Пул ҳисобни яхши кўради, ахир шу тариқа сарф-харажатларни таҳлил қилишингиз, харидларни режалаштиришингиз ва кераксиз нарсаларни олмаслик ўрганишингиз мумкин. Ҳаммада ҳам пул ҳисоблаш дек фойдали одат бўлавермайди – уни ўзида шакллантириш у қадар осон иш эмас. Бироқ биз сизга ёрдам бероламиз!
Ушбу мақолада пулларни назоратда ушлашни ва бунга қандай одатланиш мумкинлиги тўғрисида бир нечта маслаҳат берамиз.
Ўзингизга ўзингиз мотивация беринг
Мазкур янги одат сизга нима учун кераклигини ўйлаб кўринг. Пулни нимага тўплашни хоҳлайсиз? Молиявий ишларингизда тартиб ҳамда шаффоф кирим-чиқим тизими сизга нима беради? Агар сиз олдин ҳам пулларингизни назорат қилишга ҳаракат қилган бўлсангиз, нима учун бундан тўхтаганингизни тушуниш муҳим.
Қулай форматни танланг
Сарф-харажатларни қаерга ва қандай ёзиб борасиз? Бу янги одатни шакллантиришда муҳим қадам саналади. Биринчи навбатда, бу сизга қулай бўлиши керак. Шунинг учун ҳам, бироз вақт сарфлаб, мавжуд бир нечта вариантдан ўзингизга мосини танлаган маъқул:
Ўша эски, қадрдон ён дафтарчада. Ёзувларни қўлда қайд қилиб бориш бошқа усулларга қараганда кўпроқ вақт талаб қилса-да, кўпчилик одамлар учун одатий саналади.
Excel дастурида очилган файлда. Тезкор вариант, аммо бунинг учун формулалар билан ишлашни билиш керак.
“Google Drive”да яратилган файлда. Оилавий бюджетни юритиш учун мос келади, зеро файлга бир вақтнинг ўзида бир нечта одам кириши мумкин.
Молиявий ҳисобни юритиш иловаларида. Ахборотни тизимга солиш ва уларни таҳлил қилишда ёрдам берадиган, шунингдек, белгиланган лимитдан ўтиб кетганлик тўғрисида эслатадиган кўплаб дастурлар мавжуд.
Сарф-харажатларни тоифаларга ажратинг
Пулингизни сарфлайдиган асосий йўналишларни аниқлаш муҳим. Биринчи навбатда, мажбурий харажатларни (коммунал хизматлар, мобил алоқа, Интернет, муддатли тўлов бўйича мажбурий тўловлар ва бошқалар) ёзинг. Кейин асосий зарур харажатларни ёзинг – масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва транспорт учун харажатлар. Бундай тоифалар сизга харажатларнинг асосий бандларини эслаб қолиб, улар ҳақида маълумот киритишни ёдда тутишга ёрдам беради.
Тўлов усули аҳамиятга эга
Нақд пул билан тўлаш кўпинча янги одатингиз учун ҳақиқий синовга айланиши мумкин. Чиндан ҳам, харажатларингизни эслаб қолишингиз ва дўконга бориб келганингиздан сўнг, ёзиб қўйишингиз керак. Чекларни сақлаб қолиш ва уларни дарҳол ҳисоб-китобга киритиш муҳим.
Карта орқали тўлаш қулайроқ бўлиши мумкин, аммо банклар ҳар доим ҳам сарф-харажатлар ҳақида батафсил маълумот бермайдилар – яна бари бир чекларга қараб мўлжал олишга тўғри келади.
Шунинг учун, ҳисоб-китоб юритишнинг энг осон йўли – сарф-харажатларнинг барча тафсилотлари акс эттириладиган тўлов иловаларидан фойдаланиш.
A-Pay иловасида нафақат ўз харажатларингизни назорат қилишингиз, балки пул ишлашингиз ҳам мумкин! Бунинг учун A-Pay иловасини юклаб олинг, онлайн харидлар ва ҳамкорларимизнинг савдо нуқталаридаги харидлар учун APS-ҳамён орқали тўланг ва 2 %дан бошланадиган кэшбэкка эга бўлинг!