Мазкур Махфийлик сиёсати «A-PAY» Хизмати, унинг дастурлари ва унинг
маҳсулотларидан фойдаланиш пайтида Фойдаланувчи ҳақида «CENTER
FOR DIGITAL TECHNOLOGY AND INNOVATION» АЖ олиши мумкин
бўлган барча маълумотларга нисбатан қўлланилади.
«A-PAY» Хизматидан фойдаланишдан олдин Фойдаланувчилар ушбу
Махфийлик сиёсати шартлари билан танишишлари керак.
1. АТАМАЛАР ТАЪРИФИ
- 1.1«Шахсий маълумотлар» — тўғридан-тўғри ёки билвосита аниқланган ёки аниқланиши мумкин
бўлган жисмоний ёки юридик шахсга (шахсий маълумотлар субъектига) тегишли ҳар қандай
маълумот. - 1.2«Шахсий маълумотларни қайта ишлаш» — автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган
ҳолда ёки бундай воситалардан фойдаланмасдан шахсий маълумотлар билан амалга
ошириладиган ҳар қандай ҳаракат (амалиёт) ёки ҳаракатлар (амалиётлар) мажмуи, шахсий
маълумотларни йиғиш, қайд этиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш
(янгилаш, ўзгартириш), чиқариб олиш, фойдаланиш, узатиш (тарқатиш, тақдим этиш, кириш),
шахсийлаштириш, блокировка қилиш, ўчириш, йўқ қилишни ўз ичига олади. - 1.3«Шахсий маълумотларнинг махфийлиги» — Оператор ёки шахсий маълумотларга кириш
ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахс учун шахсий маълумотлар субъектининг розилигисиз ёки
бошқа қонуний асосларсиз тарқатилишининг олдини олиш учун риоя қилиниши керак бўлган
мажбурий талаб. - 1.4«Хизмат фойдаланувчиси» – «A-PAY» Хизматидан интернет орқали ёки интернетсиз
фойдаланиш имкониятига эга бўлган ва Сайт маълумотлари, материаллари ва
маҳсулотларидан фойдаланадиган шахс. - 1.5«Шахсий маълумотлар оператори» ёки «Оператор» — «CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY
AND INNOVATION» акциядорлик жамияти - 1.6«Ахборот» — тақдим этиш шаклидан қатъи назар, маълумот (хабарлар, ахборотлар).
2. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
- 2.1Фойдаланувчи томонидан «A-PAY» Хизматидан фойдаланиш Махфийлик сиёсати ва
Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш шартларини қабул қилганлигини
англатади. Махфийлик сиёсати шартларига рози бўлмаган тақдирда, Фойдаланувчи «A-PAY»
Хизматидан фойдаланишни тўхтатиши керак. - 2.2.
Махфийлик сиёсати Операторнинг «A-PAY» Хизматида рўйхатдан ўтишда, ахборот
жўнатмасига обуна бўлишда, Хизматдан фойдаланиш жараёнида Операторнинг сўровига
биноан Фойдаланувчи тақдим этадиган шахсий маълумотларини ошкор этмаслик ва
махфийлигини муҳофаза қилиш режимини таъминлаш мажбуриятларини белгилайди. - 2.3
Ушбу Махфийлик сиёсати доирасида қайта ишлашга рухсат берилган шахсий маълумотлар
Фойдаланувчи томонидан тақдим этилади (Фойдаланувчи Операторга веб-сайтлари,
учинчи шахслар хизматлари орқали кириш ҳуқуқини берадиган шахсий маълумотлар ёки
Хизматдан фойдаланиш жараёнида Фойдаланувчи томонидан жойлаштириладиган шахсий
маълумотлар). Шу тарзда олинган шахсий маълумотлар, хусусан, фамилияси, исми, отасининг
исми, телефон рақами, банк картаси рақами, электрон почта манзили ва бошқаларни ўз ичига
олиши мумкин. Фойдаланувчига, учинчи шахсларнинг рухсатисиз ёки учинчи шахсларнинг
бу каби шахсий маълумотлари Фойдаланувчи томонидан оммавий ахборот манбаларидан
олинмаган бўлса учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларини бундай тарзда тарқатиш учун
тақдим этиш тақиқланади. Оператор фойдаланувчиларнинг олинган шахсий маълумотлари
билан фақат Сайтни яратиш ва ундан фойдаланиш мақсадига эришиш билан боғлиқ барча
қонуний зарур ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли.
3. ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ ШАХСИЙ
МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТЎПЛАШ
- 3.1
Оператор Фойдаланувчининг шахсий маълумотларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга: - 3.1.1
«A-PAY» Хизматида рўйхатдан ўтган Фойдаланувчини кейинчалик авторизация қилиш,
унинг тўловларини, ўтказмаларини амалга ошириш, буюртмасини расмийлаштириш ва
бошқа ҳаракатлар учун идентификация қилиш. - 3.1.2
Фойдаланувчига «A-PAY» Хизматининг шахсий маълумотларига киришни таъминлаш. - 3.1.3
Фойдаланувчи билан тескари алоқа ўрнатиш, шу жумладан «A-PAY» Хизматидан
фойдаланиш, ва Фойдаланувчининг сўровлари ва буюртмаларини қайта ишлаш бўйича
хизматларни тақдим этиш, билдиришномалар, сўровлар жўнатиш. - 3.1.4
Агар фойдаланувчи ҳисоб ёзуви яратишга розилик билдирган бўлса, «A-PAY» Хизматининг
қисмларидан фойдаланиш учун ҳисоб ёзувини яратиш. - 3.1.5
Фойдаланувчига махсус таклифлар, Операторнинг маҳсулотлари ва хизматлари, Оператор
ҳамкорлари ҳақида маълумот, янгиликлар жўнатмаларини тақдим этиш. - 3.1.6
Статистик маълумотларни тўплаш.
4. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА
ИШЛАШ УСУЛЛАРИ ВА МУДДАТЛАРИ
- 4.1
Фойдаланувчининг шахсий маълумотларига ишлов бериш муайян бир муддатсиз, ҳар
қандай қонуний йўл билан, шу жумладан шахсий маълумотларнинг ахборот тизимларида
автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ёки бундай воситалардан
фойдаланмасдан амалга оширилади. - 4.2
Фойдаланувчи, Оператор шахсий маълумотларни ушбу Махфийлик сиёсатининг 3-бўлимида
назарда тутилган мақсадларда ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги
талабларига мувофиқ учинчи шахсларга ўтказиш ҳуқуқига эга эканлигига розилик билдиради. - 4.3
Фойдаланувчи ушбу билан, Оператор «A-PAY» Хизматидан фойдаланишида Фойдаланувчи
томонидан тақдим этиладиган учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларини олиши ва
улардан Хизматнинг муайян функцияларини амалга ошириш учун фойдаланиши мумкинлиги
тўғрисида хабардор қилинади ва шунга розилик билдиради, бунда Фойдаланувчи, Хизматдан
Фойдаланувчи томонидан фойдаланишда маълумотлари тақдим этиладиган учинчи
шахсларнинг Оператор томонидан ушбу Сиёсатда назарда тутилган мақсадларда қайта
ишлаш учун, шунингдек ушбу Сиёсатда санаб ўтилган ҳолларда бундай маълумотларни узатиш
учун қайта ишлашга розилиги мавжудлигини кафолатлайди. - 4.4
Бундан ташқари, Фойдаланувчи ушбу билан, Оператор «A-PAY» Хизматидан фойдаланганда
Фойдаланувчининг ҳаракатларига оид статистик шахсизлаштирилган (Фойдаланувчига
уланмаган) маълумотларни олиши мумкинлиги ҳақида хабардор қилинади ва шунга розилик
билдиради. - 4.5
Оператор Фойдаланувчининг шахсий маълумотларига ноқонуний ёки тасодифий кириш, йўқ
қилиш, ўзгартириш, блоклаш, нусхалаш, тарқатиш, шунингдек учинчи шахсларнинг бошқа
ноқонуний ҳаракатларидан муҳофаза қилиш учун зарур ташкилий ва техник чораларни
кўради. - 4.6
Фойдаланувчи Операторга бу ҳақда билдиришнома юбориш орқали шахсий маълумотларни
қайта ишлашга розилигини қайтариб олишга ҳақли, Фойдаланувчининг шахсий маълумотлари
Операторга унинг Фойдаланувчи олдидаги мажбуриятларини бажариши учун зарур бўлган
ҳоллар бундан мустасно. - 4.7
Фойдаланувчининг шахсий маълумотларига нисбатан, унинг махфийлиги сақланиб қолади,
Фойдаланувчи ўзи ҳақидаги маълумотларни чекланмаган миқдордаги шахсларга умумий
кириш учун ихтиёрий равишда тақдим этган ҳоллар бундан мустасно. Алоҳида хизматлардан
фойдаланганда, Фойдаланувчи ўз шахсий маълумотларининг муайян бир қисми ҳамма учун
очиқ бўлиб қолишига рози бўлади. - 4.8
Фойдаланувчи Махфийлик сиёсатида кўрсатилган мақсадлар учун зарур бўлган шахсий
маълумотлар ҳақида ҳаққоний ахборотларни тақдим этиши шарт. Маълумотлар ўзгарган
тақдирда, Фойдаланувчи шахсий маълумотлар тўғрисидаги ахборотларни янгилаши,
тўлдириши шарт.
5. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
- 5.1
Ўз мажбуриятларини бажармаганликда айбдор бўлган Оператор шахсий маълумотлардан
ноқонуний фойдаланиш муносабати билан Фойдаланувчи томонидан кўрилган ҳақиқий зарар
учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади. - 5.2
Оператор Фойдаланувчи олдида қуйидагилар сабабли етказилган зарарлар учун жавобгар
эмас: «A-PAY» Хизматидан фойдаланиш ёки фойдалана олмаслик, Фойдаланувчининг
коммуникацияларига рухсатсиз кириш; «A-PAY» Хизматидаги ҳар қандай учинчи шахснинг
хатти-ҳаракатлари. - 5.3
Оператор Фойдаланувчи томонидан «A-PAY» Хизматида жойлаштирилган ҳар қандай ахборот учун жавобгар эмас.
6. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР
- 6.1
Ушбу махфийлик сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ ҳар қандай низо ёки
келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Фойдаланувчи ва Оператор уларни музокаралар
йўли билан ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар. Низолар
музокаралар йўли билан ҳал этилмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикасининг
амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал қилиниши керак. Суд органларига
мурожаат қилишдан олдин низони ҳал қилиш учун даъво тартиби мажбурийдир. Даъвони
олувчи даъво олинган кундан бошлаб 15 календар кун ичида уни кўриб чиқиб натижалари
тўғрисида даъвогарни ёзма равишда хабардор қилади. - 6.2
Шахсий маълумотларни қайта ишлаш шартлари бўйича ушбу розилик, фойдаланувчи
томонидан Операторнинг электрон почта манзилига тегишли билдиришнома юбориш,
шунингдек, Оператор ташкилотининг юридик манзилига ёзма мурожаат юбориш йўли билан
қайтариб олинмагунча номаълум муддатга амал қилади. - 6.3
Oператор ушбу Махфийлик сиёсатига Фойдаланувчининг розилигисиз, уни ҳеч қандай махсус
огоҳлантирмасдан ўзгартиришлар киритишга ҳақли. Махфийлик сиёсати уни www.a-pay.uz
веб-манзилида Сайтда жойлаштирилган пайтдан бошлаб кучга киради. - 6.4
Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари билан ишлашда Оператор Ўзбекистон
Республикасининг амалдаги қонунчилигига амал қилади. - 6.5
Мазкур Сиёсат, Фойдаланувчи ва Оператор ўртасидаги ушбу Сиёсатни қўллаш билан боғлиқ
ҳолда юзага келадиган муносабатлар, шунингдек, ушбу Сиёсат билан тартибга солинмаган
масалалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади. - 6.6
Амалдаги Махфийлик сиёсати очиқ ва оммавий ҳужжат ҳисобланади, у интернетда www.a-pay.uz
манзилида жойлаштирилган.
TO’LOV TASHKILOTI
«CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY
AND INNOVATION» MЧЖ
«A-PAY» ELEKTRON PULLAR
TIZIMI OPERATORI:
100090, Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани,
А. Қаҳҳор к., 1а-уй
СТИР 306 344 019
ҳ/р: 2020 8000 0050 6594 4001
«HAMKORBANK» АТБ
Банк СТИРи: 200 242 936
ФАА: 00083 ИФУТ: 58290
Тел: (+99855) 500 11 10