Фишинг – онлайн фирибгарликнинг бир тури. Номи инглизча “fishing” – балиқ овлаш сўзидан келиб чиққан. Фақат бу ерда балиқ эмас, балки карталарингиз ва шахсий ҳисоб рақамларингизнинг пароллари овланади!
Бундай фирибгарни қандай қилиб таниб олиш ва унинг ҳийла-найрангларига тушиб қолмаслик мумкинлиги тўғрисида мақоламизда сўзлаб берамиз.
Фишингнинг моҳияти нимада?
Ёвуз ниятли одамлар сизга гўёки ишончли манба номидан: банкдан, обрўли ташкилотдан ёки ҳатто бошқа бўлимдаги ҳамкасбингиздан хабар жўнатишади.
Бундай хат ёки хабарда иловани юклаб олишингиз ёки сайтга ўтишингиз керак бўлган ҳавола бўлади. Ташқи томондан, сайт манзили Amazon, Facebook ёки хизматлар учун тўлов сервиси каби зиёнсиз туюлади.
Бироқ! Ушбу сайт сохта бўлиб, ҳисоб рақамингизга кириш имконини берувчи шахсий маълумотларни ёки картангизнинг кодини киритишни талаб қилади (буни “профилингизни тиклаш”, “маълумотларингизни текшириш” ёки “буюртмани тасдиқлаш” кераклиги билан асослайди). Ва бу қалбаки сайтни айрим белгиларга қараб фарқлаш мумкин:
- Сайт манзили сатридаги сайт номи расмий сайт номидан сал бўлса ҳам фарқ қилади.
- Ҳаволанинг бошида “https” ёзуви ўрнига “http” бўлади (демак, ҳимояланмаган уланишдан фойдаланилган) – бундай сайтга ишонмаслик керак.
- Қалбаки саҳифада имло хатолари, сифатсиз дизайн ва профессионал бўлмаган саҳифалашни кўриш мумкин.
Шубҳали ҳаволадан ўтишнинг ўзи ҳам ёки ҳаволани юклаб олиш ҳам хатарли саналади. Ахир, ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширганда қурилмага хавфли дастур ўрнатилиши мумкин. У тўловларингиз ва паролларингиз ҳақидаги махфий маълумотларни тўплаб боради.
Уни қаерда учратиш мумкин?
Фишингнинг айрим турлари жуда машҳур. Қуйидаги ҳолатларда эҳтиёт бўлинг:
- Ўзингиз танимайдиган одамлар ёки ташкилотлардан электрон почта хабарларини оласиз. Ҳатто таниш ташкилотлардан келган хабарлар ҳам манзилида бир нечта белгилар ўзгартирилган маҳоратли қалбаки хабар бўлиб чиқиши мумкин.
- Савдо майдончаларида маҳсулотлар ва хизматларни харид қиласиз ёки сотасиз. Тўловни амалга ошириш учун сиздан банк маълумотларингизни киритиш мақсадида сохта сайтга ўтишингиз сўралиши хавфи жуда юқори.
- Шубҳали қўнғироқлар ва СМСларни оласиз, уларда ҳар қандай йўл билан банк картангизнинг махфий коди ёки ҳақиқий банк сизга СМС орқали юборадиган махфий кодни билиб олишга ҳаракат қилишади.
Нима қилса бўлади?
Эҳтиёт бўлинг ва ҳеч қачон шошилманг – фирибгарлар кўпинча шошилинч ва ваҳима таъсирини яратадилар. Ва яна ажойиб имтиёзларни таклиф қилишади.
Нотаниш ҳаволаларни босишга ёки файлларни юклаб олишга шошилманг. Аввалига, жўнатувчининг манзили ҳақиқатан ҳам расмий компанияга тегишли эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Ҳар қандай шубҳали электрон хатни очмаслик лозиим.
Пулларингизни хатардан сақлаш учун A-Pay’нинг ишончли ҳимояси остига киринг!
Иловани юклаб олинг ва даромадларингизни оширинг. Ахир ҳамкорларимизнинг савдо нуқталаридаги харидлар учун APS-ҳамён орқали тўласангиз, 2 %дан бошланадиган кэшбэкка эга бўласиз!