошиқ бўлмаслиги керак. Агар ундан юқорироқ бўлса, активингиз харажатлига айланади ва молиявий ўсишингизга халал беради. Бундай ҳолатда кўчмас мулкка бўлган харажатларни қисқартиришингиз мумкин:

  • Ҳаддан ташқари катта турар жойни сотиш ва кичикроқ хонадонга кўчиб ўтиш;
  • Хонадон учун кредитни тезроқ сўндириш;
  • Уйнинг фойдаланилмайдиган қисмини ижарага бериш; 
  • Агар турар жойни ижарага оладиган бўлсангиз, тежамкорроқ бўлган жойни ижарага олиш. 

 

Автомашина

Машина харажатли актив бўлмаслиги учун унга бўлган ҳар ойлик харажатлар умумий даромаднинг 10% улушидан ошиқ бўлмагани маъқул. Агар бу чегаралардан чиқиб кетаётган бўлсангиз, харажатларни қисқартиришнинг қуйидаги усуллари ҳақида ўйлаб кўриш мумкин:

  • Автомашинани сотиб юбориш (агар у ишга етиб олиш учун керак бўлса, ишга яқинроқ бўлган хонадонга кўчиш ҳақида ўйлаб кўриш мумкин); 
  • Автомашинани тежамкорроғига алмаштириш;
  • Машина ва кредитга бўлган жами харажатлар умумий бюджетингизнинг 20% улушидан ошадиган бўлса, кредитга машина олмаслик.

 

Бошқа активлар

  • Дала ҳовлиси ва бошқа кўчмас мулк – уларга бўлган харажатлар қимматга тушаётган бўлса ижарага беринг ёки сотиб юборинг;
  • Маиший техника, гаджетлар ва кийим – йил сайин йиғилиб борадиган, эскирадиган вакундалик ҳаётда халақит берадиган буюмлар. Сиз ҳозир ишлатмайдиган кўп буюмларни сотиб юбориш мумкин: жойни бўшатинг ва фойда қилинг.
  • Инфляция сабабли қадрсизланадиган пуллар. Уларни даромадли кўчмас мулкга йўналтириш ёки банкдаги ҳисобга қўйиш ҳақида ўйлаб кўриш мумкин.

Пул қўшимча фойда келтириши мумкин – масалан, A-Pay иловасида!

Иловани юклаб олинг ва ҳамкорларимизнинг бутун Ўзбекистон бўйлаб савдо нуқталарида APS-ҳамён билан тўловлар учун 2%дан бошланган кэшбэкка эга бўлинг!