Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

ОММАВИЙ ОФЕРТА: ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ҲИСОБ-КИТОБ ИШТИРОКЧИЛАРИ ЎРТАСИДА АХБОРОТ ВА ТЕХНОЛОГИК ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ

20 June, 2023

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 367- ва 369-моддаларига мувофиқ мазкур Шартнома юридик
шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорга (бундан кейин матнда – Мерчант) қаратилган директор Ко Андрей
Никитович (бундан кейин матнда – Тизим Оператори) вакили бўлган «CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY AND
INNOVATION» масъулияти чекланган жамиятнинг Оммавий офертаси ҳисобланади.«CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY
AND INNOVATION» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 09. 01. 2021 йилдаги 21-сонли Лицензияси
асосида Тўлов Ташкилоти мақомига эга, Тўлов ташкилотлари Реестрида рўйхатдан ўтган, «A-pay» Электрон
пуллар Тизимининг Оператори ҳисобланади. Ушбу Офертанинг матни билан батафсил танишиб чиқинг ва унинг
қайсидир бандига рози бўлмаган тақдирингизда «A-pay» электрон пуллар Тизимининг Оператори (бундан кейин
матнда – Оператор, Тизим оператори) Сизга мазкур Офертанинг акцептини рад этишингизни таклиф
этади.Мазкур шартнома у Мерчант томонидан имзоланган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Мазкур
Шартнома мақсадларида акцепт деганда асосида «A-pay» электрон пуллар тизимида Мерчантнинг рўйхатдан
ўтганлик ҳолати ва ушбу Офертанинг шартларига розилигини билдириши тушунилади. Тизим Оператори рўйхатдан
ўтиш вақтида тақдим этилган маълумотларни текшириш ва мазкур Офертанинг акцептини рад этиш ҳуқуқини
ўзида олиб қолади.

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


  • 1.1

    «A-pay» Электрон пуллар тизими (бундан кейин матнда — Тизим, «A-pay» Тизими) Ўзбекистон
    Республикаси қонунчилиги доирасида «A-pay» тизими ичида Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда
    тўловларни амалга оширади.

  • 1.2

    «A-pay» Тизими сервис сифатида фаолият олиб бориб, ундан фойдаланиш https://www.a-pay.uz
    манзилида жойлашган сайтдаги Шахсий кабинет, «A-pay» мобил иловаси орқали ёки «A-pay» тизими
    Агенти дастурий таъминоти ёрдамида амалга оширилади.

  • 1.3

    «A-pay» Электрон пуллар Тизими ёрдамида товарлар ва хизматлар тақдим этувчи тижорат ва нотижорат
    ташкилотлар фойдасига тўловларни, шунингдек, жисмоний шахслар ўртасида Электрон пуллар
    жўнатмасини амалга ошириш мумкин.

  • 1.4

    Мазкур Шартномада ва унга бўладиган Қўшимчалар ва иловаларда, шунингдек, ушбу Шартнома бўйича
    ҳар қандай ёзишмалардаги барча атамалар ва таърифлар Тизим Сайти ва (ёки) мобил илова орқали
    кириш мумкин бўлган «A-pay» Электрон пуллар Тизимининг Қоидаларига (бундай кейин матнда –
    Қоидалар, Тизим Қоидалари) мувофиқ талқин этилади.

  • 1.5

    Тизим Оператори ва Мерчант ўртасидаги муносабатлар мазкур Шартнома, «A-pay» Тизими Қоидалари,
    Тарифлари, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тартибга солинади.

  • 1.6

    Мазкур Офертанинг акцепт мақсадларида Мерчант Оператор томонидан блегиланган шакл бўйича «A-pay»
    Тизимида рўйхатдан ўтади ва Оферта шартларига ўзининг розилигини билдиради. Мерчант томонидан
    мазкур Шартноманинг барча шартларини истисносиз қабул қилиниши акцептни англатади.

  • 1.7

    Тизим Оператори томонидан Оферта акцепти рад этилган тақдирда Оператор бу ҳақда юридик шахс ёки
    якка тартибдаги тадбиркорни алоқанинг ҳар қандай воситаси билан акцептнинг рад этилиш сабабини
    тушунтирмаган ҳолда 5 (беш) иш кунида маълум қилади.

  • 1.8

    Тизим Оператори Мерчантга тўловлар хизматини тақдим этиш доирасида ахборот-технологик ёрдам
    кўрсатади. Мазкур шартноманинг шартлари Тизим Оператори томонидан белгиланади ва Мерчант
    томонидан мазкур Шартноманинг Акцепт йўли билан тўлалигича, истисноларсиз ва чекловларсиз қабул
    қилиниши мумкин.

  • 1.9

    Тизим оператори бир томонлама тартибда Шартнома, Тизим Қоидалари, Тарифлар, комиссион
    рағбатлантиришлар (бундан кейин матнда – Тарифлар) шартларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига
    эга. Мазкур Шартнома шартлари, Тарифлари, Тизим Қоидаларига ўзгаришлар киритилган тақдирда Тизим
    Оператори Шартнома, Тарифлар, Тизим Қоидаларининг янги таҳрири кучга киргунига қадар
    ўзгартирилган таҳрир матнини Тизимнинг Сайти ва (ёки) мобил иловасида эълон қилади, бундай
    ўзгаришларнинг кучга кириш муддатини улар эълон қилинган кундан бошлаб 15 (ўн беш) календарь
    кундан кам бўлмаган тартибда белгилайди. Киритилган ўзгартиришлар билан танишиш учун берилган
    муддат ичида айрим бандларга рози бўлмаган тақдирда Мерчант Тизим Операторига у ва Тизим
    Оператори ўртасида тузилган Электрон пулларни ишлатган ҳолда ҳисоб-китоб иштирокчилари ўртасида
    ахборот ва технология ҳамкорлигини таъминлаш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш Шартномалари бекор
    қилинганлиги тўғрисида хабар юбориш ҳуқуқига эга. Хабар жўнатилганда Шартнома янги таҳрирдаги
    Шартнома кучга кирган санадан бошлаб бекор қилинган ҳисобланади.

  • 1.10

    Мерчант янги таҳрирдаги Шартнома кучга кирган санадан кейин Тизимдан фойдаланишнинг ҳар қандай
    шакли, шу жумладан, Тизим ҳамкорларининг инфратузилмалари орқали фойдаланиш, Шартнома, Тарифлар,
    Тизим Қоидаларига киритилган ўзгартиришларга сўзсиз розилигини англатади ва қабул қилади.
    Шартноманинг янги қоидалари, Тарифлар, Тизим Қоидалари эски таҳрирдаги қоидаларнинг олдида
    мутлақо устунликка эгадир. Шартномага Қўшимча келишувлар тузилмайди.

2. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ


  • 2.1

    Мазкур Шартнома Тизим Оператори ва Мерчант ўртасидаги «A-pay» Электрон пуллар Тизимидаги
    иштироки, Мерчантнинг Электрон пуллар Эгаларидан – жисмоний шахслардан фуқаролик-ҳуқуқий
    битимлар бўйича тўлов сифатида Электрон пулларни олиши ва Эмитент томонидан Мерчантнинг Электрон
    пулларини қайтариши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Мерчант ва Тизим Оператори
    ўртасидаги ўзаро алоқа мазкур Шартнома ва Тизим Қоидалари асосида амалга оширилади.
  • 2.2.
    Тизими Оператори Мерчанга ҳақ тўлаш асосида қуйидаги хизматларни кўрсатади:
  • 2.2.1
    «A-pay» Тизими Иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ахборот ва технологик алоқаларни таъминлаш бўйича;
  • 2.2.2
    Электрон пуллар билан боғлиқ амалиётларнинг ҳисоб-китоб иштирокчилари учун ахборотни йиғиш,
    ишлов бериш ва тарқатиш бўйича;
  • 2.2.3
    Мерчантга Электрон ҳамён очиш ва унга Тизим доирасида тўлиқ техник хизиат кўрсатиш бўйича;
  • 2.2.4
    Шартнома доирасида Мерчант «A-pay» Тизими орқали тақдим этилган хизматлар, товарлар учун тўлов
    сифатида Эгалар-жисмоний шахслардан Электрон пулларни қабул қилади;
  • 2.2.5
    Тизим Операторининг кўрсатмасига кўра, Эмитент Банк Мерчантдан олинган Электрон пулларни унинг
    банк ҳисоб рақамига тенг миқдордаги суммани ўтказиш орқали қайтаради;
  • 2.3
    Томонларнинг ҳар бири уни тегишли шахс томонидан тақдим этилишини ва Ўзбекистон Республикаси
    қонунчилигига мувофиқ Шартнома доирасида ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини кафолатлайди.
  • 2.4
    Мерчант томонидан Электрон пулларни ишлатиш амалиётлари Тизимда рўйхатда ўтганидан ва масофавий
    кириш орқали бошқариладиган Электрон ҳамёнга кириш ҳуқуқини олганидан сўнг амалга оширилади.
    Мерчант ўзининг очиқ электрон ҳамёнига Электрон пулларни сотган товарлари, хизматлари, ишлари
    учун фақат Электрон пулларнинг Эгалари-жисмоний шахслардан олади.
  • 2.5
    Электрон пул Эгаси Электрон пулдан фойдаланган ҳолда тўловни амалга оширганидан сўнг Тизим
    Электрон пулларнинг Эгасига мазкур пулларни ишлатган ҳолда амалиёт амалга оширилганлик ҳолатини
    тасдиқловчи электрон чекни электрон хабар шаклида (бундан кейин матнда – савдо чеки) тақдим
    этади, унда қуйидаги мажбурий реквизитлар бўлади:
    1. тўлов миқдори;
    2. тўловни амалга ошириш вақти (соат, дақиқа, сония) ва санаси (кун, ой, йил);
    3. тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами;
    4. якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахснинг номи (коди), СТИР рақами;
    5. тўловни идентификация қилувчи транзакция коди;
    6. электрон пуллар эгаси – жисмоний шахс ҳамёнининг идентификацион коди;
    7. бошқа реквизитлар (зарурат туғилганда).
  • 2.6
    Тизим томонидан Тизим Қоидаларида қайд этилган асослар бўйича Мерчантнинг Электрон ҳамёнидаги
    Электрон пулларни Электрон пулларни Эгасининг электрон ҳамёнига қайтариш имконияти кўзда
    тутилади. Электрон пулларни жўнатувчининг электрон ҳамёнига қайтариш тартиби, муддати ва
    шартлари Тизим Қоидаларида белгиланади.
  • 2.7
    Томонлар Қоидаларнинг шартлари мазкур Шартноманинг шартларидан устун туришини таъкидлайдилар ва
    мазкур Шартноманинг айрим қоидалари ўртасида зиддият мавжуд бўлган ҳолатларда Қоида устунликка
    эга ҳисобланади.
  • 2.8
    Томонлар тизим Оператори олдиндан тўловларни қабул қилиш бўйича фаолиятни амалга оширмаслигини,
    шунингдек, банк амалиётларининг айрим турларини ҳеч қандай тарзда бажармаслигини алоҳида шарҳлаб
    ўтадилар ва тасдиқлайдилар.

3. ШАРТНОМАНИ (ОФЕРТА АКЦЕПТИНИ) ТУЗИШ ВАҚТИ

  • 3.1
    Мазкур Шартноманинг матни оммавий оферта (мазкур шартномани тузиш таклифи билан) ҳисобланишига
    асосланган ҳолда Мерчант «A-pay» Тизимида Оператор томонидан ўрнатилган шакл бўйича рўйхатдан
    ўтиш мазкур оммавий офертанинг Акцепи (мазкур шартномани тузиш таклифини қабул қилиш билан)
    ҳисобланишини ва Оферта шартларига розилигининг ифодасини тан олади.
  • 3.2
    Мазкур Шартноманинг акцептини амалга ошириб, Мерчант Тизимнинг Қоидалари, Тарифлари билан
    танишиш ҳолатини тасдиқлайди. Тизимнинг Қоидалари, Тарифлари билан Мерчант https://www.a-pay.uz.
    электрон манзили орқали танишиш имконига эга бўлади.

4. МЕРЧАНТНИНГ ТИЗИМДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

  • 4.1
    «A-pay» Тизимининг Мерчанти сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рўйхатдан ўтиш тартибида ўтиши
    зарур.
  • 4.2
    Рўйхатдан ўтиш тартибидан сўнг Мерчантга «A-pay» Тизими доирасидаги лозим бўлган мақом берилади
    ва тегишли ҳуқуқ тақдим этилади.
  • 4.3
    Мерчант Тизимга кириш учун аутентификацион маълумотлар, парол махфий ахборот эканлигига розилик
    беради. Мерчант Тизим Операторига Тизимга кириш ҳуқуқига эга шахслар ҳақидаги маълумотларни
    тақдим этади ва Тизим Операторини мазкур маълумотлар ўзгарган тақдирда зудлик билан огоҳлантириш
    мажбуриятини олади.

5. МОЛИЯВИЙ ШАРТЛАР

  • 5.1
    Тизим Оператори ҳақ тўлаш ҳисобига ахборот-технологик кўринишдаги хизматларни кўрсатади, бунда
    тизим Операторига тўланадиган ҳақ миқдори Мерчант томонидан мустақил равишда танланган ҳамда
    Тизим Операторининг сайтида жойлаштирилган тариф бўйича белгиланади. Операторга ҳақ тўлаш
    Электрон пул ўтказмаларининг барча миқдорларидан электрон пул шаклида ушлаб қолинади. Ҳақ
    тўлашни ушлаб қолиш Оператор томонидан Тизимда амалиётлар ўтказилаётганда амалга оширилади.
  • 5.2
    Тизим Оператори ҳар ойда Мерчантга бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома ва ҳисоб фактурасини
    электрон кўринишда кейинги ҳисоботга қадар ойнинг 10 (ўнинчи) санасидан кечикмаган ҳолда тақдим
    этади. Мерчант 10 (ўн) календарь куни давомида қўйилган ҳужжатларни электрон ҳисоб фактуралари
    оператори орқали имзолаш мажбуриятини олади. Мерчантда эътироз мавжуд бўлган тақдирда у
    ҳужжатлар қўйилганининг 10 (ўн) календарь кунида Тизим Операторига уни имзоламаслигининг
    асосланган раддиясини жўнатиши шарт. Акс ҳолда далолатнома ва ҳисоб фактураси имзоланган, тизим
    Операторининг мажбуриятлари тўла ҳажмда бажарилган ҳисобланади. Томонларнинг маълумотларида
    тафовут мавжудлигида ва Мерчант томонидан бажарилган иш далолатномаси ва ҳисоб фактурасига имзо
    чекишни рад этгани тўғрисидаги жавобни юборган пайтидан бошлаб, 14 (ўн тўрт) календарь кун ичида
    бундай тафовутларни аниқлаш ва бартараф этиш имкони бўлмаган тақдирда ўзаро ҳисоб-китобларни
    амалга ошириш учун ушбу тафовутларнинг сабаблари аниқлангунига қадар Тизим Операторининг
    маълумотлари асос қилиб олинади. Улар бартараф этилганидан сўнг Томонлар ўзаро тўловларнинг
    қийматини тузатадилар ва зарурат туғилганда ҳужжатларга тузатишлар киритади.
  • 5.3
    «A-pay» Тизимида Электрон пулларнинг ҳаракатланиш тартиби Тизим Қоидаларига мувофиқ белгиланади.

6. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


  • 6.1
    Operator:
  • 6.1.1
    Мерчант тегишли рўйхатдан ўтиш тартибини амалга оширганидан сўнг унга электрон ҳамён очишга;
  • 6.1.2
    Тизим Қоидаларига мувофиқ Мерчант томонидан Электрон пулларнинг Мерчантнинг электрон ҳамёнига
    ишлаши ва қабул қилинишини таъминлашга;
  • 6.1.3
    Эмитент Банкнинг Мерчант томонидан қабул қилинган Электрон пулларни Мерчантнинг банк ҳисоб
    рақамига ўтказиш йўли билан ёпилишини таъминлашга мажбур. Электрон пул эгалари -жисмоний
    шахслардан олинган Электрон пулларни қайтариш зарурлиги тўғрисидаги ариза Мерчант томонидан
    Шартномада назарда тутилган алоқанинг электрон каналлари орқали жўнатилади.
  • 6.1.4
    Мерчантнинг сўрови бўйича Операторда мавжуд ва Тизим фаолятига таалуқли бўлган Мерчант учун
    зарур ҳар қандай меъёрий маълумот ахборотларини, шунингдек, телефон, факс ва электрон почта
    бўйича маслаҳат кўмагини тақдим этади. Маълумотлар ва техник воситаларни учинчи шахсларнинг
    қонунга зид ҳаракатларидан комплекс равишда ҳимоялашни амалга ошириш;
  • 6.1.5
    Ўзбекистон Республикасининг шахсий маълумотлар ва уларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигида
    белгиланган Мерчант/Мерчантнинг ваколатли шахсларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қилинишини
    таъминловчи шахсий маълумотларга рухсатсиз киришнинг олдини олиш; шахсий маълумотларга рухсатсиз
    кириш ҳолатини бартараф этиш имкони бўлмаган тақдирда уни ўз вақтида аниқлаш; шахсий
    маълумотларга рухсатсиз киришнинг салбий оқибатлаорини камайтириш чора-тадбирларини кўриш;
  • 6.1.6
    Мерчантга Электрон ҳамённинг интерфейсига тегишли электрон хабар юбориш орқали Электрон ҳамённи
    тўлдириш бўйича ҳар бир амалиётнинг содир этилиши тўғрисида хабар бериш.
  • 6.1.7
    Хабарда Электрон пул Эгаларининг мақомини кўрсатган ҳолда Электрон пул Эгалари-жисмоний шахслар
    томонидан Электрон пуллар билан боғлиқ амалиётлар содир этилганда уларнинг идентикацияланган ва
    идентификацияланмаган сифатида аниқлаш имкониятини таъминлаш.
  • 6.1.8
    Мерчантнинг ёзма сўрови бўйича Электрон пулларни ишлатиш амалга оширилганлиги амалиётлари
    тўғрисидаги ҳисоботни электрон шаклда (Оператор томонидан ихтиёрий равишда танланган шаклда)
    сўров олинган кундан бошлаб 3 (уч) иш кунида тақдим этиш.
  • 6.1.9
    Тизимда носозлик рўй берган, хакерлик ҳужуми оқибатида Банк маълумотлари бўйича Эмитентнинг
    қоплаши амалга ошириладиган Реестрдаги маълумотларнинг бузилишига олиб келган ҳолларда барча
    зарур чораларни кўриш (Операторнинг ички тартибига мувофиқ).
  • 6.1.10
    Тизимнинг ишлашини таъминлаш бўйича бошқа мажбуриятларни бажариш, жумладан, Оператор ҳамда
    Эмитент ўртасида тузилган шартнома бўйича Операторга юклатилган Тизимдаги Электрон пуллар билан
    амалиётларни ўтказиш учун Тизим Иштирокчиларини ахборот технологиялари ва амалиётлар билан
    таъминлаш.

  • 6.2
    Operator:
  • 6.2.1
    Мерчантдан шартнома мажбуриятларини бажаришини талаб қилиш;
  • 6.2.2
    Мерчант томонидан Электрон пулларни қуйидаги ҳолларда ишлатиш амалиётларини содир этишни
    тақиқлаш:
    1. Мерчантдандан блокировкалаш зарурлиги тўғрисида хабар олиш;
    2. мазкур Шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг Мерчант томонидан бажарилмаслиги;
    3. Мерчантнинг Электрон пуллардан фойдаланиш талаблари ва шартларини га ошириши;
    4. ваколатли органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда
      тутилган асосда Мерчантнинг Электрон пулларини тақиқлаб қўйиш;
    5. агар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
      легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни
      молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида» ги Қонунида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд
      бўлса;
  • 6.2.3
    Мерчантнинг Тизимда рўйхатдан ўтишини рад этиш, шунингдек, тизимда рўйхатдан ўтиш пайтида
    Мерчант томонидан кўрсатилган маълумотлар ва Операторга тақдим этилган бошқа ҳужжатлар (шу
    жумладан, сайт ва Мерчантнинг бизнесига нисбатан) ишончсизлиги аниқланган тақдирда Мерчантнинг
    электрон ҳамёнини тақиқлаш.
  • 6.2.4
    Мерчантдан мазкур Шартнома, Тизим Қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги
    бўйича мажбуриятларини бажаришда зарур бўлган маълумотларни сўраб олиш.
  • 6.2.5
    Мерчант томонидан тизим Қоидалари ва мазкур Шартнома шартларига риоя қилмаган ҳоллар аниқланган
    тақдирда унинг тизимда ишлашини тўхтатиб қўйиш.
  • 6.2.6
    Учинчи шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Электрон пулларни ёпиб
    қўйиш тўғрисида мурожаат тушган тақдирда Мерчантнинг Электрон ҳамёнидан акцептсиз, низосиз
    тарзда (Мерчантнинг қўшимча буйруғи/кўрсатмасисиз) Электрон пулларини олиб қўйиш ҳуқуқларига
    эга. Мазкур Шартномани тузар экан Мерчант Оператор Банк Эмитентига Ўзбекистон Республикаси
    қонунчилигига мувофиқ ўзининг Электрон ҳамёнидан Электрон пулларининг акцептсиз олиб қўйилишига
    розилик беради.
  • 6.2.7
    Тизим Оператори мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларини бажариш учун ўзининг қисман ҳуқуқ ва
    ваколатларини учинчи шахсларга топшириш ҳуқуқига эга. Оператор томонидан мазкур Шартнома бўйича
    ўзининг қисман ҳуқуқ ва ваколатларини учинчи шахсларга топшириши уни шартнома бўйича ишлаш
    мажбуриятидан озод қилмайди ва мазкур шартнома бўйича мажбуриятлар бузилганлиги учун
    жавобгарликдан соқит қилмайди.
  • 6.2.8
    Тизим Оператори товар, Мерчантнинг хизматлари, матнли, аудиовизуал, график мазмундаги, сурат
    кўринишидаги реклама ахборот материаллари тўғрисидаги ахборотни Мерчант томонидан ахбротни
    тақдим этиш шарти билан жойлаштиради. Бунда Оператор Мерчант томонидан тақдим этилган
    маълумотларнинг қонунчиликка мос келишини текшириш ва назорат қилиш мажбуриятини олмайди.
  • 6.2.9
    Тизим Оператори Мижозлар томонидан ишкоят қилинган, давлат идораларининг Мерчантга ва сотаётган
    товарларга нисбатан мурожаатлари юзага келган ҳолатларда барча вазиятга ойдинлик киритилгунига
    қадар Мерчантнинг товари тўғрисидаги ахборотни, реклама ахборот материалларини жойлаштиришни
    тўхтатиб туради.

  • 6.3
    Мерчант қуйидагиларга мажбур ҳисобланади:
  • 6.3.1
    Мазкур Шартнома, тизим Қоидалари, Тарифларда баён этилган талаблар билан танишиш ва уларни
    бажариш.
  • 6.3.2
    Тизим Операторига «А-pay» тизимида рўйхатдан ўтиш ва мазкур тизим Мерчанти сифатида фаолиятни
    амалга оширишда ишончли маълумотни тақдим этиш. Тизим Оператори Мерчант томонидан тақдим этилган
    ишончсиз маълумот оқибатида келиб чиққан зарар учун жавобгар ҳисобланмайди.
  • 6.3.3
    Мерчантни Тизимда идентификациялаш учун Тизим Операторига Мижозлардан Электрон пулларни қабул
    қилишда зарур бўлган ахборотни тақдим этиши.
  • 6.3.4
    Эмитент томонидан Мерчантга тегишли бўлган Электрон пуллар қолдиғи (унинг қисми) тўлаганидан
    сўнг олинган пул ўтказмаларини оиширгҳиш учун камида битта банк ҳимоб рақамига бўлиши.
  • 6.3.5
    Тизимдан бошқа Иштирокчилар, учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини, шунингдек,
    Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги меъёрларини бузмаган ва таъсир этмаган ҳолда фойдаланиш.
  • 6.3.6
    Тизимдан фойдаланиш мақсадида унга Тизим Оператори, шунингдек, Эмитент томонидан берилган махфий
    ахборотни ҳеч кимга бермаслик, шу жумладан, учинчи шахсларга ўз Ҳамёнидан фойдаланишига йўл
    қўймаслик, ўзига тегишли бўлган аутентификация маълумотларини фош қилмаслик.
  • 6.3.7
    Тизимга кириш мосламасининг ишга лаёқатлилиги ва ахборотни ҳимоялаш тўғрисида мустақил равишда
    қайғуриш.
  • 6.3.8
    Тизимнинг дастурий таъминотига мустақил равишда ёки учинчи шахсларни жалб этган ҳолда тўлиқ ёки
    қисман ўзгартиришга ҳаракат қилмаслик ва киритмаслик.
  • 6.3.9
    Мерчант номидан тизимга кириш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг маълумотлари ўзгарган тақдирда
    аутентификация маълумотларига ўз вақтида ўзгаришларни киритиш, «A-pay» тизими Операторини бундай
    шахс тўғрисидаги ўзгариш тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш.
  • 6.3.10
    Электрон пул Эгаларининг-жисмоний шахсларнинг ўтказган Электрон пулларини Мерчантнинг Электрон
    ҳамёнига кўрсатилган хизматлар учун тўлов сифатида қабул қилиш;
  • 6.3.11
    Электрон пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги электрон аризада Ўзбекистон Республикасидаги
    банкда очилган банк ҳисоб рақамини пулларни қайтариш ҳисобига нақд бўлмаган шаклда ҳисоб-китоб
    қилинишини кўрсатиш;
  • 6.3.12
    Электрон пулларни уни чиқарган Эмитентлардан қатъи назар, Мерчант қабул қилишга мажбурдир.
  • 6.3.13
    Мижоз олдидаги ўз мажбуриятларини Электрон пуллардан фойдаланиш бўйича тузилган
    фуқаролик-ҳуқуқий битимларга мувофиқ тегишли тарзда бажариш.
  • 6.3.14
    Мижозга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган барча зарур реквизитлар мавжуд
    бўлган Электрон пуллардан фойдаланиш бўйича тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи савдо
    чекини тақдим этиш.
  • 6.3.15
    Мижозга пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, мазкур Шартноманинг шартлари ва
    Тизим Қоидаларига мувофиқ равишда қайтарилишини амалга ошириш.
  • 6.3.16
    Ўзининг аутенфикацион маълумотларининг хавфсизлигини мустақил равишда таъминлаш ва бундай
    маълумотлардан фойдаланган ҳолда Тизимда Мерчант номидан фаолият олиб боришга ваколатли
    ҳисобланмаган шахсларнинг ҳамёнларига киришини чеклаш.
  • 6.3.17
    Амалга оширилган амалиётлар тўғрисидаги маълумотларни ва амалиётларнинг амалга оширилганлигини
    тасдиқловчи ҳужжатларни уларга ижро этилганидан сўнг 5 (беш) йилдан кам бўлмаган муддатга
    сақлаш.
  • 6.3.18
    Электрон пулларнинг Эгалари -жисмоний шахслар билан амалиётларни бажариш:
  • 6.3.18.1
    идентификация қилинган Электрон пул Эгаласи – жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган битта
    амалиётнинг максимал миқдорида, давлат томонидан тегишли давр учун ўрнатилган 100 (юз) БҲҚ
    (базавий ҳисобланган қиймат)га тенг бўлган миқдордан ошмаган ҳолда;
  • 6.3.18.2
    идентификация қилинмаган Электрон пул Эгаси – жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган битта
    амалиётнинг максимал миқдорида, давлат томонидан тегишли давр учун ўрнатилган 100 (юз) БҲҚ
    (базавий ҳисобланган қиймат) га тенг бўлган миқдордан ошмаган ҳолда;
  • 6.3.19
    Электрон пулнинг нотўғри ўтказилиши, йўқолиши, ўғирланиши ва Электрон ҳамёндан рухсатсиз
    фойдаланиш аниқланган тақдирда бу ҳақда зудлик билан Операторга ёзма равишда хабар бериш ва
    Операторнинг Call-markaz ига ва (ёки) электрон почта орқали қўнғироқ қилиб хабар бериш.
  • 6.3.20
    Мазкур Шартноманинг 5. 1. 9 -бандига кўра юзага келган вазиятга тўғри муносабатда бўлиш ва
    Операторга Реестрларнинг қайта жўнатилишида тўлиқ ёрдам кўрсатиш ва содир бўлган носозликнинг
    таҳлили якунлари бўйича қийматни ўзаро ҳисоб-китоб қилишни амалга ошириш.
  • 6.3.21
    «A-pay» тизими орқали ноқонуний молиявий амалиётлар, ноқонуний савдо, жиноий фаолиятдан олинган
    даромадларни легаллаштириш бўйича амалиётлар, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин
    қуролларининг тарқалишини молиялаштириш ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузадиган бошқа
    амалиётларни амалга оширмаслик.
  • 6.3.22
    Товарлар/ишлар/хизматларни амалга ошириш тўхтатилган ёки бекор қилинган ҳолда, бу ҳақда Тизим
    Операторига зудлик билан, бироқ бундай ҳаракатлар тўхтатилган ёки бекор қилинган пайтдан
    кечиктирмасдан хабар бериш.
  • 6.3.23
    Электрон пул Эгаси – жисмоний шахс ва Мерчант ўртасида амалга оширилган фуқаролик-ҳуқуқий битим
    тўхтатилиб, Мерчант ва Электрон пул Эгаси Операторга Қоидаларда баён этилган тартибга мувофиқ
    мурожаат этган, Электрон пуллар Мерчантга Эмитент Банк орқали қайтарилган бўлса, у ҳолда
    Электрон пул Эгаси билан унинг Мерчантнинг товар/ишлар/хизматлари учун тўланган Электрон
    пулларнинг миқдорини қайтариш муддати ва тартибини мустақил (Банк ва Опреторни жалб этмаган
    ҳолда) келишиб олиш.
  • 6.3.24
    Шахсий реклама-ахборот материалларининг Тизим орқали товарлар/ишлар/хизматлар учун тўлов
    усуллари билан боғлиқ қисмида «A-pay» Тизими тўғрисидаги ишончли ахборотни, шунингдек, Тизим
    ҳақидаги ҳар қандай бошқа ахборотни жойлаштириш ва қўллаб-қкуватлаш.
  • 6.3.25
    Мерчантнинг Электрон ҳамёни/банк ҳисоб рақамига нотўғри тушган пуллар, шунингдек, Электрон
    ҳамённи йўқотиш, ўғирлаш ва рухсатсиз ишлатиш билан боғлиқ фактлар аниқланган тақдирда бу ҳақда
    Банк ва Операторни ҳар қандай мумкин бўлган усуллар билан хабардор қилиш. Мерчантнинг Банк
    ҳисобига адашиб ўтказилган пули, нотўғри ҳисобланган пул аниқланган кундан бошлаб 2 (икки) иш
    куни ичида Банкка қайтарилиши керак.
  • 6.3.26
    Оператордан Мерчантнинг Электрон ҳамёнига нотўғри ҳисобланган электрон пуллар тушганлиги
    тўғрисида хабар (маълумот) келиб тушган тақдирда Банкка ёзма шаклда ёки электрон хабар орқали
    нотўғри сумма олинганини тасдиқлаш ва Электрон ҳамёнидан мазкур хато маблағни акцепсиз олиб
    қўйилишига розилигини билдириш;
  • 6.3.27
    Тизим оператори, банк Эмитенти томонидан тизим Оператори ва Банкнинг Интернет тармоғидаги расмий
    сайти чоп қилинаётган хабарларни кузатиб бориш.
  • 6.3.28
    Тизим Операторига товарлар, хизматлар, уларга эга бўлиш шартлари, қиймати, тўлов тартиби,
    шунингдек, бошқа ахборот тўғрисидаги реклама-ахборот материалларини бериш. Мерчант топширилган
    ахборот умумқабул қилинган ахлоқ-одоб меъёрларини бузадиган, Ў шаҳвоний, порнография, зўравонлик
    ва збекистон Республикасининг қонунчилигида тақиқланган бошқа ҳаракатларни даъват этувчи
    материаллардан ташкил топмаганлигини кафолатлайди. Мерчант топширилган ахборотнинг ишончлилигини
    кафолатлайди.
  • 6.3.29
    Мерчант Тизим Мижозлари томонидан товарлар, хизматларни сотиш реклама-ахборот материалларида акс
    этган шартлар бўйича амалга оширилишини кафолатлайди.

  • 6.4
    Мерчант қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • 6.4.1
    Тизим Операторидан мазкур Шартнома шартларига мувофиқ барча зарур маълумотларни сўраш.
  • 6.4.2
    Электрон пуллар эгасидан бир томонлама тартибда товарлар ва хизматлар/ишлар учун Электрон
    пулларни агар улар томонидан қонунчилик ва Тизим Қоидаларининг талабларига риоя қилмаган,
    шунингдек, тўлов миқдори Электрон пулларнинг миқдоридан ошиб кетган ҳолларда қабул қилишни рад
    этиши.
  • 6.4.3
    Эмитент Банкдан Оператор орқали Электрон пулларнинг Эгалари – жисмоний шахслардан
    фуқаролик-ҳуқуқий битимлар бўйича тўлов сифатида ўзининг электрон ҳамёнига келиб тушган Электрон
    пулларни қайтаришни талаб этиш.
  • 6.4.4
    Ўзининг маълумотларига, шунингдек, Тизим Сайтидаги Шахсий кабинети орқали товарлар, ишлар,
    хизматларни сотиш тўғрисидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш.
  • 6.4.5
    Тизим доирасида Оператор билан қўшимча келишувлар тузиш йўли билан мижозларнинг содиқлик
    (тўғрилиги) дастурини амалга ошириш.
  • 6.4.6
    Мерчант Шартномага қўшилиш тўғрисидаги Ариза ва унга тегишли ҳужжатлар жўнатилган пайтга қадар
    Тизим Оператори Мерчант олдида ҳеч қандай молиявий мажбуриятни, жумладан, Мижоз томонидан
    бажариладиган амалиётларга ишлов берилишини таъминлаш мажбуриятини олмаслигини тушунади, англаб
    етади ва розилик билдиради. Мерчант унинг томонидан Тизим Операторига Ариза ва электрон ҳамённи
    очиш бўйича барча ҳужжатларни тақдим этилиши тасдиқланган пайтга қадар Шартноманинг Томонларнинг
    ўзаро молиявий мажбуриятлари билан боғлиқ қисми қонуний кучга кирмаслигини тушунади. Мерчант
    қўшилиш, зарур ҳужжатлар тўғрисидаги аризани тақдим этишдан бош тортиши, тақдим этмаслиги ва/ёки
    тўлиқ тақдим этмаслиги Томонлар ўртасидаги Шартномада назарда тутилган хизматларни кўрсатиш
    билан боғлиқ ҳар қандай келишувларини бекор қилиш учун асос ҳисобланади. Мерчант «A-pay» Тизим
    Оператори томонидан рўйхатдан ўтгандан сўнг қўшилиш тўғрисидаги Ариза ва сўралган рўйхат бўйича
    ҳужжатларни тақдим этган тақдирда тўловларни Электрон пулларда қабул қилиш ҳуқуқи
    чекланмаслигини тан олади.

7. ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАРНИ ҚАЙТАРИШ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

  • 7.1
    Электрон пулларни қайтариш Мерчантнинг қайтариш тўғрисидаги Аризасига мувофиқ амалга оширилади.
    Мерчант томонидан берилган ариза асосида Оператор Эмитент Банкка Электрон пулларни қайтариш
    бўйича транзакция реестирини жўнатади. Оператор Мерчантнинг аризасини қабул қилиб, Эмитент билан
    тузилган шартномага асосан Эмитент Банк номидан фаолият олиб боради.
  • 7.2
    Электрон пулларни қайтариш давлат ҳокимиятининг ваколатли органларининг кўрсатмасига биноан
    мажбурий тарзда Мерчантни мажбурий огоҳлантириш орқали амалга оширилади.
  • 7.3
    Электрон пулларнинг кўрсатилган миқдорини қайтаришга рухсат берилганлигига шубҳа уйғонган
    тақдирда Тизим Оператори Мерчантдан мавжуд реестр билан солиштириш мақсадида Мерчант ўзига қабул
    қилган мажбуриятларни бажаришни тасдиқловчи ҳужжатларини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
  • 7.4
    Тизим Оператори томонидан Мерчантнинг Ҳамёни блокировкаланган тақдирда пулни қайтариш Ҳамён
    очилгунига қадар амалга оширилиши мумкин эмас.
  • 7.5
    Электрон пулларни қайтариш тартиби Эмитент томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги
    қонунчилиги доирасида мустақил равишда белгалинади ва ўрнатилади.
  • 7.6
    Мерчант томонидан Электрон пуллар тақдим этилган тақдирда Эмитент Мерчантнинг банк ҳисоб
    рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан Электрон пулларни қайтаради.
  • 7.7
    Электрон пулларни қайтариш деганда: 1)Мерчантнинг Эмитентда очган банк ҳисоб рақамига агар
    пуллар транзакциялар Реестридаги маълумотларга мувофиқ ўтказилиши лозим бўлса, пулларни жўнатиш
    ва ўтказиш; 2) Мерчантнинг Эмитентдан ташқари бошқа молиявий ташкилотларда очган банк ҳисоб
    рақамига агар пуллар транзакциялар Реестридаги маълумотларга мувофиқ ўтказилиши лозим бўлса,
    пулларни жўнатиш (ўтказиш эмас). Пулларни қайтариш жараёнида пулларни Эмитент банкидан ташқари
    бошқа молиявий ташкилотларда очилган ҳисоб рақамига ўтказиш тартиби ва муддати мазкур молиявий
    ташкилотлар томонидан амалга оширилади ва Эмитент/Оператор бундай молиявий ташкилотлар томонидан
    ўтказилган пул маблағларининг муддати учун жавобгар ҳисобланмайди.
  • 7.8
    Мерчантнинг Электрон пулларини қайтариш Эмитент Банк томонидан Мерчант сўров жўнатганидан ва
    Тизим Оператори Эмитент Реестрга Электрон пулларни қайтариш тўғрисида транзакция жўнатганидан
    сўнг амалга оширилади. Мерчантнинг Электрон пулларни қайтариш тўғрисида жўнатилган Аризаси ва
    Реестр Эмитент иш кунининг 16. 00 гача тақдим этилган тақдирда Эмитент ўзининг жорий иш куни
    давомида Мерчантнинг ҳисоб рақамига Электрон пулларни қайтариш натижасида олинган пул маблағи
    жўнатмасини (ўтказмасини эмас) бажаради. Мерчантнинг Электрон пулларни қайтариш тўғрисида
    жўнатилган Аризаси ва Реестр Эмитент иш кунининг 16. 00 гача тақдим этилган тақдида Эмитент
    ўзининг жорий иш куни давомида мерчантнинг ҳисоб рақамига Электрон пулларни қайтариш натижасида
    олинган пул маблағи жўнатмасини, ҳар қандай ҳолатда ҳам соат 12. 00 гача (ўтказмасини эмас)
    амалга оширади. Эмитент Банкида очилган ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш Электрон
    пулларни қайтариш натижасида олинган пул маблағлари ҳисоб рақамига жўнатилганидан сўнг 1 (бир)
    соат ичида ўтказилади. Пулларни қайтариш жараёнида пулларни Эмитент банкидан ташқари бошқа
    молиявий ташкилотларда очилган ҳисоб рақамига ўтказиш тартиби ва муддати мазкур молиявий
    ташкилотлар томонидан амалга оширилади ва Эмитент/Оператор бундай молиявий ташкилотлар томонидан
    ўтказилган пул маблағларининг муддати учун жавобгар ҳисобланмайди.
  • 7.9
    Мерчантнинг Электрон пулларни қайтариш тўғрисидаги аризаси ва транзакция Реестри техник
    интеграция шаклида ахборот каналлари орқали жўнатилади. Мерчант томонидан қайтариб олиш учун
    тақдим этилган амалиётлар Реестрини юборишдан олдин Оператор Мерчантнинг ҳамёнидаги мавжуд
    Электрон пулларнинг миқдорини текширади ва Электрон пулларни режалаштирилаётган қайтаришга
    ишлатмаслик имкониятларини таъминлайди.

  • 7.10

    Мерчант томонидан маблағларни қайтариш тўғрисида Эмитент Банкка тақдим этиладиган аризасидаги
    умумий миқдор Электрон ҳамён балансидаги қолдиқдан ошиб кетмаслиги лозим.
  • 7.11
    Мерчантга ўтказилиши лозим бўлган тегишли пул миқдори Мерчантнинг банк ҳисоб рақамига ўтказмаси
    амалга оширилган пайтдан бошлаб, у Эмитент Банк томонидан тўланган ҳисобланади.
  • 7.12
    Электрон пулларни рухсатсиз чиқариш ҳолатлари мазкур Шартноманинг шартларига нисбатан
    қўлланилмайди.

8. ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ БИТИМЛАР БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ТЎЛОВЛАРНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ

  • 8.1
    Мерчант фуқаролик-ҳуқуқий битимлар бўйича тўловларни Ўзбекистон Республикасининг
    истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалдаги қонунчилиги бўйича ўрнатилган
    ҳолларда ва тартибда амалга ошириш мажбуриятини олади.
  • 8.2
    Мерчант агар у ва Мижоз ўртасидаги келишувда янада узоқ муддат белгиланмаган бўлса, олинган
    Электрон пулларнинг қайтарилишини амалга ошириш бўйича мажбуриятларни тан олган пайтдан бошлаб 2
    (икки) иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайтариш мажбуриятини олади.
  • 8.3
    Агар Электрон пулларни қайтариш мазкур Шартноманинг 6. 2. бандида кўрсатилган муддатда амалга
    оширилмаган тақдирда Мерчант Мижозга тўловни улар мустақил равишда келишган бошқа усул орқали
    қайтариш мажбуриятини олади. Агар қайтариш Электрон пуллар ўтказмасидан аъло даражада амалга
    оширилган бўлса, Мерчант тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда Электрон пулларнинг
    қайтарилишини амалга ошириш бўйича аризани қайтариб олишга ҳақли ҳисобланади.
  • 8.4
    Қайтариш Қоидаларда назарда тутилган тартиб ва шароитларда амалга оширилади.

9. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИКЛАРИ

  • 9.1
    Томонлар Шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятларини бузганликлари учун Шартнома, Тизим
    Қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
  • 9.2
    Мерчант мазкур Шартнома, Тизим Қоидалари, Тарифларнинг шартлари билан танишмаганлиги муносабати
    билан кўрган ҳар қандай зарари учун Оператор/Банк жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
  • 9.3
    Оператор/Банк Электрон пулларнинг рухсатсиз чиқарилиши ва Электрон пул Эгалари – жисмоний
    шахслардан сотилган товарлар/хизматлар учун тўловларга бундай пулларни қабул қилишда Мерчант
    олдида жавобгарликни зиммасига олмайди.
  • 9.4
    Оператор / Банк Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик учун
    агар бундай бажармаслик ва/ёки лозим даражада бажармаслик Мерчантнинг ёки бошқа ҳисоб-китоб
    Иштирокчиларининг айби билан содир бўлган бўлса жавобгар ҳисобланмайди.
  • 9.5
    Оператор/Банк Шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун агар бундай
    лозим даражада бажармаслик Мерчантнинг Электрон пулларни қайтариш тўғрисидаги Аризасида хато
    маълумотларни қайд этгани билан боғлиқ бўлса, жавобгарликни зиммасига олмайди.
  • 9.6
    Оператор/Банк Мерчант томонидан Электрон пуллар Эгаларига сотган товарлар (ишлар, хизматлар)
    нинг сифати, бутлиги, шунингдек, бошқа истеъмолчилик хусусиятлари учун жавобгарликни зиммасига
    олмайди.
  • 9.7
    Томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ махфий калитлар, пароллар ва
    бошқа махфий ахборотларни сақланишини таъминлаш, фош этмаслик ва учинчи шахсларга тарқатмаслик
    бўйича жавобгарликни зиммасига олади. Бунда Мерчант махфий калитларни йўқотганлиги ёки махфий
    калитлар, пароллар ва бошқа махфий ахборотни йўқ қилганлиги муносабати билан Мерчантда юзага
    келган барча харажат ва зарарлар учун Мерчант мустақил равишда жавоб беради ва Банкдан ёхуд
    Оператордан уларни қоплашни талаб этиш ҳуқуқига эга эмас.
  • 9.8
    Тизим Оператори тизимнинг вақтинча ишламай қолиши, аппарат ёки дастурий таъминотнинг ишламай
    қолиши ёки унинг айбисиз содир бўлган хатолар учун жавобгар эмас ва Мерчантнинг мумкин бўлган
    зарарлари ва қўлдан бой берган фойдалари учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
  • 9.9
    Тизим Оператори бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган алоқа йўналишларининг сифати ва унга
    тегишли бўлмаган бошқа ускуналар, жумладан, бошқа ташкилотларга тегишли бўлган маълумотлар
    узатишнинг транзит тармоқларининг ишга лаёқатсизлиги учвун жавобгар ҳисобланамайди.
  • 9.10
    Тизим Оператори Мерчантнинг «A-pay» тизимга киришни таъминлайдиган аппарат воситалари ишлашидаги
    носозликлар учун жавобгар эмас ва бунинг ҳисобига Мерчантнинг фойдасига етказилган зарар ва
    йўқотишлар учун жавоб бермайди.
  • 9.11
    Томонлардан бири Шартнома шартларини бузган тақдирда бошқа Томон бузилиш ҳолати аниқланган
    пайтдан бошлаб 2 (икки) иш кунидан кечиктирмай ёзма равишда бузилганлик ҳолати, вақти ва жойи,
    шунингдек, Шартнома шартининг бузилиш ҳолатини исботловчи далиллар кўрсатган тартибдаги
    эътирозни жўнатиш мажбуриятини олади. Эътирозни олган Томон уни олган кундан бошлаб 5 (беш) иш
    куни давомида эътирозга нисбатан асосланган жавобни жўнатиши шарт. Агар Томонлар ўзаро келишувга
    эриша олмаган тақдирда улар Тошкент шаҳрининг иқтисодий масалалар бўйича туманлараро судига
    мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
  • 9.12
    Неустойка (шартномадаги бирон-бир мажбуриятни вақтида бажармаганлик учун жарима), пеня, жаримани
    тўлашга айбдор Томонни Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тегишлича бажаришдан озод этмайди.
  • 9.13
    Дастурий таъминотда техник хатолар аниқланган тақдирда унинг юзага келишига сабабчи бўлган
    Томонлар бундай носозликларни бартарф этишнинг барча чора-тадбирларини зудлик билан кўриш
    мажбуриятини олади. Агар хатоларни 2 (икки) ҳафта давомида бартараф этиш имкони бўлмаган
    тақдирда бошқа Томон 2 (икки) ҳафта ўтганидан кейин хатоларни бартараф этиш бўйича бажарилган
    ишлар тўғрисида ҳисобот берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
  • 9.14
    Мазкур Шартонманинг 8. 13 -бандида қайд этилган ҳолатлар аниқлаган Томон бошқа Томонни
    аниқланган пайтдан бошлаб 24 (йигирма тўрт) соат давомида хабардор этиш мажбуриятини олади.
  • 9.15
    Томонлар Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини мазкур Шартномада кўзда тутилмаган ҳолатларда
    бажармаган ёки лозим даражада бажармагани тақдирида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига
    мувофиқ жавобгарликка тортилади.
  • 9.16
    Тизим Оператори ўз хизматларини реклама қилишда Агент томонидан кўрсатиладиган хизматларни
    реклама қилиш ва ушбу Шартномада қайд этилган хизматларни, савдо белгиларини, хизмат кўрсатиш
    белгиларини, товарнинг номланишини, тасвирини, Агентнинг логотипини бепул тақдим этиш ҳуқуқига
    эга. Агент бундай савдо белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товарнинг номланиши, тасвири,
    логотипларини қўллаш учинчи шахсларнинг қонун бўйича белгиланган ва ҳимояланадиган ҳуқуқларини
    бузмаслигини кафолатлайди.
  • 9.17
    Агар Тизим Операторига Агент томонидан тақдим этилган тасвирлар, логотиплар, товар белгилари,
    хизмат кўрсатиш белгилари ва савдо номларини нотўғри ишлатишига нисбатан даъволар ва/ёки суд
    даъволари келиб тушса, у ҳолда Агент низони ҳал қилишда иштирок этиш, бундай эътирозларни ўз
    ҳисобидан ҳал қилиш, жумладан, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, логотиплар, савдо
    номлари, тасвирларни ўз маблағи ҳисобидан нотўғри ишлатиши натижасида учинчи шахсларга,
    шунингдек, жабрланган томонга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини олади.

10. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

  • 10.1
    Агар Томонлардан қайсидир бири Шартнома бўйича мажбуриятларини у енгиб ўта олмайдиган вазият ва
    (ёки) Шартнома тузилгунига қадар номаълум бўлган ёки бартараф этиб бўлмайдиган, жумладан, сув
    тошқини, ёнғин, сел келиши, зилзила, уруш, ҳарбий ҳаракатлар, қамаллар, экспорт ва импортни
    тақиқлаш, эпидемиологик вазият каби фавқулодда ҳолатлар юзага келиши туфайли мазкур Шартномада
    кўрсатилган тўлиқ ёки қисман бажариш лаёқатига эга бўлмаган тақдирида мазкур Шартномада
    кўрсатилган муддатлар бундай форс-мажорли вазиятлар амал қилиш муддатига қадар узайтирилиши
    лозим. Агар бундай вазиятлар ёки уларнинг оқибатлари 90 (тўқсон) кундан ошса, Томонлардан
    исталган бири Шартномани бажаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга бўлади.
  • 10.2
    Ўз мажбуриятларини бажаришга лаёқатсиз Томон бошқа Томонни бундай форс-мажорли ҳолат пайдо
    бўлгани ҳақида зудлик билан огоҳлантириши лозим. Форс-мажорли вазиятнинг мавжудлигини тасдиқлаш
    учун тегишли давлат идораси томонидан имзолаб берилган маълумотнома талаб қилинади. Мазкур
    маълумотнома бундай форс-мажорли вазият юзага келганидан сўнг 10 (ўн) кун давомида бошқа Томонга
    тақдим этилиши лозим.
  • 10.3
    Агар Томонлардан бирига нисбатан бундай вазият 90 (тўқсон) календар кунидан ортиқ давом этган
    тақдирда бошқа Томон мазкур Шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади,
    бунда у иккинчи Томонни бекор қилгунга қадар 10 (ўнг) календар кунидан кечиктирмасдан албатта
    огоҳлантириши лозим бўлади. Мазкур бандга мувофиқ Шартномани бекор қилиш шартнома бекор
    қилингунига қадар мавжуд бўлган ўзаро мажбуриятларнинг бекор қилинишига олиб келмайди.

11. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


  • 11.1

    Мазкур Шартномада юзага келган барча баҳсли масалалар музокаралар ва ёзма даъво юбориш йўли
    билан ҳал қилинади. Даъво қабул қилган томон, қабул қилинган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни ичида
    жавоб юборишга мажбур. Агар даъво Томонларнинг реквизитлари бўйича жўнатилган бўлса, агар у
    шахсан топширилган, телефакс орқали жўнатилган, буюртма хат ёки курьерлик хизмати орқали
    жўнатилган бўлса, даъво тегишли тарзда топширилган ҳисобланади.
  • 11.2
    Агар музокаралар йўли билан келишувга эришилмаса, мазкур Шартнома билан боғлиқ ёки унинг
    бузилиши, бекор қилиниши, ҳақиқий эмаслиги сабабли юзага келган барча низолар, келишмовчиликлар,
    талаблар Тошкент шаҳрининг иқтисодиёт бўйича туманлараро судида ҳал қилинади (шартномавий
    судгача бўлган жараён).

12. МАХФИЙЛИК

  • 12.1
    Томонлар тижорат ва банк сири ҳисобланган маълумотларнинг махфийлигини сақлашлари шарт.
  • 12.2
    Томонлар ҳар бир Томон учун махфий бўлган мазкур Шартномани амалга ошириши жараёнида олинган
    маълумотларни ошкор қилмасликни ўз зиммаларига оладилар. Мазкур Шартномада махфийлик деганда фош
    қилиниши Томонлардан бирининг зарар кўришига ва/ёки ишбилармонлик нуфўзига таъсир кўрсатишга
    олиб келиши мумкин бўлган, ҳамма ўрганилиши мумкин бўлмаган маълумотлар тушунилади.
  • 12.3
    Мерчант махфийликни сақлаш ва ўзининг Тизимга кириш маълумотларини тарқатмаслик учун
    жавобгардир.
  • 12.4
    Мерчант мустақил равишда ўзининг аутентификация маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриши
    ва унинг мумкин бўлган лоқайдлиги оқибатида Мерчантнинг маълумотларидан фойдаланган ҳолда
    «А-pay» тизими ресурларига рухсатсиз кириш, учинчи шахслар томонидан жиноий тажовузлар, зарарли
    дастурий ҳаракатлар ёки кўзда тутилмаган ҳаракатларнинг олдини олиш мажбуриятини зиммасига
    олади.
  • 12.5
    Мерчант унинг томонидан аутентификация маълумотларини йўқотиши натижасида тизимдан учинчи
    шахсларнинг фойдаланиш хавфи тўғрисида тизим Операторини зудлик билан огоҳлантириш мажбуриятни
    олади.
  • 12.6
    Томонлар ҳар қандай учинчи Томоннинг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик
    ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари тижорат ва банк сирини фош этмаслик бўйича зарур
    чораларини кўришга мажбурдир. Олинган маълумот билан фақат Томонларнинг ходими бўлган шахслар ва
    мазкур шартноманинг ижроси билан бевосита боғлиқ бўлинмалар танишадилар.
  • 12.7
    Мерчант тизим Операторига тизимнинг ишлашини таъминлаш, Мерчантнинг топшириқларини бажариш,
    қўшимча хизматлар кўрсатиш ва бошқа зарур ҳолларда Мерчантнинг ҳар қандай реквизитларини,
    Мерчантнинг тизимдаги амалиётлари ҳақидаги маълумотларни Эмитент банкига бериш имкониятини
    тақдим этади.
  • 12.8
    Шартноманинг 11-банди унинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, 5 йил давомида амал қилади.

13. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ, ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

  • 13.1
    Мазкур Шартнома ушбу Оферта Акцепти вақтидан кучга киради ва 12 (ўн икки) ой давомида амал
    қилади.
  • 13.2
    Томонларнинг ҳеч бири бошқа Томонга Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан 30 (ўттиз) кун
    аввал, уни бекор қилиш тўғрисида ёзма хабар юбормаган бўлса, Шартнома номаълум муддатга
    узайтирилган ҳисобланади.
  • 13.3
    Ушбу Офертанинг Мерчант томонидан акцепти деганда Мерчантнинг мазкур Шартномалар, Тизим
    Қоидалари, Тарифларнинг шартларини тўлиқ ва сўзсиз, ҳеч қандай истисноларсиз ва чекловларсиз
    қабул қилишини англатади ва бу икки томонлама ёзма Шартнома тузиш билан тенгдир.
  • 13.4
    Мерчант Тизим Операторининг исталган вақтда мазкур Шартномага, Тарифларга ва «A-pay» Тизими
    Қоидасига бир томонлама тартибда ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Шартнома, Тарифлар, Тизим
    Қоидаларига киритилган қайд этилган ўзгариш ва қўшимчалар янги таҳрирдаги Шартнома, Тизим
    Қоидалари, Тарифлар, қайд этилган ўзгаришлар агар улар Тизим Операторининг сайтида
    жойлаштирилишида ундан кўпроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, чоп этилганидан 15 (ўн беш) календар
    кунидан ўтиб кучга киради. Шартнома, Тарифлар, Тизимнинг Қоидаларининг долзарб таҳрири билан
    танишиш мажбурияти Мерчантга юклатилган. Ўзгаришлар кучга киргандан сўнг «A-pay» тизимидан
    фойдаланиш деганда Томонлар бу ўзгаришларни сўзсиз қабул қилиши тушунилади.
  • 13.5
    Агар Мерчант «A-pay» Тизимининг иштирокчиси бўлишни тўхтатса, бундай ҳолларда мазкур шартнома
    автоматик равишда бекор қилинади.
  • 13.6
    Агар Шартноманинг бир ёки бир неча қоидалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига
    ўзгартириш киритилиши муносабати билан ҳақиқий эмас деб ҳисобланса ёки шунга айланса, у ҳолда
    Шартноманинг бошқа қоидаларининг амал қилинишини тўхтатиш учун асос бўлиб ҳисобланмайди.
  • 13.7
    Томонларнинг келишувига биноан Шартнома муддатидан аввал бекор қилиниши мумкин.
  • 13.8
    Томонлардан бирининг Шартномани муддатидан олдин бекор қилиши бошқа Томоннинг мазкур Шартнома
    шартларини 6 ой давомида бир неча марта жиддий бузиши (икки ёки ундан ортиқ) ҳолатларида, бекор
    қилиниши санасидан камида 15 (ўн беш) календар кун олдин бошқа Томоннинг манзилига ёзма шаклдаги
    огоҳлантиришни жўнатган ҳолда амалга оширилади.
  • 13.9
    Томонлардан бирининг ташаббуси билан Шартноманинг муддатидан олдин бекор қилиниши, бундай бекор
    қилиш сабабларидан қатъи назар, бошқа Томонга бундай бекор қилиш санасидан 30 (ўттиз) кун олдин
    огоҳлантириш юбориш орқали ижро этилади.
  • 13.10
    Шартнома, Тарифлар, Тизим Қоидаларига ўзгартириш киритилган ва янги таҳрирдаги Шартнома,
    Тарифлар, Тизим Қоидаларининг айрим шартлари билан келишувга эришилмаган тақдирда Томонлар
    қонунчиликда назарда тутилган тартибда Шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
  • 13.11
    Шартноманинг асосларнинг ҳеч бирисиз бекор қилиниши Томонларнинг Шартнома бекор қилингунига
    қадар бажарилмаган бир-бирлари ёки Тизимнинг бошқа иштирокчилари олдидаги молиявий
    мажбуриятларининг, шу жумладан, ўзаро тўловлар, неустойкалар ва зарарни қоплаш миқдорининг бекор
    қилинишига олиб келмайди.
  • 13.12
    Агар мазкур Шартноманинг амал қилиш муддати тугаши вақтида Томонлар ўртасида якунланмаган
    ҳисоб-китоблар, ёки Томонларнинг бошқа бажарилмаган мажбуриятлари мавжуд бўладиган бўлса, у
    ҳолда Шартнома бундай бажарилмаган мажбуриятлар лозим даражада ижро этилгунига қадар амал
    қилади.

14. ТИЗИМ ОПЕРАТОРИ ВА МЕРЧАНТНИНГ ЎЗАРО ТЕХНИК ҲАМКОРЛИГИ

  • 14.1
    Мерчантнинг тизими билан ўзаро техник ҳамкорликни созлаш ва синаб кўриш мазкур Шартнома тартиби
    ва шартларига кўра амалга оширилади.
  • 14.2
    «A-pay» Тизими ва Мерчантнинг тизимлари ўртасидаги ўзаро техник алоқа биллинги ёки биллингсиз
    API ўзаро алоқаси орқали амалга оширилади.
  • 14.3
    Мерчант техник ўзаро алоқани созлаш ва синовдан ўтказилишини амалга ошириш учун Тизим
    Операторига зарур маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини олади.
  • 14.4
    Ўзаро алоқа амалга оширилаётган Тизимга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, ўзгартиришларни
    киритган Томонлар бошқа томонни 2 (икки) ҳафтадан кечикмасдан хабардор қилиши шарт. Синовдан
    ўтказиш такроран олиб борилади.
  • 14.5
    Мерчантда биллинг ёки биллингсиз API орқали ўзаро алоқа учун техник имкониятлар йўлқ бўлмаган
    тақдирда Мерчант Мижозларнинг сўровларига Мерчантнинг Шахсий кабинетида бирма-бир ишлов бериш
    мажбуриятини олади.

14. БОШҚА ШАРТЛАР

  • 15.1
    Мерчант Шартнома тузиш орқали Тизим Операторига овозли қўнғироқларни амалга ошириш ҳуқуқини
    беради, шунингдек, Тизим Операторидан, шу билан бирга, Тизим Операторининг бошқа ваколатли
    шахсларидан улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, Мерчант томонидан Тизимда рўйхатдан ўтиш
    вақтида қайд этилган Шахсий кабинетига реклама тарқатмалари, sms-хабарлари, Абонент
    рақами/электрон почтасига хабарларни олиш ҳуқуқини қўлга киритади. Мерчант шунингдек, Тизим
    Операторига Электрон пулдан фойдаланган ҳолда тўловни амалга оширилганлигини тасдиқлаш
    тўғрисидаги маълумот сўровларни олиш, Мерчантга Электрон пулларини ишлатиш орқали тўловнинг
    амалга оширилганлик мақоми тўғрисидаги маълумотни жўнатиш, Мерчантга бошқа маълумотларни жўнатиш
    учун розилигини билдиради.
  • 15.2
    Тизим Иштирокчилари дастурий аппарат мажмуи воситасида электрон шаклда тўлдирилган, оддий ёзма
    шаклдаги тегишли ҳужжатларга юридик жиҳатдан тенг бўлган ҳужжатларни тан олади.
  • 15.3
    Шартноманинг қандайдир қоидаси ёки шарти ҳақиқий эмас деб тан олинган тақдирда, мазкур вазият
    Шартноманинг қолган шартлари ва қоидалари ҳамда бутун Шартномани ҳақиқий эмаслигига олиб
    келмайди.
  • 15.4
    Мерчант мазкур Шартномани тузиш орқали Тизим Операторига Тизимда товар ҳақидаги матнли,
    аудиовизуал, график мазмундаги маълумотлар, ахборот материалларини, хизматларини, акциялар ва
    бошқаларни тақдим этади. Мерчант томонидан тақдим этилган товар белгилари, хизмат кўрсатиш
    белгилари, товарларнинг визуал белги воситаларидан фойдаланиш, тўловсиз хизмат кўрсатиш
    хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этади.
  • 15.5
    Томонлар 2 (икки) банк иш куни давомида бир-бирини банк реквизитларига ўзгартиришлар
    киритилганлиги тўғрисида огоҳлантириш мажбуриятини олади.
  • 15.6
    Шартномада кўзда тутилмаган бошқа барча ҳолатларда Томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги
    қонунчилигига мувофиқ ҳаракат қиладилар.

ТЎЛОВ ТАШКИЛОТИ
ООО «CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY
AND INNOVATION» МЧЖ.
«A-Pay» ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАР
ТИЗИМИ ОПЕРАТОРИ.

100090, O’zbekiston Respublikasi,
Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani,
A. Qahhor ko’chasi,
9-tor ko’cha, 1a-uy

STIR: 306 344 019
h/r: 2020 8000 9050 6594 4001

«TENGE BANK» ATBga

FAA:
01176,
Bank STIRi: 207 297 973
IFUT:
58290
Tel: (+99855) 500 11 10