Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

МЧЖнинг афзалликлари ва хусусиятлари

23 October, 2023

Масъулияти чекланган жамият – бизнес юритишнинг оммабоп усули ва бу бекорга эмас. Тадбиркор мақоламизда ёритиб бериладиган анчагина афзалликларга эга бўлади.

Ким МЧЖ очгани маъқул?

Бизнеснинг шаклини танлаш – муҳим босқич ва тадбиркор бир нечта масалаларни ҳал қилиши керак:

  • Ўзининг мақсадлари ва вазифаларини аниқлаб олиш;
  • Турли хил бизнес юритиш шаклларининг тафсилотларини ўрганиб чиқиш;
  • Ўзининг мақсадлари учун энг фойдали бўлганини танлаш.

Сизнинг режаларингиз учун қуйидаги хусусиятлар тўғри келса, МЧЖ шаклини кўриб чиқиш лозим:

Фаолият турлари

МЧЖ фаолият турини танлашда деярли тўлиқ эркинликка эга: ҳар қандай тақиқланмаган фаолият турларига рухсат берилган (экспорт ва импорт ҳам). Бироқ, баъзи фаолият турлари қўшимча лицензиялар ва рухсатномаларни талаб этади.

Таъсисчилар

МЧЖ шакли бизнесда 49 тагача таъсисчилар бўлиши мумкинлигини назарда тутади. Улар юридик шахс ҳам, жисмоний шахс ҳам бўлишлари мумкин. Таъсисчи бошқа давлат фуқароси бўлишига рухсат этилади. Ҳар қандай жисмоний шахс, шу жумладан ёлланган ишчи ҳам МЧЖ раҳбари бўлиши мумкин.

Таъсисчилар шахсий мулклари билан эмас, фақатгина киритилган ўз улушлари билан жавобгар бўлишади.

Ишга қабул қилиш

МЧЖ учун ёлланган ходимлар сони бўйича чекловлар йўқ. Шунингдек, одамларни меҳнат шартномаси асосида ҳам, ФҲТ шартнома бўйича ҳам ёллаш мумкин.

Фойда ва солиққа тортиш

МЧЖ фойдасини дивидендлар кўринишида тақсимлаши мумкин. Бу компания уставига мувофиқ ва таъсисчиларнинг қарорига кўра ҳар чоракда, ҳар йили амалга оширилади. МЧЖ тақсимланган дивидендларга қўшимча солиқ тўлаши керак.

МЧЖда солиқ ва молиявий ҳисоботларни юритиш ЯТТга қараганда мураккаброқ, шунинг учун бошидан профессионал бухгалтерлик хизматларига мурожаат қилган маъқул.

Агар шахсий бухгалтериянгизни кузатиб боришни хоҳласангиз, A-Pay иловасини юклаб олинг!

Сиз харажатлар ва киримларнинг ҳисобини осонгина олиб боришингиз, ҳамда бутун Ўзбекистон бўйича 30 000 тадан ортиқ савдо нуқталарида APS-ҳамён билан амалга оширилган ҳар бир тўлов эвазига 2%дан бошланадиган кэшбэкга эга бўлишингиз мумкин!