Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

Қандай қилиб саёҳатларда пул тежаш мумкин?

27 April, 2023

Туристик саёҳат бу – атрофдаги барча нарсалар янгича, нотаниш ва қизиқарли туйиладиган ўзгача давр. Бу пайт сарф-харажатларни ҳисоблаш ҳаёлингизга ҳам келмайди! Бироқ саёҳатда бюджетнинг каттагина қисми кетиб қолади. Қандай қилиб саёҳатлардан оладиган ёқимли таассуротларни йўқотмай, сарф-харажатларни камайтириш мумкин? Бу ҳақда мақоламизда сўзлаб берамиз!

Тежамкорлик уйдан бошланади. Қанчалик пухта тайёргарлик кўрсангиз, янги жойда шунчалик кам пул сарфлайсиз. Юкингизни керак бўлиб қоладиган барча икир-чикирларни инобатга олган ҳолда йиғинг. Шунда саёҳат пайтида, унутиб қолдирилган сочиқ ёки дориларни сотиб олишга вақт ҳам, пул ҳам сарфлашга тўғри келмайди. 

Янги жойда асосий харидларингизни режалаштиринг. Саёҳат пайтида тўсатдан қарор қабул қилиш ва тежамкорлик ўртасида нозик чегара бўлади. Ўзингиз хоҳлаган нарсани сотиб олаётиб, ўртамиёналик тамойилига амал қилинг ва аталган пул чегарасидан чиқманг. Ўзингиз учун қуйидагиларни аниқлаштириб олинг:

  1. Нималарни аниқ сотиб олмоқчисиз;
  2. Нималарни ҳеч қачон сотиб олмайсиз;
  3. Харидлар учун қанча (муайян сумма) сарфлашга тайёрсиз.

Чегирмалар ҳақида суриштиринг. Муҳим маълумотларни топиш мумкин бўлган бир нечта вариантлар:

Диққатга сазовор жойлар ва музейларнинг расмий сайтлари (бепул ёки ташриф буюриш арзонроққа тушадиган кунлар ҳақида маълумотни қидиринг).

Туристик карталар. Улар баъзан диққатга сазовор жойлар ва шаҳар бўйлаб турлар учун чегирмалар таклиф қиладилар.

Маъмуриятдан сўранг. Агар талаба ёки нафақахўр бўлсангиз, сиз учун транспорт ёки диққатга сазовор жойларга имтиёзли нархлар бўлиши мумкин.

Бепул кўнгилочар машғулотларни эсланг. Саёҳатнинг кўплаб ажойиботлари учун бир сўм ҳам сарфлаш шарт эмас – улардан баъзилари қуйидагилар:

  • Кўча томошалари;
  • Истироҳат боғларида ва шаҳар бўйлаб пиёда юриш;
  • Шаҳардаги соҳил бўйлари;
  • Маҳаллий бозорларга ташрифлар;
  • Қуёш ботиши ва чиқиши манзарасини кузатиш мумкин бўлган кузатув нуқталари;
  • Очиқ маданий тадбирлар.

Тўлов усулларини ўрганинг. Сиз борадиган жойингизда тўловни қандай амалга ошириш қулайроқ эканлигини билиб олинг.

Карталардан фойдаланишда қандайдир имтиёзлар борми (масалан, кэшбэк)? Ўзингиз билан нақд пул олиб юриш хавфсизми? Пулни алмаштириш учун энг яхши жой қаерда?

Маршрутларингиз яқинидаги муассасаларни олдиндан танланг. Шундай қилиб, сиз янги шаҳарга тўлиқ тайёр бўлиб борасиз ҳамда нарх ва сифат нисбатини, шунингдек, муҳим объектларнинг жойлашган манзилларини аниқ билиб оласиз:

  • Кафе ва ресторанлар;
  • Транспорт тўхташ жойлари;
  • Дорихоналар;
  • Озиқ-овқат дўконлари ва супермаркетлар.

A-Pay иловаси ёрдамида эса нафақат ўз шаҳрингизда, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилганингизда ҳам тежашингиз мумкин! Ҳамкорларимизнинг савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш манзилларида APS-ҳамён билан тўласангиз, сизни ҳамма ерда 2 %дан бошланадиган кафолатланган кэшбэк кутади.