Бизнес билан қонуний равишда шуғулланиш учун юридик шахс бўлиш шарт эмас. Кичик ишнинг энди бошлаётган шахс учун энг яхши ечим – якка тартибдаги тадбиркорликни танлаш. Биз бу мақолада ЯТТнинг Ўзбекистондаги имкониятлари ва шартлари ҳақида батафсил сўзлаб берамиз.
Якка тартибдаги тадбиркор – жисмоний шахс. У банкда ҳисоб рақам очиши, хом ашё ва товарлар учун тўлаши мумкин. Лекин унинг фаолияти рухсат этилган тадбиркорлик турлари (улар 88 та) рўйхати билан чекланган.
ЯТТ имкониятлари:
- 5 тагача одам ёллаш мумкин;
- Тадбиркор жисмоний шахслар билан ҳам, юридик шахслар билан ҳам ишлаш, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш ҳуқуқига эга;
- Солиқлар тўлангандан кейинги бутун фойда тадбиркорнинг ихтиёри бўйича ишлатилади;
- Дивидендларга солиқ йўқ;
- Корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллион сўмдан ошмаса, солиққа тортиш ва ҳисобот топшириш содда усулда бажарилади. Бундай тадбиркор солиқ ҳисоботини тақдим қилишга мажбур эмас ва шунчаки белгиланган солиқни тўлайди;
- Тадбиркорга кўпчилик фаолият турлари учун алоҳида юридик манзил керак эмас. У шунчаки ташкилотни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказади ва фаолиятини ўша жойнинг ўзида олиб бориши мумкин;
ЯТТ мураккабликлари:
- Қарзлар вужудга келган вазиятда, тадбиркор шахсий мулки ва маблағлари билан моддий жавобгар бўлади;
- Тадбиркор шерикчиликда ишлаши мумкин эмас, у фақат бизнеснинг ягона эгаси ва раҳбари бўлиши мумкин;
- Агар корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллион сўмдан ошиқ бўлса, унинг солиққа тортилиш тизими мураккаблашади ва ёрдам учун бухгалтерга мурожаат қилган маъқул.
ЯТТ кимга тўғри келади?
Бизнес юритишнинг тўғри шаклини танлаш – муҳим босқич. Ортиқча солиқ юкламаси бўлмаслиги шунга боғлиқ. Шунинг учун ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлашдан олдин бизнес-режа тузиш керак.
- ЯТТ – кичик дўкон ёки масалан, кофе сотиш бўйича кўчма нуқта очиш режалаштирилаётган бўлса, яхши ечим бўлади. ЯТТ бизнесни йириклаштириш ва штатга 5 тадан ортиқ одамларни ёллашни режалаштирмаётганлар учун қулай.
- Агар йирик компаниялар билан муносабатлар қуришни хоҳласангиз, ЯТТ тўғри келмаслиги мумкин: юридик шахс мақоми уларда кўпроқ ишонч уйғотади ва ўзаро муносабатлар учун қулайроқ бўлади.
Ҳар қандай шаклдаги бизнесни самарали юритиш учун эса A-Pay Бизнесга уланинг!
Сизда тўловни қабул қилишнинг қулай усуллари, ҳамда ҳамкорлик бонуслари ва бепул тарғиботдан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади.