Янги йил яқинлашиб қолди!
Кўп пул сарфламай, қарздор бўлмасдан, яқинларингиз учун ажойиб совғалар олиш осон иш эмас албатта.
Яқинларингизга совға олиш учун пулингизни қизғанаётгандек кўринишни хоҳламаганингиз учун ҳам харажатлар ботқоғига ботиб қолишингиз мумкин.
Бу эса молиявий йўқотишларга олиб келади ва сизнинг бюджетингизга таъсир қилади.
Биз сиз учун барча яқинларингизга совға олиш ва пулингизни тежаб қолиш учун 6 та маслаҳат тўпладик.
1.Бюджетингизни кўриб чиқинг ва ўзингиз учун чегаралар ўрнатинг.
Дўконларга боришдан олдин, қанча пулингизни совғаларга сарфлашингиз мумкинлигини ҳисоблаб кўринг. Совға сотиб оладиган ҳар бир яқинингиз учун маълум бир миқдорни белгиланг.
Совғалар бериш жуда ҳам ёқимли, лекин совғанинг нархи сиз учун қимматлик қилса, унинг ўрнига бошқа бирор нарса қидириб кўринг, агар хоҳласангиз оила аъзойингиз ёки бирор дўстингиз билан умумий совға беришга келишиб олинг.
2.Рўйхат тузинг.
Совға беришни хоҳлаган инсонларингиз рўйхатини тузинг. Ҳеч қачон «Мен ҳаммага совға беришга мажбурман» деб ўйламанг! Биринчи ўринда сиз учун энг яқин ва муҳим бўлган инсонлар исмини ёзинг. Кейин эса, пул ортиб қолса, яна кимларга совға бериш мумкинлигини ёзиб чиқинг. Ҳар бир исм олдига, рўйхатдаги барча одамлар учун олдиндан белгиланган пулни ажратиб, унга қанча сарфлашингиз мумкинлигини ёзинг.
Ҳар бир яқинингиз учун совға миқдори ҳақида аниқ тўхтамга келганингиздан кейин эса, қандай совғаларни хоҳлаётганингиз ва сотиб олишингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг.
Агар сизда дўстларингиз ёки ҳамкасбларингиз кўп бўлса, Телеграм ботда «Махфий Санта» ўйинини ўйнашингиз мумкин. Бу совғаларни тежашга ёрдам беради: сиз бутун жамоа учун эмас, балки фақат битта одам учун совға сотиб оласиз.
3.Декабрь тугашини кутиб ўтирманг!
Ёдингизда тутинг: байрам қанчалик яқин бўлса, сизга ёқадиган совға сотувда бўлиши эҳтимоли ҳам шунчалик паст бўлади, чунки сиз совға сотиб олиши керак бўлган ягона инсон эмассиз 🙂
4.Совғаларни ўз қўлингиз билан ясанг.
Сиз оддийгина мазали ширинлик пиширишингиз, шарф тўқишингиз, тақинчоқ ясашингиз ёки юзни парвариш қилиш учун маҳсулотлар тайёрлашингиз мумкин. Мисол учун: скраб, совун ёки лаб учун бальзам.
5.Ёрдам ва унутилмас туйғуларни совға қилинг!
Оилангизга беришингиз мумкин бўлган энг яхши совғалардан бири бу — улар билан ўтказаётган вақтингиз ва ёдда қоларли хотираларни яратишингиздир! Яқинларингиз сиз берган совғаларни эсдан чиқаришлари мумкин, лекин сиз совға қилган ҳис-туйғуларни албатта эслаб қоладилар!
6.Чегирма ва акцияларни кузатиб боринг.
Янги йил арафасида доимо ҳар хил турдаги чегирмалар ва акциялар бўлади.
Лекин айнан чегирма туфайли бирор нарсани сотиб олиш фикрингиздан қайтинг!
Бундан ташқари, баъзида чегирмада бўлган маҳсулотлар муддатидан ўтган ёки сифатсиз бўлиши мумкин. Маҳсулотни танлашга чин дилдан ёндашинг, акциялар билан ўзингизни чалғитманг ва режалаштирган совғалар рўйхатидан узоқлашманг.
А-Pay сизга байрам учун тежамкор харидлар қилишга ёрдам беради!
Иловани Google Play орқали юклаб олинг ва Ўзбекистон бўйлаб 30 000 дан ортиқ ҳамкорларимизнинг савдо нуқталарида барча харидлар учун АPS-ҳамёндан тўлаб, 2%дан бошланадиган кэшбэк олинг!
Янги йилга — А-Pay билан қадам ташлаймиз!