Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

A-Pay электрон ҳамёни: у нимага керак бўлиши мумкин?

11 February, 2022

Яқинда Гулзоданинг иш ҳақи картасидан пул ўғирланди.  У ўз маълумотларини фишинг ҳаволаси орқали киритганди.  Яхшиямки,  ўша пайтда картадаги пул миқдори кам эди.  Ҳозир эса Гулзода интернет орқали қилган харидлари учун,  тўловни амалга ошириш ва шу билан бирга ўз маблағини йўқотмаслик ҳақида ўйлаяпти. 

Электрон ҳамёнлар бундай ҳолларда қандай ёрдам бериши мумкинлигини содда қилиб тушунтириб ўтамиз. 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “ЭЛЕКТРОН ПУЛЛАРНИНГ ЧИҚАРИЛИШИ ВА МУОМАЛАДА БЎЛИШИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА”ги қарорига кўра,  электрон ҳамёнлар ҳам банк карталари каби,  электрон тўлов воситаси ҳисобланади.  Бошқача қилиб айтганда,  биз учун одатий бўлган тангалар ва банкноталарни ўрнини босувчи восита ҳисобланади. 

Электрон ҳамёндан фойдаланиб,  нақд пулсиз ва банк ҳисобварағисиз,  пул ўтказмаларини юборишингиз ёки қабул қилишингиз,  товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишингиз мумкин.  Ҳамёнлар ўртасидаги пул ўтказмалари бир зумда амалга оширилади,  бунда кўплаб тизимлар турли валюталарда ўтказмаларни амалга ошириш имконини беради. 

Электрон ҳамёнсиз ҳам тўловлар қила оламанку,  у менга нима учун керак? 

Электрон пуллар бир қанча афзалликларга эга,  айниқса сиз онлайн тўловларни амалга оширган пайтингиз. 

Очиш осон

Электрон ҳамёндан фойдаланиш учун банкда ҳисоб рақам очишнинг кераги йўқ.  Сиз ҳатто уйингиздан чиқишингиз ҳам шарт эмас,  шунчаки дастурни юклаб олиб,  рўйхатдан ўтинг ва ҳамён фойдаланишга тайёр. 

Ҳамён очиш учун пул тўланмайди ва сизга омонат қўйиш мажбуриятини қўйишмайди.  Ҳамёнга техник хизмат кўрсатиш мутлақо бепул.  Электрон ҳамённи очиб, A-Pay картасига буюртма берсангиз,  сиз салом-бонусларига эга бўлишингиз мумкин:  50 000 APS,  дўстларингиз билан баҳам кўринг,  уларни бонус ҳисобингизга Х2 карра қилиб қайтариб олинг ва махсус бонус пештахтасидаги Apple Watch ёки PS 5 ни қўлга киритиш учун APS жамғариб боринг. 

Маблағларингиз хавфсизлиги

Кўпгина хизматлар электрон ҳамёнлардан онлайн тўловларни қабул қилади холос. A-Pay электрон ҳамёни ёрдамида сиз нафақат онлайн харидлар,  балки офлайн харидлар учун ҳам тўловларни амалга оширишингиз ва бутун Ўзбекистон бўйлаб маҳаллий тўловларни амалга оширишингиз мумкин.  Биз аллақачон 17 000 та савдо нуқталарига уландик. 

Сиз интернетда тўловлар учун махсус ҳамён очишингиз ва сотувчига ўтказмани амалга оширишдан олдин,  керакли миқдордаги маблағни ҳамёнга қўйишингиз мумкин.  Бу иш ҳақи картаси билан тўлашдан кўра анча хавфсизроқ.  Сиз карта рақами,  унинг амал қилиш муддати ёки махфий кодини киритишингиз шарт эмас.  Бу дегани,  сиз худди Гулзода каби фишинг ҳаволасига кирсангиз ҳам,  фирибгарлар банк ҳисобингизга дахл қила олмайди. 

Пул ишлаш мумкин бўлган карта

A-Pay картасида сиз барча онлайн харидлар,  тўловлар ва ҳамкорларимиз орқали жойдаги тўловлар учун 2%ли кешбек олишингиз мумкин.  Агар сизда кредит,  иш ҳақи ёки шахсий карталарингиз бўлса ҳам,  электрон ҳамёнингиз учун алоҳида картангиз бўлиши фойдадан холи бўлмайди.  Сиз у билан нафақат интернетда,  балки оддий дўконлар,  ресторанлар ва бошқа муассасаларда ҳам тўловларни амалга оширишингиз,  бонуслар ҳамда нақд пул олишингиз мумкин.  Сиз илова орқали картага буюртма беришингиз мумкин,  бунинг учун рўйхатдан ва идентификациядан ўтишингиз,  картани қабул қилиб олиш усулини ва аниқ манзилни кўрсатишингиз лозим.