Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

ОММАВИЙ ОФЕРТА: «A-PAY» ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАР ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА

20 June, 2023

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


  • 1.1

    Мазкур Оммавий шартнома – Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367- ва 369-моддаларига
    мувофиқ шартнома тузиш учун оммавий оферта (бундан кейин матнда
    – Шартнома) «A-pay» Электрон пуллар Тизимининг Оператори «CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY AND
    INNOVATION» масъулияти чекланган жамиятнинг мазкур Шартномада белгиланган «A-pay» Электрон
    пуллар Тизимидан фойдаланиш тўғрисидаги Шартномани тузишга ваколатли, лаёқатли ва ҳуқуққа эга
    ҳар қандай жисмоний шахсга (бундан кейин матнда – Мижоз) нисбатан таклифи ҳисобланади.

  • 1.2

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 09. 01. 2021 йилдаги 21-сонли Лицензиясига мувофиқ
    «CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY AND INNOVATION» МЧЖ Тўлов ташкилоти мақомига эга.

  • 1.3

    Тизим хизмат сифатида мавжуд бўлиб, ундан фойдаланиш Электрон пулни сотиб олиш,
    сотиш бўйича амалиётларни, товарлар ва хизматлар кўрсатадиган нотижорат ва тижорат ташкилотлари
    фойдасига Электрон пул ёрдамида тўловларни, шунингдек жисмоний шахслар ўртасида Электрон пуллар
    ўтказмасини амалга ошириш имконини беради.

  • 1.4

    Мазкур Офертада «A-pay» Электрон пул тизими (кейин Тизим, «A-pay» Тизими деб юритилади)
    доирасида Электрон пулдан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз хизматларни кўрсатиш тўғрисида Шартнома
    тузиш шартларини ўз ичига олади.

  • 1.5

    Жисмоний шахс томонидан ушбу Офертада назарда тутилган ва акцептни англатадиган ҳаракатларни
    амалга оширган пайтдан, яъни жисмоний шахс томонидан ушбу Офертанинг барча шартларини ҳеч қандай
    истисносиз ва чекловларсиз қабул қилинганидан сўнг Шартнома тузилган ҳисобланади ва кучга
    киради.

  • 1.6

    «A-pay» Электрон пуллар Тизими Операторига мазкур Шартнома бўйича хизматларни тўғри тақдим этиш
    мақсадида жисмоний шахс Тизимни ишлатишдан олдин Шартнома қоидалари, «A-pay» Электрон пул Тизими
    Қоидалари ва Тарифлар билан танишиб чиқиш мажбуриятини олади.

  • 1.7

    «A-pay» Электрон пул Тизими доирасида Электрон пул ёрдамида бажариладиган ҳар қандай амалиётлар
    Ўзбекистон Республикаси «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон
    Республикаси ҳудудида электрон пулларни чиқариш ва муомаласи Қоидалари, шунингдек, Ўзбекистон
    Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни
    молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш
    тўғрисида»ги Қонуни талабларига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

2. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

Мазкур Шартномада, унга киритилган Қўшимча ва иловаларда барча атамалар ва таърифлар Тизим Сайтининг
https://a-pay.uz манзилида ёки мобил иловада жойлашган «A-pay» Электрон пул Тизими Қоидалари
(бундан кейин матнда – Қоидалар, Тизим Қоидалари)га мос тарзда талқин қилинади.

3. ШАРТНОМА ТУЗИШ

  • 3.1
    Шартнома жисмоний шахсни ахборот технологиялари орқали «A-pay» электрон пул Тизими (Қоидалар,
    Тарифлар) дан фойдаланиш шартлари билан таништириш асосида тузилади. Оферта акцепти мазкур
    Шартномада (офертада) кўрсатилган шартлар бўйича Шартнома тузиш билан баробар. Тизим Оператори
    томонидан белгиланган шаклда Тизимдан рўйхатдан ўтгандан ва Оферта шартларига розилигини
    билдирганидан сўнг, Мижоз ушбу оферта (акцепт) шартларини тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиш орқали
    Оператор билан «A-pay» Тизимидан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузган ҳисобланади.
  • 3.2
    Жисмоний шахс Оферта мазмунига тўлиқ ёки қисман рози бўлмаган ҳолларда, Тизим Оператори «A-pay»
    электрон пул Тизимидан фойдаланмасликни тавсия қилади.

4. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

  • 4.1
    Мижознинг Тизимга қўшилган Тизим Фойдаланувчилари (Мерчантлар) таклиф этган товарлар ва (ёки)
    хизматларни Электрон пулларга сотиб олиши мақсадида Тизим Оператори томонидан Мижоз (жисмоний
    шахс)га «A-pay» электрон пуллари орқали хизмат кўрсатиши, жисмоний шахслар ўртасида Электрон
    пуллар ўтказмасини амалга ошириш, шунингдек, Мижознинг Тизим сайти ва (ёки) мобил иловасида
    жойлаштирилган мазкур Шартнома, Тизим Қоидалари шартларидаги мумкин бўлган бошқа амалиётларни
    бажариши Шартноманинг предмети ҳисобланади.
  • 4.2
    Ушбу Шартнома савдо шартномаси эмас. Тизимнинг дастурий таъминоти, шу жумладан, барча қайта
    ишлашлар, тузатишлар, модификациялар, тўлдиришлар, янгилашлар ва/ёки такомиллаштириш ва
    тўлдириш, ва шу билан боғлиқ техник/эксплуатацион ҳужжатлар сотилмайди, Дастурий Таъминот ишлаб
    чиқарувчисининг истисноли мулки ҳисобланади ва шундай қолади.

5. МИЖОЗНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА ЭЛЕКТРОН ҲАМЁНЛАР ТУРЛАРИ

  • 5.1
    Электрон ҳамён очишни ва Тизим Операторининг Мижози бўлишини хоҳлаган фойдаланувчи, сайтда ва
    (ёки) «A-pay» мобил иловасида рўйхатдан ўтиши керак бўлади.
  • 5.2
    «A-pay» Тизимида дастлабки рўйхатдан ўтиш учун Мижоз Тизим Оператори талаб қилган ишончли
    маълумотларни тақдим этиши зарур.
  • 5.3
    Рўйхатга олиш жараёнида Мижоз Очиқ шартнома шартлари, Тизим Қоидалари ва Тарифлар билан танишиб
    чиқиши ва ўз розилгини билдириш керак. Оферта шартнома шартларини қабул қилган вақтдан бошлаб,
    Мижоз Шартномада назарда тутилган барча ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни ўз зиммасига
    олади.
  • 5.4
    Мижоз Тизимда рўйхатдан ўтиш унинг Оферта шартномаси, Тизим Қоидалари ва Тарифларининг
    шартларига сўзсиз розилигини тасдиқлашини англатади. Шунингдек, Мижоз Операторга ва Электрон
    пуллар Эмитентига шахсий маълумотларини йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиши розилигини
    билдиради.
  • 5.5
    Мижоз рўйхатдан ўтганидан сўнг, Тизимда Электрон пуллар эгасининг «шахсий кабинети» вазифасига
    эга бўлган электрон ҳамёнга кириш учун Мижозга ўзи томонидан ўйлаб топилган логин ва парол билан
    электрон ҳамён очилади.
  • 5.6
    Белгиланган тартиб бўйича рўйхатдан ўтган жисмоний шахс Тизимда Электрон пулларнинг
    идентификацияланмаган эгаси мақомига эга бўлади.
  • 5.7
    Идентификациядан ўтмаган Электрон пулларнинг эгаси – жисмоний шахс ушбу шахс билан Тизимнинг
    имкониятларини кенгайтириш ва ҳамён турини ўзгартириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида
    Шартнома тузиш фактини аниқлаш ва/ёки тасдиқлаш имконини берадиган ҳужжатларни Операторга тақдим
    этиш орқали махсус идентификациялаш тартибидан ўтиши мумкин. Тизимда қўлланиладиган иденфикация
    усуллари ҳақидаги маълумотлар Шартномада, Оператор томонидан Тизим веб-сайтида жойлаштирилган
    Тизим Қоидаларида ва (ёки) мобил иловаларида акс эттирилган.
  • 5.8
    Рўйхатга олиш жараёни электрон ҳамённи очиш ва Тизимдаги чекловларни ҳисобга олган ҳолда Мижозга
    Хизматдан фойдаланиш имконини, Тизимда Мижоз учун мавжуд хизматларни тақдим этиш билан
    якунланади.
  • 5.9
    Мижоз Электрон пулни Тизимда мавжуд бўлган усуллар ёки бошқа тўлов қабул қилиш пунктлари орқали
    сотиб олиши мумкин, улар тўғрисидаги маълумотлар шунингдек, Тизим веб- сайтида ва (ёки) мобил
    иловада ҳам мавжуд.
  • 5.10
    Мижознинг электрон ҳамёни 2 (икки) турга бўлинади:
  • 5.10.1
    Мижознинг (жисмоний шахснинг) аниқланмаган электрон ҳамёни Тизимда бир марталик амалиётларни
    бажариш учун Мижоз рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, идентификация тартибини ўтказмасдан очилади ва
    электрон пулни сақлашга хизмат қилади;
  • 5.10.2
    Мижознинг (жисмоний шахснинг) идентификациядан ўтган электрон ҳамёни масофадан идентификация
    қилиш тартибидан ўтиб, шахси аниқланган Мижоз рўйхатдан ўтганидан сўнг очилади ва Агентдан сотиб
    олинган электрон пулларни сақлаш, Тизим Қоидалари, Шартнома шартлари ва Ўзбекистоннинг
    қонунчилигига мувофиқ электрон пуллардан фойдаланиш учун хизмат қилади.

6. «A-PAY» ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАР ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ

  • 6.1
    «A-pay» Электрон пуллар Тизимидан фойдаланиш шартлари, Тизим Иштирокчилари томонидан
    кўрсатиладиган хизматлар мазкур Шартнома, Тизим Қоидалари, амалдаги Тарифлар билан белгиланган.
  • 6.2
    Тизим Оператори ушбу ҳужжатларнинг исталган бирига ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритиш ҳуқуқига
    эга. Бундай ўзгаришлар ва қўшимчалар ҳақидаги маълумотлар Тизим веб- сайтига жойлаштириш орқали
    Мижоз эътиборига етказилади.
  • 6.3
    Тизимда электрон ҳамён турига кўра чекловларни ҳисобга олган ҳолда, Мижоз қуйидаги хизматлардан
    фойдаланиши мумкин:
  • 6.3.1
    Агентлардан электрон пулларни сотиб олиш;
  • 6.3.2
    Агентларга электрон пулларни сотиш;
  • 6.3.3
    Товар ва хизматларни тақдим этувчи Мерчантлар фойдасига тўловни амалга ошириш;
  • 6.3.4
    Бошқа Мижозлар манзилига электрон пул ўтказмаларини амалга ошириш;
  • 6.3.5
    тугалланган амалиётлар, электрон ҳамённинг жорий балансининг ҳолати, Тизимнинг ишлаши ҳақидаги
    бошқа маълумотларни олиш;
  • 6.3.6
    Шартномада, Тизим Қоидаларида назарда тутилган бошқа амалиётларни амалга ошириш.
  • 6.4
    Тизим Оператори томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ «A-pay» Тизимидан
    фойдаланиш усуллари ва шартлари, мавжуд хизматлар, комиссион мукофот миқдори, тўловлар миқдори
    ва ўтказмалар миқдори бўйича чекловлар электрон ҳамён турига, мақомига ва бошқа шартларга кўра
    белгиланади.
  • 6.5
    Тизимда Мижозлар томонидан электрон пул билан амалга ошириладиган амалиёт турлари ва миқдори
    бўйича қуйидаги чекловлар мавжуд:
  • 6.5.1
    Номаълум электрон ҳамён учун (Идентификацияланмаган Мижозга тегишли бўлган):
  • 6.5.1.1
    Электрон пулларнинг Идентификацияланмаган эгаси ҳисобланган – жисмоний шахс томонидан амалга
    ошириладиган битта амалиётнинг максимал миқдори тегишли давр учун давлат томонидан ўрнатилган 1
    БҲҚ (бир базавий ҳисобланган қиймат)га тенг бўлган миқдордан ошмаслиги лозим;
  • 6.5.1.2
    Электрон пулларнинг Идентификацияланмаган эгаси – жисмоний шахснинг битта электрон мосламасида
    сақланадиган максимал пул миқдори тегишли давр учун давлат томонидан белгиланган 5 БҲҚ (беш
    базавий ҳисобланган қиймат)га тенг бўлган миқдордан ошмайди;
  • 6.5.2
    Аниқланган электрон ҳамён учун (Идентификацияланган Мижозга тегишли бўлган):
  • 6.5.2.1
    Электрон пулларнинг идентификацияланган эгаси ҳисобланган – жисмоний шахс томонидан амалга
    ошириладиган битта амалиётнинг максимал миқдори тегишли давр учун давлат томонидан ўрнатилган
    100 БҲҚ (юз базавий ҳисобланган қиймат)га тенг бўлган миқдордан ошмаслиги лозим;
  • 6.5.2.2
    Электрон пулларнинг Идентификацияланган эгаси – жисмоний шахснинг битта электрон қурилмасида
    сақланадиган максимал пул миқдори тегишли давр учун давлат томонидан белгиланган 500 БҲҚ (беш юз
    базавий ҳисобланган қиймат)га тенг бўлган миқдордан ошмайди;
  • 6.6
    Тизим Оператори Мижозинг Электрон пул ҳамёни балансига электрон пулни тушириш тўғрисидаги
    маълумотни кейинчалик Мижоз томонидан Тизимда товарларни, ишларни, хизматларни тўлаш ёки бошқа
    Мижозлар – жисмоний шахсларга ўтказмаларни амалга ошириш учун, шунингдек, барча амалиётларни
    кайд қилиш ва Тизим Мижозига амалга оширилган ҳаракатлар тўғрисида маълумот бериш учун
    масъулиятни ўз зиммасига олади.
  • 6.7
    Тизим Оператори Мижоз буюртмасига биноан Электрон пулни Мерчант фойдасига ўтказиш орқали Мерчант
    манфаати йўлида хизмат қилиш, шунингдек, қабул қилинган тўловлар ҳақидаги маълумотларни
    Мерчантларга юбориш ваколатига эга эканлигини кафолатлайди
  • 6.8
    Агар Мижоз амалиётни амалга оширишда Шартномада кўрсатилмаган бошқа хизматларни кўрсатиш
    шартларини қабул қилса, Тизим Оператори бундай хизматларни тақдим этиши мумкин бўлади.
  • 6.9
    Томонлар Тизим Оператори аванс тўловларини қабул қилиш бўйича фаолиятни амалга оширмаслигини,
    шунингдек, банк амалиётларини ҳеч қандай тарзда бажармаслигини тасдиқлайдилар.
  • 6.10
    Амалиётнинг айрим тоифаларини бажараётганда, Оператор ўз мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида
    учинчи шахсларни жалб қилиш ҳуқуқига эга. Тизимда рўйхатдан ўтиш ёки тўловларни амалга ошириш
    орқали Мижоз учинчи шахслар кўрсатадиган хизматларнинг шартлари билан танишиб чиққанлиги ва рози
    эканлигини тасдиқлайди.
  • 6.11
    Мижоз «A-pay» Электрон пуллар Тизимидан тадбиркорлк фаолиятини амалга оширмаслик, шунингдек,
    учинчи шахслар томонидан бундай фойдаланишга рухсат бермасликни тасдиқлайди. Тизим Оператори
    якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган шахслар билан ҳамкорлик қилмаслигини,
    хусусан, Мижоз ёки учинчи шахслар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ва ҳар
    қандай ҳолатда Мижоз – жисмоний шахснинг ҳамёнидан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга оширишда
    жавобгарликни, шунингдек, бундай жисмоний шахсларнинг мажбуриятларини ўз зиммасига олмаслигини
    тушунади ва бунга ўзининг розилигини билдиради.

7. МИЖОЗНИ АНИҚЛАШ

  • 7.1
    Номаълум мижоз мавжуд амалиётлар рўйхатини кенгайтириш ва Электрон пул тўловлари ва ўтказмалари
    бўйича белгиланган чекловлар ҳажмини ошириш имкониятига эга. Номаълум электрон ҳамённи
    Идентификация қилинган Мижозга ўтказиш учун масофавий идентификациядан ўтиш керак бўлади.
  • 7.2
    Масофавий идентификациялаш тартибини ўтказиш учун Тизим Мижози – жисмоний шахс Операторга ҳужжат
    эгасининг сурати ва ҳужжатдаги маълумотлар аниқ кўриниб турган паспортнинг ёки ID картасининг
    (серия рақами, ФИШ, берилган санаси ва бошқалар) олд томони сканерланган/суратга олинган,
    ҳужжатнинг ёрқин ва ёпиқ жойларисиз, шаклини, шунингдек, идентификацияланадиган жисмоний
    шахснинг юзи ҳужжат билан ёки усиз тушган сурати (селфи)ни тақдим этиши лозим (суратга тушиш
    бўйича йўриқнома «A-pay» иловасида расмлар ва ҳар бир ҳаракатларни ифодалаган ҳолда
    кўрсатилган).
  • 7.3
    Мижоз томонидан идентификация процедураси якунланганидан сўнг Тизим Оператори Тизимда бундай
    ҳамёнлар учун назарда тутилган тегишли ҳуқуқлар ва имкониятлар доирасини тайинлаш билан
    ҳамённинг турини «Идентификацияланган» турга ўзгартиради.
  • 7.4
    Идентификация вақтида тақдим этилган, киритилган, юкланган шахсий маълумотлар (идентификацион)
    ўзгарган тақдирда, қўшимча идентификациядан ўтиш (Тизимдаги идентификацион маълумотларни
    янгилаш) мақсадида, Тизимда Электрон пуллар ёрдамида амалиётни амалга оширишдан олдин, Мижоз
    Операторга шахсни тасдиқловчи янги идентификацион маълумотларни тақдим этиши шарт.
  • 7.5
    Оператор хизматларини олиш учун Мижоз ўз Ҳамёнидаги Электрон пул қолдиғини тўлдириши, сотиб
    олиши шарт. Тўлдириш Тизим Агенти сифатида фаолият юритаётган Оператордан Электрон пулларни
    сотиб олиш йўли, шунингдек, бошқа Агентлардан Агент терминаллари ва бошқа мавжуд усуллар билан
    амалга оширилиши мумкин.

8. ОПЕРАТОР ХИЗМАТЛАРИ НАРХИ ВА АМАЛИЁТЛАРНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ

  • 8.1
    Операторнинг «A-pay» Тизимида тақдим этиладиган хизматлар бўйича хизматлари пуллик ҳисобланади.
    Мижоз Оператор хизматлари учун Тизимда ўрнатилган амалдаги бўлим ва Тарифларда белгиланган
    миқдорда ҳамда тартибда тўлаш мажбуриятини олади.
  • 8.2
    Оператор Мижоз томонидан алоҳида амалиётларни амалга ошираётганда комиссион мукофотни олади,
    шунингдек, Тизим хизматларидан фойдаланганлиги учун тизим Иштирокчиларига хизмат комиссияси
    миқдорини белгилаш ҳуқуқига эга. Комиссион мукофотининг миқдори тўғрисидаги маълумотлар
    Тарифларда акс эттирилади ва Тизим веб- сайтида ва/ёки мобил иловасида жойлаштирилади.
  • 8.3
    Хизматлар нархи Мижоз томонидан Тизимда тақдим этилган Мерчантлар фойдасига тўланган ҳар бир
    тўлов миқдорига фоиз сифатида белгиланиши ҳам ва тўлаш вақтида Мижознинг Электрон ҳамёнининг
    балансидан Оператор томонидан йиғилган электрон пулнинг белгиланган миқдори кўринишида ҳам
    белгиланиши мумкин.
  • 8.4
    Оператор хизматларининг нархи Электрон пулда олинади.
  • 8.5
    Мижоз Тизимда тўловларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган Мерчантлар (хизматлар) рўйхати мобил
    иловада ва расмий веб – сайтида мавжуд. Оператор Мерчантлар томонидан тақдим этилган
    товарлар/хизматлар учун тўловни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган Мерчантларнинг рўйхатини
    мустақил равишда бир томонлама тартибда ўзгартириш ҳуқуқига эга.
  • 8.6
    Ҳисобланган хизматлар нархини ушлаб қолиш Оператор томонидан тизимда Мижознинг
    тўловини/ўтказмасини амалга оширганда амалга оширилади.
  • 8.7
    Мерчант фойдасига ҳар қандай тўловларни, шунингдек, Мижоз томонидан бошқа мижозларга Электрон
    пул ўтказмаларини амалга оширишда Мижоз тўлов/ўтказма реквизитларини ва тўлов/ўтказма миқдорини
    кўрсатади (ёки Мерчант томонидан ўрнатилган тўлов ҳисобини қабул қилади), амалга оширилган
    амалиёт реквизитини киритгандан сўнг Оператор хизмат нархларини ҳисоблайди ва Мижозни тасдиқлаш
    учун мазкур ахборотни киритади. Фақат Мижоз тўлов тафсилотларини, шунингдек, Оператор
    хизматларининг нархига Мижознинг розилигини тасдиқлаган тақдирда, Мижоз «Тўлаш» ёки «Ўтказиш»
    тугмасини босади. «Тўлаш» ёки «Ўтказиш» тугмасини босгандан сўнг тўлов, ўтказма ҳақидаги
    маълумот ва Электрон пуллардаги тегишли маблағ Мижознинг Электрон ҳамёнидан Мерчантнинг ёки
    бошқа мижознинг электрон ҳамёнига ўтади.

9. ЭЛЕКТРОН ҲАМЁННИ ТЎЛДИРИШ ВА ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАРНИ ЎТКАЗИШ

  • 9.1
    Мижоз Электрон пулни ўзига тегишли бўлган Ҳамён балансига қўйиши, яъни ҳисобни қуйидаги усуллар
    билан тўлдириши мумкин:
  • 9.1.1
    Агентдан Электрон пулларни сотиб олиш орқали;
  • 9.1.2
    Эмитент томонидан Электрон пул чиқариш бўйича сўровни шакллантириш (агар бундай хизмат Мижозлар
    –жисмоний шахслар учун мавжуд бўлса);
  • 9.1.3
    бошқа Мижоздан Электрон пул ўтказмасини қабул қилиш орқали (агар бундай хизмат Мижозлар –
    жисмоний шахслар учун мавжуд бўлса);
  • 9.1.4
    санаб ўтилган ва Тизим веб-сайтида мавжуд бўлган бошқа усуллар орқали.
  • 9.2
    Тизимдаги Электрон ҳамённи тўлдириш учун, Мижоз Электрон пул эгасининг электрон ҳамён рақамини
    кўрсатиши шарт. Электрон ҳамён балансини тўлдириш Тизимда амалдаги ҳамён мавжуд бўлган ва
    белгиланган чекловларга риоя қилган ҳолларда мумкин бўлади.
  • 9.3
    Учинчи шахслар томонидан Электрон пулни Мижознинг электрон ҳамёни балансига киритилган ҳолларда,
    Электрон пулга нисбатан барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар Мижозда пайдо бўлади, бундай ҳаракатлар
    учинчи шахслар томонидан Мижоз манфаати учун амалга оширилган деб ҳисобланади ва Тизим
    Операторини учинчи шахслар билан ўзаро мажбуриятлар орқали боғламайди.
  • 9.4
    Фойдасига амалиёт амалга оширилган шахс пулни олган вақтдан бошлаб Электрон пулни ўтказиш
    тугалланган ҳисобланади. Электрон ҳамён балансини тўлдириш амалиётининг тугалланиши Мижознинг
    электрон ҳамёни балансига тушганлигини тасдиқловчи Тизимда қабул қилинган электрон пул миқдори
    ҳақидаги маълумотларнинг акс этиши билан тасдиқланади.
  • 9.5
    Агар амалиёт электрон ҳамённинг мақоми ва туридан ёки белгиланган чекловнинг бошқа шартларидан
    келиб чиқиб, техник имкониятлар билан чекланмаган бўлса, Мижоз Электрон пулларни бошқа Мижозга
    ўзининг электрон ҳамёнидаги Электрон пул қолдиғи нисбатида ўтказмани амалга оширишга ҳақли
    ҳисобланади.
  • 9.6
    Агар Тизим Операторида бундай ўтказмаларнинг қонуний эканлигига шубҳа пайдо бўлса (шубҳали
    амалиётларни бажариш), Оператор амалиётни ёки кейинги амалиётларни блокировка қилишга,
    шунингдек, қабул қилувчи Мижоз томонидан Электрон пулларни олиш, Операторнинг талабига биноан,
    Операторга тушунтиришлар ва/ёки бошқа маълумотлар,
    ва (ёки) ўтказманинг қонунийлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилмагунча амалиётни
    бажаришни тўхтатиб туришга ҳақли.
  • 9.7
    Ўтказиш учун рухсат берилган Электрон пулларнинг минимал ва максимал миқдори Ўзбекистон
    Республикаси амалдаги қонунчилиги талабларига ва/ёки Операторнинг ички ҳужжатларига мувофиқ
    Оператор томонидан чекланади.
  • 9.8
    Юборувчи Мижознинг Электрон ҳамёнидан Электрон ҳамёнидан пул ечилган ва қабул қилувчи Мижознинг
    Электрон ҳамёнининг балансида тегишли миқдордаги Электрон пул акс этган вақтдан бошлаб ўтказма
    амалга оширилган ҳисобланади.

10. ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАРНИ ҚАЙТАРИШ

  • 10.1
    Тизим Оператори Мижоз учун Мерчантлар рўйхатини белгилайди ва Мижозга тегишли бўлган ҳамён
    турига қараб ёки ушбу Шартномада ва/ёки Тизим Сайтида кўрсатилган бошқа чекловларга асосланиб,
    уни тўлов миқдори билан чеклаш ҳуқуқига эга.
  • 10.2
    Оператор хизматни фақат Мижоз кўрсатмаси асосида тақдим этади. Мижоз Электрон ҳамёнда мавжуд
    бўлган Электрон пул ёрдамида тўловни Мерчант фойдасига амалга ошираётганда, ушбу амалиётни
    ўтказишга розилик беради. Мижознинг Тўловни амалга ошириш – Электрон пулларни Мерчантнинг
    фойдасига ўтказиш тўғрисидаги кўрсатмаси зарур маълумотлар – асосий реквизитлар ва Мижознинг
    электрон ҳамёни балансини ташкил этувчи Электрон пулларининг қиймати етарли бўлганда ижро
    этилиши лозим.
  • 10.3
    Мижознинг идентификатори ва Мижоз томонидан Тўловни амалга ошириш учун аванс маблағлари етарли
    эканлиги текширилганидан сўнг текширув натижаларига қараб, Оператор тегишли тўловни ижро учун
    қабул қилинганлиги ёки инкор қилинганлиги тўғрисида Мижозга хабар беради. Мижознинг кўрсатмасини
    бажараётганда Оператор Мижоз томонидан кўрсатилган Электрон пул миқдорини юборувчи ҳамёнидан
    олади ва Электрон пул қабул қилувчи шахснинг ҳамёнига ўтказади, шунингдек, Тизим веб-сайтида
    ва/ёки мобил иловада кўрсатилган амалдаги тарифларга мувофиқ, Тизим комиссия мукофоти ва бошқа
    комиссиялар (мавжуд бўлса) миқдорини ушлаб қолади.
  • 10.4
    Тўловни амалга оширгандан сўнг, Тизим Мижозга савдо чеки/квитанция тақдим этади (Ўзбекистон
    Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ амалга оширилган тўлов ҳақидаги маълумотни ўз ичига
    олган ҳужжат) – электрон кўринишда Электрон пуллар ёрдамида амалга оширилган амалиёт тўғрисида
    билдиришнома/хабар.
  • 10.5
    Мижоз тўлов бўйича кўрсатма беришда хатога йўл қўйса, тўловни жўнатувчи томонидан хатоликларга
    йўл қўйилган кўрсатмаларнинг бажарилиши, шунингдек, Электрон пулни жўнатувчига қайтариб
    бермаслиги учун Эмитент ҳам, Тизим Оператори ҳам жавобгар эмас. Мижоз томонидан қабул
    қилувчининиг маълумотлари, ҳамён рақами, Мерчантга тўлов амалга ошираётганда эса – тўловни
    амалга ошириш учун зарур бўлган реквизитлар нотўғри тўлдирилган бўлса, булар ҳам хатолар
    жумласига киради.
  • 10.6
    Тизимдаги Электрон пулни қабул қилувчининг электрон ҳамёнидан юборувчининг электрон ҳамёнига
    қайтариш қуйидаги ҳолларда ва қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда амалга оширилиши мумкин:
  • 10.6.1
    Агар Тизимда пул ўтказмаларини қабул қилувчининг реквизитлари нотўғри кўрсатилган бўлса
    (жўнатувчи қабул қилувчининг реквизитларини тўғри кўрсатган ҳолларда);
  • 10.6.2
    Агар якунланмаган тўловни ёки ўтказмани бекор қилиш зарурати дастурий таъминотнинг ишламай
    қолиши ёки Тизим Операторининг хатоси натижасида юзага келган бўлса;
  • 10.7
    Бошқа ҳолларда Мижоз Электрон пулни қайтариш зарурати сабаблари ва асосларини кўрсатган ҳолда
    пулни
    қайтариш тўғрисида ариза юбориш орқали Операторга мурожаат қилиши мумкин. Тизим Оператори 5 иш
    куни ичида Мижознинг аризасини кўриб чиқади ва агар керак бўлса, қўшимча маълумотларни талаб
    қилади. Кўриб чиқиш натижаларига кўра, Электрон пулни қайтариш учун зарур бўлган ҳаракатлар
    кўрсатилган мурожаатга жавоб юборади, ёки рад этиш сабабларини тушунтириб, қайтариш амалиётини
    ўтказишни рад этиш тўғрисида хабар беради.
  • 10.8
    Агар Электрон пулни жўнатувчи Электрон пулни ўтказиш бўйича кўрсатмасида хато қилса, (хусусан,
    қабул қилувчи электрон ҳамёнининг рақамини нотўғри кўрсатиш), Электрон пулни юборувчи Электрон
    пулни қабул қилувчига нотўғри юборилган Электрон пул миқдорини қайтариш тўғрисида мустақил
    равишда мурожаат қилади. Комиссияни тўлаш масаласи (қайтарилиши муносабати билан комиссия
    миқдорини қайтариш) амалиёт иштирокчилари томонидан келишилган ҳолда мустақил тарзда кўриб
    чиқилади. Электрон пулни Мижоз- юборувчи хатоси билан йўриқноманинг бажарилиши учун, шунингдек
    Электрон пулни олувчи жўнатувчига қайтармаганлиги учун Эмитент ҳам, Оператор ҳам жавобгар эмас.
    Электрон пулни Тизимга қайтариш учун комиссия олиниши мумкин (амалдаги Тарифларга мувофиқ).

11. МИЖОЗ ТОМОНИДАН ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ ВА СОТИШ


  • 11.1

    Тизим Оператори Тизим Агенти сифатида Мижозга – жисмоний шахсга Электрон пулларни сотади.
    Электрон пулларни сотиб олиш учун Мижоз Тизимда сўралган маълумотларни тақдим этган ҳолда ариза
    тузади.
  • 11.2
    Мижоз – Электрон пулларнинг идентификацияланган эгаси нақд пул миқдорини Оператор офисига,
    ўзининг банк ҳисобига ёки банк картасига олиш мақсадида, электрон пул ҳамёнидан Тизим Агенти
    вазифасини бажарувчи Операторга Тизим интерфейси, мобил иловаси орқали сотиш ҳуқуқига эга.
    Электрон пулни сотиш амалиёти идентификацияланмаган Мижоз учун мавжуд эмас.
  • 11.3
    Электрон пулларни сотишни амалга ошириш учун Мижоз Тизимда сўралган маълумотларни тақдим этган
    ҳолда ариза тузиши лозим.
  • 11.4
    Электрон пулни сотишнинг максимал ва минимал миқдори Оператор томонидан белгиланади. Комиссия
    миқдори Тизим Оператори веб-сайтида жойлаштирилган Тарифларда акс эттирилган.
  • 11.5
    Мижоз Электрон пулни сотиб олиш ва сотиш бўйича амалиётни бекор қилишнинг иложи йўқлиги
    тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигини тасдиқлайди.
  • 11.6
    Мижоз томонидан тегишли кўрсатма Тизимга ўтказилгандан сўнг Мижоз Агентдан Электрон пулларни
    сотиш ёки сотиб олиш жараёнида сотиб олиш ёки сотиш амалиёти дарҳол бажарилишига розилик беради,
    Агент эса пул ўтказиш ва/ёки нақд пул бериш йўли билан Электрон пулни сотиш ёки сотиб олиш
    мажбуриятини бажаришни ўз зиммасига олади.

12. ЭЛЕКТРОН ҲАМЁННИ БЛОКЛАШ ВА ЁПИШ

  • 12.1
    Мижознинг электрон ҳамёнини блокировка қилиш Оператор томонидан Тизим Қоидалари
    ва мазкур Шартномада, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда
    тутилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Ҳамённи блокировкалашни ечиш Оператор томонидан
    блокировкалаш учун асослар бартараф этилган ва/ёки Мижоз идентификациялаш жараёнидан ўтганидан,
    зарур ахборотни текшириш, Мижознинг Электрон пуллар унга тегишлигини, амалиётнинг қонунийлигини
    тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганидан сўнг амалга оширилади.
  • 12.2
    ЭлектронҳамённиёпишМижознингташаббусибиланёкиОператорва(ёки)Электронпул Эмитенти ташаббуси билан
    Тизим Қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

13. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


  • 13.1


    Мижознинг ҳуқуқлари:
  • 13.1.1
    Электрон ҳамён турига, Оператор ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган бошқа
    чекловларга мувофиқ Тизим хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш;
  • 13.1.2
    Тизимдан Электрон пулни электрон ҳамён балансига тизимда мавжуд бўлган исталган усул билан
    киритиш, фуқаролик – ҳуқуқий битимлар бўйича тўлов ўтказиш, бошқа Мижозга ёки бошқа жисмоний
    шахсга талаб ҳуқуқининг топширилишини амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг
    амалдаги қонунчилигига, мазкур Шартнома ва Тизим Қоидаларига зид бўлмаган бошқа усуллардан
    фойдаланиш.
  • 13.1.3
    Тизим Оператори томонидан назарда тутилган тартибда ва шартларда Тизимнинг қўшимча хизматларидан
    фойдаланиш;
  • 13.1.4
    Ўтказиладиган амалиётлар, Мижозга тегишли электрон ҳамён балансининг ҳолати, Мижознинг ҳамён
    балансига нисбатан ҳаракатлари, амалиётлар тарихи, Тизимдан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа
    аҳамиятга эга маълумотларни олиш;
  • 13.1.5
    Тизимдан Тизимнинг бошқа Иштирокчилари, учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини,
    шунингдек, қонунчилик меъёрларини бузмаган ва таъсир этмайдиган бошқа усулларда фойдаланиш;
  • 13.1.6
    Техник ва ахборот ёрдамини олиш.

  • 13.2


    Мижознинг мажбуриятлари:

  • 13.2.1

    Мазкур Шартнома, Тизим Қоидалари шартларини ва қўшимча хизматларни олганда — Тизимда мавжуд
    бўлган қўшимча хизматларни тақдим этиш шартларини бажариш;
  • 13.2.2
    Тизимдан рўйхатдан ва идентификациялаш тартибидан ўтиш жараёнида Операторга ишончли
    маълумотларни тақдим этиш. Мижоз томонидан ёлғон маълумот бериш натижасида юзага келган ҳолатлар
    бўйича даъволар кўриб чиқилмайди;
  • 13.2.3
    Ўзининг аутентификация маълумотларини ва амалиёт маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик,
    Мижозга тегишли электрон ҳамёндан учинчи шахслар фойдаланишига йўл қўймаслик. Мижоз махфий
    маълумотларнинг хавфсизлиги, Мижоз томонидан амалиёт маълумотларининг тарқатилиши, учинчи
    шахсларнинг жиноий тажовузлари, зарарли дастурлар ва компьютер вируслари ҳужумлари ва бошқа
    ноқонуний ёки эҳтиётсиз ҳаракатлар учун мустақил тарзда жавобгар эканлигини тасдиқлайди;
  • 13.2.4
    Тизимга кириш мосламасининг ишга лаёқатлилиги ва ахборот хавфсизлиги тўғрисида керакли равишда
    қайғуриш;
  • 13.2.5
    Тизимнинг дастурий таъминотига мустақил равишда ёки учинчи шахсларни жалб этган ҳолда, тўлиқ ёки
    қисман ўзгартиришга ҳаракат қилмаслик;
  • 13.2.6
    Тизимда яратилган электрон ҳужжатларни қоғоз шаклида тузилган ва Ўзбекистон Республикаси
    қонунчилигига мувофиқ имзоланган ҳужжатлар деб тан олиш;
  • 13.2.7
    Идентификация маълумотларининг ҳар қандай ўзгариши тўғрисида Тизим Операторига ўз вақтида хабар
    бериш.
  • 13.2.8
    Уяли алоқа Оператори билан Тизимда рўйхатдан ўтиш вақтида киритилган рақамдан фойдаланиш
    шартномаси бекор қилинган тақдирда, ўз аутентификация маълумотларига вақтида ўзгартиришлар
    киритиш;
  • 13.2.9
    Мижознинг розилигисиз ўтказилган амалиёт, Мижознинг маълумотларига рухсатсиз кириш,
    аутентификация маълумотларининг йўқолиши тўғрисида Тизим Операторини дарҳол хабардор қилиш;
  • 13.2.10
    Мижоз Тизимдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда фойдаланмасликка, шунингдек, учинчи
    шахслар томонидан бундай фойдаланишга кўмаклашмасликка мажбуриятини олади.
  • 13.2.11
    Ноқонуний пул ўтказмалари ва фирибгарлик ҳаракатларини амалга оширмаслик.

  • 13.3


    Тизим Операторининг ҳуқуқлари:
  • 13.3.1
    Дастурий таъминотни модификациялаш ва эскирган дастурий таъминот ёрдамида Тизимга киришни
    тақиқлаш. Сайт мазмунини, функционал имкониятларини ўз хоҳишига кўра исталган вақтда янгилаш;
  • 13.3.2
    Тизимнинг ишлашини таъминлашда иштирок этадиган, дастурий ва/ёки ускуна таъминоти ишлашидаги
    носозликлар, хатолар ва муваффақиятсизликлар аниқланган ҳолларда, шунингдек, профилактика
    мақсадида ва Тизимга рухсатсиз киришнинг олдини олиш мақсадида дастурий ва ускуна таъминоти
    фаолиятини тўхтатиб туриш;
  • 13.3.3
    Мижознинг мақомидан қатъи назар, мазкур Шартнома ёки Қоидаларда тўғридан-тўғри назарда тутилган
    ҳолларда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш, шунингдек, бундай ҳужжатни талаб
    қилувчи қўшимча хизматларни улаш, Мижознинг ҳаракатларининг ҳаққонийлигига ва Тизимдан тегишлича
    фойдаланишга шубҳа пайдо бўлганда, бошқа ҳолларда Мижознинг ҳаракатлари Операторнинг, Тизимнинг
    бошқа Иштирокчилари ёки учинчи шахсларнинг манфаатларига дахл қилганда, ёхуд қонунчилик
    талабларига мувофиқ сўраб олиши мумкин.
  • 13.3.4
    Агар Электрон пулларнинг қолдиғидан ошиб кетадиган пул ўтказмасини амалга оширишга уринишлар,
    белгиланган чекловлардан келиб чиқиб бир мартали амалиётларни
    амалга оширишда қонун ёки Оператор томонидан белгиланган меъёрдан ошиб кетган миқдордаги
    амалиётни бажаришга ҳаракатлар, Операторга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли сервис билан алоқани
    ушлаб туришнинг имкони бўлмаган ҳолларда, Мижознинг аутентификациялаш, идентификациялаш
    жараёнидан ўтишининг салбий натижасида, амалиётни содир этиш Оператор, Мерчантлар ёки учинчи
    шахсларга зарар олиб келган бошқа ҳолларда амалиёт бажарилишини рад этиш.
  • 13.3.5
    Мижознинг электрон ҳамёнини, шу жумладан, унинг томонидан Тизимнинг бошқа Мижозлари ёки учинчи
    шахслардан Мижознинг уларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини бузадиган ҳаракатидан
    шикоятлар мавжудлигида Операторнинг сўровномасига тегишли тушунтиришларни тақдим этгунига қадар,
    Мижозлар томонидан Тизимдан тегишли тартибда фойдаланилмаганда, Мижоз томонидан Ўзбекистон
    Республикаси қонунчилигини бузадиган ҳаракатлар содир этганда, Шартномада назарда тутилган бошқа
    ҳолатларда, Мижозни Операторнинг хоҳишига кўра идентификациялаш зарур бўлган ҳолларда, Тизим
    Оператори томонидан Мижознинг Тизим дастурий таъминотини ўзгартиришни амалга оширишга уринадиган
    ҳар қандай ҳаракатлари, шунингдек, Тизимнинг фаолиятига йўналтирилган ёки унинг фаолиятига
    таъсир
    қилувчи бошқа ҳаракатларни содир этганда, Мижоз томонидан Шартнома ёки Тизим Қоидаларининг бошқа
    шартлари бузилганда блокировкалашни амалга ошириш.
  • 13.3.6
    Мижознинг тақдим этган ҳужжатлари ва (ёки) уларнинг амалиётни таҳлил қилиши Тизимдан фойдаланиш
    Оферта, Тизим Қоидалари шартларини бузган ҳолда амалга оширганига асос бўлган тақдирда, Мижоз
    Операторга тегишли текширув (хусусан, идентификациялашни) учун маълумотлар ва (ёки) тортганда
    ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортганда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган
    ҳолларда ва асосларда тузилган шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ва Ҳамённи ёпиш
    билан ишчанлик муносабатларини тўхтатиш;
  • 13.3.7
    Мижознинг электрон ҳамёнга киришини вақтинча блокировкалаш ва (ёки) Тизимда Электрон пуллар
    билан амалиётларни бажаришни Ўзбекистон Республикасининг жиноий йўл билан олинган даромадларни
    легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш оммавий қирғин қуролларини тарқатилишини молиялаштириш
    тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ тўхтатиш;
  • 13.3.8
    Мижознинг идентификация маълумотларини олиш ва қайд этиш;
  • 13.3.9
    Мижозга Тизимда мавжуд бўлган бошқа хизматларни кўрсатиш;
  • 13.3.10
    Исталган усулда йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш ва зарур бўлган ҳолларда, Тизимга кириш учун Мижоз
    фойдаланадиган дастурий – техник воситаларнинг конфигурацияси ва бошқа хусусиятлар ҳақидаги
    маълумотларни, шунингдек, амалга ошириш жараёнида Тизим Операторига автоматик тарзда
    узатиладиган бошқа маълумотларни учинчи шахсларга юбориш;
  • 13.3.11
    Мижоз томонидан амалиётлар пайтида киритилган маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш ва
    Шартномани бажариш учун зарур бўлган ҳолларда бу маълумотларни Эмитент, Мерчант ва Агентларга
    ўтказиш;
  • 13.3.12
    Мақсадли реклама ва статистик мақсадлар учун амалга оширилган харидлар, пуллик хизматлар ва
    ишлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш. Мижознинг шахсий маълумотларини
    ошкор қилмасдан, статистик маълумотларни Тизим ҳамкорларига ўтказиш;
  • 13.3.13
    Тизим воқеалари тўғрисида Мижозни хабардор қилиш ва Мижоз билан алоқа қилиш учун Мижоз томонидан
    тақдим этилган боғланиш учун маълумотлардан фойдаланиш, шу жумладан, амалиёт ташаббускорига
    ахборот хабарлари ва бошқа маълумотларни тақдим этиш мақсадида Тизим орқали амалиётни амалга
    оширишда Мижозлар киритган маълумотлардан фойдаланиш;
  • 13.3.14
    Мижоз томонидан амалга ошириладиган алоҳида турдаги амалиётлар учун комиссия ушлаб қолиш;
  • 13.3.15
    Тизим Оператори Оператор томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва/ёки учинчи шахсларнинг товарлари
    хизматлари тўғрисидаги реклама – ахборот хабарини Сайтда ва/ ёки мобил иловада жойлаштириш
    ҳуқуқига эга.

  • 13.4


    Тизим Операторининг мажбуриятлари:
  • 13.4.1
    Оператор ушбу Офертада кўзда тутилмаган хатти – ҳаракатларни бажариш орқали Мижоз томонидан
    тузилган Шартнома бўйича Томонларнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг пайдо бўлиши,
    ўзгариши ёки бекор қилинишини Тизимда қайд этишни ўз зиммасига олади. Мижоз томонидан Электрон
    пулларни сотиб олиш, электрон ҳамённинг балансини тўлдириш, бошқа Мижозларнинг талабларига ён
    босиш ҳуқуқи, Мерчантларнинг товарлар, ишлар, хизматларига ҳақ тўлаш, сотув, қайтаришни ҳисобга
    олган ҳолдаги барча олиб борилган ёки асос бўлган, шунингдек, Мижознинг Электрон пуллардан
    фойдаланган ҳолда амалга оширга бошқа амалиётларини ҳисобга олиш ва қайдини юритиш лозим.
  • 13.4.2
    Мижозларни техник ва ахборот билан қўллаб – қувватлаш хизматининг ишини таъминлаш;
  • 13.4.3
    Муваффақиятсизликлар, носозликлар, дастурий ва/ёки ускунанинг ишлашидаги хатолар аниқланганда,
    муаммони бартараф этиш учун керакли чораларни кўриш;
  • 13.4.4
    Тизимга рухсатсиз кириш аниқланган ҳолларда, Тизим иштирокчилари ҳамёни орқали Электрон пулларни
    ўтказиш жараёнида учинчи шахсларнинг аралашуви таҳдиди бартараф этилмагунча амалиётларни
    тўхтатиш;
  • 13.4.5
    Режалаштирилган профилактика ишлари даирасида Тизим иши тўхтатилган тақдирда, Мижозларга
    бажарилаётган ишларнинг вақти ва давомийлиги тўғрисида олдиндан хабар бериш;
  • 13.4.6
    Мижоз томонидан рўйхатга олишнинг белгиланган тартиби ва ушбу Шартнома талабларига қилинган
    ҳолларда, Шартномада белгиланган тартибда Мижозни рўйхатдан ўтказиш ва Оператор томонидан
    белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда, Мижозга тегишли ҳажмда Тизим хизматларига киришни
    таъминлаш;
  • 13.4.7
    Мижознинг талаби бўйича қайд этилган товарлар, ишлар ва хизматларнинг тўловини амалга ошириш;
    агар бу мазкур Шартнома ва қонунчилик меъёрларига зид бўлмаса, бошқа Мижозга пул ўтказмасини
    амалга ошириш, мазкур Шартнома Тизим Қоидаларига мувофиқ Электрон пулларнинг қайтарилишини
    бажариш;
  • 13.4.8
    Мижоз қўшимча хизматларни тақдим этиш шартларига розилик берган ҳолларда, Мижозга Тизимда тақдим
    этиладиган қўшимча хизматларни кўрсатиш;
  • 13.4.9
    Шартнома амал қилиш муддати ва амал қилиш муддати тугагандан сўнг беш йил мобайнида, Мижознинг
    электрон ҳамёнида мавжуд баланс ҳолати, ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни сақлаш;
  • 13.4.10
    Мижоз томонидан тақдим этилган маълумотларнинг махфийлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, мазкур
    Шартномада, Тизим Қоидаларида санаб ўтилган, шунингдек, Тизим Операторига суд органлари ёки
    бошқа ваколатли давлат органларидан расмий сўров юбориш ҳолатларидан ташқари ҳолларда, унинг
    ошкор этилишга ёки учинчи шахсларга берилишига йўл қўймаслик;
  • 13.4.11
    Мазкур Шартномада, Тизим Қоидаларида ва/ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, Мижознинг
    электрон ҳамёнини блокировка қилиш;
  • 13.4.12
    Бир томонлама тартибда мазкур Шартномага, Тизим Қоидаларига, Тарифларга ўзгартириш ва қўшимчалар
    киритилган тақдирда, Шартноманинг, Тизим Қоидаларининг, Тарифларнинг янги нашрини Тизим веб –
    сайтида эълон қилиш;
  • 13.5
    Оператор Тизимда тақдим этилган, Мижоз томонидан, шу жумладан, Мерчантлар томонидан амалга
    оширилган битимларнинг қонунийлигини назорат қилмайди ва қила олмайди, бундай битимларни тузиш,
    амалга ошириш ва бекор қилиш оқибатлари учун жавобгар эмас.
  • 13.6
    Оператор Мижоз олдида Мерчантлар ва бошқа Мижозлар ва Тизим иштирокчиларининг мажбуриятлари учун
    жавобгар эмас.l
  • 13.7
    Оператор бошқа Иштирокчилар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаслиги ҳақидаги Мижознинг
    даъволарини кўриб чиқмайди, товарларни ўтказиш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш мажбуриятлари
    шулар жумласидан.
  • 13.8
    Томонларнинг бошқа ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Тизим Қоидалари, Ўзбекистон Республикасининг
    амалдаги қонунчилигига мувофиқ кўриб чиқилиши мумкин.

14. МАХФИЙЛИК ВА ХАВФСИЗЛИК

  • 14.1
    Томонлар алмашинуви Тизимда амалга ошириладиган ёки Томонларга Тизимдан фойдаланганда кириш
    мумкин бўлган ахборот ва ҳужжатларнинг хавфсизлиги ва ҳимояси учун барча керакли чораларни кўриш
    мажбуриятини оладилар.
  • 14.2
    Мижоз мустақил равишда махфийликни сақлаш, Тизимдан рухсатсиз фойдаланишни олдини олиш, шахсий
    маълумотларини, фаоллаштириш кодини ҳимоя қилиш, Тизим томонидан тақдим этилган ва унинг ёрдами
    билан Тизимга рухсатсиз кириш ва Тизимдан фойдаланиш мумкин бўлган бошқа маълумотларни сақлаш
    учун барча зарур чораларни кўришга мажбур.
  • 14.3
    Мижоз томонидан ўз маълумотларини учинчи шахсларга узатиш, қасддан Тизимдаги ҳисобига киришни
    таъминлаш ёки Мижоз томонидан маълумотларнинг махфийлигини бузиш ҳолатларида Мижоз Оператор
    Мижоз олдида жавобгар эмаслигини тан олади.
  • 14.4
    Мижоз, агар Мижозга берилган фаоллаштириш коди йўқолса, юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар
    учун Оператор жавобгар эмаслигини тан олади.
  • 14.5
    Мижоз Тизим орқали ноқонуний молиявий амалиётлар, ноқонуний савдо, жиноий йўл билан топилган
    маблағларни қонунийлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлган бошқа
    амалиётларни амалга оширмаслик мажбуриятларини олади;
  • 14.6
    Мижоз Операторга унинг розилигисиз амалга оширилган ҳар қандай амалиётлар тўғрисида дарҳол хабар
    беришга мажбурдир. Амалиёт амалга оширилган ва Мижозга тегишли билдиришнома юборилган пайтдан
    бошлаб 3 (уч) соат ичида, Электрон пул ечилиши бўйича амалиётлар тўғрисида тегишли билдиришнома
    тақдим этилмаган тақдирда, амалиёт Мижоз томонидан амалга оширилган деб ҳисобланади. Ҳато
    ҳисобланган амалиёт Мижознинг фойдасига амалга оширилган тақдирда Мижоз зудлик бундай амалиёт
    содир этилганлиги ҳолати ҳақида Операторни хабардор қилади ва бунга шарт бўлган асосда олинган
    ҳар қандай Электрон пулларни қайтариш, жумладан, сотилган Электрон пулларнинг ҳисобидан
    Мижознинг Элпектрон ҳамёнига Электрон пулларни хато ва/ёки такрор ўтказган ҳолатларда, хусусан,
    агар Электрон пуллар Мижознинг электрон ҳамёнидан ўчирилмаган, бироқ
    пул эквиваленти Мижозга ўтказилган ва/ёки нақд пул кўринишида унга берилган бўлса, шунингдек,
    амалиётни ўтказиш учун Мижоз рухсат олмаган ва учинчи шахсларга зарар келтирган бошқа ҳолатларда
    Электрон пулларни қайтариш мажбуриятини олади. Оператор Тизимнинг бошқа Иштирокчилари томонидан
    бундай хато ва/ёки такрор ўтказмалар ҳақида асосли ва ҳужжат билан тасдиқловчи хабарларни олган
    тақдирда акцептсиз тартибда Мижознинг Электрон ҳамёнидаги Электрон пуллар қийматини бундай хато
    ва/ёки такрор ўзтказманинг қиматига тенг равишда Мижозни олдиндан огоҳлантирмаган ҳолда ечиб
    олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
  • 14.7
    Оператор Мижознинг шахсий маълумотлари ҳаммага маълум бўлган; ахборот Мижознинг талаби ва
    рухсати билан фош этилган; ахборот Мижознинг контрагенти орқали Оферта шартларини ижро этиш учун
    зарур ҳажмда тақдим этилиши лозим бўлган; ахборот қонунчиликда назарда тутилган асосда ёки шубҳа
    уйғотган битимлар бўйича ёки суднинг
    ёки давлат ваколатли идораларидан тегишли сўровнома келиб тушганда фош этилиши
    лозим бўлган ҳолатлардан ташқари Мижознинг шахсий маълумотлари, шунингдек, Мижоз Тизимдан
    фойдаланиши муносабати билан Операторга маълум бўлган Мижоз ҳақидаги бошқа ахборотга нисбатан
    махфийликка риоя қилиш мажбуриятини олади.
  • 14.8
    Оператор Мижозга Тизимдан фойдаланган ҳолда амалиётларни ўтказаётганда Мижозга сабабларини
    кўрсатган ҳолда, жумладан, Мижознинг ҳаракатларининг қонунийлигига асосли шубҳа пайдо бўлган
    ҳолларда амалиётни ўтказишни рад этувчи хабарномани жўнатиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Шу
    билан бирга, Оператор Мижоздан унинг фаолияти тўғрисида қўшимча маълумот (шу жумладан, қоғоздаги
    ҳужжатли маълумотлар), Мижозни тасдиқловчи маълумотларни кўрсатувчи ҳужжатларни тақдим этиш,
    Тизимда рўйхатдан ўтган абонент рақамидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун уяли алоқа
    оператори билан шартнома нусхасини тақдим этишини талаб қилишга ҳақли. Бундай маълумотни
    беришдан бош тортган ёки Оператор томонидан белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда,
    бундай электрон ҳамён Оператор томонидан блокланади.
  • 14.9
    Мижоз Тизимдан тизимли фойда олишга ёки даромадни беркитишга қаратилган амалиётларни бажаришга
    ҳақли эмас. Мижозга тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказмасдан ёки рўйхатдан ўтказиш
    қоидаларини бузган ҳолда, ёки лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий
    жавобгарликка тортилиш тўғрисида хабардор ҳисобланади.
  • 14.10
    Мижоз томонидан фирибгарлик ҳаракатлари амалга оширилса ёки шундай ҳаракатларда шубҳа қилинган
    ҳолларда, Оператор ҳеч қандай чекловларсиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиши ва
    Тизимда бундай ҳаракатлар ва фаолиятлар тўғрисида маълумот юбориш ҳуқуқига эга.
  • 14.11
    Мижоз мазкур Шартномада кўзда тутилган мажбуриятларни бузган тақдирда, Оператор Мижоз томонидан
    йўл қўйилган қоидабузарликларни бартараф этиш муддати мобайнида Мижознинг Тизимдан фойдаланишга
    киришини блокировка қилишга, шунингдек, Шартномани бир томонлама тартибда бекор қилишга ҳақли.
  • 14.12
    Мазкур Шартнома шартларига розилик билдириб, Мижоз, Тизим Ҳамёнига кириш учун
    ўз маълумотларининг махфийлиги ва ҳимоясини таъминлаш мажбурияти билан танишиб чиқганлигини,
    юқорида санаб ўтилган барча мажбуриятларни ўз зиммасига олишини ва Электрон пуллардан фойдаланиш
    жараёнида юзага келиши мумкин бўлган хавфлар билан таниш эканлигини тасдиқлайди (учинчи
    шахсларнинг фирибгарлик фаолияти, шахсий кабинетга кириш учун маълумотларни йўқотиш эҳтимоли,
    электрон пуллар устида назоратни йўқотиш ва бошқалар).
  • 14.13
    Мижоз Оператор ва Агент уларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, Мижознинг маълумотлари ва/ёки
    амалиётларига рухсатсиз тегиш ва/ёки улардан фойдаланиш, шунингдек, учинчи шахсларнинг хатти –
    ҳаракатлари ва/ёки Мижознинг розилиги билан ушбу амалиётлардан фойдаланиш натижасида тузилган
    битимлар учун жавобгар эмаслигини тасдиқлайди.

15. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАР

  • 15.1
    Ушбу Шартнома шартларини қабул қилиб, Мижоз Оператор томонидан Эмитентга шахсий маълумотларини
    йиғиш ва қайта ишлаш, сақлаш ва юборишга розилик беради. Ушбу ҳаракатлар орқали Мижоз, унинг
    шахсий маълумотлари билан автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ёки ушбу воситалардан
    фойдаланмаган ҳолда бажариладиган ҳар қандай ҳаракатлар (амалиётлар), шу жумладан «Шахсий
    маълумотлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шахсий маълумотларни
    йиғиш, рўйхатга олиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш),
    қайтариш, фойдаланиш, узатиш (тарқатиш, тақдим этиш, рухсат бериш), деперсонализация,
    блокировка, ўчириш, йўқ қилиш, шунингдек, Оператор томонидан Мижознинг шахсий маълумотларини
    Ўзбекистон ҳудидидаги ҳар қандай учинчи шахсларга тақдим этиш каби ҳаракатларга ўз розилигини
    беради.
  • 15.2
    Шахсий маълумотларни йиғиш Оператор ва Эмитент билан шартнома тузиш, тузилган шартномани
    бажариш, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган маблағларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий
    қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг
    талабларини бажариш мақсадида амалга оширилади.
  • 15.3
    Шахсий маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашга мазкур розилик Оператор томонидан шахсий
    маълумотларнинг фойдаланилишининг ҳар қандай ҳолатларида, шу жумладан техник қўллаб – қувватлаш
    Хизматининг телефонига Мижоз томонидан амалган оширилган қўнғироқларни қайта ишлашда ҳам
    қўлланилади.
  • 15.4
    Мазкур Шартнома шартларига розилик билдирган ҳолда, Мижоз шахсий маълумотларини Тизим Эмитентига
    шунингдек, Тизим фаолиятини технологик қўллаб – қувватловчи учинчи шахсларга чекловларсиз
    ўтказишга розилигини тасдиқлайди.
  • 15.5
    Оператор Мижознинг қабул қилинган шахсий маълумотларини ҳимоя қилишни таъминлайди.
  • 15.6
    Мижознинг шахсий маълумотларини қайта ишлашга ва юқорида кўрсатилган бошқа ҳаракатларга розилик
    Мижоз томонидан ҳеч қандай чекловларсиз тақдим этилади. Ўзбекистон Республикасининг «Шахсий
    маълумотлар тўғрисида» ги Қонунига мувофиқ,
    фақат Оператор томонидан шахсий маълумотлардан фойдаланиш тўхтатилиши кутилган санадан камида 90
    кун олдин, Тизим Операторини унинг юридик адреси орқали ёзма равишда хабардор қилиш шарти билан
    Мижоз томонидан розилик бекор қилиниши мумкин.

16. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИКЛАРИ

  • 16.1
    Оператор Мижознинг Электрон ҳамёнидаги Электрон пул қолдиғидан ошмаган миқдор доирасида Мижоз
    олдида жавобликни ўз зиммасига олади.
  • 16.2
    Тизимнинг вақтинча ишламаслиги, аппарат ёки дастурий таъминотдаги носозликлар ва хатолар учун
    Оператор жавобгар эмас.
  • 16.3
    Оператор уларга ёлғон маълумот бериш, шунингдек, Мижоз томонидан Аутентификацияси
    маълумотларининг йўқотилиши/узатилиши натижасида юзага келган Мижознинг зарар кўриши ва
    йўқотишлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
  • 16.4
    Уларнинг муваффақиятсизлиги Шартнома кучга киргандан кейин вужудга келган форс-мажор ҳолатлари
    натижасида юзага келган бўлса, ёки Шартнома тузилишидан олдин олдини олишни ёки олдиндан айтишни
    иложи бўлмаган фавқулотда ҳодисалар содир бўлиши каби ҳолатларда Шартнома Томонлари ўзаро
    мажбуриятларни бажармаганликлари учун жавобгарликдан озод қилинади. Форс-мажор ҳолатлари
    кузатилаётган Томон бу ҳолатлар юзага келганидан 10 (ўн) иш кунидан кечиктирмай бошқа Томонни
    хабардор қилиши шарт.
  • 16.5
    Электрон терминаллар, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш машиналари, бошқа қурилмалардан фойдаланиш,
    дастурий аппарат мажмуалари, ташқи маълумотларни узатиш тармоқлари ишламай қолганда Хизматлар
    кўрсатишнинг узилиш, ускуналар, дастурий таъминотни алмаштириш ёки хизмат кўрсатиш фаолиятини
    сақлаб қолиш, дастурий таъминот ва/ёки техник воситаларни янгилаш билан боғлиқ бошқа хизматларни
    кўрсатишда тўлиқ ёки қисман узилишлар натижасида Мижозда юзага келадиган бевосита ёки билвосита
    зарар учун Оператор жавобгар эмас.
  • 16.6
    Мижознинг Тизимнинг ишлашини таъминлайдиган дастурий таъминот ёки ускуналарга кира олмаслигини,
    ва Мижознинг бу билан боғлиқ йўқотишлари учун Оператор жавобгар эмас.
  • 16.7
    Тизим Оператори Мижоз ва Мерчант ўртасида тузилган олди-сотди битимлари, хизмат кўрсатиш,
    ишларни ва бошқа битимларни бажариш Тарафдори эмас. Шу муносабат билан Тизим Оператори битимнинг
    қонун талабларига мувофиқ эканлигини назорат қилмайди, унинг шартларига таъсир қилмайди, унинг
    тузилиши, амалга оширилиши ва бекор қилиниши натижаларига жавобгар эмас, шу жумладан, бундай
    операция бўйича пулни қайтариш масаласида, Мижоз олдида Мерчант ёки Тизимнинг бошқа Мижозларидан
    келиб чиқадиган мажбуриятлар учун жавобгар бўлмайди, Мерчант томонидан ўз мажбуриятларини, шу
    жумладан, товарлани ўтказиш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш мажбуриятларини лозим
    даражада бажармаслиги тўғрисидаги Мижоз даъволарини кўриб чиқмайди.
  • 16.8
    Учинчи шахсларнинг Тизимнинг ишлашига халақит беришга қаратилган, Мижознинг
    шахсий маълумотлари билан боғлиқ бўлмаган қонунга зид ҳаракатлари бўлган тақдирда, Оператор
    Мижознинг бундай ҳаракатлар бошланган пайтдаги ҳамёнидаги электрон пуллари миқдоридаги зарар
    учун жавобгар ҳисобланмайди. Мижознинг шахсий маълумотларидан фойдаланиш билан боғлиқ учинчи
    шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари аниқланган тақдирда, Оператор жавобгар бўлмайди.
  • 16.9
    Шахсий маълумотлар йўқолиши, Тизим томонидан электрон ҳамённинг блокировка қилиниши, Тизимга
    ва/ёки Тизим Агентининг Дастурий Таъминотига киришни таъминлайдиган шахсий қурилмаларнинг
    йўқолиши, Мижознинг шахсини аниқланмасдан, унинг оқибатларини бартараф этиб бўлмайдиган бошқа
    ҳодисаларда Оператор Идентификацияланмаган Мижоз олдида юзага келиши мумкин бўлган йўқотишлар ва
    кейинчалик Ҳамёндан фойдалана олмаслиги учун жавобгар эмас. Ҳамённинг номаълум Мижозга тегишли
    эканлигини тасдиқлаш Операторга Мижознинг уяли алоқа оператори билан шартномасининг асл
    нусхасини ёки тасдиқланган нусхасини тақдим этиш орқали мумкин бўлади.
  • 16.10
    Томонлар Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини мазкур Шартномада кўзда тутилмаган ҳолатларда
    бажармаган ёки лозим даражада бажармагани тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига
    мувофиқ жавобгарликка тортилади.

17. НИЗОЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

  • 17.1
    Томонлар Мазкур Шартнома шартларини бажариши жараёнида юзага келган барча низолар, уларни
    тартибга солиш мақсадида музокаралар ва даъво аризаси юбориш йўли орқали Томонлар томонидан
    кўриб чиқилади. Тақдим этилган даъволар ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
  • 17.2
    Томонлар ўзаро келиша олмаган масалалар кўриб чиқиш учун Тошкент туманлараро иқтисодий масалалар
    бўйича судига юборилади.

18. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ, БЕКОР ҚИЛИШ ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТАРТИБИ

  • 18.1
    Шартнома тузилган ва унинг кучга кирган пайтидан бошлаб, Мижоз мазкур Шартноманинг шартларини
    акцептланган вақти ҳисобланади. Мазкур Шартнома номаълум муддатга ёки уни бекор қилинмагунга
    қадар амал қилади.
  • 18.2
    Мижоз томонидан тузилган Шартнома, унга тегишли бўлган барча Электрон пулларни мавжуд бўлган
    исталган усуллар орқали ёпиш ва (ёки) сотиш, электрон ҳамённи ёпиш орқали Мижоз томонидан
    мустақил равишда бекор қилиниши мумкин.
  • 18.3
    Мижоз Операторнинг исталган вақтда мазкур Шартномага, Тизим Қоидаларига, Тарифларга бир
    томонлама тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга эканлигига розилик билдиради.
    Шартномага, Тизим Қоидаларига, Тарифларга кўрсатилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар, агар нашрда
    бошқача кўрсатилмаган бўлса, мазкур ўзгартиришларнинг янги таҳрири Операторнинг веб-сайтида
    эълон қилинган кундан бошлаб 15 (ўн беш) календарь куни ўтгач кучга киради.
  • 18.4
    Мижоз томонидан мазкур Шартнома шартлари ва/ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бузилган
    бўлса, Оператор шартнома бекор қилингунига қадар уч кун ичида кечиктирмай, ёзма равишда хабардор
    қилиб, Шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.
  • 18.5
    Агар Мижоз ўз ташаббуси билан Шартномани бекор қилмоқчи бўлса ёки Мижоз Оператор томонидан
    мазкур Шартномани бекор қилиш тўғрисида билдиришнома олган тақдирда, Мижоз бир кун ичида
    электрон ҳамёнида мавжуд бўлган Электрон пулларни ёпиши ёки сотиши ва Тизимдан фойдаланишни
    тўхтатиши шарт.

19. БОШҚА ШАРТЛАР

  • 19.1
    Мижоз Шартноманинг барча шартлари унга тушунарли эканлигини кафолатлайди шартларни ҳеч қандай
    баҳоналарсиз ва тўлиқлигича қабул қилади.
  • 19.2
    Мижоз Тизимдан Оферта ва Тизим Қоидаларида кўрсатилганидан бошқа мақсадларда фойдаланмаслигини
    кафолатлайди.
  • 19.3
    Мижознинг Тизимдан фойдаланиш пайтида барча қилган ҳаракатлари, уларни бажариш вақти Тошкент
    шаҳри вақти билан белгиланади.
  • 19.4
    Мижоз томонидан Оферта шартлари бузилган тақдирда Операторнинг ҳаракатсизлиги кейинчалик ўз
    манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди, шунингдек, Мижоз келажакда шу каби
    қоидабузарликларга йўл қўйса, Оператор ўз ҳуқуқларидан воз кечишини англатмайди.
  • 19.5
    Мижоз ушбу Офертада акцепт амалга ошириб, Мижознинг пул маблағлари, электрон пуллари мавжудлиги
    тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган «А-pay» шахсий контактсиз тўлов картасини тақдим этишга
    розилик беради, бу Мижозга Оператор Тизимига бемалол кириш, Мерчантдан офлайн режимида тўловни
    амалга ошириш, ўзининг шахсий кабинети тўғрисидаги маълумотларни олишга имкон беради.
  • 19.6
    Мижоз ушбу Оферта акцептини амалга ошириб, Оператор Хизматларидан фойдаланганда Тизим
    Операторидан реклама ва ахборот характеридаги хабарларни қабул қилишга розилик беради.
  • 19.7
    Мазкур Шартнома билан тартибга солинмаган барча масалалар бўйича Томонлар Ўзбекистон
    Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳаракат қиладилар.
  • 19.8
    Ушбу Шартноманинг бир ёки бир неча қоидалари бирон-бир сабабга кўра яроқсиз бўлса ва юридик
    кучга эга бўлмаса, бундай яроқсизлик Шартноманинг кучда қоладиган бошқа қоидаларининг
    яроқлилигига таъсир ўтказмайди.

ТЎЛОВ ТАШКИЛОТИ
ООО «CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY
AND INNOVATION» МЧЖ.
«A-Pay» ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАР
ТИЗИМИ ОПЕРАТОРИ.

100090, O’zbekiston Respublikasi,
Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani,
A. Qahhor ko’chasi,
9-tor ko’cha, 1a-uy

STIR: 306 344 019
h/r: 2020 8000 9050 6594 4001

«TENGE BANK» ATBga

FAA:
01176,
Bank STIRi: 207 297 973
IFUT:
58290
Tel: (+99855) 500 11 10