Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

«A-РAY» ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАР ТИЗИМИНИНГ ҚОИДАЛАРИ

20 June, 2023

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

  • 1.1«A-Pay» Электрон пуллар Тизими Қоидалари (бундан кейин – Қоидалар) Ўзбекистон Республикасининг
    «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон
    пулларни чиқариш ва ишлатиш Қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
  • 1.2Мазкур Қоидалар «A-Pay» Электрон пуллар Тизими (бундан кейин – Тизим) фаолияти тартибини, Тизим
    Иштирокчилари ўртасидаги ўзаро алоқалар тартибини, Тизимнинг функционал имкониятларидан
    фойдаланишнинг ягона шартлари ва тартибларини белгилайди.
  • 1.3«A-Pay» электрон пуллар тизими ўз Иштирокчилари ўртасида Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда
    тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга ошириш имкониятини беради.
  • 1.4«CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY AND INNOVATION» АЖ тўлов ташкилоти Тизим Оператори ҳисобланади.
    Оператор Тизим Иштирокчилари билан шартномалар тузишни, Мижозларни идентификациялашни ва
    технологик қўллаб-қувватлашни таъминлайди (09.
    01. 2021 йилдаги 21-сонли лицензия, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан берилган).
    Юридик манзил: Ўзбекистон Руспубликаси, Тошкент шаҳри, А. Қаххор кўчаси, 9-тор кўча, 1а-уй.
  • 1.5Тизим хизмат сифатида мавжуд бўлиб, ундан фойдаланиш Операторнинг мобил иловаси орқали, Тизим
    Операторининг ҳамкорлари инфратузилмаси ёрдамида, www.a-pay.uz сайтидаги Шахсий кабинет орқали
    амалга оширилади.
  • 1.6АКБ «Капиталбанк»нинг «Рақамли» филиали электрон пулларнинг Банк-Эмитенти ҳисобланади. Юридик
    манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 7а-уй.
  • 1.7Электрон пуллар тизимининг интернетдаги расмий сайти: www.a-pay.uz (бундай кейин матнда – Тизим
    сайти). Қоидаларнинг долзарб нашри Тизимнинг расмий сайтида эълон қилинади.
  • 1.8Тизим қуйидаги хизматларни кўрсатишни таъминлайди:
  • 1.8.1
    Электрон пулларни сотиш (тарқатиш) ва эга бўлиш хизматлари;
  • 1.8.2
    Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган тўловларни қабул қилиш ва ишлов бериш
    хизматлари.
  • 1.9Тизим Иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Қоидалар ҳамда
    Оператор ва Тизимнинг бошқа Иштирокчилари ўртасида тузиладиган шартномалар билан тартибга
    солинади.
  • 1.10Мазкур Қоидаларнинг амал қилиши Электрон пулларнинг бошқа тизимларида тўловларни амалга ошириш
    ва/ёки Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда бошқа амалиётларни бажариш билан боғлиқ
    муносабатларга нисбатан татбиқ қилинмайди ва Банк уларда қатнашишни чекламайди.
  • 1.11«A-Рay» электрон пул Тизимининг иштирокчилари Эмитентлар, Операторлар, Агентлар, Мерчантлар,
    жисмоний шахс-Мижозлардир.
  • 1.12Мазкур Қоидалар «A-Pay» Электрон пул Тизимининг барча Иштирокчилари учун мажбурийдир.
    Иштирокчиларнинг ҳар бири бошқа иштирокчиларга зарур ҳуқуқий лаёқатга эга эканлигини (субъектлик
    ҳуқуқини), шу билан бирга, мазкур Қоидаларга қўшилиш учун зарур ва етарли бўлган ҳамда уларнинг
    ҳамма шартларига мувофиқ мажбуриятларни бажариш учун барча ҳуқуқлар ҳамда ваколатларни
    кафолатлайди.
  • 1.13Оператор ва тегишли Иштирокчи ўртасидаги келишувнинг мавжудлиги/тузилиши, Тизимда Иштирокчи
    мақомини олишнинг шарти ҳисобланади. Иштирокчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартларини ўз
    ичига олган аралаш шартномалар тузилишига рухсат берилади.
  • 1.14Тизим Иштирокчилари Тизимга қўшилган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига
    ҳамда Оператор билан тузилган шартномалар шартларига мувофиқ Қоидалар ва ўз зиммаларига олган
    мажбуриятларга риоя этилиши учун жавобгардирлар. Ўзбекистон қонунчилигига риоя қилиш Тизим
    Иштирокчисининг шахсий жавобгарлиги ҳисобланади.
  • 1.15Агар Операторда Тизимдан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузиши мумкинлигига
    шубҳа уйғотса, Оператор ҳар қандай жисмоний шахс, юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркорга
    Шартнома тузиш ва Тизимдан фойдаланишни рад этишга ҳақли.
  • 1.16«A-Рay» электрон пул тизимида тўловлар Қоидаларга мувофиқ Электрон пулларни бир Электрон пуллар
    эгасининг электрон ҳамёнидан бошқа электрон пул эгасининг электрон ҳамёнига ўтказиш йўли билан
    амалга оширилади. Тизимда ҳар бир Электрон пуллар эгаси учун Электрон ҳамён шакллантирилади. Ҳар
    бир электрон ҳамёнга ноёб идентификация рақами берилади, у Тизим томонидан ишлаб шакллантирилади
    ва уларни Тизимда дастлабки рўйхатдан ўтказиш вақтида берилади.
  • 1.17Қоидаларнинг шартлари Мижозлар, Агентлар ва Мерчантлар ўртасидаги шартномаларнинг шартларидан
    устунликка эга. Мижоз, Агент ва Мерчант ўртасидаги шартноманинг айрим низомлари Қоидаларга зид
    бўлган тақдирда Қоидалар устуворликка эга бўлади.
  • 1.18Тизимнинг фаолияти жараёнида Тизим Иштирокчилари ўртасида юзага келадиган муносабатлар бевосита
    Қоидалар билан тартибга солинмаган ёки унинг чегарасидан чиқиб кетган тақдирда, Ўзбекистон
    Республикаси қонунчилиги меъёрлари ва Иштирокчилар ўртасидаги тегишли шартномалар қўлланади.

2. МАЗКУР ҚОИДАЛАРДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

Мазкур Қоидаларда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида
назарда тутилган тушунчалар, шунингдек, қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

  • 2.1
    «A-Pay» Электрон пуллар Тизими ёки Тизим, ёки
    «А-Pay» Тизими – Электрон пуллар тизими бўлиб, Тизим Қоидаларига мувофиқ
    Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда тўловлар ва бошқа амалиётлар учун ўзида
    дастурий-таъминот воситалари, ҳужжатлаштириш ва ташкилий- техник тадбирларнинг мажмуи
    ҳисобланади;
  • 2.2.
    Электрон пуллар тизимининг Оператори – Ўзбекистон Республикаси
    қонунчилигига мувофиқ тасдиқланган ва рўйхатдан ўтган, Тизимнинг фаолиятини таъминловчи,
    ҳисоб-китоб иштирокчилари ўртасидаги ахборот ва технологик алоқани, жумладан, Тизим
    Қоидаларини белгилайдиган ва уларга риоя қилинишини назорат қиладиган Электрон пуллар билан
    боғлиқ амалиётлар бўйича ҳисоб-китоб иштирокчиларига ахборотни йиғиш, ишлов бериш ва
    тарқатиш бўйича хизматларни таъминлаш бўйича хизмат кўрсатувчи «CENTER FOR DIGITAL
    TECHNOLOGY AND INNOVATION» АЖ;
  • 2.3
    Электрон пуллар – электрон шаклда сақланадиган ва Тизимнинг бошқа
    Иштирокчилари томонидан Тизимда тўлов маблағи сифатида қабул қилинадиган Электрон пуллар
    Эмитентининг сўзсиз ва қайтарилмайдиган пул мажбуриятидир;
  • 2.4
    Электрон пулларнинг Эмитенти ёки Эмитент – Ўзбекистон
    Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ ва Оператор билан тузилган шартномага асосан
    Тизимда Электрон пулларни чиқариш ва тўлашни амалга оширадиган Банклар;
  • 2.5
    Тизим Иштирокчиси (Иштирокчи) – тузилган шартномага кўра Ўзбекистон
    Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ Электрон пулларни чиқариш, ўтказиш, қабул
    қилиш, сотиб олиш, сотиш, тўлаш, улардан фойдаланган ҳолда бошқа амалиётларни амалга ошириш
    бўйича ҳуқуқи ёки мажбурияти юзага келадиган Электрон пуллар тизимининг субъекти
  • 2.6
    Мижоз – Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда тўловлар, ўтказмалар ва бошқа
    амалиётларни амалга ошириш мақсадида Тизимдан фойдаланувчи жисмоний шахс
  • 2.7
    Мижоз мақоми – Мижознинг Тизимдаги Электрон пулларни чиқариш ташаббуси,
    узатиш, қабул қилиш, фойдаланиш, сотиб олиш ёки сўндириш ташаббуси имкониятини белгилайдиган
    Тизим доирасидаги ҳолати.
  • 2.8
    Идентификацияланмаган Мижоз – шахси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида
    кўзда тутилган тартибда аниқланмаган, рўйхатдан ўтган Мижоз. Электрон пулларнинг
    идентификацияланмаган эгаси – жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган битта амалиётнинг
    энг кўп миқдори базавий ҳисоблаш миқдоридан ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида
    ўрнатилган миқдордан ошмаслиги лозим. Электрон пулларнинг идентификацияланмаган эгаси –
    жисмоний шахснинг электрон мосламаларидан бирида сақланадиган Электрон пулларнинг энг кўп
    миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравар қийматидан ёки Ўзбекистон Республикаси
    қонунчилигида ўрнатилган миқдордан ошмаслиги лозим.
  • 2.9
    Идентификацияланган Мижоз – Мижозни Идентификациялаш тартибидан ўтказиш
    орқали шахси аниқланадиган, Тизимда рўйхатдан ўтган Мижоз. Электрон пулларнинг
    Идентификацияланган эгаси – жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган битта амалиётнинг
    энг кўп миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан ёки Ўзбекистон Республикаси
    қонунчилигида ўрнатилган миқдордан ошмаслиги лозим.
  • 2.10
    Электрон пуллар тизимининг Агенти (Агент) – Ўзбекитон Республикаси
    қонунчилигига мувофиқ электрон пуллар Эмитенти ёхуд электрон пуллар тизимининг Оператори
    билан тузилган шартнома асосида жисмоний шахслардан Электрон пулларни олиш ва сотиш ҳуқуқига
    эга юридик шахс.
  • 2.11
    Мерчант – Тизимнинг Иштирокчиси ҳисобланиб, тижорат фаолиятини амалга
    оширадиган ва жисмоний шахслардан Электрон пулларни Оператор ва/ёки Эмитентлар билан
    тузилган шартномага асосан фуқаролик ҳуқуқи битимлари бўйича қабул қиладиган ҳамда Мижозга
    тасдиқловчи тўловни – савдо чекини берадиган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор
  • 2.12
    Электрон пулларнинг Эгаси (пул Эгаси) – ) Эмитент, Оператор, Агент ёки
    Тизим Иштирокчиларининг бошқа жисмоний шахсларидан Электрон пулларни олувчи жисмоний шахс,
    б) Агентлар, в) Электрон пулларни жисмоний шахслардан фуқаролик-ҳуқуқий битимлар асосида
    тўлов сифатида олган СХКК. Электрон пуллар Эгасининг ҳуқуқи Электрон пулларни олган вақтидан
    бошлаб пайдо бўлади.
  • 2.13
    Электрон Ҳамён (Ҳамён) – Электрон пуллар, ва/ёки Тизим Иштирокчилари нинг
    унга киришини таъминлайдиган микропроцессор чипи, шахсий компьютернинг дастурий таъминоти,
    бошқа дастурий-таъминот воситаси. Ҳамёнда Электрон пулларнинг ҳисоблари акс этади.
  • 2.14
    Электрон пуллардан фойдаланиш – электрон пулларни эгаси томонидан
    фуқаролик-ҳуқуқий битимлар бўйича Электрон пуллар тизимининг бошқа иштирокчисига тўловни ва
    (ёки) электрон пулларга эгалик қилиш ҳуқуқини ўтказиш билан боғлиқ бошқа амалиётларни амалга
    ошириш мақсадида ўтказиш;
  • 2.15
    Электрон пулларни чиқариш (Чиқариш) – Эмитент томонидан Электрон пулларни
    Мижозлар ва Агентларга уларнинг номинал қийматига тенг пулларга алмаштириш ва уларни тўлаш
    мажбурияти орқали беришни назарда тутувчи тўлов хизмати
  • 2.16
    Электрон пулларни тўлаш – Тизим Қоидалари, Иштирокчилар билан тузилган
    шартномада ва/ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳолатларда Эмитентнинг
    Эгаси томонидан тақдим этилган уларнинг номинал қийматига тенг бўлган пул маблағидаги Электрон
    пулларини алмаштириш ёхуд уларни тақдим қилмасданоқ тўлаш билан боғлиқ амалиёт;
  • 2.17
    Электрон пуллар билан алмашув амалиётлари – бир Эмитент томонидан
    чиқарилган Электрон пулларни бошқа Эмитентга алмаштириш бўйича амалиётлар.
  • 2.18
    Тўлов – Мижознинг Мерчант олдида сотиб олган товарлари, ишлари ёки
    хизматлари учун Мерчантга пул ўтказмалари орқали мажбуриятининг бажарилиши.
  • 2.19
    Ўтказма – Электрон пулларни битта Электрон ҳамёндан бошқасига ўтказиш.
  • 2.20
    Электрон ҳамённи блокировкалаш – Электрон пуллар эгасининг электрон
    ҳамёнида
    сақланаётган Электрон пуллардан фойдаланишни тўлиқ ёки вақтинча тақиқлаш.
  • 2.21
    Тарифлар – кўрсатилган хизматларга нисбатан қўлланиладиган Тизим
    Операторининг комиссион мукофотлаш тизими.
  • 2.22
    Аутентификация – «A-Pay» Электрон пуллар Тизими Иштирокчиларининг
    идентификациялаш маълумотларини тасдиқлаш жараёни.
  • 2.23
    Масофавий идентификация – Операторнинг Мижоз-жисмоний шахсни унинг шахсий
    маълумотларини киритган ҳолда Электрон ҳамённинг идентификацияланган фойдаланувчиси
    сифатида; юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорни сўралаётган ҳужжатлар асосида шахсини
    аниқлашни ўз ичига олган тартиби.
  • 2.24
    Шахсий кабинет – рўйхатдан ўтган Тизим Иштирокчисининг мазкур Иштирокчига
    тегишли бўлган Ҳамённи бошқариш воситаси бўлиб, у шахсий маълумотлар созламалари, Тизимдаги
    Электрон пул ҳисобварақлари тарихи ва балансини акс эттиради.
  • 2.25
    «A-Pay» Электрон пуллар тизимининг Қоидалари – (Тизим Қоидалари) – оператор
    томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ белгиланган Тизимнинг
    Интернет сайтида жойлаштирилган қоидалари бўлиб, унга кўра, Электрон пулларни чиқариш,
    сотиш, сотиб олиш, қабул қилиш, ўтказиш, тўлаш ва улардан Тизимда фойдаланган ҳолда бошқа
    амалиётлар амалга оширилади. Тизим Қоидаларидан ташқари бошқа ички ҳужжатлар Тизим
    Иштирокчилари нинг муносабатларини тартибга солмайди
  • 2.26
    Тизим/Операторнинг интернет-манбаси – https:// www.a-pay.uz
  • 2.27
    Эмитент/Банкнинг интернет-манбаси – https://kapitalbank.uz

3. ТЎЛОВ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАДИГАН ТЎЛОВ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ТАЪРИФИ

  • 3.1
    Электрон пулларни сотиш (тарқатиш) хизматлари Оператор ва Агентлар орқали электрон пулларни
    сотиш ҳисобланади.
  • 3.1.2.
    Тизим Оператори Электрон пуллар Эмитенти билан тузилган шартнома асосида «A-Pay» Электрон пуллар
    Тизимининг Агенти сифатида иштирок этади. Эмитентдан Электрон пулларни олиш ва уларни Мижозлар –
    жисмоний шахсларга сотиш хизматларни кўрсатиш ҳисобланади. Операторнинг Электрон пулларни
    сотгани учун комиссион мукофотлаш миқдори Тизим Тарифлари ва Тизимнинг сайтида акс этади.
  • 3.1.3
    Оператор Тизимнинг Агенти сифатида иштирок этиб, Электрон пулларни Мижозлар
    – жисмоний шахслардан уларнинг тўлов қийматини нақд пул маблағида сотиб олиш, шунингдек,
    Мижозлар – жисмоний шахслардан олинаётган Электрон пулларни тегишли Мижозлар – жисмоний шахслар
    (Электрон пулларнинг эгалари) нинг банк ҳисоб рақамлари ва тўлов карталарига нақдсиз пул
    ўтказмаларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
  • 3.2
    Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган тўловларни қабул қилиш ва ишлов бериш
    хизматлариТизимнингфаолиятини таъминлашни назарда тутади (Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда
    амалиётларни бажаришда шаклланадиган ахборотни йиғиш, ишлов бериш ва узатишни амалга ошириш).
  • 3.3
    Оператор Тизимда қуйидаги хизмат турларини таъминлайди:
  • 3.3.1
    жисмоний, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни Тизимга улаш (рўйхатдан ўтказиш) ва
    қайд этилган шахсларнинг Тизимда қатнашишини тўхтатиш;
  • 3.3.2
    Эмитент томонидан Электрон пулларни чиқариш ва тўлаш;
  • 3.3.3
    Электрон пуллар эгаларининг Электрон пулларни олиши, сотиши (тарқатиш), тўлашга тақдим этиш;
  • 3.3.4
    электрон пуллардан фойдаланган ҳолда барча фойдаланувчилар/иштирокчиларнинг
    транзакциялари/амалиётлари ҳақидаги ахборотни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш ва топшириш;
  • 3.3.5
    умуман олганда Тизимнинг иши;
  • 3.3.6
    Электрон пулларнинг қолдиқларини Иштирокчиларнинг ҳамёнларида акс этиши ва рўйхатдан ўтиши;
  • 3.3.7
    Иштирокчиларнинг ҳамёнларида транзакцияларнинг акс этиши, амалга оширилган амалиётларга қараб
    баланснинг ўзгариши;
  • 3.3.8
    Иштирокчиларнинг Электрон пулларнинг эмиссияси бўйича, Электрон пулларни тўлаш, Иштирокчилар
    ўртасида Электрон пулларни ўтказиш бўйича амалиётлари;
  • 3.3.9
    Иштирокчиларнинг ҳамёнлари бўйича зарур ҳисоботни шакллантириш;
  • 3.3.10
    Иштирокчилар томонидан Тизим Қоидаларига риоя қилинишини назорат этиш;
  • 3.3.11
    Иштирокчиларнинг (иштирокчиларга) тўлов ва ахборот маълумотларига ишлов бериш ва бериш;
  • 3.3.12
    Иштирокчи билан Тизимда қатнашиши бўйича шартнома тузиш;
  • 3.3.13
    Тизимда таваккалларни бошқариш тизимини белгилаш;
  • 3.3.14
    ахборот хавфсизлигини ва Тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш чораларига риоя қилиш;
  • 3.3.15Тизим Иштирокчиларини тақдим этилаётган хизматлардан тенг ва очиқ фойдаланишини таъминлаш;
  • 3.3.16Иштирокчилар ўртасида тузилган шартномага асосан бошқа мажбуриятларни бажариш.
  • 3.4
    Тизим Иштирокчилари учун юқорида кўрсатилган хизматлар рўйхати якуний эмас, рўйхат тегишли
    шартномаларга мувофиқ Оператор сайти ва (ёки) мобил иловада қўшимча ахборот жойлаштириш йўли
    билан тўлдирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин, шунингдек, Тизим ривожланишидан келиб чиққан ҳолда
    тўлдирилиши мумкин.

4. ТИЗИМ ИШТИРОКЧИЛАРИГА ТЎЛОВ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШНИНГ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ

  • 4.1
    Электрон пулларни чиқариш Эмитент-Банк томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари,
    тузилган шартномаларнинг Қоидалари ва шартларига мувофиқ амалга оширилади.
  • 4.2
    Оператор Хизмат кўрсатишнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Эмитент сифатида ҳар қандай
    банкларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
  • 4.3
    Операторнинг Эмитент билан шартномаси ягона ҳуқуқий ва ахборот-техник шартларни ва Тизимда
    Электрон пулларни чиқариш, ишлатиш ва тўлаш бўйича талабларни белгилайди.
  • 4.4
    Эмитент томонидан чиқариладиган Электрон пуллар фақат Ўзбекистон Республикасининг миллий
    валютасида ифода қилиниши мумкин. Битта Электрон пулларнинг номинал қиймати бир сўмга тенг.
  • 4.5
    Эмитент Электрон пулларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ муомалага чиқариш ва
    тўлаш (қабул қилиш) мажбуриятини олади.
  • 4.6
    Эмитент Оператордан қабул қилинган пулнинг умумий қийматини унинг ҳисобидаги чиқарилган (эмиссия
    қилинган) Электрон пулларнинг умумий қиймати билан ўзаро мутаносиблигини таъминлайди.
  • 4.7
    Эмитент томонидан Тизимга Электрон пулларни чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
  • 4.7.1
    Эмитент Оператордан, Агентдан Электрон пулларни чиқариш тўғрисида буюртмани қабул қилади;
  • 4.7.2
    Эмитент Электрон пулларни чиқаришни амалга оширади;
  • 4.7.3
    Оператор Электрон пулларни ўзининг ҳисобга олиш Тизимида тақсимлайди;
  • 4.8
    Оператор Эмитент номидан Тизимнинг бошқа Иштирокчилари билан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
  • 4.9
    Операторнинг Мижоз билан Тизимдан фойдаланиш тўғрисидаги Шартномаси Мижознинг Оммавий шартнома
    (оферта) га Тизимда электрон ҳамённинг рўйхатдан ўтиши ва очилиши жараёни тугагунча бўлган
    муддатда ушбу шартнома шартларига рози бўлган (шартларни қабул қилган) ҳолда қўшилиши шаклида
    тузилади. Мижознинг Оммавий офертага розилиги унинг томонидан шартнома шартларини сўзсиз тўлиқ
    қабул қилишини англатади ва икки томонлама ёзма шартномани тузиш билан тенг ҳисобланади.
  • 4.10
    Электрон пулларни сотишда Оператор Тизимда қатнашаётган жисмоний шахсга Эмитент
    ва Операторнинг номланиши ва жойи, тўлов ташкилоти лицензиясининг рақами, Электрон пуллардан
    фойдаланиш шартлари, Оператор томонидан Электрон пул эгасидан пул чиқарганда, ишлатганда ва
    электрон пулларни ёпганда комиссион мукофот олиш тартиби ва миқдори, эътирозлар бериш усуллари
    ва уларни кўриб чиқиш тартиби, Оператор билан алоқа тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
  • 4.11
    Мижозлар – жисмоний шахслар томонидан Электрон пулларни сотиб олиш нақд пулларни тўлаш ёки
    Оператор, Агентнинг тегишли ҳисоб рақамига пулни нақд пулсиз ўтказиш тартибида амалга оширилади.
    Мижозлар пул маблағларини банкларнинг кассаси орқали, банк ҳисоб рақамлари ва карталаридан
    ўтказишлари, Агентларнинг терминаллари, Операторнинг мобил иловаси орқали, шунингдек, исталган
    мумкин бўлган усулларда киритишлари мумкин.
  • 4.12
    Операторга, Агентга пул киритиш ёки ўтказишда Мижоз – жисмоний шахс унинг томонидан сотиб
    олинган Электрон пуллар ўтказиладиган Электрон ҳамённинг идентификацияланган кодини кўрсатади.
  • 4.13
    Учинчи шахслар томонидан Мижознинг электрон ҳамёнига пул киритилган ва Электрон пуллар
    ўтказилган тақдирда мазкур электрон ҳамённинг эгасида олинган Электрон пулларга нисбатан ҳуқуқ
    ва мажбуриятлар юзага келади. Учинчи шахсларнинг мазкур ҳаракатлари Эмитент томонидан Мижоз –
    жисмоний шахснинг фойдаси учун амалга оширилган
    деб баҳоланади ва учинчи шахслар ва Оператор, Агент, Эмитент ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни
    келтириб чиқармайди.
  • 4.14
    Электрон пулларнинг Оператор, Агент томонидан Мижозга сотилишида Агент Мижоз (жисмоний шахс) га
    унинг томонидан Электрон пуллар сотиб олганлик ҳолати тўғрисида гувоҳлик берувчи квитанция (чек)
    ни бериб, бу Мижоз (жисмоний шахс) Операторга, Агентга тегишли пулларни киритишини тасдиқлаш
    учун хизмат қилади. Квитанция (чек) Оператор, Агент томонидан тегишли Мижознинг электрон
    ҳамёнига қоғоз шаклида ҳам, электрон усулда ҳам жўнатиш йўли билан берилади.
  • 4.15
    Электрон пулларни сотишда бериладиган квитанция (чек) да қуйидаги реквизитлар бўлиши керак:
    Эмитент ва Операторнинг номланиши;
    1. Амалиётни бажариш санаси (кун, ой, йил) ва вақти (соат, дақиқа, сония); электрон
      ҳамённинг коди
    2. Амалиётнинг тартиб рақами;
    3. Чиқарилган Электрон пулларнинг қиймати;
    4. Электрон пул эгасига тегишли бўлган электрон ҳамённинг идентификацион коди;
    5. Комиссион мукофот миқдори (ундирилган ҳолда);
  • 4.16
    Тизим Иштирочилари учун мумкин бўлган амалиётлар:
  • 4.16.1
    Тизим Мижози – жисмоний шахсга Тизимда рўйхатдан ўтганидан сўнг қуйидаги амалиётлардан
    фойдаланиш мумкин:
    1. оидаларга мувофиқ Электрон пулларни сотиб олиш, Тизимнинг бошқа Иштирокчилари – жисмоний
      шахслардан Электрон пулларни бепул олиш ва Тизимда Электрон пуллар билан амалиётларни
      мазкур Қоидаларга мувофиқ – куну тун амалга ошириш;
    2. электрон пулларни Тизимда бошқа Электрон пул эгаси – жисмоний шахснинг Электрон ҳамёнига
      Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва мазкур Қоидаларда назарда тутилган тартибда ва
      шартларда ўтказиш;
    3. унинг ихтиёрида бўлган Электрон пулларни тўлашни тақдим этиш;
    4. исталган вақт даврида Электрон ҳамёндаги Электрон пулларнинг мавжудлиги, мақоми,
      ҳаракатланиш тарихини кўриб туриш;
    5. ўзининг Электрон ҳамёнининг балансини кўриб туриш (сўров вақтидаги долзарблигидан келиб
      чиқиб);
    6. тизимнинг фаолиятига тегишли маълумот ва бошқа ахборотни олиш.
  • 4.16.2
    Мерчантлар Тизимда руйхатдан утганлардидан сунг куйидаги амалиётлардан фойдаланишлари мумкин:
    1. ўзининг Электрон ҳамёнининг балансини кўриб туриш (сўров вақтидаги долзарблигидан келиб
      чиқиб);
    2. электрон пул эгаси – жисмоний шахсдан Электрон пулларни мазкур Қоидаларга мувофиқ олиш;
    3. унинг ихтиёридаги Электрон пулларни тўлашга тақдим этиш;
    4. тизимнинг фаолиятига тегишли маълумот ва бошқа ахборотни олиш.
  • 4.16.3
    Агентлар Тизимда рўйхатдан ўтганларидан сўнг қуйидаги амалиётлардан фойдаланишлари мумкин:
    1. ўзининг Электрон ҳамёнининг балансини кўриб туриш (сўров вақтидаги долзарблигидан келиб
      чиқиб);
    2. мазкур Қоидаларда назарда тутилган тартибда ва шартларда Электрон пулларни сотиб олиш,
      уларни тарқатиш ва тўлашга тақдим этиш;
    3. тизимнинг фаолиятиги тааллуқли маълумотли ва бошқа ахборотни олиш.
  • 4.16.4
    Эмитент Тизимда қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:
    1. тизимда рўйхатдан ўтган Мижозлар, Агентлар – электрон ҳамёнларнинг эгаларига Электрон
      пулларни эмиссия қилиш ва сотиш;
    2. тизим Иштирокчилари: Оператор, Агент, Мерчант ва Идентификацияланган мижозлар – жисмоний
      шахсларнинг Электрон пулларини тўлаш;
    3. эмитент томонидан эмитация қилинган ва сотилган Электрон пулларнинг ҳисобини олиш;
    4. тизим ишининг технологиясига мувофиқ Оператор билан ахборот алмашиш;
    5. тизимда Электрон пуллар билан амалга оширилган амалиётлар бўйича маълумотларни кўриб
      чиқиш;
    6. оператор билан тузилган шартномага мувофиқ бошқа амалиётлар.
  • 4.17
    Тизим Оператори томонидан амалиётларга ишлов бериш, амалиёт топшириқларини шакллантириш ва
    уларни ҳисоб-китоб банкига бериш аниқ вақт режимида олиб борилади.
  • 4.18Ҳисоб-китобларда вақтнинг ягона шкаласи сифатида Тошкент шаҳрининг вақти эътироф этилади.
  • 4.19Тизим Операторининг иш кунлари беш кунлик иш ҳафтасини ўрнатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси
    қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорларига мувофиқ ҳисобланади.
  • 4.20Тизим Операторининг амалиёт кунлари календар кунлари ҳисобланиб, 00:00:00 дан 23:59:59 га қадар
    бўлади.
  • 4.21
    Иштирокчиларнинг кўрсатмаларини ижрога олиш куну тун, жумладан, дам олиш ва байрам кунлари ҳам
    амалга оширилади.

5. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

  • 5.1
    Тизим Иштирокчилари мазкур Қоидаларда, шунингдек, Оператор ва Тизим Иштирокчилари ўртасидаги
    шартномаларда баён этилган талабларга риоя қилишлари мажбур. Қоидаларга ва (ёки) шартномавий
    муносабатларга риоя қилмаслик Тизимда шунга ўхшаш риоя қилмаслик содир этган Иштирокчининг
    иштирокини тўхтатиш учун асос бўлиши мумкин.
  • 5.2
    Оператор билан шартнома тузганидан сўнг Эмитент Тизим иштирокчисига айланади. Эмитент ва
    Оператор ўртасидаги ўзаро муносабатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Тизимнинг мазкур
    Қоидалар, шунингдек, Эмитент ва Оператор ўртасида тузилган шартномалар билан тартибга солинади.
  • 5.3
    Тизимдаги фаолияти доирасида Эмитент амалдаги қонунчилик ва Оператор томонидан белгиланган
    чекловлар ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги амалиёт турларини амалга оширади ва хизмат
    мажбуриятларини бажаради:
    1. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ Электрон пулларни
      чиқариш бошланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор
      қилади;
    2. Электрон пулларни чиқариш бошланишидан олдин Эмитентнинг ихтисослаштирилган
      ҳисоб рақамини очади;
    3. электрон пулларнинг чиқарилиши ва ёпилишини таъминлайди, шу жумладан, Тизим
      иштирокчиларига Эмитент томонидан қайд этилган тўлов хизматларини тақдим этиш
      шартларини тегишли тарзда етказади;
    4. чиқарилган ва ёпилган Электрон пулларнинг ҳисобини юритади;
    5. ахборот ва маълумотларни Оператор ва Эмитент ўртасида қабул қилинган шартлар ва
      тартибларга мувофиқ Оператор билан алмашиб боради;
    6. унинг томонидан чиқарилган Электрон пулларнинг умумий қийматининг Электрон
      пулларнинг эгалари қабул қилган пулнинг умумий қийматига мувофиқлигини таъминлайди;
    7. электрон пуллар тегишли бўлган эгалари ва қийматлар ҳақидаги маълумотларни,
      шунингдек, давлат идоралари ва ваколатли шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг
      қонунчилигида назарда тутилган асослар ва доирада Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда
      амалга оширган амалиётлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.
    8. ўзининг бошқа Иштирокчилар олдидаги пул мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажаради.
    9. ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситалари ва усуллари тўғрисидаги ахборот, шахсий
      маълумотлар ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий муҳофаза
      қилиниши лозим бўлган бошқа маълумотларнинг муҳофаза қилинишини таъминлайди;
    10. ўзининг аутентификация маълумотларининг хавфсизлигини таъминлайди ва Эмитент номидан
      Тизимда фаолият юритиш ваколатига эга бўлмаган шахсларга бундай маълумотлардан
      фойдаланишни чеклайди;
    11. банкка оид ва қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларга риоя этилишини
      кафолатлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган
      талабларга мувофиқ Электрон пуллар билан амалиётларни амалга оширишда маълумотларнинг
      ҳимоя қилинишини таъминлайди;
    12. Тизим ишлаши доирасида Операторга қуйидаги вазифаларни бажариш ваколатини беради:
    13. Иштирокчиларни Қоидалар, Электрон пуллар билан амалиётларни амалга ошириш
      тартиби, Электрон пуллардан фойдаланиш билан боғлиқ рисклар, Электрон пуллардан
      фойдаланган ҳолда амалиётларни амалга оширишда даъво қўзғатиш усуллари ва уларни кўриб
      чиқиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар билан таништириш.
    14. Тизимнинг ишлаши доирасида Агентлар, Мижозлар Мерчантлар билан шартномалар, шу жумладан
      оферталар шаклида ва қўшилиш шартномаларини тузиш.
    15. Агент ва Оператор ўртасидаги шартномада кўзда тутилган тартибда Электрон пулларни Агент
      томонидан сотиш ёки сотиб олишда Мижозга унинг пул киритганлигини ёки унга пул суммаси
      берилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатни беришини таъминлаш.
    16. Электрон пуллар билан амалиётларни амалга оширишда Тизим Мижозларини Идентификацияланган
      ва Идентификацияланмаган Мижозлар сифатида аниқлаш имкониятини таъминлаш.
    17. Иштирокчиларнинг сўровига кўра, Иштирокчи томонидан Тизим доирасида Электрон пуллардан
      фойдаланган ҳолда амалга оширилган амалиётлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган
      ҳисоботни тақдим этиш.
    18. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, Қоидалар ва Иштирокчилар билан
      тузилган тегишли шартномаларда белгиланган асослар бўйича Иштирокчиларнинг Электрон
      Ҳамёнларини тўлиқ ёки қисман блоклашни амалга ошириш.
    19. Электрон пуллар Эгасидан Электрон пулларнинг нотўғри узатилганлиги, йўқолганлиги,
      ўғирланганлиги ва Ҳамёндан рухсатсиз фойдаланилганлиги аниқланганлиги тўғрисидаги
      билдиришномаларни қабул қилиш.
    20. Иштирокчилар ўртасида Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган барча
      амалиётларни қайд этишни таъминлаш, шунингдек, Электрон пуллардан фойдаланишда
      шаклланган маълумотларни у шаклланган, жўнатилган ёки қабул қилинган форматда унинг
      яхлитлигига ва даҳлсизлигига риоя қилган ҳолда камида 5 (беш) йил давомида сақлаш.
    21. Эмитентнинг Тизимдаги фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича бошқа Иштирокчиларнинг
      мурожаатларини қабул қилиш ва уларга ишлов беришни таъминлаш.
    22. хавфсизлик таомиллари ва ахборотни тизимга рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш Тизимида
      қўлланиладиган дастурий-техник воситаларга рухсатсиз киришнинг олдини олиш бўйича
      воситалар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш.
    23. Электрон пуллардан фойдаланиш миқдори бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга
      риоя этилишини таъминлаш.
    24. Электрон пул эгасининг сўровига биноан Электрон пулдан фойдаланган ҳолда амалга
      оширилган амалиётлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган кўчирма тақдим этиш.
    25. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ фирибгарликни аниқлаш ва
      олдини олиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни
      молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш
      мақсадида Тизимда ташкилий ва амалий тадбирларни таъминлаш ва амалга ошириш бўйича
      чоралар кўриш;
    26. Агентларнинг Тизимда иштирок этиши билан боғлиқ фаолиятида Ўзбекистон Республикаси
      қонунчилиги талабларига риоя этишини таъминлаш.
    27. Тизимнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ ишлашини таъминлаш.
    28. Ҳамёнлардаги Электрон пуллар қолдиғи ва уларнинг Электрон пуллар билан амалга оширилган
      амалиётлари тўғрисидаги маълумотларнинг доимий ҳисобини юритиш.
    29. Мерчантлар томонидан савдо чекини беришни таъминлаш.
    30. Электрон пул Эгаларининг Электрон ҳамёнларидан Эгасининг банк ҳисобварағига Электрон
      пуллар чиқарилишини таъминлаш;
    31. Тизимнинг Электрон ҳамёнларини Агентлар каналлари орқали тўлдиришни таъминлаш;
    32. Мижозга тегишли билдиришнома юбориш орқали Электрон Пуллардан фойдаланган ҳолда ҳар бир
      амалиётнинг бажарилиши ҳақида хабардор қилиш.
    33. Иштирокчилар билан тузиладиган шартномалар асосида Иштирокчилардан ҳақ ундиришни амалга
      ошириш.
    34. Электрон пулларни Чиқариш ва Сўндириш билан боғлиқ функцияларни бундан мустасно қилган
      ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан Эмитентга юкланган бошқа вазифалар.
  • 5.4
    Эмитент қуйидаги ҳуқуқларга эга
    1. тузилган Шартномага мувофиқ ўз вазифаларини Операторга топшириш;
    2. тегишли сўров юборилгандан бошлаб 45 (қирқ беш) кунгача бўлган муддатда шахсий
      кабинетдаги ҳисоботларга кириш ҳуқуқига эга бўлиш;
  • 5.5
    Электрон пуллар Эмитент томонидан Тизим Иштирокчисининг электрон ҳамёнида Электрон пулларнинг
    мавжуд миқдори тўғрисидаги ахборот ифода эттирилган пайтдан бошлаб чиқарилган (берилган) деб
    ҳисобланади.
  • 5.6
    Эмитент ўз зиммасига унинг томонидан чиқарилган Электрон пулларни уларнинг номинал қийматига
    мувофиқ тўлаш бўйича сўзсиз ва қайтариб бўлмайдиган пул мажбуриятини олади. Электрон пуллар
    рухсатсиз чиқарилган тақдирда мазкур банднинг шарти татбиқ қилинмайди.
  • 5.7
    Оператор Тизим фаолияти доирасида амалдаги қонунчилик ва Оператор томонидан ўрнатилган чеклов ва
    имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги амалиёт турларини амалга оширади ва хизмат
    мажбуриятларини бажаради:
    1. Тизим Иштирокчиларининг ахборот ва технологик муносабатларини таъминлайди;
    2. фирибгарлик, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни
      молиялаштириш ҳамда оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш
      ва бошқа ноқонуний амалиётларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида Ўзбекистон қонунчилиги
      талаблари асосида Тизимда ташкилий амалий чораларни таъминлаш ва амалга ошириш бўйича
      тадбирларни амалга оширади;
    3. Тизимнинг кечаю кундуз узлуксиз ишлашини, шу жумладан Тизим Иштирокчиларини техник
      жиҳатдан ва ахборот билан қўллаб-қувватлаш хизматининг кечаю кундуз ишлашини
      таъминлайди;
    4. Агентлар, Мерчантлар, Эмитентларни жалб қилади, уларни жалб қилишда Агентлар,
      Мерчантлар, Эмитентлар рўйхатини юритади;
    5. шартномалар тузилиши мумкин бўлган Агентлар, Мерчантлар, Эмитентлар Оператор томонидан
      жалб қилинганда талабларни, шу жумладан технологик таъминот, маълумот тақдим этиш бўйича
      талабларни белгилайди;
    6. Тизим иштирокчиларига ушбу Қоидалар ва Тизим Иштирокчилари билан тузилган
      шартномалар шартларига мувофиқ хизматлар кўрсатади;
    7. Тизим сайтининг ахборотли ва амалий ишлашини таъминлайди, Тизим сайтида мавжуд
      бўлган маълумотларнинг долзарблигини таъминлайди;
    8. Тизим Мижозларини унга узатилаётган Электрон пуллар Эмитентлари тўғрисида хабардор
      қилади;
    9. зарурат туғилганда мазкур Қоидалар, Тарифлар ва тегишли шартномаларга ўзгартириш
      киритиб, янги таҳрирдаги Қоидалар, Тарифлар, Шартномаларни ёки ўзгартириш ёки қўшимча
      киритган ҳолда Оператор ресурсида чоп этади;
    10. таваккалчиликни бошқариш тизимларининг мавжудлиги ва фаолиятини, фаолиятнинг
      узлуксизлиги, ахборот хавфсизилиги, маълумотларни ҳимоя қилиш ва махфийлиги, жумладан,
      жиноий йўл билан қўлга киритилган даромадларни легаллаштириш (ювиш) га ва терроризмни
      молиялаштиришга қарши ички назоратни таъминлайди;
    11. тизимнинг ва Тизим Иштирокчиларининг унда жойлашган ахборотини учинчи шахсларнинг
      рухсатсиз киришидан, жумладан, хакерлик ҳужумидан ҳимоясини таъминлайди;
    12. тизим фаолиятининг ташкилий-меъёрий ва техник шартларини, жумладан, Тизим
      иштирокчиларини улаш (рўйхатдан ўтказиш), уларнинг Тизимда идентификациялаш ва
      аутентификациялаш жараёнларидан ўтишини, Тизимга кириш ва иштирокни тўхтатиш, Тизим
      вазифасига ўзгариш ва қўшимчалар киритилишини белгилайди ҳамда бошқаради;
    13. оператор билан, шу жумладан Эмитентнинг топшириғига кўра, Тизимнинг бошқа иштирокчилари
      билан тузилган шартномавий келишувларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
    14. Эмитентдан Электрон пуллар чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларни қабул қилади ва олинган
      маълумотларни Иштирокчиларнинг электрон ҳамёнлари балансида акс эттиради;
    15. Қоидалар ва тузилган Шартномалар шартларига мувофиқ киритилган Электрон пулларни
      Мижознинг электрон ҳамёнига кирим қилади;
    16. идентификациялаш таомилларини амалга оширади ва Тизим Иштирокчиларини лозим
      даражада текшириш, шу жумладан Тизим Иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни
      идентификациялаш ва мунтазам янгилаб бориш чораларини кўради;
    17. Иштирокчини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни амалга оширади ва Иштирокчи
      рўйхатга олишнинг белгиланган тартиби ва ушбу Қоидаларнинг талабларига риоя қилган ҳолда
      Оператор белгилаган чекловлар мавжудлигини ҳисобга олиб Иштирокчига Оператор
      кўрсатадиган хизматлардан тегишли ҳажмда фойдаланиш имкониятини беради;
    18. Тизимда Электрон пуллар билан амалиётларни амалга ошираётганда Тизим иштирокчилари –
      жисмоний шахсларнинг Тизимда Электрон пулларнинг идентификация қилинган ва идентификация
      қилинмаган эгалари сифатида аниқланишини таъминлайди;
    19. Электрон пуллар эгаларининг идентификация қилинган ва идентификация қилинмаган
      амалиётлари суммалари бўйича Ўзбекистон қонунчилигига ва ушбу Қоидаларга мувофиқ Тизимда
      чекловлар ўрнатилиши ва уларга риоя этилишини таъминлайди, шунингдек Тизимда Мижознинг
      мақомидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган чегаралардан ошиб
      кетадиган Электрон пул суммалари бўйича ушбу чекловларга риоя этилишини ҳамда уларни
      амалга оширишнинг имконли эмаслигини назорат қилади;
    20. Тизимдаги транзакцияларнинг Қоидаларга мувофиқ бажарилишини таъминлайди ва Тизимда
      бажариладиган амалиётларни қайта ишлайди;
    21. Электрон пуллар ўтказмаларини амалга оширишда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси
      қонунчилигида белгиланган талабларга мувофиқ ахборотнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
    22. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий муҳофаза қилиниши лозим
      бўлган ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситалари ва усуллари тўғрисидаги ахборот,
      шахсий маълумотлар ва бошқа маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
    23. Электрон пул эгаларининг электрон ҳамёнларидаги Электрон пул қолдиғи ва уларнинг
      Электрон пуллар билан амалга оширилган амалиётлари тўғрисидаги маълумотларнинг ҳисобини
      юритади;
    24. Электрон пул эгасининг сўровига биноан электрон ҳамёндан фойдаланган ҳолда амалга
      оширилган амалиётлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон кўчирма тақдим
      этади.
    25. Тизим Иштирокчилари ўртасида маълумот алмашиш ва Тизим Иштирокчилари фойдасига
      тўловларни амалга ошириш, электрон ҳамёнлардан пул ўтказиш, тўлдириш ва чиқариш учун
      ўзаро ҳамкорликнинг техник имкониятларини Тизим Иштирокчиларига тақдим этади;
    26. Тизим Иштирокчиларига Эмитент ва Оператор каналлари орқали Тизимдан фойдаланган ҳолда
      Тизимнинг Электрон ҳамёнларидан Электрон пулларни сўндириш, Электрон ҳамёнлар ўртасида
      Электрон пул ўтказиш, маҳсулотлар/ишлар/хизматлар учун Мерчантлар фойдасига тўловларни
      амалга оширишнинг техник имкониятини тақдим этади;
    27. тизим Иштирокчиларига улар томонидан тузилган шартномавий келишувларга мувофиқ,
      ўзларининг электрон ҳамёнлари ва Электрон пулларини бошқаришларини таъминлаш учун талаб
      қилинадиган заруриятдан келиб чиқиб, ахборот ва маълумотларга киришини тақдим этади;
    28. тизимнинг вазифаси ва жараёнларини бошқариш мақсадидаТизим ичида ўтказиладиган
      амалиётлар тўғрисидаги ахборотни йиғиш, сақлаш ва ишлов бериш, шунингдек, Тизим
      Иштирокчилари нинг шахсий маълумотларини фош этмаган ҳолда нашрлар учун статистик ва
      таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашни амалга оширади;
    29. Эмитентнинг сўровига кўра, Тизим Иштирокчилари томонидан Электрон пуллар билан амалга
      оширилган амалиётларга оид маълумотлар ва зарур ҳужжатларни келишилган муддатда тақдим
      этади;
    30. Эмитентга Эмитентнинг шахсий кабинетидаги Электрон пуллар эгаси томонидан амалга
      оширилган амалиётлар ва транзакциялар тўғрисидаги маълумотлардан доимий онлайн режимда
      фойдаланиш имкониятини тақдим этади;
    31. Тизим Иштирокчиларининг шубҳали амалиётлари тўғрисида, шу жумладан уларни
      амалга оширишга уринишлар тўғрисида улар аниқланган кундан кейинги бир иш кунидан
      кечиктирмай белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг махсус ваколатли давлат
      органига хабарлар юборади;
    32. «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва
      оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон
      Республикаси Қонуни талаблари қўлланиладиган амалиётлар тўғрисида маълумотларни жиноий
      фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий
      қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга ваколатли органга тақдим
      этади;
    33. Тизимга рухсатсиз кириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Тизим Иштирокчиларининг
      ҳисобварақлари орқали Электрон пулларни кўчириш жараёнига учинчи шахсларнинг аралашуви
      таҳдиди бартараф этилгунга қадар Тизимдаги амалиётларни тўхтатиб туради;
    34. тизимда амалга ошириладиган турли хил хизматларнинг ахборот-техникавий таъминланганлиги
      учун Тизим иштирокчиларидан Оператор томонидан белгиланган Тарифларга мувофиқ комиссион
      мукофот олади;
    35. тизим Иштирокчиларини режали техник ишлар муносабати билан Тизимда ишлар тўхтатилганлиги
      ҳақида хабардор қилади;
    36. Агентлар реестрини юритади ва Агент томонидан Оператор билан тузилган Шартнома
      шартларига, Ўзбекистон қонунчилиги талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга
      оширади.
    37. жиноий йўл билан қўлга киритилган даромадларни легаллаштирилишига, терроризмни
      молиялаштириш ва оммавий қирғин қуроллари тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашиш
      тўғрисидаги Қонунда белгиланган талабларнинг бажарилишини таъминлайди;
    38. тизимга киритиладиган барча технологик ўзгаришларни мазкур Қоидаларга киритган ҳолда
      (агар мазкур технологик жараёнлар ушбу Қоидалар билан тартибга солинган бўлса) ва
      Тизимнинг интернет ресурсига жойлаштиришни Эмитент билан келишади. Тизим Қоидалари, унга
      ўзгартиришлар ва тўлдиришлар Тизим Оператори ва Иштирокчилари томонидан улар
      Операторнинг расмий веб сайтида чоп этилганидан сўнг 15 (ўн беш) календар кунида
      қўлланилади;
    39. электрон ҳамённинг ҳолати (қолдиғи), Электрон пул эгасининг электрон ҳамёнга нисбатан
      ҳаракатлари, ўтказилган тўловлар тарихи, шунингдек Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда
      амалга оширилган амалиётлар тўғрисидаги бошқа маълумотларни амалиёт бажарилганидан кейин
      камида 5 (беш) йил муддат давомида сақлаш. Тизимдан олинган ушбу маълумотлар Оператор
      томонидан Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги талабларига мувофиқ учинчи шахсларга
      тақдим этилиши мумкин.
    40. Тизимнинг ишлаши бўйича даъво ишларини (керак бўлса) амалга оширади ва Иштирокчилар
      билан низоларни судгача кўриб чиқиш имкониятини таъминлайди;
    41. бошқа хизмат мажбуриятларини амалга оширади.
  • 5.8
    Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
    1. Дастурий таъминотни модификация қилиш ва Тизим Иштирокчиларига эскирган дастурий
      таъминот версияларидан фойдаланган ҳолда Тизимга киришни тақиқлаш;
    2. Тизимнинг ишлашини таъминлашга сафарбар этилган дастурий ва/ёки аппарат
      воситаларининг ишлашида носозликлар, хатоликлар ва узилишлар аниқланган тақдирда,
      шунингдек, профилактика мақсадларида ва Тизимга рухсатсиз киришнинг олдини олиш
      мақсадида ўз дастурий ва техник воситаларининг ишлашини тўхтатиб туриш;
    3. тизимнинг мазкур Қоидаларига ўзгартириш киритишга;
    4. иштирок этиш мезонларига жавоб бермаса янги Иштирокчини Тизимга қўшишдан бош
      тортиш;
    5. Тизим ичида амалга ошириладиган амалиётлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш ва
      қайта ишлаш;
    6. Фойдаланилаётган ташувчи ва материалларнинг жойлаштирилиши жойидан қатъи
      назар Эмитент тўғрисидаги маълумотларни ўзининг реклама-ахборот материалларида
      жойлаштириш, шу жумладан Оператор хизматларини тарғиб қилиш билан боғлиқ Эмитентнинг
      товар белгилари ва/ёки хизмат кўрсатиш белгиларидан фойдаланиш.
    7. агентлар, жисмоний шахслар – ҳамёндан фойдаланувчилар, Мерчантлар, учинчи шахсларни
      электрон пуллар тизимини ишлатишни амалга оширишга жалб қилган ҳолда улар билан шартнома
      тузиш.
    8. тизим Иштирокчиларидан Операторнинг унинг сайтида Оператор томонидан Тизим
      Иштирокчиларига нисбатан кўрсатилган хизматлари учун жойлаштирилган тарифларига мувофиқ
      тузилган шартномаларнинг шартларига кўра комиссион мукофот, жумладан, Электрон
      пулларнинг Эгалари ҳисобланган Тизим Иштирокчиларидан мукофот олиш;
    9. Мижознинг Мақомидан қатъи назар, ушбу Қоидаларда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида
      бевосита назарда тутилган ҳолларда, шунингдек, Операторда Мижоз ҳаракатларининг
      қонунийлиги ва Тизимдан лозим даражада фойдаланиш, Мижознинг ҳаракатлари Оператор, бошқа
      Иштирокчилар ёки учинчи шахсларнинг манфаатларига дахлдор бўлган бошқа ҳолларда шубҳа
      туғилган ҳолларда, бундай ишонч ҳосил қилишни талаб қилувчи қўшимча хизматларни Мижозга
      тақдим этиш учун идентификация қилиш ҳужжатларни сўраш;
    10. Мижознинг электрон ҳамёнидаги Электрон пул қолдиғидан ортиқ миқдорда амалиётни амалга
      оширишга уриниш, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва
      Оператор белгиланган чегарадан ортиқ миқдорда бир марталик операцияни Тизимда амалга
      оширишга уриниш, Оператор олдиндан ушбу Мижозни авторизациялаши, идентификациялаши
      зарурати туғилганда, Операторга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра хизматлар билан алоқани
      сақлаб туришнинг имкони йўқлигида, Мижоз аутентификация таомилидан салбий натижа билан
      ўтганда, амалиётнинг амалга оширилиши Операторга, бошқа Иштирокчиларга ёки учинчи
      шахсларга зарар келтириши мумкин бўлган бошқа ҳолларда Мижоз билан амалиётларни амалга
      оширишни рад этиш;
    11. Иштирокчилар томонидан Қоидалар, тегишли келишувлар шартлари бузилиши мумкин бўлган
      ҳолатлар аниқланган тақдирда уларга нисбатан (Тизимда иштирок этишни тўхтатишгача
      бўлган) таъсир чораларини кўриш;
    12. Мерчантнинг тизими билан алоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаган, Мерчант ўз мажбуриятларини
      мунтазам равишда бажармаганлиги тўғрисидаги шикоятлар мавжуд бўлган, пулларни сўндиришга
      йўналтиришдан бошқа ҳолларда Электрон пуллар билан амалиётларни бажаришга уриниш,
      Мерчантнинг шахсий кабинетига рухсатсиз киришда гумон қилиш, Мерчантнинг Электрон
      пуллари қолдиғидан ортиқ бўлган Электрон пуллар суммасини сўндиришга уринишлар,
      Операторга, бошқа Иштирокчиларга ёки учинчи шахсларга зарар келтириши мумкин бўлган
      бошқа ҳолларда Мижоз Мерчантга ва/ёки Мерчант манзилига Электрон пуллар билан
      амалиётларни амалга оширишни рад этиши;
    13. Агентнинг дастурий ва/ёки аппарат воситалари билан алоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаган,
      Агент ДТ ёрдамида амалга ошириладиган тўлов хизмати билан алоқа ўрнатишнинг имкони
      бўлмаган, Агент дастурий таъминотидан фойдаланган ҳолда бир марталик амалиётларни амалга
      ошириш учун Ўзбекистон қонунчилигида, Қоидаларда белгиланган чегарадан
      ошиб кетадиган суммада амалиётни амалга оширишга уриниш, Агентнинг аутентификация
      маълумотларидан рухсатсиз фойдаланишда гумон мавжуд бўлган, Агентнинг Электрон пуллари
      қолдиғидан ошиб кетадиган суммага Агентнинг ДТдан фойдаланган ҳолда амалиётни бажаришга
      уриниш, Агентнинг Электрон пуллари қолдиғидан ортиқ бўлган Электрон пуллар суммасини
      сўндиришга уриниш; Операторга, бошқа Иштирокчиларга ёки учинчи шахсларга зарар келтириши
      мумкин бўлган бошқа ҳолларда Агентга ва/ёки Агент манзилига амалиётни амалга оширишни
      рад этиш;
    14. солиштиришни амалга ошириш учун Мерчантлар, Агентлар, Эмитентлардан Электрон пуллардан
      фойдаланган ҳолда амалга оширилган амалиётлар бўйича ҳисоботни сўраш;
    15. амалиётлар бажарилиши давомида Мижозлар томонидан киритиладиган шахсий маълумотларни
      тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш, ушбу маълумотларни, бундай узатиш улар билан тузилган
      шартномани ижро этиш учун зарур бўлган ҳолларда, шунингдек Мижозларнинг шахсий
      маълумотлари билан амалга ошириладиган бошқа барча амалиётларни бажариш учун
      Мерчантларга узатиш;
    16. Оператор Мерчантнинг амалдаги қонунчиликка зид бўлган ва/ёки Қоидаларни ва/ ёки тузилган
      шартнома шартларини қўпол равишда бузадиган амалиётларни амалга оширганлиги фактини
      аниқласа, Мерчантни Тизимда блоклаш;
    17. Эмитент томонидан Электрон пуллар тўлиқ ёки ўз вақтида сўндирилмаган тақдирда,
      Иштирокчилар номидан ва уларнинг манфаатларини кўзлаб, Электрон пулларнинг бундай
      сўндирилмаслиги сабаблари тўғрисида ҳисобот талаб қилиш;
    18. Қоидаларда белгиланган тартибда ва шартларда Иштирокчиларни индивидуаллаштириш
      воситаларидан фойдаланиш.
    19. Қоидаларда белгиланган тартибда ва шартларда Иштирокчиларни индивидуаллаштириш
      воситаларидан фойдаланиш.
    20. тизим Иштирокчиси томонидан Электрон пуллардан тўлов воситасида фойдаланилишини тўхтатиш
      ва /ёки тўхтатиб қўйиш:

      • иштирокчидан олинган хабарнома, жумладан, электрон ҳамённинг йўқолганлиги;
      • ўғирланиши, ёки рухсатсиз фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумот асосида.
      • қонунчиликда ва тузилган Шартномаларда назарда тутилган бошқа асослар бўйича.
    21. Электрон пул эгаси электрон ҳамёнининг блокланиши электрон ҳамён блокланишига қадар
      пайдо бўлган унинг мажбуриятлари ва Эмитентнинг мажбуриятларини тугатмайди. Электрон
      ҳамён блокланган ҳолларда Оператор ва Эмитент Электрон пул эгасининг электрон ҳамён
      блокланишидан олдин вужудга келган мажбуриятларининг тўлиқ бажарилишини таъминлайди.
    22. электрон ҳамённи блокировка қилишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг
      электрон ҳамён фойдаланиш учун қайта тикланади (фаол ҳолатга ўтказилади).
  • 5.9
    Тизим Оператори қуйидаги мажбуриятларга эга:
    1. тизимнинг бошқа Иштирокчиларининг интернет ресурсларида чоп қилган
      материалларининг мазмуни, ишончлилиги ва аниқлиги учун;
    2. бошқа Иштирокчилар томонидан учинчи шахсларнинг муаллифлик ва бошқа ҳуқуқлари
      бузилиши учун.
  • 5.10
    Тўлов ташкилоти ҳисобланган Оператор Агентлар орқали улар билан тузилган шартнома асосида пулли
    хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга.
  • 5.11
    Оператор Мижозларга шахсий электрон ҳамёнидан Электрон пулларни сотиш ҳуқуқини олиш, шунингдек,
    Тизим Мижозидан Электрон пулларни сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритиб, Тизим Агенти сифатида
    иштирок этишга ҳақли ҳисобланади.
  • 5.12
    Оператор Тизим Агенти сифатида чиқиб, қуйидаги тўлов хизматларини кўрсатади:
    1. электрон пулларни сотиш (тарқатиш) хизматлари;
    2. электрон пулларни сотиб олиш хизматлари;
  • 5.13
    Агент Тизимдаги фаолияти доирасида қуйидаги амалиёт турларини амалга оширади ва амалдаги
    қонунчилик ва Оператор томонидан ўрнатилган чеклов ва лимитларни ҳисобга олган ҳолда хизмат
    мажбуриятларини бажаради.
    1. Тизимда рўйхатдан ўтиш ва Тизим Агенти сифатида фаолиятни амалга оширишда Операторни
      ишончли маълумотлар билан таъминлайди. Оператор Агентнинг ўзи нотўғри маълумотларни
      тақдим этиши натижасида Агентнинг кўрган зарари учун жавобгар эмас;
    2. Операторга Агент ДТга кириш нуқталарининг тўлиқ рўйхатини, уларнинг жойлашуви ва иш
      вақтини
      кўрсатиб тақдим этади. Мижозларнинг Агент ДТга кириш аппарат воситалари узлуксиз
      ишлашини таъминлайди.
    3. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ Электрон пулларни олиш ва сотишни амалга оширади.
      Мижозга Электрон пулларни сотади (тарқатади) ва ундан сотиб олади;
    4. электрон пуллар сотилган тақдирда Электрон пулларнинг эгасини Электрон пуллар билан
      амалиётларни бажариш тартиби ва Электрон пулларни ишлатишда юзага келадиган таваккаллар,
      эътирозларни бериш усуллари, уларни кўриб чиқиш тартиби, шунингдек, Электрон пуллардан
      фойдаланган ҳолда амалиётлар ўтказилганда олинадиган комиссион ҳақ тўлаш турлари ва
      ўлчамлари тўғрисидаги ахборот билан таништиради;
    5. Электрон пуллар билан ҳар қандай амалиётларни амалга оширишда у жисмоний шахсларга Тизим
      доирасида кўрсатиладиган хизматларни тақдим этиш шартлари билан исталган мавжуд усулда
      танишиш имкониятини тақдим этади.
    6. ҳамёндаги Электрон пул қолдиғини кузатиб боради, Агентга тегишли Ҳамённи ўз вақтида
      тўлдиради ва электрон ҳамённи тўлдиришда сезиларли кечикишларга йўл қўймайди;
    7. Агент Электрон пулларни идентификация қилинган ва идентификация қилинмаган Тизим
      Мижозлари – Электрон пуллар эгаларига сотишда ҳамда идентификация қилинган Тизим
      Мижозлари – Электрон пуллар эгаларидан сотиб олишда Ўзбекистон Республикаси
      қонунчилигида ва ушбу Қоидаларда назарда тутилган чекловлар бузилишига йўл қўймайди;
    8. Мижозга Электрон пул сотилганлиги ва Электрон пулларни рўйхатдан ўтган Мижознинг
      электрон ҳамёнига киритилганлиги ва/ёки Мерчант фойдасига тўлов амалга оширилганлиги
      фактини тасдиқловчи савдо квитанциясини беради.
    9. Мижознинг электрон ҳамёнини тўлдириш жараёнида унга сотилган Электрон пуллар Эмитенти
      тўғрисидаги маълумотларни мижозга тақдим этади;
    10. эмитентга Электрон пулларни тўлашга тақдим этади;
    11. тизим иштирокчиларидан Тизимда Электрон пулларни сотиш (тарқатиш) ва сотиб олиш
      билан боғлиқ бажарилган амалиётларнинг алоҳида турлари учун комиссион ҳақ (мукофот)
      олади.
    12. Оператор, Эмитентнинг сўровига биноан, идентификация қилинган Мижозлар – жисмоний
      шахслар билан Электрон пуллар бўйича Агент томонидан амалга оширилган битимлар
      тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади. Агент Электрон пул билан амалиётларни амалга
      оширишда/ўтказишда иштирок этувчи Тизим Мижозлари – жисмоний шахсларга нисбатан сўралган
      маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилмагани учун жавобгар бўлади, бу эса Эмитент,
      Оператор ваколатли давлат органлари олдидаги ўз мажбуриятларини лозим даражада
      бажаришига таъсир қилиши мумкин;
    13. ўз мажбуриятларини бажариш жараёнида ўзига маълум бўлиб қолган махфий маълумотларни
      ошкор этмаслик;
    14. ўзининг аутентификация маълумотларининг хавфсизлигини мустақил равишда таъминлайди ва
      Агент номидан Тизимда фаолият юритиш ваколатига эга бўлмаган шахсларнинг бундай
      маълумотлардан фойдаланган ҳолда шахсий кабинетга киришини чеклайди;
    15. солиқ органларига мустақил равишда ҳисобот беради, Мижозлардан қабул қилинган нақд пул
      маблағларини инкассация қилишни ташкил қилади.
  • 5.14
    Агент қуйидаги ҳуқуқларга эга:
    1. Эмитент томонидан Электрон пулларни чиқариш ташаббуси билан чиқиш;
    2. Тизим Мижозларига электрон пулларни сотиш;
    3. Бир нечта Тизим Эмитентларида банк ҳисоб рақамларига эга бўлиш, турли Тизим
      Эмитентларидан Электрон пулларни сотиб олиш ва сотиш;
    4. Сотиладиган электрон пул учун тўлов сифатида пулларни нақд ва нақдсиз ҳолда қабул қилиш;
    5. қуйидаги ҳолларда Тизим Иштирокчиси – жисмоний шахсга электрон пулларни сотиб олишда бир
      томонлама рад этади:

      • тизим Иштирокчиси – жисмоний шахснинг мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя
        қилмаганда;
      • тўлов реквизитларини тўлдиришда белгиланган қонунчилик талаблари бузилганда;
      • электрон пулларни сотиб олишга пул миқдори етарли бўлмаганда ёки Тизим
        Иштирокчиси – жисмоний шахс уларни сотиб олиши учун мавжуд бўлган электрон
        пул миқдоридан ортиқ бўлганда (электрон пулларнинг идентификацияланган ва
        идентификацияланманган эгалари учун Қоидаларда белгиланган чекловларга мувофиқ);
    6. тизим Иштирокчилари – жисмоний шахслардан Операторнинг тарифларига мувофиқ Агент
      томонидан кўрсатилган хизматлар учун (ЭПни сотиш, ЭПни харид қилиш) комиссион мукофот
      олиш;
    7. нақд пулларни қабул қилиш, нақд пулларни қабул қилиш пунтлари ва бошқа усуллари бўйича
      амалиётларни бажаришга имкон берувчи электрон терминаллар орқали электрон пулларни
      сотишни ва сотиб олишни амалга ошириш.
    8. Жисмоний шахслардан электрон пулларни сотиб олишга;
    9. Оператордан 5 (беш) йилгача бўлган муддатда амалга оширилган амалиётлар бўйича
      ҳисоботни сўраш;
    10. Оператордан дастурий таъминотнинг ишлаши бўйича маслаҳат хизматларини олиш;
  • 5.15Тизимда фаолият олиб бориш доирасида Мижоз қуйидаги амалиётларни амалга оширади:
    1. тизимда Электрон пуллар билан боғлиқ амалиётларни содир этишга рухсат берилишини
      тақдим этадиган Тизим Қоидалари, Эмитент ва Операторнинг талабларини бажаради;
    2. мустақил равишда Тизимга шахсан уланишни таъминлайди;
    3. операторга, Агентга Электрон пулларни сотиб олади ва сотади (Электрон пулларни сотиш
      имкони фақат идентификация қилинган Мижозлар учун мавжуд);
    4. тўловларни Электрон пуллар орқали товар ёки Мерчант томонидан кўрсатилган ишлар ва
      хизматларга тўлов сифатида амалга оширади;
    5. ўзининг электрон ҳамёнидаги Электрон пулларни бошқа Электрон пулларнинг
      идентификацияланган эгасининг электрон ҳамёнига ўтказилишини амалга оширади;
    6. тизимда Электрон пуллар билан амалиётларни бажариш учун комиссион мукофот тўловини
      (мавжудлигида) олиб боради;
    7. шахсий муаллифлик ўлчамлари тўғрисидаги ахборотни (фойдаланувчининг исми, пароли)
      бошқа шахсларга фош этмайди/бермайди. Бунда юзага келиши мумкин бўлган барча харажатлар
      ва зарарлар учун Мижоз мустақил ўзи жавобгар ҳисобланади ва Оператор/ Эмитентдан
      уларнинг қопланишини талаб этиш ҳуқуқига эга эмас;
    8. электрон ҳамёнларга рухсатсиз кириш аниқланганда ёки уларга киришга шубҳа уйғонган
      тақдирда Тизим орқали Электрон пуллар билан амалиётларни бажаришни блокировкалаш
      мақсадида зудлик билан Оператор/Эмитентни бевосита Тизим орқали хабардор қилиш;
    9. рухсатсиз кириш аниқланган тақдирда ўзининг электрон ҳамёнларининг ҳолатини назорат
      қилади, ҳар бир иш вақтидан сўнг Тизим билан ишлаш учун очиқ бўлган Интернет тармоғининг
      барча уланиш сессияларининг ёпилишини таъминлайди;
    10. электрон пуллардан фойдаланган ҳолда тўловни амалга ошириш зарур бўлган ҳолларда
      Операторнинг амалдаги тарифларига мувофиқ тўловни ва комиссион мукофотни олиб бориш учун
      етарли Электрон пуллар билан таъминлайди;
    11. электрон пуллардан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ тўловлар ёки ўтказмалар сифатида
      фойдаланмайди;
    12. Тизимда идентификациядан ўтишда Оператор талабларига қатъий риоя қилиш;
    13. саволлар туғилганда, Операторнинг интернет-манбасида жойлаштирилган алоқа
      телефонлари ва электрон манзиллари орқали қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат
      қилиш;
    14. Тизимда Ўзбекистоннинг амалдаги қўнунчилигига зид булмаган мажуд амалиётларнинг
      бошқа турларини амалга оширади;
  • 5.16
    Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:
    1. Қоидаларда рухсат этилган ҳар қандай мавжуд усуллар билан Электрон пуллар сотиб олиш,
      Электрон пулларни электрон ҳамёнга киритиш, фуқаролик-ҳуқуқий битимлар бўйича тўловларни
      амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, Қоидаларга ва Оператор
      билан тузилган Шартномага зид бўлмаган бошқа усуллар билан бошқа Мижоз ёки бошқа
      жисмоний шахсга даъво қилиш ҳуқуқини ён бериш.
    2. Тизимнинг барча хизматларидан ўзининг мақомига ва Оператор томонидан ўрнатилган бошқа
      чекловларга мувофиқ фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш.
    3. мазкур Тизим Қоидалари ва Оферта шартларида назарда тутилган шартларда Тизим орқали
      Электрон пуллар билан амалиётларни бажариш;
    4. электрон пулларни ундан сотиб олиши учун Операторга, Агентга беради;
    5. оператор, Эмитент ва Агентдан Тизим Қоидалари ва Оферта шартларига мувофиқ ўз
      мажбуриятларини тегишли бажаришларини талаб қилиш;
    6. Мижозга тегишли электрон ҳамённинг ҳолати, электрон ҳамёнга нисбатан Мижознинг
      ҳаракатлари, электрон ҳамёндаги ўзгаришлар тарихи ва Тизимдан фойдаланишда аҳамиятли
      бўлган бошқа маълумотларни олиш;
    7. техник ва ахборот ёрдамини олиш;
    8. Операторга Тизим иштирокчиларининг ҳаракатлари ва Операторнинг аралашувини талаб
      қиладиган бошқа ҳолатлар юзасидан шикоятлар юбориш;
    9. Тизимдан Тизимнинг бошқа иштирокчилари, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
      манфаатларини бузмайдиган ва уларга дахл қилмайдиган, шунингдек қонун ҳужжатлари
      меъёрларини бузмайдиган бошқа усулда фойдаланиш;
    10. тизим Қоидалари ва Оферта шартларига мувофиқ Тизимдаги электрон ҳамёнларни ёпган
      ҳолда Тизим хизматидан бош тортиш.
  • 5.17
    Тизимдаги фаолияти доирасида Мерчант қуйидаги амалиётларни амалга оширади ва амалдаги қонунчилик
    ва Оператор томонидан белгиланган чекловлар ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда хизмат
    мажбуриятларини бажаради:
    1. Тизимдан бошқа Иштирокчиларнинг, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
      манфаатларини бузмайдиган ва улдарга дахл қилмайдиган, шунингдек, Ўзбекистон
      Республикаси қонунчилиги нормаларини бузмайдиган тарзда фойдаланади;
    2. мижоздан тўловларни Электрон пуллар билан товарнинг қиймати ёки фуқаролик-ҳуқуқий
      битимлар бўйича кўрсатилган ишлар ва хизматларга тўлов сифатида қабул қилади;
    3. эмитентга Электрон пулларни тўлашга тақдим этади;
    4. Эмитентлар томонидан Мерчантга тегишли Электрон пуллар қолдиғини (унинг бир қисмини)
      тўланганидан кейинги пуллар ўтказилиши мумкин бўлган камида битта банк ҳисоб рақамига
      эгадир;
    5. товарлар, ишлар, хизматларни амалга ошириш тўхтатиб қўйилган ёки тўхтаган кундан
      кечикмаган ҳолда Тизим Оператори ва Эмитентни хабардор қилади;
    6. пулни нақд пулсиз тўлаш тартибида банк ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан бериш учун
      Эмитентга, Операторга комиссион мукофот тўлайди;
    7. ўзининг реклама-ахборот материалларида Тизимнинг товарлар/ишлар/хизматларгатўлов қилиш
      усулларига тегишли ишончли ахборотни жойлаштиради ва қўллаб-қувватлайди;
    8. Тизимдан фойдаланиш мақсадида Оператор, Эмитент томонидан унга берилган махфий
      маълумотларни узатмайди, шу жумладан учинчи шахсларга ўз Ҳамёнидан фойдаланиш
      имкониятини бермайди, ўзининг аутентификация маълумотларини ошкор қилмайди;
    9. ўзининг аутентификация маълумотлари хавфсизлигини таъминлайди ва Мерчант номидан Тизимда
      фаолият юритиш ваколатига эга бўлмаган шахсларнинг бундай маълумотлардан фойдаланган
      ҳолда Ҳамёнга киришини чеклайди, шунингдек, Мерчант номидан Тизимга кириш ҳуқуқига эга
      бўлган шахснинг маълумотлари ўзгарганда ўзининг аутентификация маълумотларига ўз вақтида
      ўзгартиришлар киритади ва Операторни бундай шахснинг маълумотлари ўзгариши ҳақида ўз
      вақтида хабардор қилиш;
    10. Тизимга кириш қурилмасининг ишлаши ва ахборот хавфсизлиги тўғрисида лозим даражада
      ғамхўрлик қилиш;
    11. Тизимда рўйхатдан ўтиш ва Мерчант сифатида фаолиятни амалга оширишда Операторни ишончли
      маълумотлар билан таъминлайди. Оператор Мерчант томонидан ишончсиз маълумотлар тақдим
      этилиши натижасида Мерчантнинг кўрган зарари учун жавобгар эмас;
    12. Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда тузилган фуқаролик-ҳуқуқий битимларга мувофиқ Мижоз
      олдидаги ўз мажбуриятларини белгиланган тартибда бажаради;
    13. Мижозга Электрон пул ёрдамида амалга оширилган тўловни тасдиқловчи савдо чекини беради;
    14. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, тегишли шартнома шартлари ва Қоидаларга мувофиқ
      Мижозга пул маблағларини қайтаришни амалга оширади;
    15. бажарилган амалиётлар тўғрисидаги маълумотларни ва амалиётлар амалга оширилганлигини
      тасдиқловчи ҳужжатларни улар амалга оширилганидан кейин камида 5 (беш) йил давомида
      сақлайди;
    16. мазкур Қоидалар ва Мерчант ва Оператор ўртасида имзоланган шартноманинг шартларига
      мувофиқ Мерчантга юклатилган бошқа мажбуриятларни бажаради.
  • 5.18
    Мерчант қуйидаги ҳуқуқларга эга:
    1. мазкур Қоидалар ва Мерчант ва Оператор ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ
      Тизим иштирокчисига айланиш;
    2. Мижозлардан фуқаролик-ҳуқуқий амалиётлар учун тўлов сифатида Электрон пулларни қабул
      қилиш.
    3. унинг ихтиёрида бўлган Электрон пулларни Мерчант ва Оператор ўртасида тузилган
      шартномада назарда тутилган шартларга мувофиқ Эмитент томонидан ёпилишига тақдим этиш.
    4. ўз маълумотларига, шунингдек, сотиладиган товарлар, ишлар, хизматлар тўғрисидаги
      маълумотларга ўзгартиришлар киритиш;
    5. Мижоз билан тузилган битим бўйича мажбуриятларни бажариш имконли бўлмаган ҳолларда
      Мижоздан тўловни қабул қилишни рад этиш;
    6. Оператордан 5 (беш) йилгача бўлган муддатда амалга оширилган амалиётлар бўйича ҳисоботни
      сўраш;
  • 5.19
    Мерчант Электрон пулларни чиқарган Эмитентлардан қатъий назар уларни қабул қилиши ва Электрон
    пулдан фойдаланган ҳолда тузилган фуқаролик-ҳуқуқий битимларга мувофиқ Мижоз олдидаги ўз
    мажбуриятларини лозим даражада бажаришга мажбур.

6. «A-PAY» ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАР ТИЗИМИГА ҚЎШИЛИШ ТАРТИБИ


  • 6.1
    Тизим Иштирокчиларининг Тизимга қўшилиши ва улар томонидан электрон пулларни ишлатиш
    Тизимнинг мазкур Қоидалари ва тузилган шартномлар, жумладан, Оферта шартларига мувофиқ
    амалга оширилади.
  • 6.2
    Жисмоний шахсларнинг Тизимга уланиш тартиби:
  • 6.2.1
    Тизимда рўйхатдан ўтган «A-Pay» Электрон пулларидан Тизимда фойдаланиш тўғрисидаги Шартномани
    тузиш ҳуқуқига эга ва уни тузишга лаёқатли ҳар қандай жисмоний шахс Тизим Иштирокчисига айланиши
    мумкин.
  • 6.2.2
    Тизимга қўшилиш ва Электрон пуллар билан амалиётларни амалга ошириш учун жисмоний шахсни ушбу
    Қоидалар, Тарифлар ва Тизимнинг интернет-манбасида ва/ёки мобил иловасида жойлаштирилган Оферта
    шартлари билан таништириш ва унинг розилигини олиш зарур.
  • 6.2.3
    Жисмоний шахснинг Оператор билан Офертани тан олиши, унинг Тизимга қўшилиши ва унинг ушбу
    Қоидалар шартларини, Тарифларни тан олиши, жисмоний шахс Қоидалар, Оферта, Тарифлар билан
    келишилганлиги тўғрисида белги қўйиш орқали Тизимда рўйхатдан ўтганда, рўйхатдан ўтиш шаклининг
    тегишли майдонида Оператор интернет- манбасида рўйхатдан ўтиш шаклларини тўлдиришда автоматик
    тарзда амалга оширилади. Оферта шартларига рози бўлиш жисмоний шахс томонидан Қоидалар,
    Шартномалар, Тарифлар шартлари билан танишганлиги, уларни чекловларсиз тўлиқ ва сўзсиз онгли
    қабул қилишини англатади ва ёзма равишда шартнома тузишга тенг. Оммавий шартноманинг барча
    шартлари қабул қилинган пайтдан бошлаб, Мижоз Қоидаларда назарда тутилган барча ҳуқуқларга эга
    бўлади ва мажбуриятларни зиммасига олади. Оммавий шартномани имзолаш орқали Мижоз Тизим
    Оператори ва Электрон пуллар Эмитентига шахсий маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва
    узатишга розилик беради.
  • 6.2.4
    Рўйхатдан ўтгандан сўнг Мижозга Тизимдаги Электрон пуллар эгасининг “шахсий кабинети”
    функцияларига эга электрон ҳамёнга кириш учун мижоз томонидан яратилган логин (телефон рақами)
    ва паролга эга бўлган электрон ҳамён очилади. Тизим оператори рўйхатдан ўтиш учун қўшимча
    параметрларни ўрнатиши мумкин, улар Тизим сайтида жойлаштириладиган тегишли йўриқномада
    кўрсатилган. Оператор ва Тизим хизматларидан фойдаланиш жараёнида электрон ҳамённи рўйхатдан
    ўтказгандан сўнг ҳам Оператор томонидан Мижоздан қўшимча маълумот талаб қилиниши мумкин.
    Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган жисмоний шахс Тизимда электрон пулларнинг
    идентификацияланмаган эгаси мақомини олиб, унга Тизим томонидан таклиф этилаётган айрим
    амалиётлар имконли бўлади.
  • 6.2.5
    Электрон пулларнинг идентификацияланмаган эгаси Операторга Электрон пулларнинг идентификация
    қилинган эгаси мақомини олиш учун ушбу шахс билан Тизим хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома
    тузиш фактини аниқлаш ёки тасдиқлаш имконини берувчи маълумот ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиш
    орқали махсус идентификациялаш таомилидан ўтиши мумкин. Тизимда фойдаланиладиган
    идентификациялаш усуллари тўғрисидаги маълумотлар Оператор томонидан Тизим сайтида
    жойлаштирилади.
  • 6.2.6
    Рўйхатдан ўтиш таомили тугаганлиги ва электрон ҳамён очилганлиги Оператор томонидан Тизим
    иштирокчисига рўйхатдан ўтиш вақтида кўрсатилган мобил телефон рақамига тегишли хабар юбориш ёки
    электрон хабарнома орқали тасдиқланади.
  • 6.2.7
    Рўйхатдан ўтгандан сўнг Тизимда, мобил иловада мавжуд усуллардан фойдаланган ҳолда Электрон
    пулларни харид қилиш мумкин. Мижозни Тизимда рўйхатдан ўтказгандан ва Электрон пулларни сотиб
    олгандан сўнг, Мижоз электрон ҳамён тури ва мақомига мувофиқ тўловларни амалга ошириш учун
    электрон ҳамёндан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

  • 6.3
    Агентларнинг Тизимга уланиш тартиби:
  • 6.3.1
    Тизимда рўйхатдан ўтиш таомилидан ўтган юридик шахс Тизимнинг агентига айланиши мумкин. Тизимда
    рўйхатдан ўтиш рўйхатдан ўтиш бўйича кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда бевосита Операторнинг
    интернет-манбасида амалга оширилади.
  • 6.3.2
    Тизимга Агент сифатида қўшилиш ва Электрон пуллар билан амалиётларни амалга ошириш учун юридик
    шахс Тизим Қоидалари, Оммавий Оферта ва Тарифлар билан танишиши керак. Қоидалар, Оммавий Оферта
    шартлари, Тарифлар Тизимнинг интернет-манбасида ва/ёки мобил иловада жойлаштирилган. Қоидалар,
    Оммавий Оферта ва Тарифлар билан танишиб чиққач, барча шартларга тўлиқ ва сўзсиз рози бўлган
    тақдирда, юридик шахс Қоидаларга, Оммавий Офертага, Тарифларга ўз розилигини билдиради ва
    Операторга юридик шахс томонидан тақдим этилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим
    этади: юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, Агент
    номидан шартнома тузиш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ваколати эга бўлган шахсларнинг
    ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (раҳбарни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ёки
    ҳужжатларни имзолашга ваколатли шахсга ишончнома), шахсий гувоҳнома нусхаси, лицензияланадиган
    фаолиятни амалга оширадиган тақдирда лицензия нусхаси, Оператор томонидан белгиланадиган бошқа
    ҳужжатлар.
  • 6.3.3
    Оператор юридик шахс тўғрисида ҳамма учун очиқ бўлган маълумотларни тўплайди, Агент билан ишчи
    алоқаларини ўрнатиш учун идентификация қилиш таомилини амалга оширади. Идентификация қилишнинг
    натижаси ижобий бўлган тақдирда Оператор юридик шахсни Тизимда Агент сифатида рўйхатдан
    ўтказади, Агент учун электрон ҳамённи рўйхатдан ўтказади ва Агентга Қоидаларда назарда тутилган
    ҳуқуқ ва имкониятларни тақдим этган ҳолда очиқ ва рўйхатдан ўтган электрон ҳамённи бошқариш учун
    зарур маълумотларни беради.
  • 6.3.4
    Зарур ҳолларда Оператор ва Агент ахборот тизимларини, техник воситаларни интеграциялаш бўйича
    зарур чораларни кўради ва шартнома мажбуриятларини бажаришга киришади. Оммавий шартномани
    имзолаш орқали Агент Тизим Оператори ва Электрон пуллар Эмитентига шахсий маълумотларни тўплаш,
    қайта ишлаш, сақлаш ва узатишга розилик беради.
  • 6.3.5
    Оператор Қоидаларда ва/ёки амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича,
    шунингдек Оператор хихишига кўра бошқа асослар бўйича юридик шахсга Шартнома тузиш ва Тизимга
    Агент сифатида қўшилишни рад этишга ҳақли.
  • 6.4
    Мерчантларнинг Тизимга уланиш тартиби:
  • 6.4.1
    Тизимда рўйхатдан ўтиш таомилидан ўтган юридик шахс ва/ёки якка тартибдаги тадбиркор Тизим
    Мерчантига айланиши мумкин. Тизимда рўйхатдан ўтиш, рўйхатдан ўтиш бўйича кўрсатмаларга риоя
    қилган ҳолда бевосита Операторнинг интернет-манбасида амалга оширилади.
  • 6.4.2
    Тизимга Мерчант сифатида қўшилиш ва Электрон пуллар билан амалиётларни амалга ошириш учун юридик
    шахс, якка тартибдаги тадбиркор Тизим Қоидалари, Оммавий Оферта билан танишиши ва Тариф режасини
    танлаши керак. Қоидалар, Оммавий оферта шартлари, Тарифлар Тизимнинг интернет-манбасида ва/ёки
    мобил иловада жойлаштирилган. Қоидалар, Оммавий оферта билан танишгандан сўнг ва Тариф режасини
    танлагандан сўнг, барча шартларга тўлиқ ва сўзсиз рози бўлган тақдирда, юридик шахс, якка
    тартибдаги тадбиркор Қоидалар, Оммавий Оферта, танланган Тариф режаси бўйича ўз розилигини
    билдиради ва Операторга юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор томонидан тақдим этилган
    маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади. Юридик шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим
    этади: юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, Агент
    номидан шартнома тузиш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ваколати эга бўлган шахсларнинг
    ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (раҳбарни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ёки
    ҳужжатларни имзолашга ваколатли шахсга ишончнома), шахсий гувоҳнома нусхаси, лицензияланадиган
    фаолиятни амалга оширадиган тақдирда лицензия нусхаси, Оператор томонидан белгиланадиган бошқа
    ҳужжатлар. Якка тартибдаги тадбиркор қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: якка тартибдаги
    тадбиркорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси, жисмоний шахснинг якка тартибдаги
    тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси, Оператор томонидан
    белгиланадиган бошқа ҳужжатлар.
  • 6.4.3
    Оператор юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор тўғрисида ҳамма учун очиқ бўлган маълумотларни
    тўплайди, Мерчант билан ишчи алоқаларини ўрнатиш учун идентификация қилиш таомилини амалга
    оширади. Идентификация қилишнинг натижаси ижобий бўлса, Оператор юридик шахсни, якка тартибдаги
    тадбиркорни Тизимда Мерчант сифатида рўйхатдан ўтказади, Мерчант учун электрон ҳамённи рўйхатдан
    ўтказади ва Мерчантга Қоидаларда назарда тутилган ҳуқуқ ва имкониятлар ҳажмини тақдим этган
    ҳолда очиқ ва рўйхатдан ўтган электрон ҳамённи бошқариш учун зарур маълумотларни беради.
  • 6.4.4
    Зарур ҳолларда Оператор ва Мерчант ахборот тизимларини, техник воситаларни интеграциялаш бўйича
    зарур чораларни кўради ва шартнома мажбуриятларини бажаришга киришади. Оммавий шартномани
    имзолаш орқали Мерчант Тизим Оператори ва Электрон пуллар Эмитентига шахсий маълумотларни
    тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатишга розилик беради.
  • 6.4.5
    Оператор юридик шахсга, якка тартибдаги тадбиркорни Қоидаларда ва/ёки амалдаги қонун
    ҳужжатларида назарда тутилган асослар, шунингдек бошқа асослар бўйича Шартнома тузиш ва Тизимга
    Мерчант сифатида қўшишдан ва Операторнинг ихтиёрига кўра бошқа асосларда бош тортишга ҳақли.

7. ТИЗИМ МИЖОЗИ – ЖИСМОНИЙ ШАХСНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ

  • 7.1
    Мижозни идентификация қилиш – Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда
    Мижознинг шахсини аниқлаш таомили бўлиб ҳисобланади.
  • 7.2
    Мижоз – жисмоний шахс ўз хоҳишига кўра исталган вақтда Операторга мурожаат этиб,
    идентификациялаш жараёнидан ўтиши мумкин. Агентлардан Электрон пулларни сотиб олиш ва Тизим
    Мижози – жисмоний шахс томонидан Электрон пуллар билан идентификацияланмаган Электрон пул эгаси
    учун ўрнатилган чекловларни оширувчи тўловлар ва ўтказмаларни амалга ошириш имконияти учун,
    шунингдек, Электрон пулларни тўлаш ёки чиқариш учун Тизим Мижози – жисмоний шахс мажбурий
    тартибда идентификациялашдан ўтиши шарт.
  • 7.3
    Оператор томонидан Мижозни идентификациялаш унинг Тизимда идентификация қилинишини англатади, бу
    эса ушбу Мижозни Тизимнинг Идентификацияланган Эмитентлари сифатида тан олиш учун зарур ва
    етарли шартдир.
  • 7.4
    Идентификациялаш тартибини ўтказиш учун Тизим Мижози –жисмоний шахс Операторга ҳужжат эгасининг
    сурати ва ҳужжатдаги маълумотлар (серия рақами, ФИШ, берилган
    санаси ва бошқалар) аниқ кўриниб турган паспортининг ёки ID картасининг олд томони
    сканирланган/суратга олинган, ҳужжатнинг ёрқин ва ёпиқ жойларисиз, шаклини, шунингдек,
    идентификацияланадиган жисмоний шахснинг юзи ёнида ёки унингсиз тушган сурати (селфи) (суратга
    тушиш бўйича йўриқнома A-Pay иловасида расмлар ва ҳар бир ҳаракатларни ифодалаган ҳолда
    кўрсатилган).
  • 7.5
    Тизим Мижози – жисмоний шахс паспорти ёки ID картасида кўрсатилган шахсий (идентификацияланган)
    маълумотларга ўзгартириш киритган ҳолларда Электрон пуллар билан амални бажаргунига қадар
    Операторга янги идентификация маълумотларини ва қўшимча идентификациядан ўтиш мақсадида
    (Тизимдаги идентификация маълумотларини янгилиш) шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини тақдим
    этиши шарт.
  • 7.6
    Тизимдан фойдаланувчининг мақомини идентификацияланмагандан идентификацияланган электрон ҳамён
    эгасига ўзгартириш Оператор томонидан амалга оширилади.
  • 7.7
    Идентификация қилиш таомили жараёнида тўпланган барча маълумотлар қонунчилик, Қоидалар, Тизим
    Сайти ёки мобил илова орқали тақдим этилган шахсий маълумотлар эгасининг бевосита кўрсатмалари
    талабларига мувофиқ қайта ишланади, сақланади ва узатилади.

8. ЭМИТЕНТЛАРНИ ТИЗИМГА УЛАШДА МУНОСАБАТЛАР ТАРТИБИ

  • 8.1
    Эмитентларнинг Тизимга қўшилиши Эмитент ва Оператор ўртасида тизим доирасида электрон пулларни
    чиқариш, улардан фойдаланиш ва сўндириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш Оператор билан шартнома
    тузиш йўли билан амалга оширилади.

9. ЭМИТЕНТ ТОМОНИДАН ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАРНИНГ ҲИСОБИ

  • 9.1
    Эмитент Электрон пуллар Эгасидан тушадиган пул маблағларининг алоҳида ҳисобини Электрон пуллар
    билан амалиётлар бўйича пул маблағларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган тегишли
    ихтисослаштирилган ҳисобварақда юритади.

10. ОПЕРАТОРНИНГ МЕРЧАНТЛАР БИЛАН ЎЗАРО АЛОҚАСИ

  • 10.1
    Оператор ва Мерчант ўртасида тузилган шартнома ва мазкур Қоидалар асосида Мерчант ва Оператор
    ўртасида ўзаро алоқа амалга оширилади.
  • 10.2
    Мерчантлар томонидан Электрон пулларга эгалик қилиш/ Электрон ҳамёнларни тўлдириш тақиқланади.
    Мерчантлар фақат сотилган товарлар, кўрсатилган хизматлар, ишлар учун ўзларининг очиқ электрон
    ҳамёнларига Тизим Мижозларидан – жисмоний шахслардан Электрон пулларни қабул қиладилар.
  • 10.3
    Ўз хоҳишига кўра Оператор тўлов амалга оширган юридик шахс ҳисобланган Тизим Мижозига товар
    етказиб берилиши ёки хизмат кўрсатилиши тўғрисида Мерчантдан тасдиқни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
  • 10.4
    Эмитент Мерчант ва Оператор ўртасида тузилган шарнома шартларига мувофиқ банкдаги ҳисоб рақамига
    нақдсиз тўлов орқали маблағ ўтказиш йўли билан Мерчантларнинг Электрон пуллари қайтарилишини
    бажаради.

11. ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАРНИ ЧИҚАРИШ

  • 11.1Электрон пулларни чиқариш (эмиссия) Эмитент томонидан Тизим Агенти ҳисобланган Оператордан пул
    олганидан сўнг амалга оширилади. Эмитент шунингдек, Оператор билан Тизимда агентлик хизматларини
    кўрсатиш шартномаси тузилган Агентларга Электрон пулларни чиқаришни амалга оширади.
  • 11.2
    Агентнинг Эмитентдан Электрон пулларни сотиб олиши Эмитентнинг ихтисослаштирилган ҳисобига нақд
    бўлмаган пул ўтказмаси йўли билан амалга оширилади, шундан сўнг Эмитент Операторга Эмитентнинг
    ихтисослаштирилган ҳисоби тўлдирилган қиймат ва Агентнинг реквизитлари тўғрисидаги маълумотни
    тақдим этади. Оператор Эмитентнинг чиқарилган Электрон пулларини Агентнинг электрон ҳамёнига
    автоматик тарзда ўтказилишини амалга оширади.
  • 11.3
    Эмитент Электрон пулларнинг эгаларидан унинг ихтисослаштирилган ҳисобида ифода этилган қабул
    қилинган пулларнинг умумий қиймати Тизимнинг Электрон пулларига мутаносиблигини таъминлайди.
  • 11.4
    Тизим Иштирокчиси – Агентнинг Электрон пуллари Эмитент томонидан Тизим Иштирокчиси – Агентнинг
    электрон ҳамёнидаги Электрон пулларнинг мумкин бўлган қиймати тўғрисидаги ахборот ифода этилган
    пайтдан бошлаб чиқарилган ҳисобланади.

12. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ТИЗИМДА ЭЛЕКТРОН ҲАМЁНЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШИ ВА ОЧИШИ. ЖИСМОНИЙ
ШАХСЛАРНИНГ ТИЗИМДА АМАЛИЁТЛАРНИ ЎТКАЗИШИНИНГ ЧЕКЛОВЛАРИ

  • 12.1
    Жисмоний шахснинг Тизимда рўйхатдан ўтиши бевосита Операторнинг интернет ресурсида ёки
    Операторнинг мобил иловасида рўйхатдан ўтиш бўйича йўриқномаларга риоя этган ҳолда амалга
    оширилади. Мазкур тартиб бўйича рўйхатдан ўтган жисмоний шахс Тизимда электрон пулларнинг
    идентификацияланмаган эгаси мақомига эга бўлади. Электрон пулларнинг идентификацияланган эгаси
    мақомини олиш учун жисмоний шахс идентификациялаш тартибидан ўтиши лозим.
  • 12.2
    Жисмоний шахс қайд этиш бўйича тартибларни бажариб бўлганидан сўнг Тизим Иштирокчига – жисмоний
    шахсга электрон ҳамён очади ва электрон ҳамёнга ўзига хос идентификация рақамини беради. Тизим
    Иштирокчиси – жисмоний шахснинг ўзининг электрон ҳамёнини бошқариши Тизимнинг веб-сайти ёки
    мобил иловаси орқали олиб борилади.
  • 12.3
    Тизимнинг рўйхатдан ўтган Иштирокчиси – жисмоний шахснинг идентификациядан ўтганлиги ёки
    ўтмаганлигига қараб Тизим унга қуйидаги имкониятларга эга бўлишни тақдим этади:
    1. электорн пулларнинг идентификацияланмаган эгаси (Тизим Иштирокчиси – жисмоний шахс
      идентификация тартибидан ўтмади);
    2. электорн пулларнинг идентификацияланган эгаси (Тизим Иштирокчиси – жисмоний шахс
      идентификация тартибидан ўтди).
  • 12.4
    Тизимда унинг Иштирокчилари – жисмоний шахслар учун Электрон пуллар билан амалиётлар қиймати
    бўйича (жумладан, Оператор, Агентдан Электрон пулларни сотиб олиш) чекловлар амал қилиб, унга
    кўра қуйидаги ҳолларда Электрон пуллар билан бир маротабалик амалиётлар қиймати ошиб кетмаслиги
    керак:
    1. Электрон пулларнинг идентификацияланган эгаси – жисмоний шахс томонидан амалга оширилган
      битта амалиётнинг юқори қиймати базавий ҳисоб қийматининг юз каррали миқдорига тенг
      қийматдан ошмаслиги лозим.
    2. Электрон пулларнинг идентификацияланган эгаси – жисмоний шахснинг битта электрон
      мосламасида сақланаётган Электрон пулларнинг юқори қиймати базавий ҳисоб қийматининг беш
      юз каррали миқдорига тенг қийматдан ошмаслиги лозим
    3. Электрон пулларнинг идентификацияланмаган эгаси – жисмоний шахс томонидан амалга
      оширилган битта амалиётнинг юқори қиймати базавий ҳисоб қийматининг беш юз каррали
      миқдорига тенг қийматдан ошмаслиги лозим. Мазкур сумма ошиб кетган тақдирда Электрон
      пулларнинг эгасини идентификациялашни амалга ошириш зарур.
    4. Идентификация қилинмаган Электрон пул эгаси – жисмоний шахснинг электрон мосламасида
      сақланаётган Электрон пулларнинг максимал қиймати асосий ҳисобланган қийматдан беш
      баравар миқдорига тенга бўлган қийматдан ошмаслиги лозим.
  • 12.5
    Жисмоний шахс Тизимда рўйхатдан ўтганидан сўнг унинг Электрон пуллар билан тўланган барча
    тўловлари ва бошқа амалиётлари Тизимда сақланади ва Тизим Иштирокчиси – жисмоний шахс Тизимга
    кирганида туну кун кириш ҳуқуқига эга бўлади.
  • 12.6
    Жисмоний шахс бир ёки бир неча ҳамёнларни очиш ҳуқуқига эга, бунда жисмоний
    шахс идентификацияланган тақдирда электрон ҳамёнларнинг эгаси ҳамёнларга идентификацияланган
    мақомини бериш мақсадида улардан қай бири унга тегишли эканлигини маълум қилиши мумкин. Бунинг
    учун у мазкур ҳамёнга кириш ҳуқуқига эгалиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиши шарт.

13. АГЕНТЛАР ВА МЕРЧАНТЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН ҲАМЁНЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА ОЧИШ

  • 13.1
    Тизимда рўйхатдан ўтиш тўғридан-тўғри Операторнинг интернет-манбасида ёки Операторнинг мобил
    иловаси орқали амалга оширилади.
  • 13.2
    Агентларни Тизимда рўйхатдан ўтказиш ва уларга электрон ҳамёнларни очиш Оператор томонидан
    Агентда Оператор билан ўзаро шартнома мавжудлигида ва Операторга талаб қилинган ҳужжатларни
    тақдим этган тақдирда амалга оширилади.
  • 13.3
    Агентларда электрон ҳамёнлар мавжуд бўлиб, уларнинг амалиётлари жисмоний шахслардан ва жисмоний
    шахсларга Электрон пулларни сотиб олиш ва сотиш билан чекланади. Бундан ташқари, Агентнинг
    шахсий кабинети Агентнинг ҳамёнидаги Электрон пулларнинг ҳаракатини назорат қилиш имконини
    беради.
  • 13.4
    Оператор томонидан Агентдан олинадиган комиссия тўловининг тартиби Агент ва Оператор ўртасида
    тузилган шартномага тегишли Тарифлар бўйича белгиланади.
  • 13.5
    Мерчантларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга Тизимда электрон ҳамёнларни очиш Оператор томонидан
    Мерчантда Оператор билан ўзаро шартнома мавжудлигида ва Операторга талаб қилинган ҳужжатларни
    тақдим этган тақдирда амалга оширилади.
  • 13.6
    Оператор томонидан Мерчантга махсус электрон ҳамён шакллантирилади. Мерчантнинг махсус электрон
    ҳамёнига фақат товарлар, ишлар ва хизматларни сотишдан тушган Электрон пуллар уларнинг номинал
    қийматига тенг миқдордаги пул маблағларини кейинчалик банк ҳисобварақларига ўтказиш мақсадида
    қабул қилинади.
  • 13.7
    Мерчантнинг махсус электрон ҳамёнидаги Электрон пулларни Тизимда қайта сотишга йўл қўйилмайди.
  • 13.8
    Фуқаролик-ҳуқуқий битимларни амалга ошириш пайтида Тизимдан Электрон пул олган Мерчант
    Эмитентдан қабул қилинган тўлов миқдоридаги пул даъвосини талаб қилишга ҳақли.
  • 13.9
    Эмитент Мерчант ва Оператор ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ, Мерчантларнинг
    Электрон пулларини нақд пулсиз тўлов йўли билан сўндиради.
  • 13.10
    Оператор томонидан Мерчантдан олинадиган комиссия тўловининг тартиби Мерчант ва Оператор
    ўртасида тузилган шартномага тегишли Тарифлар бўйича белгиланади.

14. ТИЗИМ ИШТИРОКЧИЛАРИ – ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАРНИНГ ТИЗИМ АГЕНТИ СИФАТИДА ИШТИРОК
ЭТУВЧИ ОПЕРАТОР ТОМОНИДАН СОТИЛИШИ

  • 14.1
    Тизим Мижозлари – жисмоний шахслар томонидан электрон пулларни Тизим Мижози – жисмоний шахснинг
    очиқ электрон ҳамёнига ўтказиш учун сотиб олиш Тизим Агенти сифатида фаолият олиб борувчи
    Оператор орқали амалга оширилади.
  • 14.2
    Тизими Агенти сифатида қатнашаётган Оператор Тизим Мижозларининг Электрон пулларини шахсий
    ҳамёнидан сотиб олади, шунингдек, Мижознинг Электрон пулларини сотиб олишни амалга оширади.
  • 14.3
    Электрон пулларни сотиш бўйича хизматлар кўрсатилишида қуйидаги ҳаракатлар бажарилади:
    1. Тизим Мижози – жисмоний шахсдан унга Электрон пуллар сотиш ҳисобига пул олиш;
    2. Сотилган Электрон пулларни ўтказиш учун Мижоздан электрон ҳамённинг
      идентификацион рақамини олиш;
    3. Оператор (Тизим Агенти) нинг электрон ҳамёнидаги пулларни Мижозга сотилган Электрон
      пуллар ҳажмида ҳисобдан чиқариш;
    4. Тизим Мижозининг электрон ҳамёнига тизим Оператори (Агенти) томонидан сотилган
      Электрон пулларни ўтказиш.
    5. Мижознинг электрон ҳамёнидан кўрсатилган хизмат учун комиссион мукофотни
      (мавжудлигида) ўчириш;
    6. Мижозга Электрон пуллар ўтказилган электрон ҳамённи кўрсатган ёки қайта тузилган
      электрон ҳамённинг идентификацион маълумотларини кўрсатган ҳолда амалиёт
      бажарилганлигини тасдиқловчи квитанция (чек) ни бериш.

15. ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАРНИ ТИЗИМ ИШТИРОКЧИЛАРИ-ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА АГЕНТЛАР ОРҚАЛИ СОТИШ

  • 15.1
    Тизим Иштирокчилари – жисмоний шахслар томонидан Тизимнинг Мижози – жисмоний шахснинг очиқ
    электрон ҳамёнига ўтказиш учун Электрон пулларнинг сотиб олиниши Тизим Оператори билан Агентлик
    шартномасини тузган Агент орқали амалга оширилади.
  • 15.2
    Тизим Мижози – жисмоний шахс Агентга пул киритган ёки ўтказганда унинг томонидан сотиб олинган
    Электрон пулларни ўтказиш учун Тизимда очилган электрон ҳамённинг идентификацион кодини
    кўрсатади.
  • 15.3
    Тизим Иштирокчиси – жисмоний шахснинг электрон ҳамёнига учинчи шахслар томонидан Электрон
    пулларни ўтказиш учун пул киритилган тақдирда сотиб олинган/бепул олинган Электрон пулларга
    нисбатан электрон ҳамён эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари пайдо бўлади. Учинчи шахсларнинг мазкур
    ҳаракатлари Агент томонидан учинчи шахснинг электрон ҳамён эгаси манфаатларини кўзлаб амалга
    оширилган деб баҳоланади ва учинчи шахслар ва Агент ўртасида ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни юзага
    келтириб чиқармайди.
  • 15.4
    Тизим Мижози – учинчи шахсининг Электрон пулларни сотишида Агент комиссион мукофот пули олиш
    ҳуқуқига эга бўлади.
  • 15.5
    Тизим Мижози – жисмоний шахс томонидан Электрон пуллар сотиб олинганда унга квитанция берилади.

16. ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАРНИ БИР ЭЛЕКТРОН ҲАМЁНДАН БОШҚАСИГА ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА АМАЛИЁТЛАРНИ ЎТКАЗИШ
ТАРТИБИ

  • 16.1
    Тизим Мижози Электрон пулларни Тизимнинг бошқа Мижозига Мижознинг электрон ҳамёнидаги Электрон
    пул қолдиғи доирасида ўтказмани амалга оширишга ҳақли.
  • 16.2
    Электрон пулларни бошқа электрон ҳамёнга (бошқа Мижозга) ўтказмасини амалга оширишда Тизим
    Операторига Оператор томонидан сўралаётган ўтказма учун қайд этилган шаклдаги маълумотларни
    тақдим этиш билан амалиёт олиб борилганлиги тўғрисида кўрсатма жўнатиши лозим.
  • 16.3
    Ўтказманинг энг кам ва энг юқори миқдори Тизим Оператори томонидан Ўзбекистон Республикасининг
    амалдаги қонунчилиги ва мазкур Қоидалар доирасида чекланади.
  • 16.4
    Агар Тизим Операторида ўтказманинг ҳаққонийлигиги шубҳа туғилгудек бўлса, шунингдек, ваколатли
    давлат идораси томонидан тақдим этилган терроризм ва экстремизмни молиялаштириш билан боғлиқ
    маълумотлар мавжудлигида Тизим Оператори олувчи Мижознинг Электрон пулларини тўхтатиб қўйишга
    ҳақли ҳисобланади.
  • 16.5
    Электрон пулларни ўтказиш Тизим Оператори томонидан жўнатувчи Мижоздан сўровномани қабул қилиб
    олгандан сўнг зудлик билан амалга оширилади
  • 16.6
    Тизим Оператори томонидан Мижоздан Электрон пулларни ўтказиш бўйича кўрсатма қабул қилинганидан
    сўнг амалиёт қайтарилмас ва якунийга айланади.
  • 16.7
    Тизим Оператори Мижознинг Электрон пуллар ўтказилишини амалга ошириш тўғрисидаги топшириғини
    бажарганидан сўнг унга қайд этилган топшириғи бажарилганлиги тўғрисида тасдиқнома жўнатади.

17. ТИЗИМДА ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАРНИ ЧИҚАРИБ ОЛИШ ВА ҚАЙТАРИШ

  • 17.1
    Электрон пулларнинг Эгалари – Мижоз, Мерчант, Агент исталган вақтда Оператор орқали электрон
    пулларнинг эмиссиясини амалга оширадиган Эмитентдан Электрон пулларни қайтаришни талаб қилишга
    ҳақли.
  • 17.2
    Электрон пул эгалари – жисмоний шахслар Эмитентдан Электрон пулларни қайтаришни амалга
    оширмасликлари, балки Агентга улардан Электрон пулларни сотиб олишини таклиф қилишлари мумкин
    (ўз хоҳишига кўра).
  • 17.3
    Электрон пулларнинг қайтарилишида мазкур пулларни қайтаришга тақдим этаётган Электрон пуллар
    Эгасига бериладиган пул миқдори қайтаришга тақдим этилган пул қийматига мос бўлиши лозим.
  • 17.4
    Электрон пуллар эгасининг банк ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим бўлган тегишли пул қиймати
    ўтказилган вақтдан бошлаб Электрон пуллар Банк томонидан қайтарилган ҳисобланади.
  • 17.5
    Тизим Мижози – жисмоний шахс томонидан Оператор, Агентнинг Тизимнинг интернет ресурсида
    жойлаштирилган тарифларига мувофиқ Электрон пулларни қайтариши/ киритишида Оператор, Агент
    комиссион мукофот (пул) ни олиб қолиши мумкин.
  • 17.6
    Мерчантларнинг сотилган товарлар, кўрсатилган хизматлар, ишлар учун олган Электрон пулларини
    қайтариш Эмитент томонидан Мерчантнинг банк ҳисоб рақамига нақдсиз пул ўтказиш йўли билан Тизим
    Операторидан олган ахборотга асосан амалга оширилади.
  • 17.7
    Агентнинг Электрон пулларини қайтариш Эмитент томонидан Агентдан у ва Оператор ўртасида тузилган
    шартномада назарда тутилган тартибда Электрон пулларнинг белгиланган қийматини қайтаришнинг
    зарурлиги тўғрисида олинган хабар асосида амалга оширилади. Агентнинг Электрон пулларини
    қайтариш Агентнинг банк ҳисоб рақамига нақдсиз тўлов билан амалга оширилади.
  • 17.8
    Электрон пуллар Эмитент томонидан тегишли пул қийматини Электрон пул Эгасига унга ўтказилиши
    лозим бўлган Электрон пул Эгасининг банк ҳисоб рақамига ўтказмаси амалга оширилган вақтдан
    бошлаб қайтарилган ҳисобланади.

18. ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ТЎЛОВЛАРНИ ВА БОШҚА АМАЛИЁТЛАРНИ БАЖАРИШ

  • 18.1
    Электрон пуллардан фойдаланган ҳолдаги тўловлар Ўзбекистон Республикасининг республикада
    Электрон пуллардан фойдаланиш тартибини тартибга солувчи қонунчилиги талабларига риоя қилган
    ҳолда амалга оширилади.
  • 18.2
    Электрон пуллар билан ҳисоб-китоб қилиш ўзида банк ҳисоб рақамини очмаган ҳолда Электрон
    пулларни ўтказишни амалга оширадиган, нақд пулсиз ҳисобни ифода этади.
  • 18.3
    Тизимда Электрон пулларни ўтказиш Тизим Иштирокчилари-жисмоний шахслар/ Агентларнинг Тизимнинг
    бошқа Иштирокчилари – Электрон пулларни олувчиларнинг фойдасига нисбатан кўрсатмалари асосида
    бажарилади.
  • 18.4
    Электрон пул эгасининг ўзининг электрон ҳамёнига кириши Тизим сайти ва/ёки Электрон пулларнинг
    эгасининг мобил иловасига Тизим Оператори томонидан Электрон пул эгаларини рўйхатдан ўтиши учун
    уларнинг идентификацияловчи реквизитлари ва Тизимда сақланаётган маълумотларнинг киритилган
    маълумотлар билан солиштириб кўришни назарда тутувчи рўйхатдан ўтиладиган тартиблардан ўтганидан
    сўнг рухсат берилади.
  • 18.5
    Электрон ҳамёнга муваффақият билан кирганидан сўнг Электрон ҳамён эгаси қуйидаги имкониятларга
    эга бўлади:
    1. ўзининг электрон ҳамёнининг ҳолатини (балансини), тўловларни олиб бориш тарихини
      кўриши;
    2. тўловларни ва Электрон пулларнинг ўзказмаларини амалга ошириши;
    3. электрон пуллар билан бошқа мумкин бўлган амалиётларни бажариши.
  • 18.6
    Оператор томонидан Электрон пул эгаларининг Электрон пулларни ўтказиш тўғрисидаги кўрсатмасини
    ижро этиш қуйидаги шартларга риоя қилган тақдирда амалга оширилади:
    1. электрон сўровнинг аутентификациясини ўтказиш;
    2. тизимда электрон пулларни жўнатувчи ва олувчи сифатида электрон сўровда кўрсатилган
      электрон ҳамёнларнинг мавжудлиги;
    3. электрон пулларнинг эгалари – Электрон пулларни жўнатувчи ва қабул қилиб
      олувчиларнинг электрон ҳамёнларининг фаолияти тўхтатилгани йўқ;
    4. электрон сўровда кўрсатилган Электрон пуллар ўтказмасининг қиймати Мижозларнинг
      электрон ҳамёнлардан/тегишли Мижознинг электрон ҳамёнига амалиётларни ўтказиш
      қийматидаги мақомига қараб белгиланган чекловлардан ошмайди;
    5. электрон сўровда кўрсатилган ўтказма қиймати Тизим Оператори комиссиясини ҳисобга
      олган ҳолда Электрон пулларни жўнатувчининг электрон ҳамёнидаги қолдиқдан ошмайди.
  • 18.7
    Электрон пулларни бир ҳамёндан бошқасига ўтказиш амалиёти Тизимда амалиётларни тўхтатиш ёки
    Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва мазкур Қоидаларда назарда тутилган асослар бўйича уларни
    амалга ошириш имкони бўлмаган ҳоллардан ташқари зудлик билан бажарилади.
  • 18.8
    Электрон пулларнинг Эгаси ҳисобланган Тизим Мижози – жисмоний шахс ўзининг электрон ҳамёнида
    қолган қолдиқ доирасидаги Электрон пуллардан фойдаланган ва мазкур Қоидаларда, жумладан қуйидаги
    амалиётларда белгиланган идентификацияланган ва идентификацияланмаган Электрон пуллар эгалари
    учун чекловларни инобатга олган ҳолда тўловлар ва бошқа амалиётларни амалга оширади:
    1. мерчант фойдаси учун тўловлар – товарлар, ишлар ва хизматлар учун тўлов;
    2. электрон пулларни Тизимнинг бошқа Иштироқчилари –жисмоний шахслар ва Агентлар
      фойдасига ўтказиш.
  • 18.9
    Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда тўловни амалга ошириш Электрон пуллар эгасининг
    Операторнинг интернет ресурси ва/ёки мобил иловасидаги шахсий кабинети орқали
    амалга ошириш шартларига мувофиқ шакллантирилганган ва Тизимдан узатилган тегишли кўрсатмасига
    асосан олиб борилади.
  • 18.10
    Электрон пуллар билан амалиётларни олиб бориш учун Оператор Тизим Иштирокчилари билан шартнома
    ва Операторнинг Тарифларига мувофиқ комиссион мукофот олиши мумкин.
  • 18.11
    Тизимда Иштирокчининг (ЭП жўнатувчи) Электрон пуллари қолдиғининг камайиши ва Тизимнинг бошқа
    Иштирокчиси (ЭП олувчи) нинг Электрон пуллари қолдиғининг кўпайиши бир вақтнинг ўзида Электрон
    пуллар ўтказмалари қийматида содир бўлганда ўтказма якунланади. Ўтказманинг мазкур Қоидаларда
    ўрнатилган миқдордаги қийматидан Электрон пулларнинг қолдиғи бир вақтнинг ўзида ошиб кетган
    ҳолат истисноли ҳолат ҳисобланади.
  • 18.12
    Электрон пулларни Тизимда олувчининг электрон ҳамёнидан жўнатувчининг электрон ҳамёнига қайтариш
    қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
  • қоидаларда назарда тутилган асосларга кўра, хусусан:
    1. электрон пулларни ўтказиш йўли билан амалга оширилган рухсатсиз тўлов факти
      аниқланганда;
    2. Агар Тизимда пул ўтказмаларини қабул қилувчининг реквизитлари нотўғри кўрсатилган бўлса
      (жўнатувчи қабул қилувчининг реквизитларини тўғри кўрсатган ҳолларда);
    3. агар Электрон пуллар ўтказмасини кўрсатиш такрор берилган бўлса.
    4. электрон пулларни жўнатувчи томонидан электрон пулларни ўтказиш бўйича кўрсатмасида
      хатога йўл қўйган тақдирда (хусусан, электрон ҳамённинг рақами нотўғри кўрсатилганда).
  • 18.13
    Электрон пулларни қайтариш имкони учун Электрон пулларни жўнатувчи Операторга ёзма равишда ёки
    ўтказма жўнатувчисини идентификацияловчи ва амалиёт олиб борилганлигини тасдиқловчи
    (чек/квитанция ёки кўчирма) ҳужжатларни тақдим жтган ҳолда электрон
    хабар йўли билан мурожаат этиши лозим. Шундан сўнг Оператор ўтказмани олувчини жўнатувчи
    томонидан йўл қўйилган хато ва Электрон пулларни мазкур шахсга қайтариш зарурлиги тўғрисида
    хабардор қилади. Электрон пулларни жўнатувчига қайтариш олувчи томонидан Тизимда Электрон
    пулларни жўнатувчига қайтариш тўғрисидаги хато ўтказма кўрсатилганлигига асосан (агар олувчи
    Мерчант бўлса – фақат унинг Электрон ҳамёнидан пулларни акцептсиз олишга розилиги асосида)
    амалга оширилади, бунда комиссия тўловларини тўлаш бўйича харажатлар (улар мавжудлигида)
    ўтказишда қайтарилмайди;
  • 18.14
    Тизим Мижози-жисмоний шахс ва Мерчант ўртасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда
    тутилган асослар бўйича тузилган фуқаролик-ҳуқуқий битим бузилган ҳолда, хусусан, Тизим Мижози
    томонидан Мерчантнинг Электрон пуллардан фойдаланиб қўлга киритган фуқаролик-ҳуқуқий битимининг
    предметини рад этган ва бундай рад этиш Мерчант томонидан қабул қилинган тақдирда қуйида
    мажбурий шартлар мавжудлигида Электрон пуллар қайтарилади:
    1. Мерчант ва Мижоз – Тизим Иштирокчиси Операторга Электрон пулларни қайтаришни
      сўраб, бундай қайтариш сабабларини ва Тизим Мижози Электрон ҳамёнининг
      идентификацион рақамини кўрсатган ҳолда аризани тақдим этишади;
    2. тизим Мерчанти ва Мижозидан Электрон пулларни қайтариш бўйича аризаларини олиш вақтига
      келиб, қайд этилган Электрон пуллар Эмитент томонидан Мерчантга
      қайтарилмаган бўлса.
  • 18.15
    Шартларга риоя қилинганда ва Тизим Мерчанти ва Мижоз томонидан кўрсатилган аризаларда Электрон
    пулларни қайтариш сабаби мазкур Қоидаларнинг бандостиларида назарда тутилган қайтариш сабабига
    тўғри келса, Тизимда 2 (икки) иш куни ичида Электрон пуллар Мерчантнинг Электрон ҳамёнидаги
    Мижознинг Электрон ҳамёнига (Мерчантдан бундай ўтказмага ҳеч қандай қўшимча кўрсатма олинмаган
    ҳолда) ўтказилади. Тизим Мижозидан Электрон пулларни Мерчант ҳисобига ўтказишда Операторга
    берилган комиссион мукофот қайтарилмаслиги лозим.
  • 18.16
    Агар Мерчант ва Тизим Мижози ариза тақдим этилганда Мерчантнинг Электрон пуллари Эмитент
    томонидан қайтарилмаган бўлса, у ҳолда Электрон пулларни қайтариш амалга оширилмайди. Қайд
    этилган ҳолатда Мерчант мустақил Тизим Мижози билан муддатларни келишган тарзда унга Тизим
    Мижози томонидан товар/иш/хизматлар учун Электрон пуллар орқали тўланган тенг қиймат миқдоридага
    пулларни қайтаради (Тизим Мижози томонидан Операторга Тизим Мижозига қайтарилиши лозим бўлмаган
    ўтказма вақтида тўланган комиссия ҳисобга олинмаган ҳолда).
  • 18.17
    Тизим Иштирокчиларининг пул маблағлари ва Электрон пуллар билан амалиётларни ўтказиш тўғрисидаги
    кўрсатмаси у Эмитент/Тизим Оператори томонидан ижро этилганидан сўнг чақириб олиниши мумкин
    эмас. Ўтказилган амалиётлар якуний ва тугалланган ҳисобланади.

19. ЭЛЕКТРОН ҲАМЁНЛАРНИ БЛОКИРОВКАЛАШ ТАРТИБИ

  • 19.1
    Оператор Электрон пуллар Эгаларининг электрон ҳамёнларини блокировкалашни амалга оширади.
    Электрон ҳамёнларни блокировкалаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
    1. электрон пул эгасидан электрон ҳамёнини йўқотгани, ўғирлатгани ёки ундан рухсатсиз
      фойдаланилганлиги тўғрисида хабар олинганда;
    2. электрон пуллар эгасининг шартномада назарда тутилган мажбуриятларини
      бажармаганида;
    3. амалиётларни қонунчиликнинг белгиланган талаблари ва Электрон пуллардан
      фойдаланиш шартларини бузган ҳолда бажариш;
    4. қонунчиликда, Тизим Қоидалари, мазкур бўлим ва Электрон пуллар эгаси ва Оператор
      ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бошқа асослар бўйича.
  • 19.2
    Ҳамён Эгаси/учинчи шахсларнинг товламачилик ҳаракатларига шубҳа уйғонганда, дастурий- таъминот
    воситаларида носозлик аниқланганда Электрон пуллар Тизимининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида
    Оператор мустақил равишда электрон ҳамённи блокировкалайди.
  • 19.3
    Агар Операторнинг фикрига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва мазкур Қоидаларнинг
    талаблари, шунингдек, электрон ҳамён Эгаси ва Оператор ўртасида тузилган Оферта ва (ёки) бошқа
    шартномаларнинг шартларида назарда тутилган ҳолларга риоя қилиш зарур бўлган тақдирда Оператор
    Электрон пуллар Эгасининг ҳамёнга кириши ёки Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда амалиётларни
    бажаришини вақтинча блокировка қилишга ҳақли ҳисобланади.
  • 19.4
    Электрон пуллар Эгасининг Тизимнинг мазкур Қоидаларида белгиланган Электрон пуллар билан боғлиқ
    амалиёт турлари ва қийматини суиистеъмол қилиши, шунингдек, Оператор томонидан электрон ҳамён
    Эгасининг ўзининг шахсий муаллифлик ўлчамлари (фойдаланувчининг исми, пароли) ҳақидаги ахборотни
    бошқа шахсларга берганлиги аниқланган тақдирда электрон ҳамён блокировкаланишига олиб келади.
  • 19.5
    Электрон ҳамёнга рухсатсиз кириш ёки ундан Электрон пулларнинг ўғирланишига таҳдид юзага келган
    тақдирда Электрон пулларнинг Эгаси ўзининг Тизимдаги шахсий Кабинети орқали электрон ҳамёнини
    мустақил равишда блокировкалаши ёки Операторга электрон ҳамёнинини блокировкалашини сўраб
    телефон ёки ёзма талаб қилиши мумкин.
  • 19.6
    Электрон ҳамённи блокировка қилинишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганда Оператор
    Электрон пуллар Эгасининг аризасига биноан электрон ҳамён блокировкасининг бекор қилинишини
    амалга оширади. Агар блокировка Оператор томонидан Эмитетннинг электрон ҳамённи блокировкалаш
    тўғрисидаги сўровига асосан амалга оширилган бўлса,
    у ҳолда Оператор блокировкани ечишни Эмитент билан келишган ҳолда бажаради.

20. ЭЛЕКТРОН ҲАМЁНЛАРНИ ЁПИШ ТАРТИБИ

  • 20.1
    Эмитент Электрон ҳамёнларнинг ёпилишини амалга оширмайди. Мазкур вазифа фақат Операторга
    тегишлидир.
  • 20.2
    Электрон ҳамён Эгасининг электрон ҳамённинг идентификациялаш коди ва шахсий кабинетига кириш
    пароли кўрсатилган аризаси асосида ёки Эмитентнинг талаби билан Электрон ҳамённи ёпиш Оператор
    томонидан амалга оширилади.
  • 20.3
    Электрон ҳамён фақат унда Электрон пуллар йўқлигидагина Оператор томонидан ёпилади.
  • 20.4
    Тизим фаолияти тўхтатилган тақдирда Оператор Тизим ёпилишидан 1 ой олдин тегишли хабарларни
    жойлаштириш ва (ёки) sms хабарларини тарқатиш орқали электрон ҳамён Эгаларини хабардор қилади.
    Электрон ҳамён эгалари уларнинг электрон ҳамёнларидаги Электрон пулларни тўлаш ҳуқуқига эга,
    бунинг учун улар Оператор/Эмитентга мурожаат қилишлари лозим.
  • 20.5
    Тизим фаолияти тўхтатилган тақдирда Оператор Марказий Банкни Тизим фаолияти тўхтатилганлиги
    ҳақида тизим ёпилишидан 1 ойдан кечикмаган ҳолда хабар қилиши шарт.

21. ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАР ЭГАСИНИ АУТЕНТИФИКАЦИЯЛАШ

  • 21.1
    Электрон ҳамёнларга кириш ва улардан фойдаланган ҳолда ҳар қандай амалиётларни бажариш фақат
    Электрон пуллар эгасини аутентификациялагандан сўнггина амалга оширилиши мумкин.
  • 21.2
    Электрон пуллар Эгасининг электрон ҳамёнга киришда аутентификациялаш Тизимнинг дастурий
    таъминоти орқали Электрон пул Эгасининг рўйхатдан ўтган маълумотларидан ихтиёрий ёки
    комбинацияли кўринишда логини, пароли, биомертик маълумотлари, уяли алоқа телефонининг рақами,
    зарурат туғилганда, махсус SMS хабарлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

22. ТЎЛОВ ХИЗМАТЛАРИ (ТАРИФЛАРИ) НИНГ ҚИЙМАТИ

  • 22.1
    Операторнинг «A-Pay» Тизимида тақдим этиладиган хизматлар бўйича хизматлари пулли ҳисобланади.
  • 22.2
    Тизим Иштирокчилари Оператор кўрсатган хизматлар учун Оператор томонидан ўрнатилган миқдор ва
    тартибда тўловни бажариш мажбуриятини оладилар.
  • 22.3
    Комиссион мукофот кўрсатилган Тарифлар Операторнинг расмий сайти ва мобил иловасида
    жойлаштирилади.

23. ТЎЛОВ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАДИГАН ТЎЛОВ ХИЗМАТЛАРИНИ ТЕХНОЛОГИК ЖИҲАТДАН
ТАЪМИНЛАЙДИГАН УЧИНЧИ ШАХСЛАРНИНГ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИНГ ТАРТИБИ

  • 23.1
    Тўлов хизматларини таъминлаш хизматини кўрсатувчи учинчи шахслар билан ўзаро ҳамкорлик Тизим
    Оператори сифатида «CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY AND INNOVATION» АЖнинг шартномавий
    муносабатларига асосланади.
  • 23.2
    Учинчи шахслар билан техник ҳамкорлик Операторнинг тизим интеграцияси ва учинчи шахсларнинг
    тўлов хизматларини тақдим этиш хавфсизлигига риоя қилиш учун етарли даражадаги шифрлаш
    шартномаси асосида олиб борилади.

24. МАХФИЙЛИК, АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ ЧОРАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИНИНГ ТАРТИБИ

  • 24.1
    Фойдаланувчиларнинг электрон ҳамёнлари хавфсизлиги логин ва парол асосида, шунингдек, зарур
    ҳолларда биометрик маълумотлардан фойдаланган ҳолда фойдаланувчининг розилиги билан амалга
    оширилади.
  • 24.2
    Тизимда транзакцияларни амалга ошириш учун фойдаланувчи SMS ёки PUSH хабарлари ёрдамида
    операцияни тасдиқлаши керак.
  • 24.3
    Интернет-дўкондан тўловларни амалга ошириш хавфсизлиги фойдаланувчининг хоҳишига кўра танланган
    SHA ёки MD5 шифрлаш билан таъминланади.
  • 24.4
    Барча тизим уланишлари бошқа серверлар билан шифрланган туннел уланишларига асосан амалга
    оширилади.
  • 24.5
    Ушбу Қоидаларга қўшилиш муносабати билан Тизим Иштирокчиларига маълум бўлган Тизимнинг бошқа
    Иштирокчилари тўғрисидаги ҳаммага очиқ бўлмаган маълумотларга нисбатан агар қуйидаги ҳоллардан
    ташқари махфийликка риоя қилиш мажбуриятини олади:
    1. мазкур ахборотнинг Эгаси ҳисобланган Тизим Иштирокчисининг талаби ёки рухсати билан фош
      этилганда;
    2. мазкур Қоидаларга назарда тутилган мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳажмда
      учинчи шахсларга тақдим этиш мумкин;
    3. қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича фош этилишини талаб қилади.
  • 24.6
    Қуйидаги ҳолларда Тизим Иштирокчиларининг махфийлиги ва хавфсизлиги бузилмаган ҳисобланади:
    1. ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа ваколатли давлат идораларининг қонуний талаблари бўйича
      махфий ахборотни тақдим этиш.
  • 24.7
    Иштирокчи Тизим Оператори Иштирокчи ўзининг маълумотларини учинчи шахсларга берган, қасддан
    ўзининг Шахсий кабинетига кириш имконини бериш ёки мазкур Иштирокчининг бошқа махфийликни
    бузганлиқ ҳолатларида Иштирокчи олдида жавобгар эмаслигини тан олади.
  • 24.8
    Мижоз унга тақдим этилган коднинг фаоллиги йўқолган тақдирда мумкин бўлган оқибатлари учун Тизим
    Оператори жавобгар ҳисобланмаслигини тан олади.
  • 24.9
    Иштирокчи унинг розилигисиз амалга оширилган ҳар қандай амалиёт тўғрисида зудлик билан Тизим
    Операторини хабардор қилишга мажбур (Тизим Операторининг Фойдаланувчиларини қўллаб-қувватлаш
    Хизматига мурожаат қилиш ва Тизим Оператори ходими томонидан амалиёт содир бўлган вақтдан бошлаб
    3 соат давомида бундай мурожаатнинг тасдиқланиши). Тегишли хабарнома амалиёт бажарилган вақтдан
    бошлаб 3 соат давомида тақдим этилмаган ва Иштирокчига тегишли хабарнома жўнатилмаган тақдирда
    амалиёт Иштирокчи томонидан амалга оширилган ҳисобланади.
  • 24.10
    Агар Тизим Операторига электрон ҳамёнга учинчи шахснинг кириши ҳолати аниқланиши муносабати
    билан уни блокировкалаш тўғрисида кўрсатма келиб тушса, бироқ блокировкалаш тўғрисида ариза
    берган шахс электрон ҳамённинг эгаси эканлигини исботлай олмаса, Тизим Оператори мазкур электрон
    ҳамён билан боғланган тўлов манбалари орқали ёки улар билан амалга ошириладиган барча
    амалиётларини тўхтатади. Амалиётни тугаллаш ва/ёки бекор қилиш электрон ҳамён эгасининг шахси
    тасдиқлангандан ва ундан амалиётни тугатиш ва/ёки бекор қилиш тўғрисида кўрсатма олганидан сўнг
    амалга оширилади.
  • 24.11
    Тизим Оператори Мижознинг шахсий кабинети, электрон ҳамёнини Қоидаларда кўрсатилган ҳолларда ва
    Мижоз билан келишган ҳолда, шунингдек, Мижознинг сўровномаси билан блокировкалаб қўйиши мумкин.
  • 24.12
    Томонлар аутентификация маълумотларини Иштирокчининг шахсий кабинети, электрон ҳамёнига кириш
    ҳуқуқини тасдиқлашда зарур ва етарли шарти ҳисобланган қўлда ёзилган имзонинг аналоги сифатида
    эътироф этадилар.
  • 24.13
    Уч маротаба пароль нотўғри киритилганда иловага кириш 1 дақиқага блокланади, киришга уриниш
    амалга оширилган ўн маротаба IP манзилга нотўғри паролнинг терилиши натижасида 24 соатга
    блокланади. Манзилларнинг блокланиши Мижоз Тизимнинг Фойдаланувчиларни Қўллаб-қувватлаш
    Хизматига мурожаати ва унинг шахси аниқланганидан сўнг ечилади.
  • 24.14
    Мижоз томонидан товламачилик ҳаракатлари содир эталганда ва/ёки шундай ҳаракатларга шубҳа
    уйғонганда, банка карталари Эмитентининг сўровномаси билан Тизим Оператори ҳеч қандай
    чекловларсиз Мижозларнинг бундай ҳаракатлари ва Тизимдаги фаоллиги бўйича ахборотни тегишли
    Эмитентларга бериш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзида
    сақлаб қолади.

25. ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРНИ БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ

  • 25.1
    Таваккалчиликларни бошқариш усуллари ташкилотнинг биринчи раҳбари томонидан тасдиқланган
    «Таваккалчиликларни бошқариш тизими» ички ҳужжати билан белгиланади.

26. ТИЗИМНИНГ УЗЛУКСИЗ ИШЛАШИНИ ВА ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

  • 26.1
    Оператор профилактик ишлар ўтказилишидан ташқари «A-Pay» электрон пуллар Тизимининг узлуксиз
    24/7/365 (кунига 24 соат, ҳафтасига 7 кун, йилда 365 кун) режимда ишлашини таъминлайди.
  • 26.2
    Оператор ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситалари ва усулларини, унга Тизимдаги фаолияти
    давомида маълум бўлган ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ мажбурий ҳимояланиши
    лозим бўлган шахсий маълумотлар ва бошқа ахборотларнинг ҳимояланишини таъминлайди.
  • 26.3
    Тизим Иштирокчилари алмашинуви Тизимда амалга ошириладиган ёки Тизим Иштирокчиларига Тизимда
    фойдаланишларида фойдаланадиган ахборотлар ва ҳужжатларнинг хавфсизилиги ва ҳимояси бўйича,
    шунингдек, товламачиликни аниқлаш (олдини олиш) ва жиноий йўллар билан олинган даромадларни
    қонунийлаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича барча зарур чора-тадбирларни
    кўриш мажбуриятини олади.
  • 26.4
    Тизимда қўлланиладиган ҳимоянинг техник воситаларини ҳам ҳисоблаганда дастурий- таъминот
    воситаларига рухсатсиз киришнинг олдини олишга қаратилган воситалар ва чоралар қонунчиликда
    белгиланган талабларга мувофиқ ахборотни ҳимоя қилиш ҳамда унинг махфийлигини сақлаш даражасини
    таъминлаши лозим. Тизим Иштирокчилари махфийликни сақлаш, рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш
    ва учинчи шахсларнинг идентификация маълумотларига рухсатсиз киришларидан ҳимоя қилиш бўйича
    барча чораларни кўриш мажбуриятини оладилар.
  • 26.5
    Иштирокчи томонидан муаллифлифликдан ўтган маълумотлар йўқотилган тақдирда Оператор Иштирокчига
    унинг томонидан Оператор ўрнатган шакл бўйича тегишли аризани бериш йўли билан электрон ҳамёнга
    киришини тиклаш имконини тақдим этади. Бунда электрон пулларнинг идентификацияланмаган Эгаси –
    жисмоний шахс электрон ҳамёнига киришни тиклаш учун Оператор томонидан ўрнатилган шаклда ариза
    беради, шунингдек, кириш тикланадиган электрон ҳамён эгаси эканлиги ва фойдаланиши учун
    далилларни тақдим этади (масалан, ҳамёндан фойдаланган ҳолда амалга оширилган сўнгги амалиётлар
    рўйхатини тақдим этиш, уяли алоқа оператори билан шартномани тақдим этган ҳолда), бунда
    кўрсатилган далилларнинг ишончлигиги Операторнинг мутлақо хоҳишига кўра аниқланади.

27. ЭЛЕКТРОН ХАБАРЛАРНИ АЛМАШИШ

  • 27.1
    Эмитент, Оператор, Агентлар ва Мерчантлар ўртасида электрон хабарларни алмашиш Оператор
    томонидан ўрнатилган маълумот узатиш шаклида Тизимда олиб борилади. Тизимда электрон хабарлар
    билан алмашинув тартиби Оператор томонидан белгиланади.
  • 27.2
    Оператор электрон хабарларнинг аутентификация тартибини ишлаб чиқади ва унга риоя этилишини
    назорат қилади.
  • 27.3
    Электрон хабарлар давлат тилида ёзилади. Бошқа тиллардан фойдаланиш имконияти Оператор томонидан
    белгиланади.
  • 27.4
    Электрон хабарлар шаклланган ва узатилганда Тизим Иштирокчилари улар ўртасидаги шартномаларда
    ўрнатилган рухсатсиз тўловлардан ҳимоялаш ҳаракатларининг тартибига риоя қиладилар.
  • 27.5
    Оператор, Эмитентлар, Агентлар юборилган ва қабул қилинган электрон хабарларнинг ишчи
    муносабатлар тугатилган вақтдан бошлаб камида 5 (беш) йил давомида сақланишини таъминлайди.

28. ТИЗИМ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ МАСЪУЛИЯТИ:

  • 28.1
    Эмитентлар Тизим Иштирокчилари олдида Электрон пулларни чиқариш ва сўндириш бўйича ўзлари олган
    мажбуриятлари доирасида Тизим Иштирокчилари томонидан Электрон пулларни Чиқариш ва Сўндириш учун
    жавобгар бўладилар.

29. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

  • 29.1
    Оператор ва/ёки Эмитент агар Электрон пул Эгасининг тегишли кўрсатмасини бажариш Ўзбекистон
    Республикаси қонунчилиги, Қоидалар ва Тизим Иштирокчилари ўртасида тузилган шартномаларнинг
    талаблари бузилишига олиб келса, у ҳолда Электрон пуллар билан амалиётлар ўтказилишини тўхтатади
    ёки рад қилади.
  • 29.2
    Оператор Электрон пуллар билан амалиётлар ўтказилиши тўхтатилганлиги/рад этилганлиги тўғрисида
    зудлик билан Электрон пуллар Эгасини унга рад этилиш сабаби кўрсатилган электрон ҳабарни жўнатиш
    йўли билан хабардор қилади.
  • 29.3
    Тизим Иштирокчилари юзага келган барча масалалар бўйича Операторнинг Қўллаб- қувватлаш хизматига
    алоқа телефонлари ва Оператор ёки Эмитентнинг интернет ресурсида жойлашган электрон манзилларига
    мурожаат қилишлари мумкин.
  • 29.4
    Тизим Иштирокчилари ўртасида Тизимда иштирок этиш ва Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда тўлов
    ҳамда бошқа амалиётларни амалга ошириш билан боғлиқ эътирозлар қонунчилик, мазкур Қоидалар ва
    улар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ ҳал қилинади. Тизим Иштирокчилари даъволари
    Иштирокчилар олдидаги мажбуриятларга мувофиқ Операторга ёки Эмитентга юборилади.
  • 29.5
    Оператор ёки Эмитент томонидан Иштирокчиларнинг Тизимда иштирок этиши ва Электрон пуллар билан
    амалиётларни олиб бориши билан боғлиқ даъволарини кўриб чиқиш тартиби:
  • 29.6
    Даъвода қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
    1. жисмоний шахслар учун – исм, фамилия, отасининг исми, электрон ҳамён рақами, электрон
      манзили, жавоб юборилиши керак бўлган яшаш жойидаги рўйхатдан ўтиш манзили, жисмоний
      шахс имзоси (агар даъво ёзма тарзда юборилган бўлса), алоқа учун телефон рақами,
      шунингдек, мурожаатни тасдиқловчи мавзу, моҳият ва ҳолатлар;
    2. юридик шахслар учун – номланиши, юридик манзил, электрон ҳамён рақами, шунингдек,
      ёзишмаларни юбориш учун почта манзили, ишончнома бўйича раҳбар ёки шахснинг имзоси (агар
      даъво ёзма тарзда юборилган бўлса), алоқа учун телефон рақами, даъво тузилган сана ва
      манзил; мурожаатни тасдиқловчи мавзу, моҳият ва ҳолатлар.
  • 29.7
    Ариза берувчи даъво аризасида илова қилаётган зарур ҳужжатларнинг нусхаларини (тўлов қоғози,
    тўлов қоғозидан кўчирма, квитанция ва чеклар) ҳам бирга тақдим этади.
  • 29.8
    Оператор даъвони кўриб чиқади ва Иштирокчининг тегишли даъвоси қабул қилинган кундан бошлаб 5
    (беш) календар куни ичида даъвогар томонидан кўрсатилган манзил/электрон манзилга даъвога жавоб
    юборади.
  • 29.9
    Агар даъво асосли деб топилган бўлса, аниқланган камчиликлар Оператор томонидан оқилона муддат
    ичида бартараф этилиши керак.
  • 29.10
    Тизим Иштирокчилари баҳсли муаммоларни холис кўриб чиқиш учун ўзаро келишув асосида Оператор
    иштирокида эксперт комиссияларини тузиши мумкин. Эксперт комиссиялари
    аниқ баҳсни кўриб чиқиш учун тузилади. Эксперт комиссиясининг йиғилиш вақти ҳақида Иштирокчилар
    – манфаатдор томонлар Оператор томонидан ўз вақтида (2 (икки) иш кунидан кам бўлган муддатда)
    хабардор қилиниши шарт. Комиссия ишларининг натижалари эксперт хулосаси шаклида
    расмийлаштирилади. Эксперт хулосасида Томонларнинг қабул қилинган қарорни бажариш муддатлари,
    комиссия қарорини бажариш билан боғлиқ мажбуриятларни тақсимлаш (зарурат туғилганда – Томонлар
    ўртасида моддий харажатларни тақмислаш тартиби) кўрсатилиши шарт.
  • 29.11
    Эътирозни кўриб чиқиш рад этилганда ёки баҳсни суд иштирокисиз ҳал қилиш имкони бўлмаган
    тақдирда Иштирокчи ўзининг қонуний ҳуқуқлари қа манфаатларини ҳимоя қилинишини сўраб Тошкент
    шаҳрининг иқтисодий масалалар бўйича туманлараро судига мурожаат қилишга ҳақлидир.

30. МАЗКУР ҚОИДАЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТАРТИБИ.

  • 30.1
    Оператор Тизим доирасида хизматларидан фойдаланишда қабул қилинган ўзгаришларни Тизимнинг
    интернет ресурсида у кучга киргунига қадар 15 (ўн беш) календар кун ичида чоп этиш мажбурияти
    билан мазкур Қоидалар ва Тарифларни ўзгартириш ва/ёки тўлдириш ҳуқуқига эга бўлади.
  • 30.2
    Қоидалар, Тарифларга ўзгартиришлар ва/ёки қўшимчалар янги таҳрирдаги Қоидалар, Тарифларни
    тасдиқлаш йўли билан ҳам, Қоидалар, Тарифларга ўзгартиришлар ва/ёки қўшимчаларга матн тайёрлаш
    йўли билан ҳам киритилиши мумкин.
  • 30.3
    Оператор ўзининг интернет ресурсида Қоидалар, Тарифларга киритилган ўзгартиришлар ва/ ёки
    қўшимчалар тўғрисидаги тегишли ахборотни жойлаштириш йўли билан Иштирокчиларни хабардор қилади.
  • 30.4
    Иштирокчи Қоидалар, Тарифларга ўзгартиришлар ва/ёки қўшимчалар билан рози бўлмаган тақдирда
    ўзидаги мавжуд Электрон пулларни ўчириб (тўлаб) ва Тизимдаги электрон ҳамёнини ёпиб, келгусида
    Тизимдан фойдаланишдан бош тортишга ҳақли ҳисобланади.
  • 30.5
    Қоидалар, Тарифларга киритилган ҳар қандай ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар кучга кирганидан сўнг
    Тизимдан келгусида фойдаланиш Иштирокчиларнинг бундай ўзгартириш/ тўлдиришларга розилигини
    англатади.
  • 30.6
    Ўзгаришларнинг кучга кириш муддати агар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига
    ўзгартиришлар киритилгудек бўлса, қисқариши ва ижро этиш зарурлиги ҳамда Тизим фаолиятини
    амалдаги қонунчиликка ва (ёки) қонунчиликка киритилган ўзгартиришларнинг талабларига
    мувофиқлаштириш лозим бўлади.

31. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР

  • 31.1
    Оператор Эмитентга уларнинг ўртасида тузилган шартномада белгиланган тартиб ва муддатларда
    Эмитент томонидан чиқарилган электрон пулларни сотиш, ишлатиш ва тўлаш бўйича зарур
    маълумотларни тақдим этади.
  • 31.2
    Тизим иштирокчилари қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммаларига оладилар:
    1. «A-Pay» Тизими орқали ноқонуний бўлган молиявий амалиётларни, ноқонуний
      савдони, жиноий йўл билан қўлга киритилган даромадларни легаллаштириш (ювиш),
      терроризм/экстремизмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуроллари тарқалишини
      молиялаштиришни амалга оширмаслик;
    2. ноқонуний савдо қилиш, ноқонуний молиявий амалиётлар, жиноий йўл билан қўлга киритилган
      даромадларни легаллаштириш (ювиш) га, ва терроризм/экстремизмни молиялаштириш, оммавий
      қирғин қуроллари тарқатилишини молиялаштиришга йўналтирган амалиётларнинг олдини олиш;
    3. Электрон пуллар эгаси «A-Pay» Тизимидан ноқонуний фойда олиш ёки даромадларни яширишга
      қаратилган амалиётларни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас. Электрон
      пуллар эгаси тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказмасдан ёки рўйхатдан ўтказиш
      қоидаларини бузган ҳолда, ёки лицензия талабларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий
      жавобгарликка тортилиш тўғрисидаги маълумотлардан хабардор ҳисобланади.
  • 31.3
    Мазкур Қоидаларда тартибга солинмаган масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва тузилган
    шартномаларда белгиланган тартибда ҳал қилинади.
  • 31.4
    Тизим Иштирокчилари мазкур Қоидаларнинг барча бандлари, Тизим Тарифлари билан танишиб
    чиққанликлари, ва барча шартларни тўлиқ тушунганликларини, шунингдек ҳеч қандай истисноларсиз
    уларни қабул қилишларини тасдиқлайдилар.
  • 31.5
    Иштирокчилар Операторлар ва бошқа иштирокчилар томонидан шахсий маълумотлар,
    яъни Иштирокчиларга тегишли бўлган электрон, қоғоз ва (ёки) бошқа моддий ташувчида қайд этилган
    шахсий маълумотларни йиғиш ҳамда ишлов беришга ўзларининг сўзсиз ва қайтарилмас розиликларини
    тақдим этади. Шахсий маълумотларни йиғиш ва унга ишлов бериш қуйидаги маълумотларни чекламаган
    ҳолда Тизимда назарда тутилган тўловлар, ўтказмалар ва бошқа амалиётларни, Эмитент ва/ёки
    Тизимнинг бошқа Иштирокчилари томонидан маркетинг коммуникацияларини бажариш, шунингдек, бошқа
    зарур ҳолларда Тизим фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида шахсий
    маълумлотларни йиғиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлик киритиш (янгилаш, ўзгартириш),
    тарқатиш, блокировкалаш, йўқ қилишни амалга оширилишини англатади.
  • 31.6
    Тизим Иштирокчилари Операторга маълумотларни, шу жумладан, шахсий маълумотларни, Тизим
    Иштирокчиларига хабарларни, шу жумладан, реклама кўринишидаги хабарларни, мобил телефон
    рақамига, Электрон ҳамённи ва Тизимнинг сайти ва/ёки мобил иловасида Иштирокчини рўйхатдан
    ўтказиш вақтида электрон почта манзилларини топширишга розилик беради.

ТЎЛОВ ТАШКИЛОТИ
«CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY
AND INNOVATION» АЖ.
«A-Pay» ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАР
ТИЗИМИ ОПЕРАТОРИ.

100090, Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани,
А. Қаҳҳор к., 1а-уй
СТИР 306 344 019
ҳ/р: 2020 8000 0050 6594 4001
«HAMKORBANK» АТБ
Банк СТИРи: 200 242 936
ФАА: 00083 ИФУТ: 58290
Тел: (+99855) 500 11 10