Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

Қандай қилиб танглик вақтида молиявий муаммоларга чап бериш мумкин?

18 November, 2022

Танглик ва пул қадрсизланиши шароитларида ўз харажатларини бошқа вақтлардагига қараганда кўпроқ назорат қилиш ва молиявий фаолиятингизни таҳдид остига қўювчи таваккалга бормаслик ўта муҳим.

Бу мақолада биз ҳаётнинг беқарор даврларида йўл қўймаслик лозим бўлган нарсалар ҳақида сўз юритамиз.

  1. Кафиллик.
    Кафиллик шартномасига имзо чекиш ҳатто иқтисодий барқарор вақтда ҳам жуда таваккалга асосланган ҳолат бўлиши мумкин: агар қарз олувчи кредитни тўлай олмаса, буни кафил амалга оширишига тўғри келади!
    Кафил ҳам, худди қарз олувчи каби, тўсатдан ишдан ёки қўшимча даромад манбаларидан айрилиб қолиши мумкинку, ахир.
  2. Ипотека.
    Агар сиз беқарор иқтисодий вазиятда хонадон ёки уйни ипотекага олмоқчи бўлсангиз, бир оз кутиб турганингиз яхшироқ. Ҳеч ким ишда ходимларни қисқартиришдан суғурталанмаган, кечиктирилган тўловлар эса сизнинг кредит рейтингингизни тушириб юбориши мумкин — бу эса келажакда кредит олишингизни қийинлаштиради.
  3. Янги кредит.
    Машина сотиб олиш ёки таълимга тўлаш учун пул — молиявий фаровонликка хавф бўлмаган ҳолларда яхши ғоя бўлиб, сиз нафақат кредитни қийналмасдан тўлашингиз, балки барча ойлик тўловларни амалга оширишингиз ҳам мумкин. Афсуски, бу танглик вазиятига тааллуқли эмас.
  4. Иш.
    Иқтисодий танглик даврларида ишни сақлаб қолиш жуда муҳим, шунинг учун, агар сиз ишдан бўшамоқчи бўлсангиз, буни яхшироқ вақтлар келгунга қадар ортга суриб турганингиз маъқул.
  5. Таваккалли инвестициялар.
    Бу маслаҳат — бизнес эгалари учун. Гарчи тажрибали тадбиркорлар ҳар доим ҳаммасини олдиндан режалаштиришсада ва ҳисобга олиб қўйишсада, танглик — истисносиз ҳамма учун жуда олдиндан айтиб бўлмайдиган ва беқарор давр ва инвестициялар учун энг яхши бўлмаган вақтдир!

Энг асосийси: иқтисодий вазиятдаги ўзгаришлар — ваҳима учун эмас, балки молиявий масалаларни ҳал қилиш ёки уларни бартараф этиш учун сабабдир!

Даромадлар ва харажатларни таҳлил қилиш ва режалаштириш учун кўпроқ вақт ажратинг, қўшимча даромадларнинг янги вариантларини ўйлаб кўринг.
Тушумлар ва чиқимларни, шунингдек, куч сарфламасдан пул ишлаб топишни назорат қилиш ва мониторонинг қилиш — A-Pay иловасида!

Google Play’дан A-Pay’ни юклаб олинг товарлар ҳамда хизматларга электрон ҳамёндан онлайн тарзда ёки ҳамкорларимизда тўлов қилинг ва 2% дан бошланадиган кафолатланган кэшбэк олинг!