1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
- 1.1«APS бонуси» бонус Дастури «A-Pay» Электрон пул Тизимидан фойдаланувчи
Мижозларни рағбатлантириш ва мукофотлаш мақсадида ташкил этилган ҳамда Тизим
Фойдаланувчиларининг фаоллигини оширишга йўналтирилган. - 1.2«APS бонуси» бонус Дастурининг ушбу қоидалари (бундан кейин матнда – Қоидалар, Дастур)
Мижозларнинг ундаги иштирокининг умумий шартлари ва тартибини белгилайди. «APS
бонуси» бонус Дастури Электрон пулларни ишлатган ҳолда «A-Pay» Электрон пуллари
Тизимидан (бундан кейин матнда – Тизим) тўловлар, ўтказмалар ва бошқа операцияларни
амалга ошириш мақсадида фойдаланувчи Мижозлар-жисмоний шахсларга мўлжалланган. - 1.3Мижозларнинг «APS бонуси» бонус Дастури (бундан кейин матнда – Дастур)га кириши ушбу
бонус Дастурининг Қоидалари кўринишида тақдим этилаётган Оммавий оферта йўли билан
амалга оширилади. Қоидалар «CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY AND INNOVATION»
АЖ – «A-Pay» Электрон пуллар Тизими Оператори (бундай кейин матнда – Оператор, Тизим
Оператори) (юридик манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 9-тор кўча,
1А-уй/СТИР 306 344 019 /ИФУК 58290) бундан кейин матнда – Оператор, Тизим Оператори)
нинг Мижознинг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси меъёрларига мувофиқ
Дастурда (оммавий офертада) қатнашишига шартнома тузиш учун расмий оммавий таклифи
ҳисобланади. - 1.4Оператор ўзининг қуйидаги манзилдаги расмий https://a-pay.uz сайти ва (ёки) мобил
иловаси орқали ушбу Дастурнинг долзарб версиясини жойлаштиради ва Мижозни Тизим
Оператори ва/ёки мобил илова воситасида ушбу Дастурга қўшилиш имконини ташкил этади. - 1.5Шартнома Мижоз томонидан Дастур Қоидаларида назарда тутилган ва қўшилиш шартларида
барча шартларни ҳеч қандай истисносиз ва чекловларсиз қабул қилишни англатувчи
ҳаракатлар содир этилган вақтдан бошлаб тузилган ҳисобланади ва кучга киради. - 1.6Мижоз акцептни амалга ошира туриб, ушбу Шартноманинг шартларига рози бўлади ва уларни
қабул қилади ҳамда Дастур Иштирокчисига айланади. Ушбу Шартнома Мижоз томонидан
акцепт амалга оширилган вақтдан бошлаб тузилган ҳисобланади ва унинг қиймати ёзма
шаклда тузилган ҳужжатга тенгдир. - 1.7Оферта акцепти Мижоз томонидан ҳар қандай конклюдент ҳаракатлари билан: «A-Pay»
Электрон пуллар Тизимида рўйхатдан ўтиш, СМС кодни киритиш, биринчи транзакцияни олиб
бориш орқали амалга оширилади. - 1.8Қоидаларда назарда тутилган конклюдент ҳаракатларни амалга ошира туриб, Иштирокчи
шу тариқа Дастур Қоидаларининг тўлиқ матни ва Қоидаларда кўрсатилган ҳужжатлар билан
танишиб чиққанлигини, Қоидаларнинг шартлари ва тартибларини тўлиқ қабул қилганини,
уларга розилигини ва риоя қилишини тасдиқлайди. - 1.9Дастур доимий равишда жорий этилади, бироқ Тизим Оператори бир томонлама тартибда
«APS бонуси» бонус Дастурига ўзгартириш киритиш, тўлдириш ва/ёки Бонус Дастурини бекор
қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. - 1.10Дастурда иштирок этиш ихтиёрий ва бепул ҳисобланади. Оператор Дастур Иштирокчисини
маркетинг акцияларини жойлаштириш қоидалари ва шартлари тўғрисида расмий интернет
ресурслари ва/ёки мобил иловаларида, шунингдек, Иштирокчи маълумот олиши мумкин
бўлган бошқа усуллар билан хабардор қилади. - 1.11«APS бонуси» бонус Дастури Тизим Оператори томонидан бир томонлама тартибда
ахборотни расмий сайтда ва мобил иловасида жойлаштириш йўли билан ўзгартирилиши ёки
тўлдирилиши мумкин. Агар жойлаштиришда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, янги
шартлар улар чоп этилган вақтдан бошлаб кучга киради.
2. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР
- 2.1«APS бонуси» бонус Дастури – Оператор ва Ҳамкорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида биргаликда амалга ошириладиган, Мижозларнинг товарларни, хизматларни
сотиб олишдаги, Қоидаларда белгиланган асослар бўйича Иштирокчиларга Баллар
ҳисобланишини назарда тутувчи «A-Pay» Электрон пул Тизимидан фойдаланган ҳолда
фаоллигини оширишга қаратилган дастурдир. - 2.2.
Қоидалар – https://a-pay.uz манзили бўйича Интернет тармоғида ва/ёки бошқа мобил
иловасида жойлаштирилган, маркетинг кампанияларининг Тизим Оператори томонидан
олиб бориладиган Бонусларни ҳисоблаш, ёпиш (ўчириш) ва тиклаш тартибини белгилаш
жараёнидаги оммавий оферта ҳисобланувчи ҳақиқий ҳужжат. - 2.3
Дастур Иштирокчиси (Иштирокчи) – «A-Pay» Электрон пуллар Тизимида қайд этиш
тартибидан ўтган, электрон ҳамёнга кириш ҳуқуқи очилган ва Дастурда Қоидаларда баён
этилган шартлар асосида қатнашувчи Мижоз. - 2.4APS бонус – A-pay» Электрон пуллар Тизимининг Оператори томонидан Дастур доирасида
Иштирокчининг бонус ҳисобига ҳисобланадиган ва ундан фойдаланган тақдирида
Мукофот олиш ҳуқуқини берувчи шартли (виртуал) бирлик. APS бонуслар тўлов воситаси
ҳисобланмайди ва бундай бўлиши ҳам мумкин эмас, улар пул ҳам, қимматли қоғоз ҳам эмас,
уларни нақд пулга айлантириш ёки мерос бўйича топшириш ҳам мумкин эмас. - 2.5APS бонусининг ҳисобланиши – Иштирокчи томонидан Дастур ва/ёки Акция қоидаларида
назарда тутилган тартибда амалга оширган Операциялари ва/ёки бошқа ҳаракатлари
натижасида унинг Бонус ҳисоб рақамидаги Бонусларининг кўпайишига олиб келадиган
жараён. - 2.6APS бонусини қўллаш – бу шундай жараён бўлиб, унинг натижасида Дастур Иштирокчисининг
ташаббуси билан Пештахтада тақдим этилган Товарлар, хизматларни сотиб олишда,
шунингдек, Акцияларда иштирок этиш мақсадларида Иштирокчининг Бонус ҳисоб
рақамидаги APS бонуслари миқдорининг камайиши юз беради. - 2.7Ҳамкор – Оператор билан шартнома тузувчи, Оператор билан биргаликда Иштирокчилар
томонидан товарлар, хизматлар эвазига, жумладан, Акция доирасида APS бонусларини
мукофот тарзида олиш ва/ёки фойдаланиш имконияти Дастурини амалга оширадиган юридик
шахс (мерчант). - 2.8Акция – Дастур доирасида Оператор ва/ёки Ҳамкор томонидан «A-Pay» Электрон пул
Тизимидаги фаолликни ошириш, Иштирокчиларнинг Оператор, Ҳамкорнинг маҳсулотларига
нисбатан ишончини шакллантириш ва оширишга қаратилган оммавий оферта шароитида ўтказиладиган
Иштирокчига мукофот тақдим этишдан иборат бўлган маркетинг тадбири. - 2.9Акция транзакциялари – Дастур шартлари бўйича ва/ёки тегишли Маркетинг акцияларининг
шартларига кўра Бонусларни ҳисоблашни назарда тутувчи Транзакциялар (ёки
Иштирокчининг бошқа ҳаракатлари/воқеалар). - 2.10Мукофотлаш (Рағбатлантириш) – рағбатлантириш шакли, Қоидалар ва/ёки Акция доирасида
тақдим этилган Иштирокчиларга ҳақ тўлаш. - 2.11Бонус дастурини суиистеъмол қилиш – Иштирокчининг товарлар, хизматларни сотиб
олмасдан туриб, шахсий истеъмоли мақсадларида, ёхуд ноқонуний йўл билан қўлга
киритилган маблағлар ҳисобига транзакцияни амалга ошириш орқали, ёки нотўғри ахборот
(маълумот)ни тақдим этиш йўли билан амалга оширилган транзакциялар тўғрисидаги, ёхуд
Иштирокчи томонидан Дастур ва/ёки Акция доирасида тақдим этиладиган қандайдир
имтиёзлар ва мукофотларни қўлга киритишга қаратилган, максимал миқдорда APS
бонусларини йиғишга қаратилган Дастур Қоидалари ва/ёки Маркетинг акциялари.
3. БОНУСЛАРНИ ҲИСОБЛАШ
ВА ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ
- 3.1
«APS бонус» бонус Дастури Иштирокчи томонидан APS бонусларини (бундан кейин матнда
– APS) ҳисоблаш кўринишида рағбатлантиришни қўлга киритиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ушбу Бонус Дастурини татбиқ этиш шартлари Тизим Оператори томонидан белгиланади. - 3.2
Оператор Қоидаларда ва маркетинг акциялари шартларида назарда тутилган операциялар
бўйича APSни ҳисобга олиш, детализация ва фойдаланишни амалга оширади. - 3.3
APS пул маблағи ҳисобланмайди, уни нақд пул қилиш ёки пул маблағига алмаштириш мумкин эмас. - 3.4
APSнинг ҳисобини юритиш ва ҳисоблаш мақсадларида «A-Pay» Электрон пуллар Тизимида
амалга оширилган операциялар, шунингдек, ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ
келувчи бошқа ҳаракатлар ва/ёки воқеалар инобатга олинади. - 3.5
Иштирокчига тақдим этилган APS фақат ушбу Дастурнинг Қоидаларига мувофиқ фойдаланилиши мумкин. - 3.6
APSдан фойдаланиш Қоидаларда белгиланган Бонус Дастурининг чекловчи шартларига риоя
қилинган ҳолда амалга оширилади. - 3.7
APS ўтказилмайди ва бошқа Иштирокчига ўтказилиши мумкин эмас. - 3.8365 (уч юз олтмиш беш) кун мобайнида ҳаракат бўлмаганда ва/ёки Тизимдаги электрон ҳамён
ёпилганда Иштирокчининг APS қолдиғи сўзсиз ва шубҳасиз тартибда бекор қилиниши лозим
ва барча ҳисобланган бонуслар нолга қайтарилади. - 3.9APS миқдори «A-Pay» Электрон пул Тизимида олиб борилган операциянинг фоизи сифатида
ва APS ҳисоблаш шартларига мувофиқ белгиланган нисбатда ҳисобланади. APS миқдори
яхлитланмайди ва вергулдан сўнг икки касрга ёзилиши лозим. - 3.10
Ҳисобланган APS миқдори APS бонусларни ҳисоблаш Шартлари ва Аксия Шартларига мувофиқ ҳисобланади. - 3.11
Ҳисобланган ва/ёки фойдаланилган APS миқдорини юритиш Қоидаларга мувофиқ, махсус
ҳисобда олиб борилади. Оператор ҳисоб-китобни олиб боради ва маълумотни Иштирокчига
беради. Дастур Иштирокчиси ўз электрон ҳамёнини мустақил равишда ва/ёки Оператор
орқали, ва/ёки А-Pay Агенти орқали тўлдирганида, бонусли APSлар ҳисобга ёзилишининг
максимал чегараси бир ойда 400 000 (тўрт юз минг) APSни ташкил қилади. Бонусли APSлар
миқдори максимал ойлик чегарага етганида, бонусли APSларни Оператор томонидан
ҳисобга ёзиш кейинги календарь ойга қадар тўхтатилади. - 3.12
Оператор томонидан Иштирокчининг розилигисиз электрон ҳамёндан фойдаланишга
уринишлар тўғрисидаги маълумотлар олинган ёки аниқланган, Оператор томонидан
Иштирокчи дастурининг суиистеъмол қилиниши тўғрисида маълумотлар олинган ёки
аниқланган ҳолларда APS ҳисобланиши амалга оширилмайди (агар алоҳида Акцияларнинг
қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса). - 3.13
APS ҳисобланганидан сўнг Иштирокчи Қоидаларда ва/ёки Акция қоидаларида ўрнатилган
тартибда бонуслардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади. - 3.14Дастур Иштирокчиси унинг махсус ҳисоб рақамида маълумот акс этган APSдан фақат
Оператор Пештахтасида жойлаштирилган Товарлар, хизматларни сотиб олиш ва Иштирокчи
томонидан уларга буюртма бериш санасида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Иштирокчи
Пештахтадаги буюртмага кириш мумкин бўлган APS бонусларда Товарлар, хизматларнинг
рўйхати ва қиймати ҳақида Операторнинг Сайтидан ва/ёки мобил иловасидан билиб олиши
мумкин. Пештахтадаги Товарлар, хизматларни олиш рўйхати ва шартларини Оператор бир
томонлама тартибда ўзгартириши мумкин. - 3.15Пештахтадаги ҳар бир Товар, хизмат APSнинг тегишли миқдорига тенг бўлган ўз қийматига эга.
- 3.16Оператор ва/ёки Ҳамкорлар томонидан Пештахтада тақдим этиладиган Товар, хизматлар
Иштирокчи томонидан фақат тўпланган APSлар ҳисобига сотиб олиниши мумкин. Агар APS
миқдори Иштирокчининг махсус ҳисоб рақамида Товар, хизматларни сотиб олиш учун етарли
бўлмаса, Иштирокчи уларни сотиб олиш имконига эга бўлмайди. - 3.17APSни қўлга киритиш учун Иштирокчи «A-Pay» Электрон пул Тизимида ўзига ва ўз
манфаатларига қаратилган ҳаракатларни амалга ошириши шарт, Тизимдаги операциялар
ва транзакциялар Иштирокчининг шахсий транзакциялари бўлиши лозим. Иштирокчига
бошқаларнинг манфаатлари йўлида ҳар қандай операциялар, транзакциялар олиб бориш
тақиқланади. Оператор томонидан унга ва/ёки Ҳамкорга турли кўринишдаги ва даражадаги
моддий, маънавий ва бошқа зарар етказувчи оқибатларга олиб келувчи товламачилик, ёлғон
ва бошқа найранглар сифатида баҳоланган ҳаракатлар аниқланган тақдирда, Иштирокчининг
Қоидаларга мос келмайдиган ва максимал миқдордаги APS олишга қаратилган ҳаракатлари
фош қилинган ҳолларда аввал ҳисобланган ва ўтказилган APSлар Иштирокчини олдиндан
огоҳлантирмаган ҳолда бекор қилиниши ёки тузатилиши лозим бўлади.
4. ОПЕРАТОР ПЕШТАХТАСИДАГИ
ТОВАРЛАР, ХИЗМАТЛАРГА
БУЮРТМАЛАРНИ
РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
- 4.1
Дастур Иштирокчиси томонидан Пештахтада жойлаштирилган товарга буюртмани
расмийлаштириш Шахсий кабинетдан ва/ёки мобил иловадан фойдаланган ҳолда амалга
оширилади. Фойдаланиш мумкин бўлган APS миқдори шахсий кабинет ва/ёки мобил иловадан
фойдаланишга ҳам мумкин бўлади. Пештахтадан Товар, хизматларга буюртма
беришда махсус ҳисоб рақамнинг баланси Товар, хизматларга буюртма бериш учун зарур
бўлган APS миқдорига қараб камаяди. - 4.2
Шахсий кабинет ва/ёки мобил илова орқали Товар, хизматларга буюртмани
расмийлаштиришда APSдан фойдаланиш учун Иштирокчи «A-Pay» Электрон пул Тизимининг
идентикацияланган мижози бўлиши лозим, Пештахтадан Товар, хизматларни танлаши ва ўз
буюртмасини тасдиқлаши зарур. - 4.3
Иштирокчи томонидан Товар, хизматларга буюртманинг тасдиқланиши унинг APSдан
Қоидаларда кўрсатилган тартибда фойдаланиш ваколати ҳисобланади. Оператор ва/ёки
Ҳамкор Иштирокчига у сотиб олган Товарни ўтказишга қаратилган ҳаракатлар мажмуини
амалга оширадилар, жумладан, Товарни етказиб бериш тўғрисидаги масалага аниқлик
киритиш учун Иштирокчи билан боғланишлари мумкин. Агар Иштирокчининг айби билан
етказиб бериш амалга оширилмаган бўлса, у ҳолда Товарни такроран етказиб бериш
шартлари ва имконияти Иштирокчи ҳамда Оператор/Ҳамкор билан қўшимча равишда
келишиб олинади. Бундай ҳолларда Товарни такроран етказиб бериш харажатлари
Иштирокчи зиммасига юкланади. - 4.4
Иштирокчи томонидан Пештахтадан сотиб олинган Товар, хизматлар Оператор ва/ёки Ҳамкорга қайтарилмайди. - 4.5
Товарни, хизматларни Иштирокчи жойлашган (турган) ҳудудга қадар етказиб бериш
Операторнинг мажбуриятига кирмайди. Товарни етказиб бериш қиймати Операторнинг
хоҳишига кўра қўшимча равишда кўрсатилиши мумкин.
5. ИШТИРОКЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА
МАЖБУРИЯТЛАРИ
- 5.1
Иштирокчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: - 5.1.1
Интернет тармоғига кириш учун мустақил равишда тўлов қилиш (шахсий пул маблағлари
ҳисобига) ва Дастурда қатнашиш учун талаб қилинадиган бошқа харажатларни ўз
зиммасига олиб, бу Дастурнинг текинлигига ва унда қатнашишга таъсир кўрсатмайди. - 5.1.2
Дастурда қатнашиш доирасида ҳар қандай бошқа сабаблар билан Операторга ёлғон,
ноаниқ, тўқилган, нотўғри, сохта ёки ишончсиз маълумотларни тақдим этмаслик; - 5.1.3
Қандайдир ноқонуний ёки инсофсизларча ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида
Оператор ва/ёки Ҳамкорлар томонидан Дастурни жорий этишда қўлланиладиган
дастурий таъминотнинг дастлабки кодидан нусха кўчириш, қисмларга ажратиш ёки
бошқа йўл билан қўлга киритишга уринмаслик; - 5.1.4
Моддий ва бошқа фойдалар олишга, Дастур Иштирокчиларига зарар, хусусан, моддий
зарар етказишга қаратилган, шунингдек, «A-Pay» Электрон пул Тизимининг ишлашига
салбий таъсир кўрсатишга қодир ноқонуний ва рухсат этилмаган ҳаракатларни
(жумладан, турли хил техник усулларни қўллаган ҳолда) содир этмаслик; - 5.1.5
Операторга APSнинг хато ўтказилиши ҳолати тўғрисида хабар бериш ва унинг
қайтарилишига тўсқинлик қилмаслик; - 5.1.6
Дастурдан товламачилик ва Операторга ва/ёки Ҳамкорга зарар етказиши мумкин бўлган
бошқа сабабларда фойдаланмаслик; - 5.1.7
Мустақил равишда ва ҳар куни Оператор томонидан Оператор сайтида ва/ёки мобил
иловасида жойлаштирилаётган ахборот билан, жумладан, Қоидаларга киритилган
ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида маълумот олиш мақсадида танишиб бориш; - 5.1.8
Операторнинг талаби бўйича унга Оператор томонидан сўралган тегишли талабнома
жўнатилган санадан бошлаб 1-иш кунидан кечикмаган ҳолда ахборот ва ҳужжатларни
тақдим этиш. - 5.2Иштирокчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- 5.2.1
Акция транзакциялари, операцияларни амалга оширишда APS олиш; - 5.2.2
Қоида шартларида белгиланган чекловларни инобатга олган ҳолда APSдан тўлиқ ёки
қисман фойдаланишни амалга ошириш; - 5.2.3
Ҳисобланган APSдан норози бўлган ҳолларда транзакция, операциялар содир
этилганидан сўнг 5 календарь куни давомида Операторга кўриб чиқиш учун ёзма ариза
жўнатиш; - 5.2.4
Исталган вақтда суддан ташқари бир томонлама тартибда дастурда қатнашишдан
бош тортиш шулар жумласидандир. Бунинг учун Операторга қатнашишни тўхтатиш
тўғрисида хабарнома жўнатиш зарур. Операторнинг Иштирокчидан хабарнома
олган вақтидан бошлаб Дастурда қатнашиши тўхтаган ҳисобланади. Оператор APS
ҳисобланишини тўхтатади ва Иштирокчининг махсус ҳисобида аввал тўпланган барча
APSни баҳссиз ва келишувсиз тартибда бекор қилади. Иштирокчи бекор қилинган
APSнинг қандайдир эквивалентини олиш ҳуқуқига эга эмас. Шу билан бирга, Дастурда
қатнашиши тўхтаган санага қадар Иштирокчи APSдан фойдаланган ҳолда Пештахтадан
Товар, хизматлар сотиб олиш учун буюртмани расмийлаштирган бўлса ҳам Товар
Иштирокчига топширилмайди, Иштирокчининг Дастурда қатнашиши тўхтаганлиги
муносабати билан хизматлар кўрсатилмайди. Дастурда қатнашишнинг тўхтатилиши
Иштирокчининг Дастурда қатнашиш давридаги Қоидаларнинг бузилиши билан боғлиқ
мажбуриятларидан ташқари унинг ва Операторнинг дастур доирасидаги бошқа
мажбуриятлари ҳам тугашига олиб келади. - 5.3Иштирокчи ўзининг Ҳисобга олиш қайдларининг назорати сақланиши учун масъул
ҳисобланади ва Ҳисобга олиш қайдларига ҳар қандай учинчи шахсларнинг кирмаслигини,
шунингдек, ҳар қандай учинчи шахслар томонидан Иштирокчининг Ҳисобга олиш қайдларига
нисбатан ҳаракатлар содир этилмаслигини таъминлайди. Авторизацияланганидан сўнг Ҳисоб
қайдларига нисбатан содир этилган ҳар қандай ҳаракатлар Иштирокчи томонидан шахсан
амалга оширилган деб эътироф этилади.
6. ОПЕРАТОРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА
МАЖБУРИЯТЛАРИ
- 6.1
Операторнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: - 6.1.1
Мижозларга APSни ҳисоблаш шартларига мувофиқ ҳисоблаш; - 6.1.2
Иштирокчиларга Қоидаларнинг барча шартларига риоя қилган ҳолда тўпланган APS
сарф қилишини таъминлаш; - 6.1.3
Акция транзакцияси, операциялар содир этилганидан сўнг 5 (беш) календарь куни
давомида Иштирокчидан техник сабабларга кўра ҳисобланмаган APSни ўтказиш билан
боғлиқ аризасини кўриб чиқишга қабул қилиш; - 6.1.4
Қоидалар, Низомларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, шунингдек, Бонус
Дастурини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинганда Операторнинг расмий сайти ва/ёки
мобиль иловасида тегишли ахборотни жойлаштириш. - 6.2
Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга: - 6.2.1
Ўз хоҳишига кўра Операторнинг фикрига бўйича APSни ҳисоблаш, фойдаланиш, ёпиш
(ўчириш) учун зарур бўлган, шунингдек, Дастурда қатнашиш билан боғлиқ бошқа
мақсадлар учун Иштирокчидан ҳар қандай ахборот ва ҳужжатларни сўраб олиш; - 6.2.2
Иштирокчи томонидан сўралган ахборотлар ва ҳужжатлар тақдим этилгунига қадар APS
ҳисобланишини ва/ёки улардан фойдаланиш имкониятини тўхтатиб туриш; - 6.2.3
Иштирокчи томонидан сўралган ахборотлар ва ҳужжатлар Қоидаларда назарда
тутилган муддатда тақдим этилмаган ҳолда APS ҳисобланишини, улардан фойдаланиш
имкониятини рад этиш; - 6.2.4
APS ҳисоблаш ва фойдаланиш билан боғлиқ зиддиятли вазиятлар юзага келганда
Иштирокчи томонидан ёзма аризада кўрсатилган маълумотлар текширувини амалга
ошириш; - 6.2.5
Иштирокчига APS ўтказиш ва ҳисобдан чиқариш бўйича операциялар олиб боришни рад
этиш, шунингдек, аввал ҳисобланган APSни: транзакциялар ўтказилишини тасдиқловчи
электрон ҳужжатни йўқлигида, транзакция Иштирокчи томонидан олиб борилганлигига
шубҳа туғилганда, Иштирокчи олиб борган операция Қоидалар ёки мазкур операцияни
амалга ошириш бўйича Оператор томонидан белгиланган тартибга зид келса, операция
ўтказиш учун APSдан фойдаланиш учун етарли миқдорда бонуслар мавжуд бўлмаганида,
Бонус Дастури Иштирокчилари ва Тизим ишига зарар етказишга қаратилган турли хил
техник усулларни қўллаган ҳолда содир этилган рухсатсиз ёки қонунга зид ҳаракатлар
амалга оширилган тақдирда қайтариб олиши (бекор қилиши, нолга тушириши); - 6.2.6
Қоидаларга ўзгартиришлар, қўшимчалар (хусусан, янги таҳрирларни белгилаш),
шу жумладан, Қоидаларга иловаларни киритиш. Бонус Дастури Иштирокчиларини
хабардор қилиш Оператор томонидан Қоидаларга киритилган ўзгартиришлар
тўғрисидаги тегишли маълумотларни Операторнинг веб-сайтида ва/ёки мобил
иловасида эълон қилиш йўли билан ёки Иштирокчига маълумотни олиш ва
Оператордан келганлигини аниқлаш имконини берадиган бошқа усул билан амалга
оширилади. Агар эълон қилишда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, ўзгартиришлар,
қўшимчалар улар эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. - 6.2.7
Операторнинг веб-сайтида ва/ёки мобил иловасида тегишли маълумотни эълон қилиш
орқали ёки Иштирокчига маълумот олиш ҳамда уни Оператордан келганлигини аниқлаш
имконини берадиган бошқа усул билан Бонус дастури Иштирокчиларини хабардор
қилган ҳолда Бонус Дастурини ёпиш. Оператор Дастурни тугатиш тўғрисида хабар
берган пайтдан бошлаб Иштирокчилар Пештахтада Товарлар, хизматларни олиш
учун буюртмаларни қолдиришга ҳақли емас, Бонус Дастури тегишли маълумотлар эълон қилинган пайтдан бошлаб ёпиқ ҳисобланади; - 6.2.8
Aгар Бонус Дастурини суиистеъмол қилинишида шубҳа туғилган ҳолларда Иштирокчига
APS ҳисоблашни ҳамда бонуслар сарфланишини тўхтатиш; - 6.2.9
Нотўғри ҳисобланган, техник носозлик, шунингдек, Иштирокчи томонидан товарлар/
хизматлар учун тўлов бекор қилинганда ва ушбу Қоидаларда назарда тутилган бошқа
ҳолларда APS балансини тўғрилаш; - 6.2.10
Бир томонлама, суддан ташқари тартибда Иштирокчининг махсус ҳисобини
блокировкалаш, аввал ҳисобланган APSни бекор қилиш ва агар Иштирокчи: - 6.2.10.1
Қоидаларнинг шартларини бузса ва/ёки уларга риоя қилмаса; - 6.2.10.2
Қоидаларда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ўзига берилган ҳуқуқ ва
имкониятларни суиистеъмол қилса, шунингдек, ноқонуний ҳаракат қилса; - 6.2.10.3
Тадбиркорлик фаолиятини бажаришга қаратилган операцияларни амалга ошириш
мақсадида Дастурдан фойдаланса; - 6.2.10.4
Операторга нотўғри ва/ёки чалғитувчи маълумотларни тақдим этса; - 6.2.11
Акцияларда иштирок этиш мақсадида Ҳамкорларни жалб этса; - 6.2.12
Қўшимча APS ҳисобланадиган ва бошқа Рағбатлантиришлар т ақдим этиладиган
Акциялар ўтказса; - 6.2.13
APS ҳисоблаш ва ёпиш (ҳисобдан чиқариш) шартларини белгиласа, улардан
фойдаланиш лимитини ва бошқа чекловларини белгиласа, Иштирокчини Дастур
иштирокчилари таркибидан чиқариб ташлаш (Дастурда иштирок этишни тўхтатиш); - 6.2.14
Қуйидаги ҳолларда Иштирокчининг махсус ҳисобидан APSни бир томонлама бекор
қилиш: нотўғри ҳисоблаш; Иштирокчининг махсус ҳисоб рақамига ҳисобланган кундан
бошлаб, 365 (уч юз олтмиш беш) календарь кун ичида APSдан фойдаланмаслик; махсус
ҳисобдаги балансда ўзгартиришларнинг ва «A-Pay» электрон пуллар Тизимидан сўнгги
Операция/махсус ҳисобдаги баланс ўзгариши санасидан бошлаб олти ой мобайнида
фойдаланилган Операцияларнинг йўқлиги (илгари тўпланган APS тўлиқ бекор
қилинади), Дастурда иштирок этишни тугатиш; Оператор томонидан маълумот олиш
ёки Иштирокчи томонидан Дастурни суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш. Aгар
махсус ҳисоб варағидаги APS сони Қоидаларга мувофиқ бекор қилиниши лозим бўлган
маблағдан кам бўлса, Оператор APSнинг зарур миқдорини улар Иштирокчининг махсус
ҳисобварағида тўпланганда ҳисобдан чиқаради. - 6.2.15
Иштирокчи Оператор томонидан фирибгарлик, ёлғон ёки бошқа манипуляция деб
эътироф этилган, Оператор учун турли хил ва даражадаги моддий, маънавий ва бошқа
зарарли оқибатларга олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир
этган ёки содир этмоқчи бўлган ҳолларда Дастурда огоҳлантиришсиз иштирок этишни
рад этиш (фақат Дастур доирасида Иштирокчига берилган ҳуқуқларни суиистеъмол
қилишга қаратилган). Ҳуқуқларни суиистеъмол қилиш деганда Иштирокчининг
Қоидаларга мос келмайдиган ва APSнинг максимал миқдорини олишга қаратилган
ноқонуний ҳаракатлари тушунилади. Бундай ҳолларда илгари ҳисобланган ва
ўтказилган APS бекор қилиниши ёки тўғриланиши лозим. - 6.2.16
Иштирокчини олдиндан огоҳлантирмасдан APS тўплаш, фойдаланиш эҳтимолини
вақтинча тўхтатиб, профилактика ишларини олиб бориш; - 6.2.17
Иштирокчининг розилигисиз ўз мажбуриятларини бажариш учун учинчи шахсларни жалб қилиш; - 6.2.18
Иштирокчини қўшимча огоҳлантирмасдан туриб Пештахтадаги товарлар, хизматлар,
товарлар, хизматлар номини тўлдириш ва чиқариб ташлаш. - 6.3
Оператор ўз хоҳишига кўра қоидабузарлик даражасидан келиб чиқиб, қоидабузарлик илк бор
аниқланганда Иштирокчига огоҳлантириш қўллашга ҳақлидир. - 6.4
Оператор томонидан Иштирокчининг Дастурда қатнашишини Қоидаларда белгиланган
тартибда бекор қилиниши Иштирокчи APSини сўзсиз ва муддатсиз бекор қилинишига,
APSдан фойдаланган ҳолда Товар, хизматларни олиш имконининг мумкин эмаслигига ҳамда
Оператор ва/ёки Ҳамкорнинг Дастур доирасида Иштирокчи олдидаги мажбуриятини
бекор қилинишига олиб келади. Тегишли Иштирокчининг Дастурдаги иштироки APS бекор
қилингандан кейин тугатилган ҳисобланади. Оператор Қоидаларда назарда тутилган
асосларга кўра Дастурдаги иштироки тугатилган тақдирда Иштирокчининг Дастурда қайта
иштирок этишини рад этишга ҳақли. - 6.5
Aгар Оператор Иштирокчининг ўлими ёки уни бедарак йўқолган ёки ўлган деб эътироф
этиш тўғрисидаги маълумотни олган ҳолларда ҳам Иштирокчининг Дастурда иштирок этиши
тўхтатилади. Бу Иштирокчи APSнинг бекор қилиниши, Оператор Пештахтасидаги Товар,
хизматларга буюртма беришнинг имкони йўқлиги ва Операторнинг Дастур доирасида
Иштирокчи олдидаги мажбуриятлари бекор қилинишига олиб келади. - 6.6
Оператор қуйидагилар учун жавобгар эмас: - 6.6.1Tизимдан фойдаланиш ёки Дастурда иштирок этиш билан боғлиқ ҳолда Иштирокчига
етказилган ҳар қандай моддий ва маънавий зарар; - 6.6.2Сабабларидан қатъи назар, Тизимнинг ишлашидаги техник носозликлар ва тизимнинг
узлуксиз ишлашини, шу жумладан APSни ҳисоблаш, ундан фойдаланишнинг узлуксиз
имкониятини кафолатламайди; - 6.6.3Учинчи шахсларнинг Иштирокчининг Ҳисобга олиш рақамига кириши, унда учинчи
шахслар томонидан амалга оширилган ҳар қандай ҳаракатлар; - 6.6.4Операторнинг APSни ҳисоблаш, фойдаланиш, ечиб олишни рад этиши, Иштирокчининг
Дастурдаги иштирокини тугатишнинг ҳар қандай оқибатлари; - 6.6.5Иштирокчининг ҳақиқий иродаси ва Иштирокчининг APSдан фойдаланиш тўғрисидаги
буйруғининг мазмуни ўртасидаги номувофиқлик, Дастурда иштирок этишни тугатиш; - 6.6.6Иштирокчи томонидан Дастурда иштирок этиш пайтида Қурилманинг ўзгартириш
туфайли дастурий таъминот хусусиятлари билан боғлиқ оқибатлари; - 6.6.7Дастур Қоидаларига мувофиқ сотиб олинган товарлар, хизматлар Иштирокчи
томонидан олинганидан кейин буюртмани бажариш муддати учун жавобгар эмас. - 6.6.8Aгар товарлар Операторга ҳам, Ҳамкорга ҳам тегишли бўлса, товарнинг сифати, бутлиги
ва бошқа камчиликлари. Оператор Иштирокчи томонидан танланган товарларнинг
Оператор ва/ёки Ҳамкорнинг омборида йўқлиги учун жавобгар эмас. - 6.6.9«A-Pay» Электрон пул Тизимида юзага келиши мумкин бўлган техник ва технологик хатолар.
- 6.7Операторнинг Қоидаларни бузганлик учун Иштирокчи олдидаги жавобгарлиги APSни
ҳисоблаш билан боғлиқ ҳар қандай даъво – Иштирокчининг махсус ҳисобига бонусларнинг
тегишли миқдорини ҳисоблаш билан чекланади. - 6.8Иштирокчи томонидан Қоидалар бузилган тақдирда Операторнинг ҳаракатсизлиги
Операторни кейинчалик унинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун тегишли ҳаракатларни
амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди, шунингдек, Операторнинг бундай
қоидабузарлик ҳамда кейинчалик шу ёки шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликлар содир этилиши
билан боғлиқ ҳуқуқларидан воз кечишни англатмайди.
7. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ
- 7.1Иштирокчининг ҳисобланган APSга эътирозлари бўлган тақдирда Иштирокчи APS
ҳисобланиши амалга оширилмаган акция транзакцияси, операциялар бўлиб ўтган вақтдан
бошлаб 5 (беш) календарь куни давомида тегишли аризани ёзма шаклда Оператор
манзилига жўнатишга ҳақлидир. Aгар кўрсатилган муддат ичида Оператор ҳисобланган
APSга эътирозлар олмаса, бонуслар қолдиғи тасдиқланган ҳисобланади ва кейинчалик
Иштирокчининг даъволари кўриб чиқилмайди ва қаноатлантирилмайди. - 7.2Дастурда иштирок этиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун Иштирокчи Алоқа-
марказига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. - 7.3Оператор ва Иштирокчи ўртасидаги «APS бонус» Бонус Дастури Қоидалари бўйича барча
низолар ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал қилинади. Aгар низолар ва
келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, низо
Оператор жойлашган жойдаги суд органларига кўриб чиқиш учун юборилади.
ШAХСИЙ МAЪЛУМОТЛAРНИ ҚAЙТA
ИШЛАШГА ВA РЕКЛAМA, AХБОРОТ
ХAБAРЛAРИНИ ОЛИШГA РОЗИЛИК
- 8.1Дастур Иштирокчиси бўлиш орқали Иштирокчи ушбу Дастурда иштирок этиш шартларига розилик билдиради.
- 8.2Иштирокчи қуйидаги шахсий маълумотларни ўз ичига олган, шахсий маълумотларини қайта
ишлашга, шу жумладан, йиғиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, (аниқлаштириш, янгилаш,
ўзгартириш), фойдаланиш, эгасизлаштириш, блокировка қилиш, йўқ қилишга розилик
берса-да, лекин қуйидаги шахсий маълумотлар билан чекланмайди: Дастур Иштирокчисини
аниқлаш, APS бонусларини тўплаш ва улардан фойдаланишни ҳисобга олиш тартибини
таъминлаш, буюртмаларни етказиб бериш, реклама, ахборот хабарларини тарқатиш (ҳар
қандай алоқа каналлари орқали, жумладан, почта, SMS, электрон почта, телефон, мобил
илова, бошқа алоқа воситалари орқали ўтказилаётган акциялар ва махсус таклифлар)
мақсадида фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, манзили, алоқа телефон
рақами, электрон почта манзили. - 8.3Иштирокчи унинг шахсий маълумотлари шахсий маълумотларга ишлов бериш мақсадларига
мос келадиган, шу жумладан, автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ёки
бундай воситалардан фойдаланмасдан қайта ишланишига рози бўлади. Шунингдек, розилик
шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ жавоб беришига ва
Оператор томонидан қабул қилинганлигини тасдиқлашга имкон беришига ўз розилигини
билдиради. - 8.4Розилик Иштирокчи томонидан Дастурнинг тўлиқ амал қилиш муддати учун берилади. Шу
билан бирга, Иштирокчи ушбу розиликнинг бекор қилиниши унинг Дастурдаги иштирокини
автоматик равишда тўхтатиши, APS бонуслари бекор қилиниши ва бу улардан фойдалана
олмасликни англатиши, шунингдек, Иштирокчи Тизимдан ва Дастурдан қайта фойдаланишга
қарор қилган тақдирда шахсий маълумотларни қайта ишлашга қайтадан розилик бериши
кераклиги ҳақида хабардор қилинади ва такроран ўз розилигини билдиради. - 8.5Иштирокчи Оператор унинг Шахсий маълумотларини учинчи шахсларга, Ҳамкорларга,
шу жумладан, трансчегаравий узатиш орқали ўтказиш ҳуқуқига эга эканлигидан хабардор
(Тизим Иштирокчилари томонидан фойдаланиш учун, Дастурда иштирок этишни таъминлаш,
Товарларни рўйхатдан ўтказиш ва етказиб бериш, шунингдек, Иштирокчига хизмат
кўрсатганлик учун рағбат олиш, Иштирокчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш имкониятини таъминлаш, шартномаларни бажариш ва бошқа мақсадларда) қилинади.
9. БОШҚА ШАРТЛАР
- 9.1Дастурда иштирок этиш учун тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли Иштирокчи ва
Оператор ўртасидаги Дастурда иштирок этиш билан боғлиқ муносабатларга Ўзбекистон
Республикаси қонунчилигида назарда тутилган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
бўйича қоидалар қўлланилиши мумкин эмас. - 9.2Оператор Қоидаларга ўзгартиришлар киритиш (шу жумладан, янги таҳрирларни белгилаш),
хусусан, Қоидаларга Иловалар киритиш ҳуқуқига эга. Маркетинг акциялари эълон қилинган
кундан ва/ёки Оператор томонидан белгиланган санадан бошлаб кучга киради. Кўрсатилган
маълумотлар Операторнинг расмий веб-сайтлари ва/ёки мобил иловаларида жойлаштириш
(чоп этиш) орқали Бонус дастури иштирокчилари эътиборига ҳавола этилади. Иштирокчининг
эълон қилинган маълумотлар билан танишиш вақти Иштирокчи учун маълумот мавжуд бўлган
вақт ҳисобланади. - 9.3Иштирокчи Оператор томонидан веб-сайтда ва/ёки мобил иловада жойлаштирилган
маълумотлар билан мустақил равишда, шу жумладан, Қоидаларга киритилган ўзгартириш ва
қўшимчалар тўғрисида маълумот олиш учун Операторга мурожаат қилиш орқали танишиши
шарт. - 9.4Қоидаларга улар кучга кирган пайтдан бошлаб ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар
Қоидаларга қўшилган бонус Дастурининг барча Иштирокчиларига, шу жумладан, Қоидаларга
ўзгартиришлар кучга киргунга қадар қўшилганларга нисбатан татбиқ этилади. - 9.5Иштирокчининг бонус Дастуридан воз кечишининг йўқлиги Иштирокчининг Қоидаларнинг
янги таҳририга рози экинлигини англатади. Оператор томонидан тасдиқланган Қоидаларга
рози бўлмаган тақдирда Иштирокчи Дастурда иштирок этишни рад этишга ҳақли. - 9.6Дастурда иштирок этиш, шу жумладан, APS ҳисоблаш ва ундан фойдаланиш фақат Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида ва Дастурнинг амал қилиш муддати ичидагина амалга оширилиши
мумкин. - 9.7Оператор ўз хоҳишига кўра APS тўплаш чегаралари ва муддатларини, APS ни ўтказиш ва
Мукофотни олиш учун махсус ҳисобда сақланиши керак бўлган минимал APS миқдорини
ва бошқа шартларни белгилайди. Қайд этилган маълумотлар Операторнинг расмий веб-
сайтлари ва/ёки мобил иловаларида жойлаштирилади. - 9.8Aгар APS махсус ҳисоб рақамига ҳисобланган кундан бошлаб 365 (уч юз олтмиш беш) кун
ичида Иштирокчи APS бонусларидан фойдаланмаган бўлса, улар автоматик равишда махсус
ҳисобдан келгусида Иштирокчи томонидан ундан фойдаланиш ҳуқуқисиз ечиб олинади. - 9.9«APS бонус» Бонус Дастурига тегишли барча саволлар бўйича Иштирокчилар Операторнинг
Call-марказига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин: +998 (55) 500-11-10 - 9.10Aгар у ёки бу сабабларга кўра Қоидаларнинг бир ёки бир нечта тартиблари ҳақиқий эмас ёки
юридик кучга эга эмас, деб эътироф этилиши Қоиданинг қолган тартиблари ҳақиқийлигига
ёки қўлланилишига таъсир қилмайди. - 9.11«APS бонус» Бонус Дастурига қўшилиш орқали Иштирокчи мазкур Қоидаларга тўлиқ рози бўлади.
«CENTER FOR DIGITAL TECHNOLOGY
AND INNOVATION» АЖ ТЎЛОВ ТАШКИЛОТИ
«A-PAY» ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАР
ТИЗИМИ ОПЕРАТОРИ:
100090, Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани,
А. Қаҳҳор к., 1а-уй
СТИР 306 344 019
ҳ/р: 2020 8000 0050 6594 4001
«HAMKORBANK» АТБ
Банк СТИРи: 200 242 936
ФАА: 00083 ИФУТ: 58290
Тел: (+99855) 500 11 10