Ҳар қандай бизнес ғоядан бошланади!
Кейин эса танлаш ва маҳсулотингиз учун мақсадли аудиторияни аниқлаш керак бўлади.
Ушбу мақолада биз сизга ўз бизнесингизни қандай қилиб тўғри бошлаш ва нимага эътибор бериш кераклигини айтиб ўтамиз.
1.Бозорни таҳлил қилинг
Талаб ва таклифларни ўрганинг. Агар маҳсулот ёки хизмат талабга жавоб берадиган бўлса, унда ушбу соҳада бизнес қуриш мантиқан тўғри бўлади. Бошқа томондан, кўп таклиф — кўплаб рақобатчилар дегани. Шунинг учун бозорга янги ва қизиқарли нарсаларни таклиф қилиш керак.
2.Мақсадли аудиторияни аниқланг.
Ўзингизга бир нечта саволлар беринг:
- Одамларнинг қандай эҳтиёжини қондиришингиз мумкин?
- Одамлар қандай фикрда?
- Харид одатда қаерда амалга оширилади?
- Харидорларнинг фазилатлари/ўзига хосликлари қандай?
Ушбу саволларга жавоб бериб, сиз мақсадли аудиториянгизни (МА) аниқлашингиз ва унга эътибор қаратишингиз мумкин.
3.Қизиқарли нарсаларни таклиф қилинг!
Ўзингизнинг ноёб савдо таклифингизни (НСТ) яратинг.
Рақобатчиларни ўрганинг: улар нимани таклиф қилишади? Уларнинг афзалликлари ва камчиликлари нимада? Шундай қилиб, сиз рақобатчилардан қандай фарқ қилаётганингизни, қандай кучли ва заиф томонларингиз борлигини тушунасиз.
4.Ўз қобилиятингизни баҳоланг
Бозорда бизнесни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш учун сиз SWOT-таҳлилини ўтказишингиз керак.
Ушбу усул ёрдамида нимани билиб оласиз:
- кучли томонларингиз (strengths)
- заиф томонларингиз (weakness)
- имкониятларингиз (opportunities)
- сизга таҳдид солувчи хавфлар (threats)
Шу тариқа, сиз рақобатчиларни ва умуман бозорни таҳлил қилишингиз мумкин.
Бундай таҳлил сизнинг ғоянгизнинг кучли томонларини, қандай заиф томонлари билан ишлашингиз кераклигини тушунишга ёрдам беради; имкониятлар ва хавфларни баҳолашга ёрдам беради.
5.Бизнес-мақсадни шакллантиринг
Хаёл қилишдан қўрқманг. Дадил мақсадлар қўйинг, лекин реалист бўлинг. Интилишингизга арзийдиган мақсад қўйинг ва унга қараб ҳаракатланинг!
Бизнесни ривожлантириш ва кўламини янада самаралироқ қилиш учун эса А-Pay Бизнесга уланинг! Бепул реклама, ҳамкорлик бонуслари, қулай тўловни қабул қилиш усуллари — савдойингизни янада муваффақиятли қилинг!