Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

Ўзини ўзи банд қилиш нима ва унинг афзалликлари нимада?

07 August, 2023

Хуфиёна тадбиркорлик давлатга ҳам, шахснинг ўзига ҳам зарар келтирувчи кенг тарқалган ҳодиса ҳисобланади. Ўзини ўзи банд қилиш орқали бизнесни қонунийлаштириш тўғри ва фойдали ечимдир. Нима учун, дейсизми? Бизнинг мақоламиз орқали шу ҳақда билиб олишингиз мумкин.

Қонунийлаштириш нима учун керак?

Бизнесни қонунийлаштириш – ҳар бир тадбиркорнинг ҳаётидаги зарур босқич, ҳатто у хусусий хизматларни таклиф қилганда ҳам, масалан:

  • Ўқитиш ва репетиторлик;
  • Кичик маиший хизматлар кўрсатиш;
  • Машиналарни ювиш;
  • Ландшафт дизайни хизматлари;
  • Болалар ва қарияларга қараш ва ғамхўрлик қилиш.

Ноқонуний тадбиркор доимо хавф ва эҳтимолий жарималар ҳақида қайғуришига тўғри келади. У қонун билан ҳимояланмайди, унинг меҳнати иш стажида ҳисобга олинмайди. Бундан ташқари, тадбиркор солиқ тўламаслиги билан давлат ривожига фуқаролик ҳиссасини қўшмайди.

Ўзбекистонда тадбиркорлар ноқонуний бизнесининг  “хуфиёна” зонасидан бемалол чиқиб кетиши учун кўплаб шароитлар яратилган.

Ўзини ўзи банд қилиш нима?

Бу бизнес юритишнинг энг янги ва оддий шакли.

Ўзини ўзи банд қилишнинг афзалликлари:

  • Бизнес фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди;
  • Йилига фақат 1 БҲМ ижтимоий солиқ тўланади;
  • Иш стажи юритилади;
  • Бухгалтерия, солиқ ва молиявий ҳисоботларни юритиш шарт бўлмайди;
  • Ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар билан ишлаш, шунингдек, хорижий бўлган жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш мумкин;
  • Юридик манзил мажбурий эмас – уйдан туриб ишлашга рухсат берилади.

Ўзини ўзи банд қилишнинг камчиликлари:

  • Рухсат  берилган фаолиятлардаги чекловлар: улар 97 та (Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://lex.uz/ru/docs/4849605);
  • Ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланган ходимлар меҳнатидан фойдаланишга ҳақли эмас;
  • ЯТТ ёки бошқа ташкилот ходими ўзини ўзи банд қилиши мумкин эмас, аммо бошқа МЧЖларда таъсисчи сифатида фаолият олиб бориши мумкин.

Ўзини ўзи банд қилиш хуфиёна жараёнларни қонунийлаштириш мақсадида давлат томонидан яратилган ажойиб имконият! 

Бизнесингизни қонунийлаштиришни соддалаштириш учун эса A-Pay Businessʼга уланинг!

Сизни янги имкониятлар, ҳамкорлик бонуслари ва бепул реклама, шунингдек, қулай тўлов усуллари кутмоқда!