Пул, бу – сеҳр эмас.
Болаларда пулни жуда таъсирчанлик билан, худди бу қандайдир сеҳрли, эртаксимон бир нарсадек қабул қилишга мойилликлари бор.
Пул ҳақида гапирганда, унга оқилона ва соғлом қараш билан, одатий нарсадек ёндошинг.
Салбий фикрларга ўрин йўқ!
Пул билан муаммоларни таъсирчан муҳокама қилиш фарзандингизнинг пуллар билан муносабатига зарар етказиши мумкин.
Чўнтак пуллари.
6-7 ёшданоқ болада шахсий эҳтиёжлар учун ўз пули бўлишига ҳаракат қилинг.
У пулларни мунтазам ва сўзсиз олиши зарур – бола у “яхши” бўлгани учун эмас, балки уни етарлича масъулиятли деб ҳисоблаганингиз учун унга пул бераётганингизни тушуниб олишига эришишингиз муҳим.
Боланинг режалаштириши ва харажатларига аралашманг.
Унинг ўзи пулнинг қадрини аниқлаб олишига қўйиб беринг: ҳатто у ҳамма пулларни шоколадларга сарфлаганда ҳам – бу уни маблағларни яхшироқ ҳисоблаш ва тежашга ўргатади.
Пул ишлаб топамиз.
Пулнинг қадрини тушуниши ва ўз вақтини сотишни ўрганиш учун, кўп болалар иш қидиришга тушишади: арзимас пул эвазига бола қўшнининг итини сайр қилдириши ёки машинани қордан тозалаши мумкин.
Йиғамиз ва режалаштирамиз.
Қуйидаги схема бўйича болаларни пул йиғиш ва ишлатишга ўргатамиз:
- Пул керак бўладиган 10 та истакни ёзиб қўямиз (велосипед ёки телефонни ният қилиш мумкин).
- Улардан 3 та энг зарурини танлаймиз.
- Истаклар альбоми ва ҳар бир истак учун ғаладон ясаймиз.
Альбомда сотиб олиш исталаётган нарсани чизиш ёки журналлардан қирқиб олиш мумкин. - Ғаладон. Унга орзу учун ажратганларимизни солиб турамиз.
Пул миқдорининг аҳамияти йўқ! Асосийси – мунтазамлик.
Пул сақлашни ўрганамиз.
Болани қандай қилиб пул сақлашга ўргатишнинг аҳамияти – уни пул ишлаб топиш ва пулларни ишлатишга ўргатишдан кам эмас.
Пулларни бус-бутун сақлаш усуллари ҳақида гапириб беринг:
- Нақд пулларни кўрпача остида ёки кийим жавонида сақлаш керак эмас.
- Банк депозитлари – ишончли, аммо ҳар доим ҳам қулай эмас!
- Электрон пуллар – пулларни офатлар ва ўғирликдан сақлашнинг хавфсиз ҳамда самарали усули.
Бу маслаҳатларга амал қила туриб, сиз болани оқилона сарфлаш ва бюджетни режалаштиришга ўргатасиз.
Лекин ёдда тутинг: болани молиявий жиҳатдан саводли қилиб тарбиялаш учун, ўзингиз саводхон бўлишингиз зарур.
Тўғри танлов A-Pay иловасидир!
Иловани юклаб олинг, рўйхатдан ўтинг, бепул универсал картага буюртма беринг, товарлар ва хизматларга A-Pay электрон ҳамёнидан пул тўланг ва 2% кэшбек олинг!!
A-Pay билан янги усулда пул тўланг, ўтказинг, йиғинг!