Узоқ кутилган таътил келди, дам олишни ва ҳамма нарсани унутишни хоҳлаяпсиз.
Аммо сиз унутмаслигингиз зарур бўлган нарса саёҳатнинг молиявий қисмини тайёрлашдир.
Ушбу мақолада биз сизга таътилни тинч ва муаммосиз ўтказишга ёрдам берадиган баъзи маслаҳатлар берамиз.
1. Нақд пул
Кўпгина мамлакатларда банк карталари ҳали ҳам ҳамма жойда қабул қилинмайди: ҳатто Европа ва АҚШда ҳам озиқ-овқат, эсдалик совғалари ва бошқа нарсаларни сотиб олиш учун ёнингизда 100-200 евро/доллар бўлиши керак.
Саёҳат қилишдан олдин, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун пулингизни нақд қилиб қўйганингизга ишонч ҳосил қилинг!
2. Картани блокировка қилиш.
Тасаввур қилиб кўринг, сиз сотиб олиш учун кредит карта билан тўлашни хоҳлайсиз, лекин тўлов амалга ошмади ва карта блокланди. Бундай вазиятга тушиб қолмаслик учун, келинг, нима бўлганини кўриб чиқайлик.
Тўловни амалга оширмоқчи бўлганингизда, банк транзакциянинг геолокацияси ҳақида маълумот олади. Чет элда қилган тўловларимиз банк томонидан шубҳали деб ҳисобланиши мумкин ва сизнинг ҳисобларингиз хавфсизлиги учун картангиз вақтинча блокланиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Чет элга кетаётганингиз: қаерга ва қанча вақтга боришингиз ҳақида банкингизга хабар беринг.
Агар сизнинг картангиз блокланган бўлса, дарҳол банкнинг қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг ва оператор кўрсатмаларига амал қилинг.
3. Техник носозлик
Баъзида банкнинг ўзи ёки тўлов тизимида ички носозлик юз бериши мумкин, бу эса карта операцияларини тўхтатиб туришига олиб келади.
Бундай ҳолда, ҳар доим турли банклар ва тўлов тизимларининг бир нечта банк карталарини ўзингиз билан олиб кетинг, шунда техник носозлик бўлса, сизда камида 1 та захира вариант қолади.
4. Фирибгарлар.
Сизга шуни эслатиб ўтамизки, таътилда сиз бутунлай дам олишни ва ҳамма нарсани унутишни хоҳлаганингизда ҳам, фирибгарлар ҳақида унутмасилигингиз керак.
Картангизни ҳеч кимга берманг — атиги бир неча сония ва карта маълумотлари фирибгарларга тушиши мумкин.
Нақд пул олиш учун фақат меҳмонхоналар ёки савдо марказлари каби хавфсиз жойларда жойлашган йирик банкларнинг банкоматларини танланг. Агар сиз банкомат билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз — бегоналардан, айниқса «тасодифан» ёнингизда турганлардан сўраманг.
Ҳар доим банк билан алоқада бўлинг ва расмий банк дастурини юклаб олганингизга ишонч ҳосил қилинг, агар бирор нарса бўлса, картани тезда блокировка қилинг ёки пулингизни бошқа картангизга ўтказиб олинг.
5. Ўғирлик.
Афсуски, бу кўпинча содир бўлади. Чалғийсиз, ҳар томонга қарайсиз, ҳамёнингиз эса йўқ!
Пулни турли жойларда сақлашни одат қилинг: карталарни “card holder”га солиб, ўзингиз билан олиб юринг, нақд пулнинг бир қисмини қулфланган чамадонда қолдиринг.
Қолган пулни ҳамёнингизда хавфсиз олиб юришингиз мумкин.
А-Pay дастури сизга молиявий маблағларни самарали ҳимоя қилиш ва бошқаришда ёрдам беради!
Пулингизни АPS-ҳамёнда сақланг, у орқали Ўзбекистон бўйлаб 30 000 дан ортиқ савдо нуқталарида 2%ДАН бошланадиган кэшбэк билан товарлар ва хизматлар учун тўланг!