Ушбу саволлар саёҳатга ёки хизмат сафарига кетаётган ҳар қандай шахсга яхши маълум. Карта ёки нақд пул? Доллар ёки маҳаллий валюта?
Мақоламиздан шу ҳақда барча тафсилотларни билиб олинг!
Сафарга қандай тайёргарлик кўриш лозим?
Бошқа мамлакатга жўнаб кетишдан олдин нималар қилиш мақсадга мувофиқ:
- Дастлабки харажатлар учун пулларингизни айирбошланг (аэропортдан шаҳарга бориш, тушлик ҳамда кичик харидлар учун);
- Евро ёки долларни энг яхши курс бўйича харид қилинг ва уларни картангизга жойлаштиринг;
- Янги мамлакатда долларни айнан каерда манфаатли айирбошлашингиз мумкинлигини билиб олинг (аэропортлар ва меҳмонхоналарда айирбошлаш тавсия этилмайди, у ерда валюта курси паст бўлади);
- Сиз карта очган банкнинг тарифларини ўрганиб чиқинг. Банк валюталарни конвертация қиладиган курсга ҳамда хориждаги транзакциялар учун комиссия мавжуд ёки мавжуд эмаслигига аниқлик киритинг.
Нақдми ёки карта?
Яхшиси иккаласини ҳам олганингиз маъқул. Турли вазиятлар юзага келишини ҳисобга олган ҳолда, имкон қадар тўлов вариантларига эга бўлган маъқул. Бу билан Сиз пулларингизни йўқотиш ёки ўғирлатиб қўйиш хавфини камайтирган бўласиз.
- Нақд пулнинг афзалликлари:
Карта орқали тўловни амалга ошириш мумкин бўлмаган вазиятларда (тўловни қабул қилмаслик, терминал носозлиги, маълум сабабларга кўра банк картангиз блокланиш ҳолатлари) нақд пул Сизга қўл келади. Картадан нақд пул ечиш одатда фойдали эмас, чунки (банкомат ва картага хизмат кўрсатувчи) банкларга икки баравар комиссия тўлашга тўғри келади.
- Картанинг афзалликлари:
Қулайлик ва харажатларни назорат қилиш имконининг мавжудлиги. Кўпчилик ривожланган мамлакатларда карталардан фойдаланилади. Бу тўловнинг хавфсиз усули, шунингдек, Сиз пулларингизни қаерда сақлаш тўғрисида қайғурмасангиз ҳам бўлади.
- Ўзингиз билан қандай карта олганингиз маъқул?
Европа мамлакатларида: сиз евро жойлаштирган Mastercard.
АҚШ, Канада, Осиё ва тўловни доллар орқали амалга ошириш кенг тарқалган бошқа мамлакатларда: доллар мавжуд бўлган Visa картаси
Ëдда тутинг: агар Сиз асосий пул бирлиги евро ва доллар бўлмаган мамлакатда бўлсангиз, карта орқали тўловни амалга оширишда иккиламчи конвертация юзага келади.
Агар бошқа мамлакатда тўловни амалга ошириш жараёнида кассир Сизнинг картангиздан пулни қайси валютада ечиб олишни сўраса, маҳаллий валютани танланг. Бу билан Сиз конвертация миқдорини камайтирасиз.
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишда тўловларни қулай ва хавфсиз амалга ошириш учун эса А-Pay иловасини юклаб олинг!
Ҳар ҳафталик топшириқларни бажариб, бонуслар олишингиз мумкин. Шунингдек, ҳамкорларимизнинг савдо нуқталарида APS-ҳамёндан амалга оширилган барча тўловлар учун 2%дан бошланадиган кешбек оласиз!