Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

Оилавий бюджетни қандай режалаштириш лозим?

24 August, 2022

Ёлғиз ёки оилангиз билан яшаётганингизнинг аҳамияти йўқ: даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш — зарурият.
Ушбу мақолада биз қандай қилиб оилавий бюджетни тўғри тузиш ҳақида маслаҳат берамиз.

Оила қанчалик катта бўлса, сарфлар шунчалик кўп бўлади — режалаштирилгани ҳам, кутилмаганлари ҳам: бу ерда фарзанднинг тўсатдан касал бўлиб қолиши ҳам, адасининг йиртилиб қолган қишки этиги ҳам, яқин дугонанинг ёддан кўтарилган туғлган куни ҳам бор.
Бундай кутилмаган ҳолатлар ва уларни ҳал қилиш тўғрисида биз олдинги мақолаларимизда эслатиб ўтгандик, шунинг учун биринчи маслаҳат: молиявий ёстиқ йиғиб боринг!
Тўпланган захира маблағлар пайдо бўлган муамммони ҳал қилишга асосий даромаддан пул сарфламасликка имкон беради.

Иккинчи маслаҳат: харажатлардан қайсиниси асосий, яъни буларсиз иложи йўқ нарса эканлигини белгилаб олинг: овқат, уй-жой ипотекаси ёки ижарасини тўлаш, кредитлар ва муддатли тўловларни тўлаш, болаларнинг ўқишига пул тўлаш, молиявий ёстиққа ажратмалар ва ш.к.
Энди иш ҳақингиз ва оилангизнинг бошқа даромадларидан асосий харажатларни чиқариб ташланг, шунда сизда бошқа харажатларга қанча сумма қолиши ҳақида яққол тасаввурга эга бўласиз.

Учинчи маслаҳат: ўтган ойлар учун оилавий сарфларни таҳлил қилишга бир-икки соат ажратинг — баъзан ҳар хил кераксиз, майда-чуйда нарсаларга қанча пул сарфланганига ҳайрон қоласиз! Келгусида бу сизга харажатларни самаралироқ назорат қилишингизга ёрдам беради.

Тўртинчи маслаҳат: қийин бўлмаган мақсадлар қўйишни бошланг, масалан, ишга кетаётганда йўл-йўлакай таом олиш ўрнига, уйдаги овқатни ейиш. Тежалган пулларни таътилга деб ажратиб қўйинг.

Ниҳоят, охирги – бешинчи маслаҳат: харажатларни назорат қилиш ва пулларингизни бутун сақлаш учун A-Pay иловасини юклаб олинг.

Бепул универсал картага буюртма беринг, товарлар ва хизматлар учун A-Pay электрон ҳамёнидан тўланг ва 2%лик кэшбэк олинг!

A-Pay билан янги усулда пул тўланг, ўтказинг, йиғинг!