Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

ОММАВИЙ ОФЕРТА: ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАРНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ МАҚСАДИДА ТЎЛОВ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА

20 June, 2023

Мазкур Шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367- ва 369-моддаларига мувофиқ юридик
шахс(бундан кейин матнда – Агент), директор Ко Андрей
Никитович (бундан кейин матнда – Тизим Оператори) вакили бўлган «CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY AND
INNOVATION» масъулияти чекланган жамиятининг оммавий Офертаси ҳисобланади.«CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY
AND INNOVATION» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 09. 01. 2021 йилдаги 21-сонли Лицензияси
асосида Тўлов Ташкилоти мақомига эга, Тўлов ташкилотлари Реестрида рўйхатдан ўтган, «A-Pay» Электрон
пуллар Тизимининг Оператори ҳисобланади. Мазкур Оферта матни билан батафсил танишиб чиқинг ва агар
Офертанинг қандайдир бандига рози бўлмаган тақдирингизда «A-Pay» Электрон пуллар Тизими Оператори Сизга
мазкур Офертанинг акцептини рад этишингизни таклиф қилади.Мазкур Шартнома, у Агент томонидан имзоланган
вақтдан бошлаб, тузилган ҳисобланади. Ушбу шартнома мақсадларида акцепт деганда Агент томонидан «A-Pay»
Электрон пуллар тизимида рўйхатдан ўтган ҳолати ва мазкур Оферта шартларига ўзининг розилигини
билдиргани тушунилади. Тизим оператори рўйхатдан ўтиш вақтида тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларни
текшириш ҳамда мазкур Офертанинг акцептини рад этиш ҳуқуқига эга.

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

  • 1.1«A-Pay» Электрон пуллар тизими (бундан кейин матнда — Тизим, «A-Pay» Тизими) Ўзбекистон
    Республикаси қонунчилиги доирасида «A-Pay» тизими ичида Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда
    тўловларни амалга оширади.
  • 1.2«A-Pay» Тизими сервис сифатида фаолият олиб бориб, ундан фойдаланиш https://www.a-pay.uz
    манзилида жойлашган сайтдаги Шахсий кабинет, «A-Pay» мобил иловаси орқали ёки «A-Pay» тизими
    Агенти Дастурий таъмироти ёрдамида амалга оширилади.
  • 1.3«A-Pay» Электрон пуллар Тизими ёрдамида товарлар ва хизматлар тақдим этувчи тижорат ва нотижорат
    ташкилотлар фойдасига тўловларни, шунингдек, жисмоний шахслар ўртасида Электрон пуллар
    жўнатмасини амалга ошириш мумкин.
  • 1.4Мазкур Шартномада, унга бўладиган қўшимчалар ва иловаларда, шунингдек, ушбу Шартнома билан
    боғлиқ ҳар қандай ёзишмаларда барча атамалар ва таърифлар Тизим сайтига ва (ёки) мобил илова
    орқали кириш мумкин бўлган «A-Pay» Электрон пуллар тизими Қоидаларига мувофиқ (бундан кейин
    матнда — Қоидалар, Тизим Қоидалари) талқин қилинади.
  • 1.5Мазкур Шартноманинг акцепти вақтида «A-Pay» Электрон пуллар тизими Оператори (бундан кейин
    матнда – Оператор, Тизим Оператори) Эмитент Банк – Kapital Bank АТБнинг «Рақамли» филиали
    томонидан тақдим этилган ваколатлар доирасида Эмитент ва Электрон пуллар тизими доирасида
    Электрон пулларни чиқариш, фойдаланиш ва қайтариш бўйича Оператор ўртасида тузилган Шартномага
    мувофиқ ҳаракат қилади.
  • 1.6Тизим Оператори ва Агент ўртасидаги муносабатлар мазкур Шартнома, «A-Pay» Тизими Қоидалари,
    Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Тарифлари билан тартибга солинади.
  • 1.7Мазкур Офертанинг акцепт мақсадларида Агент Оператор томонидан белгиланган шаклда «A-Pay»
    тизимида рўйхатдан ўтади ва Оферта шартлари билан рози эканлигини маълум қилади. Агентнинг
    мазкур Шартномани барча шартлари билан истисносиз қабул қилиши акцептни англатади.
  • 1.8Тизим Оператори томонидан Оферта акцепти рад этилган тақдирда Оператор бу ҳақда юридик шахс ёки
    якка тартибдаги тадбиркорни алоқанинг ҳар қандай воситаси билан акцептнинг рад этилиш сабабини
    тушунтирмаган ҳолда 5 (беш) иш кунида маълум қилади.
  • 1.9«A-Pay» Электрон пуллар тизими Оператори Агентга тўлов хизматини тақдим этиш доирасида
    ахборот-технология кўмагини кўрсатади. Мазкур Шартноманинг шартлари «A-Pay» тизими Оператори
    томонидан белгиланган ва Агент томонидан мазкур Шартноманинг Акцепт йўли билан тўлалигича,
    истисносиз ва чекловларсиз қабул қилиниши мумкин.
  • 1.10Тизим оператори бир томонлама тартибда Шартнома, Тизим Қоидалари, Тарифлар, комиссион
    рағбатлантиришлар (бундан кейин матнда – Тарифлар) шартларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига
    эга. Агар мазкур Шартнома, Тарифлар, Тизим Қоидаларига ўзгартиришлар киритилган ҳолларда тизим
    Оператори Шартнома, Тарифлар, Тизим Қоидаларининг янги таҳрири кучга киргунига қадар
    ўзгартирилган таҳрир матнини Тизимнинг сайти ва (ёки) мобил иловасида эълон қилади, бундай
    ўзгаришларнинг кучга кириш муддатини улар эълон қилинган санадан бошлаб 15 (ўн беш) календар
    кундан кам бўлмаган тартибда белгилайди.

2. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

  • 2.1Мазкур Шартномага кўра Агент тизим Оператори томонидан тизим Эмитенти – Эмитент Kapital Bank
    АТВнинг «Рақамли» филиали ваколатлари доирасида тақдим этилган Электрон пулларни ишлатиш
    (тарқатиш) бўйича тўлов хизматларини кўрсатишга жалб этилади.
  • 2.2.
    Мазкур Шартномани ижро этиш мақсадида Агент Эмитентдан Электрон пулларни сотиб олиш (тарқатиш)
    бўйича «A-Pay» Электрон пуллар тизимининг Мижозлари – жисмоний шахсларга Электрон пулларни
    реализация қилиш (тарқатиш) амалиётларини амалга ошириш мажбуриятини олади.
  • 2.3
    Мазкур Шартнома доирасидаги Электрон пуллар билан боғлиқ амалиётлар Ўзбекистон Республикасининг
    амалдаги қонунчилиги ва Тизим фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларга мувофиқ олиб
    борилади.
  • 2.4
    Мазкур Шартномага имзо қўяр экан Агент «A-Pay» тизими Қоидалари, Тарифлари билан танишиб
    чиққанлигини ва Қоидалар ҳамда Тарифларнинг шартларига розилигини тасдиқлайди.
  • 2.5
    Агент Мижоз – жисмоний шахс томонидан алоҳида тоифадаги амалиётларни бажариши доирасида Электрон
    пулни сотиш (тарқатиш) ни амалга оширганида тизим Оператори Агентга ўзининг инфратузилмасига
    киришни тақдим этиш ва Электрон пуллар билан боғлиқ амалиётлар бўйича ҳисоб-китоб иштирокчилари
    ўртасидаги ахборот ҳамда технологик ҳамкорликни таъминлаш мажбуриятини олади ҳамда Тизим
    Оператори томонидан тўланадиган мукофот миқдорини белгилаш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Мукофотни
    тўлаш миқдори ва тартиби «A-Pay» тизимининг сайтида ва (ёки) мобил иловасида жойлаштирилган
    Тарифларга мувофиқ белгиланади.
  • 2.6
    Агент унинг томонидан амалга оширилаётган фаолият Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги
    талабларига тўла мос келади, ва учинчи шахслар томонидан тизим Оператори фаолияти билан боғлиқ
    бўлмаган, жумладан, Агент томонидан Шартнома доирасида фаолиятни амалга ошириши ҳолатлари ёки
    унинг натижаси юзасидан тизим Операторига жўнатилган эътирозлар мавжудлиги ҳолларида Агент юзага
    келган низони мустақил равишда ва ўз ҳисобидан тартибга солишга мажбур ҳисобланади, шунингдек,
    бундай эътирозлар пайдо бўлиши натижасида Агент хизмат кўрсатишни тўхтатган ҳолда тизим
    Операторига нисбатан қаратилган ҳар қандай эътирозни рад этиш мажбуриятини олади.
  • 2.7
    Агент томонидан Электрон пулларни сотиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилади, Агент
    ўз зиммасига битимларнинг қонунийлигини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг
    Идентификацияланган-Идентификацияланмаган Мижозлар – жисмоний шахслар томонидан амалга
    ошириладиган амалиётларда назарда тутилган чекловлар миқдорига мувофиқлиги қисми талабларига
    риоя этилиши мажбуриятини олади.
  • 2.8
    Мазкур Шартнома Мижоз ва унинг контрагентлари томонидан битимлар, етказиб бериш ва (ёки)
    товарларни сотиш шартлари (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва бошқ.) бўйича белгиланган
    шартларга дахл қилмайди ва ўзгартирмайди. Юқорида қайд этилган битимларни амалга оширишда
    Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги меъёрларига риоя қилиниши учун жавобгарлик бундай битим
    иштирокчиларига юклатилади.
  • 2.9
    Томонларнинг ҳар бири уни тегишли шахс томонидан тақдим этилишини ва Ўзбекистон Республикаси
    қонунчилигига мувофиқ Шартнома доирасида ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини кафолатлайди.
  • 2.10
    Томонлар Қоидаларнинг шартлари мазкур Шартноманинг шартларидан устун туришини таъкидлайдилар ва
    мазкур Шартноманинг айрим қоидалари ўртасида зиддият мавжуд бўлган ҳолатларда Қоида устунликка
    эга ҳисобланади.
  • 2.11
    Томонлар тизим Оператори олдиндан тўловларни қабул қилиш бўйича фаолиятни амалга оширмаслигини,
    шунингдек, банк амалиётларининг айрим турларини ҳеч қандай тарзда бажармаслигини алоҳида шарҳлаб
    ўтадилар ва тасдиқлайдилар.
  • 2.12
    Тизим Оператори ва Агент ўртасида тузилган Шартнома Электрон пуллар Эмитенти билан унинг
    томонидан Тизим доирасида ишга туширилган Электрон пуллардан фойдаланиш бўйича тузилган
    Шартномага тенглаштирилади.

3. ШАРТНОМАНИ (ОФЕРТА АКЦЕПТИНИ) ТУЗИШ ВАҚТИ

  • 3.1
    Мазкур шартноманинг матни оммавий оферта ҳисобланишига (мазкур шартномани тузиш таклифи билан)
    асосланган ҳолда Агент «A-Pay» Тизимида Оператор томонидан белгиланган шаклда рўйхатдан ўтиш ва
    Оферта шартларига розилигини баён этиш ушбу оммавий офертанинг акцепти (мазкур шартномани тузиш
    таклифининг қабул қилиниши билан боғлиқ) ҳисобланишини тан олади.
  • 3.2
    Агент мазкур Шартноманинг акцептини амалга оширар экан, Тизим Қоидалари, Тарифлари билан танишиб
    чиққанлигини тасдиқлайди. Агент тизимнинг Қоидалари, Тарифлари билан https://www.a- pay.uz.
    электрон манзили орқали танишиш имконига эга бўлади.

4. АГЕНТНИ ТИЗИМДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

  • 4.1
    «A-Pay» Тизими Агенти сифатида фаолиятни амалга ошириш учун Агент қайд этиш тартибидан ўтиши
    зарур.
  • 4.2
    Рўйхатдан ўтиш тартибидан сўнг Агентга «A-Pay» тизими доирасидаги лозим бўлган мақом берилади ва
    тегишли ҳуқуқ тақдим этилади.
  • 4.3
    Агент мустақил равишда Мижоз – жисмоний шахснинг нақд пулларини қабул қилишнинг бир вақтнинг
    ўзида Тизимга кириш воситалари ҳисобланган барча воситаларини қайд этиш ва ҳисобга олиш
    мажбуриятини олади ҳамда Тизим Оператори ҳар қандай вазиятда ҳам Агентнинг мазкур мажбуриятлари
    бўйича солиқ органлари олдида жавобгарликни олмайди.
  • 4.4
    Тизимга кириш учун пароль махфий маълумот ҳисобланади. Агент тизим Операторига шахснинг
    маълумотларини тақдим этади ва мазкур маълумотлар ўзгарган тақдирда тизим Операторини зудлик
    билан огоҳлантиради.

5. МОЛИЯВИЙ ШАРТЛАР

  • 5.1
    Эмитент томонидан Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган Электрон пуллар фақат миллий валюта –
    сўм номинал қийматига эга.
  • 5.2
    Тизим Оператори ҳақ тўлаш ҳисобига ахборот-технологик кўринишдаги хизматларни кўрсатади, бунда
    тизим Операторига тўланадиган ҳақ миқдори Агент томонидан мустақил равишда танланган ҳамда тизим
    Операторининг сайтида жойлаштирилган тариф бўйича белгиланади. Операторга ҳақ тўлаш Электрон пул
    билан боғлиқ амалиётларнинг барчасидан ушлаб қолинади. Ушлаб қолиш Оператор томонидан Агент
    тизимда амалиётларни ўтказиши вақтида амалга оширилади.
  • 5.3
    Тизим Оператори ҳар ойда Агентга бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома ва электрон
    кўринишдаги ҳисоб фактурасини кейинги ҳисоботга қадар ойнинг 10 (ўнинчи) санасидан кечикмаган
    ҳолда тақдим этади. Агент 10 (ўн) календар куни давомида электрон ҳисоб фактураси орқали
    қўйилган ҳужжатларни имзолаш мажбуриятини олади. Агар Агентда эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда
    у ҳужжатлар қўйилганининг 10 (ўн) календар кунида тизим Операторига уни имзоламаслигининг
    асосланган раддиясини жўнатиши шарт. Акс ҳолда далолатнома ва ҳисоб фактураси имзоланган, тизим
    Операторининг мажбуриятлари тўла ҳажмда бажарилган ҳисобланади. Томонларнинг маълумотларида
    номутаносиблик мавжудлигида ва Агент томонидан бажарилган иш далолатномаси ва ҳисоб фактурасига
    имзо чекишдан рад жавобини юборган пайтидан бошлаб 14 ўн (тўрт) календар кун ичида бундай
    тафовутларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш имкони бўлмаган тақдирда ўзаро ҳисоб-китобларни ошириш
    учун тафовутларнинг сабаблари аниқлангунига қадар тизим Операторининг маълумотлари асос қилиб
    олинади. Улар бартараф этилганидан сўнг Томонлар ўзаро тўловларнинг қийматини тузатадилар ва
    зарурат туғилганда ҳужжатларга тузатишлар киритади.

6. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


  • 6.1
    Оператор қуйидаги ҳолларда мажбур ҳисобланади
  • 6.1.1
    Агент тегишли тартибда рўйхатдан ўтганидан сўнг унга электрон ҳамён очиш ва тизим Қоидаларига
    мувофиқ тизимда фаолият олиб боришини таъминлаш;
  • 6.1.2
    Агентнинг сўрови бўйича Операторда мавжуд ва тизим фаолиятига тегишли бўлган Агент учун зарур
    бўлган ҳар қандай меъёрий-маълумот ахборотларини, шунингдек, телефон, факс ва электрон почта
    орқали маслаҳат кўмагини тақдим этиш;
  • 6.1.3
    Агент/Агентнинг ваколатли шахсларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон Республикасининг шахсий
    маълумотлар ва уларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган, шахсий маълумотларга
    рухсатсиз киришнинг олдини олишни таъминловчи ҳимоя қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;
    шахсий маълумотларга олди олинмаган рухсатсиз киришни ўз вақтида аниқлаш; шахсий маълумотларга
    рухсат киришнинг ножўя оқибатларини имкон қадар камайтириш, жумладан, маълумлотларни тўплаш ва
    уларга ишлов бериш ҳолатларида шахсий маълумотларни йўқ қилиш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон
    Республикасининг шахсий маълумотлар ва уларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигида белгиланган
    бошқа ҳолларда тегишли чора-тадбирлар кўриш;
  • 6.1.4
    Агентга Электрон ҳамённинг интерфейсига тегишли электрон хабар юбориш орқали Электрон ҳамённи
    тўлдириш бўйича ҳар бир амалиётнинг амалга оширилганлиги тўғрисида хабар бериш;
  • 6.1.5
    Агентнинг ёзма сўрови бўйича Электрон пуллардан фойдаланишни амалга ошириш билан боғлиқ
    амалиётлар тўғрисидаги маълумотлардан иборат ҳисоботни (Оператор томонидан мустақил равишда
    танланган шакл бўйича) электрон шаклда сўровни қабул кундан бошлаб 3 (уч) иш кунида тақдим этиш;
  • 6.1.6
    Тизимда носозлик рўй берган, хакерлик ҳужуми оқибатида Банк маълумотлари бўйича Эмитентнинг
    қоплаши амалга ошириладиган Реестрдаги маълумотларнинг бузилишига олиб келган ҳолларда барча
    зарур чораларни кўриш (Операторнинг ички тартибига мувофиқ);
  • 6.1.7
    Тизимнинг ишлашини таъминлаш бўйича бошқа мажбуриятларни бажариш, жумладан, ахборот
    технологиялари ва Оператор ҳамда Эмитент ўртасида тузилган шартнома бўйича Операторга юклатилган
    Тизимдаги Электрон пуллар билан амалиётларни амалга ошириш учун Тизим Иштирокчиларини оператив
    таъминлаш;

  • 6.2
    Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • 6.2.1
    Агентдан шартнома мажбуриятларини бажаришини талаб қилиш;
  • 6.2.2
    Агент томонидан Электрон пулларни қуйидаги ҳолларда ишлатиш амалиётларини содир этишни тақиқлаш:
    1. агентдан блокировкалаш зарурлиги тўғрисида хабар олиш;
    2. агент томонидан мазкур Шартномада назарда тутилган мажбуриятларини бажармаслик;
    3. агентнинг Электрон пулларни ишлатиш билан боғлиқ амалиётларни Электрон пуллардан
      фойдаланиш талаблари ва шартларини бузган ҳолда амалга ошириши;
    4. агентнинг Электрон пулларини ваколатли органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси
      қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган асосда тақиқлаб қўйиш;
    5. агар Ўзбекистон Республикасининг ни «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
      легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни
      молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида» ги Қонунида назарда тутилган ҳолатларида;
  • 6.2.3
    Агентдан мукофот олиш;
  • 6.2.4
    Агентни Тизимда рўйхатдан ўтишини рад этиш, шунингдек, тизимда рўйхатдан ўтиш пайтида Агент
    томонидан кўрсатилган маълумотлар ва тизим Операторига тақдим этилган бошқа ҳужжатлар (шу
    жумладан сайт ва Агентнинг бизнесига нисбатан) ишончсизлиги аниқланган тақдирда Агентнинг
    электрон ҳамёнини тақиқлаш;
  • 6.2.5
    Агентдан мазкур Шартнома, тизим Қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги
    бўйича мажбуриятларини бажаришда зарур бўлган маълумотларни сўраб олиш;
  • 6.2.6
    Агент томонидан тизим Қоидалари ва мазкур Шартнома шартларига риоя қилмаган ҳоллар аниқланган
    тақдирда унинг тизимда ишлашини тўхтатиб қўйиш;
  • 6.2.7
    Учинчи шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Электрон пулларни ёпиб
    қўйиш тўғрисида мурожаат тушган тақдирда Агентнинг Электрон ҳамёнидан акцептсиз, низосиз тарзда
    (Агентнинг қўшимча буйруғи/кўрсатмасисиз) Электрон пулларини олиб қўйиш ҳуқуқларига эга. Мазкур
    Шартномани тузар экан Агент Оператор Банк Эмитентига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига
    мувофиқ ўзининг Электрон ҳамёнидан Электрон пулларининг акцептсиз олиб қўйилишига розилик
    беради;
  • 6.2.8
    Тизим Оператори мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларини бажариш учун ўзининг қисман ҳуқуқ ва
    ваколатларини учинчи шахсларга топшириш ҳуқуқига эга. Оператор томонидан мазкур Шартнома бўйича
    ўзининг қисман ҳуқуқ ва ваколатларини учинчи шахсларга топшириши уни шартнома бўйича ишлаш
    мажбуриятидан озод қилмайди ва мазкур шартнома бўйича мажбуриятлар бузилганлиги учун
    жавобгарликдан соқит қилмайди;

  • 6.3
    Агент қуйидагиларга мажбур:
  • 6.3.1
    Мазкур Шартнома, тизим Қоидалари, Тарифларда баён этилган талаблар билан танишиш ва уларни
    бажариш;
  • 6.3.2
    Тизим Операторига «А-pay» тизимида рўйхатдан ўтиш ва мазкур тизим Агенти сифатида фаолиятни
    амалга оширишда ишончли маълумотни тақдим этиш. Тизим Оператори Агент томонидан тақдим этилган
    ишончсиз маълумот оқибатида келиб чиққан зарар учун жавобгар ҳисобланмайди;
  • 6.3.3
    Тизим Операторига Агентни идентификациялаши учун ахборотни тақдим этиш;
  • 6.3.4
    Тизим Операторига Агентнинг дастурий таъминотга киришнинг тўлиқ рўйхат нуқтасини уларнинг
    жойлашган ҳудуди ва вақти, ишлаши кўрсатилган ҳолда тақдим этиш;
  • 6.3.5
    Агентнинг дастурий таъминотга Мижозлар кириши учун ускуна воситаларининг кириш нуқтасини ички
    жадвалга мувофиқ ишлашининг вақти ва жойини кўрсатган ҳолда узлуксиз ишлашини таъминлаш
  • 6.3.6
    Тизим Операторининг рухсатисиз бевосита ёки учунчи шахслар орқали тақдим этилган дастурий
    таъминотга мазкур ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида ўзгаришлар киритмаслик;
  • 6.3.7
    Электрон пулларга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва тизим Қоидаларига мувофиқ
    эга бўлиш ва сотишни амалга ошириш;
  • 6.3.8
    Электрон ҳамёндаги электрон пулларнинг балансини кузатиб бориш, Агентга тегишли бўлган ҳамённи
    ўз вақтида тўлдириб бориш. Ҳамённи тўлдиришда жиддий кечикишларга йўл қўймаслик (бир банк
    кунидан ортиқ);
  • 6.3.9
    Мазкур Шартноманинг талабларига мувофиқ банк ҳисоб рақамининг мавжудлигини тасдиқловчи
    ҳужжатларни тақдим этиш;
  • 6.3.10
    Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, POS-терминаллар, Тизимга киришнинг бошқа усуллари орқали Агентнинг
    ДТга оммавий кириш имкониятини яратиш;
  • 6.3.11
    Мижозга электрон пулни сотиш ва электрон пулни рўйхатдан ўтган Мижознинг ҳамёнига ўтказиш
    ҳолатини тасдиқловчи ва/ёки Мерчант фойдасига Ўзбекистон Республкаси қонунчилигида назарда
    тутилган барча зарур реквизитлардан иборат тўловни амалга оширган ҳолда сотув чекини (қоғоз ёки
    электрон шаклдаги) шакллантиришда иштирок этиш:
    1. Агент, эмитент, операторнинг номланиши;
    2. амалиётни амалга ошириш санаси (кун, ой, йил) ва вақти (соат, дақиқа, сония);
    3. амалиётнинг тартиб рақами;
    4. Амалга оширилган ёки санаб ўтилган Электрон пулларнинг миқдори;
    5. Электрон пул эгасига тегишли бўлган Электрон ҳамённинг идентификацион коди;
    6. Комиссион ҳақ тўлаш миқдори (агар Тарифларда назарда тутилган бўлса);
  • 6.3.12
    Савдо чекини бериш иложи бўлмаган ҳолларда – Мижозни мазкур ҳолат ҳақида олдиндан огоҳлантириш
    ва унга мажбурий тартибда Тизимда келгусида тўловни идентификациялаши учун шахсий рақам тақдим
    этиш;
  • 6.3.13
    Мижозга унга Мижоз ҳамёнини тўлдириш жараёнида Электрон пулларни амалга оширадиган Эмитент банки
    ҳақида маълумотни тақдим этиш;
  • 6.3.14
    Жисмоний шахслар – Электрон пулларнинг эгаларидан Электрон пулларни тизимда Электрон ҳамёнга эга
    жисмоний шахсларнинг Электрон пулларини амалга ошириш ёки ёпиш мақсадида номинал қиймати бўйича
    пулларини сотиб олиш;
  • 6.3.15
    Унга мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришда маълум бўлган махфий маълумотни фош
    этмаслик;
  • 6.3.16
    Ўзининг аутенфикацион маълумотларининг хавфсизлигини мустақил равишда таъминлаш ва бундай
    маълумотлардан фойдаланган ҳолда Тизимда Агент номидан фаолият олиб боришга ваколатли
    ҳисобланмаган шахсларнинг ҳамёнларига киришини чеклаш;
  • 6.3.17
    Учинчи шахсларга ўзининг тизимга кирувчи реквизитларини бермаслик;
  • 6.3.18
    Солиқ органлари олдида мустақил равишда ҳисобот бериш;
  • 6.3.19
    Тизим Мижозлари – жисмоний шахслардан қабул қилинган нақд пулларнинг инкассациясини мустақил
    равишда ташкиллаштириш;
  • 6.3.20
    Тизим оператори томонидан тақдим этилган, агар бундай тақдим бўлган ҳолда, дастурий таъминотни
    мустақил ўрнатишни амалга ошириш;
  • 6.3.21
    Мижоз – жисмоний шахсни агар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича талаб қилинган ҳолларда
    идентификациялаш учун қонунчиликда назарда тутилган барча ҳаракатларни амалга ошириш;
  • 6.3.22
    Ҳар қандай амалиётларни амалга оширишда жисмоний шахсларга «А-pay» тизими доирасида
    кўрсатиладиган хизматларнинг тақдим этиш шартлари билан танишиш ва бундай жисмоний шахсдан
    долзарб таҳрири сайтида эълон қилинадиган ва жисмоний шахсга электрон шаклда етказиладиган
    стандарт мижозлар келишуви билан танишганлигининг тасдиғини олиш имконини бериш;
  • 6.3.23
    Тизим оператори, банк Эмитенти томонидан тизим Оператори ва Банкнинг Интернет тармоғидаги расмий
    сайти чоп қилинаётган хабарларни кузатиб бориш.
  • 6.3.24
    Тизимдан бошқа Иштирокчилар, учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини, шунингдек,
    Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги меъёрларини бузмаган ва таъсир этмаган ҳолда фойдаланиш.
  • 6.3.25
    Тизим Оператори, шунингдек, Тизимдан фойдаланиш мақсадида Эмитент томонидан унга берилган махфий
    маълумотларни бермаслик;
  • 6.3.26
    Тизимга кириш мосламасининг ишга лаёқатлилиги ва ахборот ҳимоялаш тўғрисида мустақил равишда
    қайғуриш;
  • 6.3.27
    Тизимнинг дастурий таъминотига мустақил равишда ёки учинчи шахсларни жалб этган ҳолда тўлиқ ёки
    қисман ўзгартиришга ҳаракат қилмаслик ва киритмаслик;
  • 6.3.28
    Агент номидан тизимга кириш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг маълумотлари ўзгарган тақдирда
    аутентификация маълумотларига ўз вақтида ўзгаришларни киритиш, «A-Pay» тизими Операторини бундай
    шахс тўғрисидаги ўзгариш тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;
  • 6.3.29
    Тизимга кириш учун Агентнинг реквизитларидан учинчи шахсларнинг қонуний фойдаланишлари ва эгалик
    қилишларини истисно этувчи зарур ташкилий-техник тадбирларни (шу жумладан, зарарли дастурлар
    таъсиридан ҳимоялаш учун дастурий таъминотдан қонуний тарзда фойдаланиш);
  • 6.3.30
    Тизимга кириш учун Агентнинг реквизитларидан ноқонуний фойдаланиши билан боғлиқ унга маълум
    бўлган ёки шахсий шубҳаланган ҳолатлари тўғрисида Тизим Операторини огоҳлантириш;
  • 6.3.31
    Ушбу шартнома шартларига мувофиқ комиссион тўловларни, шунингдек, бошқа тўловларни тўлаш;
  • 6.3.32
    Агентнинг Электрон ҳамёни/банк ҳисоб рақамига нотўғри тушган пуллар, шунингдек, Электрон ҳамённи
    йўқотиш, ўғирлаш ва рухсатсиз ишлатиш билан боғлиқ фактлар аниқланган тақдирда бу ҳақда Банк ва
    тизим Операторини ҳар қандай мумкин бўлган усуллар билан хабардор қилиш. Агентнинг Банк ҳисобига
    адашиб ўтказилган пули, нотўғри ҳисобланган пул аниқланган кундан бошлаб 2 (икки) иш куни ичида
    Банкка қайтарилиши керак;
  • 6.3.33
    Оператордан Агентнинг Электрон ҳамёнига нотўғри ҳисобланган электрон пуллар тушганлиги тўғрисида
    билдиришнома келиб тушган тақдирда Операторга/Банкка ёзма шаклда ёки электрон хабар орқали
    нотўғри сумма олинганини тасдиқлаш ва Электрон ҳамёнидан мазкур хато маблағни акцепсиз олиб
    қўйилишига розилигини билдириш;
  • 6.3.34
    «A-Pay» тизими орқали ноқонуний молиявий амалиётлар, ноқонуний савдо, жиноий фаолиятдан олинган
    даромадларни легаллаштириш бўйича амалиётлар, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин
    қуролларининг тарқалишини молиялаштириш ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузадиган бошқа
    амалиётларни амалга оширмаслик;
  • 6.3.35
    Амалга оширилган амалиётлар тўғрисидаги маълумотларни ва амалиётларнинг амалга оширилганлигини
    тасдиқловчи ҳужжатларни уларга ижро этилганидан сўнг 5 (беш) йилдан кам бўлмаган муддатга
    сақлаш.

  • 6.4
    Агент қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • 6.4.1
    Тизим Операторидан мазкур Шартнома шартларига мувофиқ барча керакли бўлган маълумотларни сўраш;
  • 6.4.2
    Эмитент томонидан Электрон пулларнинг чиқарилишига туртки бериш;
  • 6.4.3
    «А-pay» Тизими Мижозларига- жисмоний шахсларга Электрон пулларни сотиш;
  • 6.4.4
    Бирдан ортиқ «А-pay» Тизими Эмитентларида банк ҳисобига эга бўлиш, турли хил «А-pay» Тизими
    Эмитентларидан Электрон пулларни сотиб олиш ва сотиш;
  • 6.4.5
    Пулни нақд ва нақд бўлмаган шаклда сотилган Электрон пуллар учун тўлов сифатида қабул килиш;
  • 6.4.6
    Электрон пулларнинг сотилганлиги тўғрисидаги барча амалиётлар, шунингдек, Мижознинг Агентнинг
    дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда амалга оширган амалиётлари ҳақида ҳисоботларни олиш;
  • 6.4.7
    Оператордан 5 (беш) йил муддатгача амалга оширилган амалиётлар тўғрисида ҳисобот сўраш ва сўров
    юборилган санадан бошлаб 10 (ўн) кун ичида ушбу ҳисоботни олиш;
  • 6.4.8
    Шартномага, Тизим Қоидаларига, Тарифларга ўзгартиришлар киритилганидан кейинги ўн кун ичида,
    Шартноманинг янги таҳрири, Тизим Қоидалари, Тарифлари билан рози бўлмаган ҳолларда, Тизим
    Операторига Шартномани бекор қилиш тўғрисида ҳабар юбориш. Агар Тизим Операторига бундай хабар
    юборилмаган бўлса, бундай ҳолларда, барча ўзгаришлар Агент томонидан қабул қилинган ҳисобланади;
  • 6.4.9
    Тизим веб-сайтида, Шахсий кабинет орқали шахсий маълумотларга ўзгартириш киритиш мумкин;
  • 6.4.10
    Тизим Операторидан дастурий таъминот фаолияти бўйича маслаҳат хизматарини олиш.

7. ВЫПУСК И ПОГАШЕНИЕ ЭЛЕКТРОННЫХ ДЕНЕГ

  • 7.1
    «А-pay» тизимида Электронт пулларни чиқариш «А-pay» тизимидаги Электрон пулларнинг Эмитенти
    ҳисобланган банк томонидан тизим Оператори билан тузган шартномаси асосида амалга оширилади.
  • 7.2
    Агент ўз ҳисоб рақамидаги маблағни Эмитент Банкнинг Ихтисослаштирилган ҳисоб рақамига жўнатади.
    Электрон пулларни чиқариш Эмитент томонидан Агентдан олинган пул маблағлари доирасида амалга
    оширилади.
  • 7.3
    «А-pay» тизими Эмитентдан Эмитентнинг Ихтисослаштирилган ҳисоб рақами ва Агентнинг реквизитлари
    тўлдирилган сумма ҳақидаги маълумотни олади.
  • 7.4
    «А-pay» тизими Эмитент томонидан чиқарилган Электрон пулларни Агентнинг ҳамёнига ўзказилишини
    автоматик тарзда амалга оширади.
  • 7.5
    Электрон пулларни чиқариш Агентдан Тарифларда баён этилган коммиссион маблағни олиш орқали
    амалга оширилади.
  • 7.6
    Электрон пулларни ёпиш Агентнинг банк ҳисоб рақамида Агент томонидан тақдим этилган маълумотга
    мувофиқ бажарилади.
  • 7.7
    Агентнинг Электрон пулларини қайтариш Эмитент Банк томонидан Агентнинг сўров жўнатганидан ва
    тизим Оператори Эмитент Реестрга Электрон пулларни қайтариш тўғрисида транзакция жўнатганидан
    сўнг амалга оширилади. Агентнинг Электрон пулларни қайтариш тўғрисида жўнатилган Аризаси ва
    Реестр Эмитент иш кунининг 16. 00 гача тақдим этилган тақдирда Эмитент ўзининг жорий иш куни
    давомида Агентнинг ҳисоб рақамига Электрон пулларни қайтариш натижасида олинган пул маблағи
    жўнатмасини (ўтказмасини эмас) бажаради. Агентнинг Электрон пулларни қайтариш тўғрисида
    жўнатилган Аризаси ва Реестр Эмитент иш кунининг 16. 00 гача тақдим этилган тақдида Эмитент
    ўзининг жорий иш куни давомида Агентнинг ҳисоб рақамига Электрон пулларни қайтариш натижасида
    олинган пул маблағи жўнатмасини, ҳар қандай ҳолатда ҳам соат 12. 00 гача (ўтказмасини эмас)
    амалга оширади. Эмитент Банкида очилган ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш Электрон
    пулларни қайтариш натижасида олинган пул маблағлари ҳисоб рақамига жўнатилганидан сўнг 1 (бир)
    соат ичида ўтказилади. Пулларни қайтариш жараёнида пулларни Эмитент банкидан ташқари бошқа
    молиявий ташкилотларда очилган ҳисоб рақамига ўтказиш тартиби ва муддати мазкур молиявий
    ташкилотлар томонидан амалга оширилади ва Эмитент/Оператор бундай молиявий ташкилотлар томонидан
    ўтказилган пул маблағларининг муддати учун жавобгар ҳисобланмайди.
  • 7.8
    Агентнинг Электрон пулларни қайтариш тўғрисидаги аризаси ва транзакция Реестри техник интеграция
    шаклида ахборот каналлари орқали жўнатилади. Агент томонидан қайтариб олиш учун тақдим этилган
    амалиётлар Реестрини юборишдан олдин Оператор Агентнинг ҳамёнидаги мавжуд Электрон пулларнинг
    миқдорини текширади ва Электрон пулларни режалаштирилаётган қайтаришга ишлатмаслик
    имкониятларини таъминлайди.
  • 7.9
    Агент томонидан маблағларни қайтариш тўғрисида Эмитент Банкка тақдим этиладиган аризасидаги
    умумй миқдор Электрон ҳамён балансидаги қолдиқдан ошиб кетмаслиги лозим.
  • 7.10Оператор белгиланган Тарифларга мувофиқ Агент томонидан Электрон пулларни қайтариш комиссион
    ҳақини ундириш ҳуқуқига эга.

8. ТИЗИМ МИЖОЗЛАРИ ТОМОНИДАН ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАРНИ СОТИШ ВА ИШЛАТИШ

  • 8.1
    Агент Мижозларга – жисмоний шахсларга «А-pay» Тизимининг Электрон пулларини сотишни амалга
    оширади.
  • 8.2
    Олинган Электрон пулларни Мижоз ўзининг электрон ҳамёнига, бошқа рўйхатдан ўтган Мижознинг –
    Идентификациядан ўтган ёки ўтмаган шахснинг ҳамёнига жўнатиши ёки Тизим Мерчантларининг хизмати
    тўловлари учун ишлатиши мумкин.

9. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИКЛАРИ

  • 9.1
    Томонлар Шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятларини бузганликлари учун Шартнома, Тизим
    Қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
  • 9.2
    Агент мазкур Шартнома, Тизим Қоидалари, Тарифларнинг шартлари билан танишмаганлиги муносабати
    билан кўрган ҳар қандай зарари учун Оператор/Банк жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
  • 9.3
    Тизим Оператори/Эмитент Банк Агент ўзи ёки учинчи шахсларнинг Агентнинг Тизимга кириш
    реквизитларидан фойдаланган ҳолдаги ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари натижасида келиб чиқиши
    мумкин бўлган ҳар қандай оқибатлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди.
  • 9.4
    Тизим Оператори/Эмитент Банк Агентнинг тизимга кириш бўйича реквизитларидан учинчи шахслар
    фойдаланган ҳолда Агентга етказилган зарар учун жавобгар ҳисобланмайди.
  • 9.5
    Тизим Оператори тизимнинг вақтинча ишламай қолиши, аппарат ёки дастурий таъминотнинг ишламай
    қолиши ёки унинг айбисиз содир бўлган хатолар учун жавобгар эмас ва Агентнинг мумкин бўлган
    зарарлари ва қўлдан бой берган фойдалари учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
  • 9.6
    Тизим Оператори бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган алоқа йўналишларининг сифати ва унга
    тегишли бўлмаган бошқа ускуналар, жумладан, бошқа ташкилотларга тегишли бўлган маълумотлар
    узатишнинг транзит тармоқларининг ишга лаёқатсизлиги учвун жавобгар ҳисобланамайди.
  • 9.7
    Тизим Оператори Агентнинг «A-Pay» тизимга киришни таъминлайдиган аппарат воситалари ишлашидаги
    носозликлар учун жавобгар эмас ва бунинг ҳисобига Агентнинг фойдасига етказилган зарар ва
    йўқотишлар учун жавоб бермайди.
  • 9.8
    Тизим Оператори Агентнинг мазкур шартнома шартларига риоя қилмаганлиги оқибатида етказилган
    зарарлар учун жавобгар ҳисобланмайди.
  • 9.9
    Тизим Оператори Агент томонидан ишончли бўлмаган маълумот тақдим этилгани ёки Агент томонидан
    маълумотларга ўз вақтида ўзгартириш киритиш учун маълумотларни тақдим этмаганлиги оқибатида
    унинг фойдасига етказилган зарар учун жавоб бермайди.
  • 9.10
    Учинчи шахсларнинг «A-Pay» тизимининг ишлашига халақит беришга қаратилган, Агентнинг
    аутентификация маълумотлари билан боғлиқ бўлмаган қонунга зид ҳаракатлари бўлган тақдирда Тизим
    Оператори Агентнинг бундай ҳаракатлар бошланган пайтдаги Ҳамёнидаги Электрон пуллари миқдоридаги
    зарар учун жавобгар ҳисобланади.
  • 9.11
    Тизим Операторининг айби билан тизим ишида хатолар ва носозликлар юзага келган ва бу айб
    исботланган тақдирда тизим Оператори Агентнинг қайд этилган носозлик ва хатоларнинг юзага келиш
    пайтида Электрон ҳамёнида мавжуд бўлган электрон пул миқдоридаги зарар учун жавобгар
    ҳисобланади.
  • 9.12
    Томонлардан бири Шартнома шартларини бузган тақдирда бошқа Томон бузилиш ҳолати аниқланган
    пайтдан бошлаб 2 (икки) иш кунидан кечиктирмай ёзма равишда бузилганлик ҳолати, вақти ва жойи,
    шунингдек, Шартнома шартининг бузилиш ҳолатини исботловчи далиллар кўрсатган тартибдаги
    эътирозни жўнатиш мажбуриятини олади. Эътирозни олган Томон уни олган кундан бошлаб 5 (беш) иш
    куни давомида эътирозга нисбатан асосланган жавобни жўнатиши шарт. Агар Томонлар ўзаро келишувга
    эриша олмаган тақдирда улар Тошкент шаҳрининг иқтисодий масалалар бўйича туманлараро судига
    мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
  • 9.13
    Неустойка (шартномадаги бирон-бир мажбуриятни вақтида бажармаганлик учун жарима), пеня, жаримани
    тўлашга айбдор Томонни Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тегишлича бажаришдан озод этмайди. Ҳар
    қандай неустойка ва жаримали санкцияларни ундириб олиш Томонларнинг мажбуриятига киритилмаган,
    неустойкани ундириб олиш ҳуқуқи уларнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилади.
  • 9.14
    Тизим Агент томонидан тақдим этилган маълумотнинг мазмуни учун жавобгарликни ўз зиммасига
    олмайди. Бундай мазмундаги маълумот учун барча жавобгарлик, шунингдек, нотўғри/хато маълумот
    олиниши оқибатида Мижозларга пул ўтказмаларини ўз вақтида ўтказмаслик учун Агент жавобгарликни
    ўз зиммасига олади.
  • 9.15
    Мазкур Шартнома бўйича Тизим Операторида қарздорлик ҳолати юзага келган тақдирда Агент ҳар бир
    кечиккан кун учун 0,1% миқдорида пеня ҳисоблаш ҳуқуқига эга, бироқ бу муддати ўтган тўловнинг
    10% идан ошмаслиги лозим.
  • 9.16
    Мазкур Шартнома бўйича Агентда қарздорлик ҳолати юзага келган тақдирда Тизим Оператори ҳар бир
    кечиккан кун учун 0,1% миқдорида пеня ҳисоблаш ҳуқуқига эга, бироқ бу муддати ўтган тўловнинг
    10%идан ошмаслиги лозим.
  • 9.17
    Дастурий таъминотда техник хатолар аниқланган тақдирда унинг юзага келишига сабабчи бўлган
    Томонлар бундай носозликларни бартарф этишнинг барча чора-тадбирларини зудлик билан кўриш
    мажбуриятини олади. Агар хатоларни 2 (икки) ҳафта давомида бартараф этиш имкони бўлмаган
    тақдирда бошқа Томон 2 (икки) ҳафта ўтганидан кейин хатоларни бартараф этиш бўйича бажарилган
    ишлар тўғрисида ҳисобот берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
  • 9.18
    Мазкур Шартонманинг 9. 17 -бандида қайд этилган ҳолатлар аниқлаган Томон бошқа Томонни
    аниқланган пайтдан бошлаб 24 (йигирма тўрт) соат давомида хабардор этиш мажбриятини олади.
  • 9.19
    Томонлар Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини мазкур Шартномада кўзда тутилмаган ҳолатларда
    бажармаган ёки лозим даражада бажармагани тақдирида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига
    мувофиқ жавобгарликка тортилади.
  • 9.20
    Тизим Оператори ўз хизматларини реклама қилишда Агент томонидан кўрсатиладиган хизматларни
    реклама қилиш ва ушбу Шартномада қайд этилган хизматларни, савдо белгиларини, хизмат кўрсатиш
    белгиларини, товарнинг номланишини, тасвирини, Агентнинг логотипини бепул тақдим этиш ҳуқуқига
    эга. Агент бундай савдо белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товарнинг номланиши, тасвири,
    логотипларини қўллаш учунчи шахсларнинг қонун бўйича белгиланган ва ҳимояланадиган ҳуқуқларини
    бузмаслигини кафолатлайди.
  • 9.21
    Агар Тизим Операторига Агент томонидан тақдим этилган тасвирлар, логотиплар, товар белгилари,
    хизмат кўрсатиш белгилари ва савдо номларини нотўғри ишлатишига нисбатан даъволар ва/ёки суд
    даъволари келиб тушса, у ҳолда Агент низони ҳал қилишда иштирок этиш, бундай эътирозларни ўз
    ҳисобидан ҳал қилиш, жумладан, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, логотиплар, савдо
    номлари, тасвирларни ўз маблағи ҳисобидан
    нотўғри ишлатиши натижасида учинчи шахсларга, шунингдек, жабрланган томонга етказилган зарарни
    қоплаш мажбуриятини олади.
  • 9.22
    Агар Агент томонидан Тизим Оператори/Эмитент банкнинг мажбуриятларини бажармасликлари ёки лозим
    даражада бажармаганлигига олиб келган мазкур Шартноманинг шартларини бузган тақдирда Тизим
    Оператори/Эмитент Банк мазкур Шартноманинг қайсидир шартларини бажармаганлиги учун жавобгар
    ҳисобланмайди.
  • 9.23
    Томонлар Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини мазкур Шартномада кўзда тутилмаган ҳолатларда
    бажармаган ёки лозим даражада бажармагани тақдирида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига
    мувофиқ жавобгарликка тортилади.

10. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

  • 10.1
    Агар Томонлардан қайсидир бири Шартнома бўйича мажбуриятларини у енгиб ўта олмайдиган вазият ва
    (ёки) Шартнома тузилгунига қадар номаълум бўлган ёки бартараф этиб бўлмайдиган, жумладан, сув
    тошқини, ёнғин, сел келиши, зилзила, уруш, ҳарбий ҳаракатлар, қамаллар, экспорт ва импортни
    тақиқлаш, эпидемиологик вазият каби фавқулодда ҳолатлар юзага келиши туфайли мазкур Шартномада
    кўрсатилган тўлиқ ёки қисман бажариш лаёқатига эга бўлмаган тақдирида мазкур Шартномада
    кўрсатилган муддатлар бундай форс-мажорли вазиятлар амал қилиш муддатига қадар узайтирилиши
    лозим. Агар бундай вазиятлар ёки уларнинг оқибатлари 90 (тўқсон) кундан ошса, Томонлардан
    исталган бири Шартномани бажаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга бўлади.
  • 10.2
    Ўз мажбуриятларини бажаришга лаёқатсиз Томон бошқа Томонни бундай форс-мажорли ҳолат пайдо
    бўлгани ҳақида зудлик билан огоҳлантириши лозим. Форс-мажорли вазиятнинг мавжудлигини тасдиқлаш
    учун тегишли давлат идораси томонидан имзолаб берилган маълумотнома талаб қилинади. Мазкур
    маълумотнома бундай форс-мажорли вазият юзага келганидан сўнг 10 (ўн) кун давомида бошқа Томонга
    тақдим этилиши лозим.
  • 10.3
    Агар Томонлардан бирига нисбатан бундай вазият 90 (тўқсон) календар кунидан ортиқ давом этган
    тақдирда бошқа Томон мазкур Шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади,
    бунда у иккинчи Томонни бекор қилгунга қадар 10 (ўнг) календар кунидан кечиктирмасдан албатта
    огоҳлантириши лозим бўлади. Мазкур бандга мувофиқ Шартномани бекор қилиш шартнома бекор
    қилингунига қадар мавжуд бўлган ўзаро мажбуриятларнинг бекор қилинишига олиб келмайди.

11. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

  • 11.1Мазкур Шартномада юзага келган барча баҳсли масалалар музокаралар ва ёзма даъво юбориш йўли
    билан ҳал қилинади. Даъво қабул қилган томон, қабул қилинган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни ичида
    жавоб юборишга мажбур. Агар даъво Томонларнинг реквизитлари бўйича жўнатилган бўлса, агар у
    шахсан топширилган, телефакс орқали жўнатилган, буюртма хат ёки курьерлик хизмати орқали
    жўнатилган бўлса, даъво тегишли тарзда топширилган ҳисобланади.
  • 11.2
    Агар музокаралар йўли билан келишувга эришилмаса, мазкур Шартнома билан боғлиқ ёки унинг
    бузилиши, бекор қилиниши, ҳақиқий эмаслиги сабабли юзага келган барча низолар, келишмовчиликлар,
    талаблар Тошкент шаҳрининг иқтисодиёт бўйича туманлараро судида ҳал қилинади (шартномавий
    судгача бўлган жараён).

12. МАХФИЙЛИК ВА ХАВФСИЗЛИК

  • 12.1
    Томонлар тижорат ва банк сири ҳисобланган маълумотларнинг махфийлигини сақлашлари шарт.
  • 12.2
    Томонлар ҳар бир Томон учун махфий бўлган мазкур Шартномани амалга ошириши жараёнида олинган
    маълумотларни ошкор қилмасликни ўз зиммаларига оладилар. Мазкур Шартномада махфийлик деганда фош
    қилиниши Томонлардан бирининг зарар кўришига ва/ёки ишбилармонлик нуфўзига таъсир кўрсатишга
    олиб келиши мумкин бўлган, ҳамма ўрганилиши мумкин бўлмаган маълумотлар тушунилади.
  • 12.3
    Агент махфийликни сақлаш ва Тизимга кириш маълумотларини тарқатмаслик учун жавобгардир.
  • 12.4
    Агент мустақил равишда ўзининг аутентификация маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриши
    ва унинг мумкин бўлган лоқайдлиги оқибатида Агентнинг маълумотларидан фойдаланган ҳолда «А-pay»
    тизими ресурларига рухсатсиз кириш, учинчи шахслар томонидан жиноий тажовузлар, зарарли дастурий
    ҳаракатлар ёки кўзда тутилмаган ҳаракатларнинг олдини олиш мажбуриятини зиммасига олади.
  • 12.5
    Агент унинг томонидан аутентификация маълумотларини йўқотиши натижасида тизимдан учинчи
    шахсларнинг фойдаланиш хавфи тўғрисида тизим Операторини зудлик билан огоҳлантириши шарт.
  • 12.6
    Томонлар мазкур Шартнома шартлари, шунингдек, уни ижро этиш вақтида «A-Pay» тизимининг техник
    тавсифигача бўлган олинган маълумот махфий маълумот ҳисобланишини ва у амал қилаётган даврда
    ҳамда у бекор қилинганидан сўнг 12 (ўн икки) ой давомида фош қилинмаслигини эътироф этишади.
    Томонлар Агент ва тизим Операторининг ҳамкорлиги ҳолати махфий маълумот ҳисобланмаслигини ва
    Томонлар ундан реклама мақсадларида фойдаланишлари мумкинлигини эътироф этишади.
  • 12.7
    Томонлар ҳар қандай учинчи Томоннинг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик
    ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари тижорат ва банк сирини фош этмаслик бўйича зарур
    чораларини кўришга мажбурдир. Олинган маълумот билан фақат Томонларнинг ходими бўлган шахслар ва
    мазкур шартноманинг ижроси билан бевосита боғлиқ бўлинмалар танишадилар.
  • 12.8
    Агент тизим Операторига тизимнинг ишлашини таъминлаш, Агентнинг топшириқларини бажариш, қўшимча
    хизматлар кўрсатиш ва бошқа зарур ҳолларда Агентнинг ҳар қандай реквизитларини, Агентнинг
    тизимдаги амалиётлари ҳақидаги маълумотларни Эмитент банкига бериш имкониятини тақдим этади.
  • 12.9
    Шартноманинг 12- банди унинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, 5 йил давомида амал қилади.

13. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ, ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

  • 13.1
    Мазкур Шартнома ушбу Оферта Акцепти вақтидан кучга киради ва 12 (ўн икки) ой давомида амал
    қилади.
  • 13.2
    Томонларнинг ҳеч бири бошқа Томонга Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун аввал, уни
    бекор қилиш тўғрисида ёзма хабар юбормаган бўлса, Шартнома номаълум муддатга узайтирилган
    ҳисобланади.
  • 13.3
    Ушбу Офертанинг Агент томонидан акцепти деганда Агентнинг мазкур Шартномалар, Тизим Қоидалари,
    Тарифларнинг шартларини тўлиқ ва сўзсиз, ҳеч қандай истисноларсиз ва чекловларсиз қабул қилишини
    англатади ва бу икки томонлама ёзма Шартнома тузиш билан тенгдир.
  • 13.4
    Агент Тизим Операторининг исталган вақтда мазкур Шартномага, Тарифларга ва «A-Pay» Тизими
    Қоидаларига бир томонлама тартибда ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Шартнома, Тарифлар, Тизим
    Қоидаларига киритилган қайд этилган ўзгариш ва қўшимчалар янги таҳрирдаги Шартнома, Тизим
    Қоидалари, Тарифлар, қайд этилган ўзгаришлар агар улар Тизим Операторининг сайтида
    жойлаштирилишида ундан кўпроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, чоп этилганидан 15 (ўн беш) календар
    кунидан ўтиб кучга киради. Шартнома, Тарифлар, Тизимнинг Қоидаларининг долзарб таҳрири билан
    танишиш мажбурияти Агентга юклатилган. Ўзгаришлар кучга киргандан сўнг «A-Pay» тизимидан
    фойдаланиш деганда Томонлар бу ўзгаришларни сўзсиз қабул қилиши тушунилади.
  • 13.5
    Агар Агент «A-Pay» Тизимининг иштирокчиси бўлишни тўхтатса, бундай ҳолларда мазкур шартнома
    автоматик равишда бекор қилинади.
  • 13.6
    Агар Шартноманинг бир ёки бир неча қоидалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига
    ўзгартириш киритилиши муносабати билан ҳақиқий эмас деб ҳисобланса ёки шунга айланса, у ҳолда
    Шартноманинг бошқа қоидаларининг амал қилинишини тўхтатиш учун асос бўлиб ҳисобланмайди.
  • 13.7
    Томонларнинг келишувига биноан Шартнома муддатидан аввал бекор қилиниши мумкин.
  • 13.8
    Томонлардан бирининг Шартномани муддатидан олдин бекор қилиши бошқа Томоннинг мазкур Шартнома
    шартларини бир неча марта жиддий бузилиши (икки ёки ундан ортиқ) ҳолатларида, бекор қилиниш
    санасидан камида 15 (ўн беш) календар кун олдин бошқа томоннинг манзилига ёзма шаклдаги
    огоҳлантиришни жўнатган ҳолда амалга оширилади.
  • 13.9
    Томонлардан бирининг ташаббуси билан Шартноманинг муддатидан олдин бекор қилиниши, бундай бекор
    қилиш сабабларидан қатъи назар, бошқа Томонга бундай бекор қилиш санасидан 30 (ўттиз) кун олдин
    огоҳлантириш юбориш орқали ижро этилади.
  • 13.10
    Шартнома, Тарифлар, Тизим Қоидаларига ўзгартириш киритилган ва янги таҳрирдаги Шартнома,
    Тарифлар, Тизим Қоидаларининг айрим шартлари билан келишувга эришилмаган тақдирда Томонлар
    қонунчиликда назарда тутилган тартибда Шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
  • 13.11
    Шартноманинг асосларнинг ҳеч бирисиз бекор қилиниши Томонларнинг Шартнома бекор қилингунига
    қадар бажарилмаган бир-бирлари ёки Тизимнинг бошқа иштирокчилари олдидаги молиявий
    мажбуриятларининг, шу жумладан, ўзаро тўловлар, неустойкалар ва зарарни қоплаш миқдорининг бекор
    қилинишига олиб келмайди.
  • 13.12
    Агар мазкур Шартноманинг амал қилиш муддати тугаши вақтида Томонлар ўртасида якунланмаган
    ҳисоб-китоблар, ёки Томонларнинг бошқа бажарилмаган мажбуриятлари мавжуд бўладиган бўлса, у
    ҳолда Шартнома бундай бажарилмаган мажбуриятлар лозим даражада ижро этилгунига қадар амал
    қилади.
  • 13.13
    Ўзгартиришлар киритилганлиги билан танишиш учун берилган муддат ичида айрим бандлар билан
    қўшилмаслик ҳолатлари мавжудлигида Агент Тизим Операторига у ва Тизим Оператори ўртасида
    жисмоний шахсларга Электрон пулларни реализация қилиш (тарқатиш) мақсадида тўлов хизматларини
    кўрсатиш тўғрисида тузилган Шартномани бекор қилиш бўйича огоҳлантириш жўнатиш ҳуқуқига эга.
    Шартнома унинг янги таҳрири кучга кирган санадан бошлаб хабардор қилинганидан сўнг бекор
    қилинган ҳисобланади.
  • 13.14
    Агент янги таҳрирдаги Шартнома кучга кирган санадан кейин Тизимдан фойдаланишнинг ҳар қандай
    шакли, жумладан, Тизим ҳамкорларининг инфратузилмалари воситасида фойдаланиш Шартнома, Тарифлар,
    Тизим Қоидаларига киритилган ўзгаришларга сўзсиз розиликни англатишини тушунади ва қабул қилади.
    Шарноманинг янги қоидалари эски таҳрирдаги қоидаларига нисбатан мутлақо устунликка эга.
    Шартномага Қўшимча келишувлар тузилмайди.

14. БОШҚА ШАРТЛАР

  • 14.1
    Агент шартнома тузиш орқали Тизим Операторига овозли қўнғироқларни амалга ошириш ҳуқуқини
    беради, шунингдек, Тизим Операторидан, шу билан бирга, Тизим Операторининг бошқа ваколатли
    шахсларидан улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, Агент томонидан Тизимда рўйхатдан ўтиш
    вақтида қайд этилган Шахсий кабинетига реклама тарқатмалари, sms-хабарлари, Абонент
    рақами/электрон почтасига хабарларни олиш ҳуқуқини қўлга киритади. Агент шунингдек, Тизим
    Операторига Электрон пулдан фойдаланган ҳолда тўловни амалга оширилганлигини тасдиқлаш
    тўғрисидаги маълумотли сўровларни олиш, Агентга Электрон пулларини ишлатган ҳолда Тўловнинг
    амалга оширилганлик мақоми тўғрисидаги маълумотни жўнатиш, Агентга бошқа маълумотларни жўнатиш
    учун розилигини олади.
  • 14.2
    Тизим Иштирокчилари дастурий аппарат мажмуи воситасида электрон шаклда тўлдирилган, оддий ёзма
    шаклдаги тегишли ҳужжатларга юридик жиҳатдан тенг бўлган ҳужжатларни тан олади.
  • 14.3
    Шартноманинг қандайдир қоидаси ёки шарти ҳақиқий эмас деб тан олинган тақдирда, мазкур вазият
    Шартноманинг қолган шартлари ва қоидалари ҳамда бутун Шартномани ҳақиқий эмаслигига олиб
    келмайди.
  • 14.4
    Томонларнинг мазкур Шартнома бўйича амалга оширадиган ҳар қандай ҳаракатларининг санаси ва вақти
    Тошкент вақти билан белгиланади.
  • 14.5
    Томонлар 2 (икки) банк кунида бир-бирини банк реквизитларининг ўзгарганлиги ҳақида огоҳлантириш
    мажбуриятини олади.
  • 14.6
    Шартномада кўзда тутилмаган бошқа барча ҳолатларда Томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги
    қонунчилигига мувофиқ ҳаракат қиладилар.

ТЎЛОВ ТАШКИЛОТИ
ООО «CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY
AND INNOVATION» МЧЖ.
«A-Pay» ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАР
ТИЗИМИ ОПЕРАТОРИ.

100090, O’zbekiston Respublikasi,
Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani,
A. Qahhor ko’chasi,
9-tor ko’cha, 1a-uy

STIR: 306 344 019
h/r: 2020 8000 9050 6594 4001

«TENGE BANK» ATBga

FAA:
01176,
Bank STIRi: 207 297 973
IFUT:
58290
Tel: (+99855) 500 11 10