Аннотация:
Дунёда бутунлай нақд пулсиз ҳисоб-китобга ўтган камида 5 та мамлакат мавжуд эканлигини биласизми? Қайси мамлакатлар нақд пулдан воз кечганлигини айтиб берамиз.
Мақола
Нақд пулдан воз кечган мамлакатлар рўйхати, мисли кўрилмаган тезлик билан ўсиб бормоқда. Буни тушуниш мумкин – чунки нақд пулнинг афзалликлар жуда кўп. Улкан «мешдек» ҳамёнлар ўрнига юпқа ва деярли жой эгалламайдиган кардхолдерлар келди. Қайси мамлакатлар ва нима сабабли нақдсиз тўловга ўтишга улгурганликларини– мақоламизда ўқинг.
АҚШ
АҚШ – бутунлай нақдсиз ҳисоб-китобга ўтиб бўлган биринчи мамлакатлардандир. Venmo, Apple Pay, Google Pay ва Samsung Pay мобил тўлов тизимлари, турли хил дўконлар, ресторанлар ва бошқа хизмат кўрсатиш нуқталарида фаол ишлатилади ва қоғоз пуллик тўловларнинг ўрнини деярли босиб бўлишди.
Канада
Канада ҳам инновациялар ва нақдсиз тўловларнинг ривожланиши бошқалардан олдинроқ етиб келган биринчи мамлакатлар орасидан жой олган. Бундан ташқари: Канада – банк карталарига чип ва PIN ўрнатиб, уларнинг энг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаган биринчи мамлакатлардан.
Мамлакатда маҳаллий аҳоли орасида жуда оммабоп бўлган, ўзининг Interac тўлов тизими мавжуд. Шунингдек, Канадада онлайн-тўловларни амалга оширишда PayPal ва Apple Pay электрон ҳамёнларини жуда яхши кўришади.
Швеция
Швеция ҳам нақдсиз ҳисоб-китоб четлаб ўтмаган етакчи мамлакатлардан биридир. Швецияда банк картасини қабул қилмайдиган дўконлар, ресторанлар ва бошқа хизматларни учратиш жуда камёб ҳолат. Швецияда ўзининг етакчиси – Swish мобил тўлов сервиси мавжуд.
Дания
Данияда нақдсиз тўловлар кенг қўлланилади ва деярли барча соҳалар ва йўналишларда қабул қилинади. Аархус шаҳрида транспорт ташкилотлари нақд тўловларни умуман қабул қилишмайди – транспорт учун фақат электрон чипталар, мобил иловалар ва банк карталари ёрдамида тўлаш мумкин. Олдинги мамлакатлардаги каби, данияликларда ҳам севимли MobilePay – нақдсиз тўловлар учун сервиси мавжуд.
Нидерландия
Қоғоз пуллар ва тангалардан бутунлай воз кечишга интилаётган яна бир мамлакат. Мамлакатда маҳаллий аҳолига ишончли ва тезкор онлайн-тўловларни амалга оширишга имкон берувчи, энг оммабоп iDEAL тўлов тизими мавжуд. АҚШда бўлгани каби, Нидерландияда ҳам транзакцияларни бир зумда амалга ошириш учун хавфсиз сервислар сифатида – Apple Pay ва Google Pay жуда оммабоп.
Нақдсиз тўловнинг барча афзалликлари – A-Pay иловасида! Иловани юклаб олинг, икки дақиқада электрон ҳамёнга эга бўлинг, товарлар ва хизматлар учун тўловлардан 2%дан бошланадиган кэшбэк олинг; A-Pay бепул картасига буюртма беринг; пулларни ҳамёндан ҳамёнга комиссиясиз ўтказинг!