Нархлар ошяпти, харажатлар кўпайиб боряпти, иш ҳақи эса ҳамон ўша-ўша — миллионлаб одамлар шундай яшайди.
Агар сиз маошдан маошгача кун кўришдан чарчаган бўлсангиз, унда бу мақола сиз учун.
Нимадан бошлаш керак:
- Масъулият.
Ўз зиммангизга нафақат юзага келган муаммо учун, балки уни ҳал қилиш усуллари учун ҳам масъулиятни қўлингизга олинг. Сиз ҳаммасини эплайсиз! - Бюджет.
Маблағларни тақсимланг ва кутилмаган сарфларни ҳисобга олинг.Беихтиёр амалга ошириладиган харидлардан сақланинг: агар тўсатдан нимадир сотиб олишни истаб қолсангиз, харидни бир оз ортга суринг — тез орада шу харид аслида сизга керак ёки керак эмаслигини тушуниб оласиз.Дўконларга сотиб олиш зарур бўлган нарсаларнинг рўйхати билан боринг.
Буларнинг ҳаммаси харажатларни назорат қилиш ва эҳтимолий молиявий чоҳларга тушммасликка кўмаклашади!
- Даромадни кўпайтиринг.
Буни ҳар хил йўллар билан амалга ошириш мумкин: қўшимча иш топиш, лавозимни оширишни сўраш ёки фаолиятни даромадлироғига алмаштириш. - Пул ажратиб қўйинг.
Молиявий хавфсизлик ёстиғи, бу — сиз кутилмаган ҳолатлар учун йиғиб борадиган пул захираси.Озроғидан бошланг: масалан, иш ҳақининг 5%ни ажратиб қўйинг. - Акцияларда иштирок этинг ва кэшбэк-сервислардан фойдаланинг.
Кўп дўконлар вақти-вақти билан товарларга яхши чегирма бор бўлган фойдали акциялар ўтказишади — уларга эътибор қилишни маслаҳат берамиз!Ҳар бир хариддан кэшбэк — фақат ёқимлигина эмас, балки фойдали ҳамдир: A-Pay иловасини юклаб олинг ва иловадаги электрон ҳамёндан ва ҳамкорларимизнинг савдо нуқталаридаги тўловлардан 2%дан бошланадиган кэшбэк олинг!