Ҳар бир одам умрида ҳеч бўлмаганда бир марта пул йиғишига тўғри келган.
Кимдир янги телефон сотиб олиш учун, кимдир хонадон сотиб олиш, бошқалар бемуҳтож кексалик учун пул йиғишни хоҳлайди.
Мақсадлар ҳар хил бўлиши мумкин, лекин биз қуйида келтирадиган маслаҳатлар ҳаммабопдир!
1-лайфхак.
Пулларни тартибга келтиринг – харажатлар ва даромадлар ҳисобини юритинг.
Пулларингиз қаерга кетаётганини тушунишингиз зарур.
2-лайфхак.
Дўконга фақат тўқ ҳолда ва харидлар рўйхати билан боринг!
Бизни ҳар томондан том маънода “Мени сотиб ол!” деб қичқираётган реклама қуршаб олган.
Совуққон бўлинг ва тайёрлаб қўйилган рўйхат бўйича ҳаракатланинг.
3-лайфхак.
Молиявий ёстиқ.
Ўз келажагингиз ҳақида қайғуринг – даромадлардан “Қора кунга” белгиланган фоиз ажратиб боринг.
Оила аъзоларингиздан кимдир ёки ўзингиз қай бир пайтда оғир касал бўлиб қолишингизни ҳеч қачон билмайсиз.
4-лайфхак.
Ишлаб топганингизга қараганда камроқ сарфланг.
Харажатлар ва даромадлар ўртасида мувозанат сақланг, шунда даромадлар харажатларга қараганда тезроқ кўпаяди.
5-лайфхак.
Ўзингизда бўлмаган пулларни сарфламанг.
Тўлашга қурбингиз етмаган нарсани сотиб олманг, акс ҳолда молиявий ўрага тушиб қоласиз.
Катта зарурият бўлмаса, кредитлар олманг!
Яхшиси, ўзингизга керак бўлган суммани қайси йўл билан ишлаб топишингиз мумкинлиги ҳақида бош қотиринг.
6-лайфхак.
Янги имкониятлар изланг.
Ҳар ойда ўз даромадингизни оширишнинг 10 та усулини ўйлаб топинг.
Сизга янги даромад манбаларини топишга ёрдам берадиган имкониятларни излашга чоғланинг.
7-лайфхак.
Молиявий саводхонлик.
Ўзингизнинг пул билан муомала қилиш кўникмангизни ривожлантиринг, оширинг: китоблар, мақолалар ўқинг, экспертлар билан маслаҳатлашинг.
8-лайфхак.
Ижобий фикрлаш.
Салбий кўрсатмалар, масалан: “пул одамни бузади”, “катта пуллар катта меҳнат билан қўлга киритилади ” – булар йўлингиздаги тўсиқлардир.
Гапларингизга эътиборли бўлинг, зарарли иборалар ва сиз пул ҳақида эшитаётган салбий нарсаларни илдизи билан суғуриб ташланг – уларни ижобий оҳангда қайта ифодаланг, масалан, “мен осон ва зўриқмасдан бойлик тўплайман”.
9-лайфхак.
Ўзингизга ёққан иш билан шуғулланинг.
Агар сиз ўз ишингизни чин дилдан яхши кўрсангиз, албатта муваффақиятга эришасиз.
Профессионаллик ва фидойилик молиявий мустақил бўлишингизга ёрдам беради.
10-лайфхак.
Сармоя киритинг!
Мақсадга эга бўлиш ва йиғиш яхши.
Сармоя киритиш эса — ундан ҳам яхши.
Узоқ муддат йиғадиган пулларингизни инфляция доим еб бораверади.
Сармоя киритиш усуллари ва вариантларини ўрганинг, маслаҳат сўраб, профессионалларга мурожаат қилинг.
Охирида яна бир лайфхак:
Пуллариингизни назорат қилиш ва уларни хавфсиз сақлашда сизга A-Pay ёрдам беради!
Иловани юклаб олинг, рўйхатдан ўтинг, универсал картага буюртма беринг ва кўрпача остидаги яширин хазина жойингизни унутинг — A-Pay билан Сизнинг пулларингиз хавфсизликда.
Шунингдек, товарлар ва хизматларга А-Рау электрон ҳамёнидан пул тўланг ва 2% кешбэк олинг!
A-Pay билан янги усулда пул тўланг, ўтказинг, йиғинг!