Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

ОТМдан контракт пулини қандай қайтариб олиш мумкин?

09 November, 2022

Фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан қўлланиладиган солиқ чегирмалари ҳақида кўпчилик билмайди. Улар уй сотиб олиш, даволаниш ёки таълим олиш учун фойдаланиш мумкин бўлган имтиёзлардир.
Ушбу мақолада ОТМларда таълим олиш учун тўловларни амалга оширишда солиқ чегирмаларини қўллаш тўғрисида сўз юритамиз.

ОТМларда таълим олиш – арзон эмас ва ҳамма ҳам бунга қодир эмас: аксарият ота-оналар фарзандларининг таълим олиши учун кредит олишга мажбур бўладилар.
Бироқ, 26 ёшгача бўлган фарзандларингизнинг ОТМ тўловлари учун сарфлаган маошингиз ва бошқа даромадларингиз солиққа тортилмайди – бу эса, кейинги йили, жорий йил учун тўлаган контракт тўловларини бир қисмини қайтариб олишингиз мумкинлигини англатади! Мана шу «солиқ чегирмаси»дир.

Таълим учун қуйидагилар ёрдамида тўланганда, имтиёз қўлланилади:

  1. Ўз маблағлари.
  2. Таълим кредитлари.
  3. Юридик шахсларнинг жисмоний шахсларга қарз қилиб берилган маблағлари.

Солиқ чегирмасини олиш учун иш берувчига ёки давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилиш керак.
Агар иш берувчига мурожаат қиладиган бўлсангиз, сизга қуйидаги ҳужжатлар зарур бўлади:

  1. Даромадни таълим учун тўловга ўтказиш ҳақидаги ариза.
  2. Талаба ва ОТМ ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартноманинг нусхаси.
  3. Фарзанднинг паспорти ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси.
  4. Агар сиз тижорат банкидан таълим кредитини олган бўлсангиз, шартнома нусхаси зарур бўлади.

 Агар солиқ хизматига мурожаат қиладиган бўлсангиз, қуйидагилар керак бўлади:

  1. Жами йиллик даромад ҳақидаги декларация.
  2. Даромад ҳақидаги маълумотнома.
  3. Солиқ имтиёзи олишга ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Ўқиш учун A-Pay иловасида тез, қулай ва фойда билан тўлов қилинг!
Электрон ҳамёндан тўланг ва кафолатланган 2%лик кэшбэк олинг.