Мурожаат турини танланг

Мурожаатингиз учун раҳмат!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Савол, шикоят ёки таклифингизни юборинг

Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

upload_selfie_uz

Мурожаат юборилди!

Мурожаат рақами:
Зарурат туғилганда, мутахассисларимиз сиз билан боғланишади.

Рақамни ўзгартириш учун ариза

upload_selfie_uz

Молиявий чек-ап ўтказамиз

21 July, 2023

Мунтазам равишда кўрикдан ўтиш нафақат саломатлигингиз учун, балки пулларингиз учун ҳам ўта муҳим – бу билан Сиз молиявий ҳолатингизни тўлиқ кўра олишингиз ҳамда молиявий фаровонликка эришиш учун ўз вақтида “даволаниш”га ёзилишингиз мумкин.

Мазкур мақолада биз молиявий “тешик”ларни қандай ёпиш ва ўз пулларингизнинг ҳақиқий хўжайинига айланиш сирларини айтиб берамиз!

Муаммоли зоналарни аниқлаймиз

Йилда бир маротаба молиявий ҳолатни текширувдан ўтказиш мақсадга мувофиқ. Шунинг учун ҳам яқин 12 ойлик тахминий кирим-чиқимларни таҳлил қилиш муҳимдир. 

Асосий даромадларингизни ёзиб чиқинг, масалан:

  • Ойлик маош ва бонуслар, мукофотлар;
  • Қўшимча даромад;
  • Шахсий бизнесдан тушган фойда;
  • Пассив даромадлар (банкдаги фоизлар, сармоялардан ёки савдо/ижарадан тушган маблағлар).

Шунингдек, харажатларнинг тахминий рўйхатини тузинг:

  • Уй-жой учун (ижара, коммунал хизматлар, интернет, мобил алоқа, таъмирлаш, маиший техника харид қилиш);
  • Озиқ-овқат учун (бир оила учун ҳафталик озиқ-овқатлар + енгил тамадди ва кафеда овқатланишнинг ўртача нархи);
  • Қарзлар ва кредитлар;
  • Жамғармалар (келгусига жамғариб бориладиган пуллар);
  • Автомобилга хизмат кўрсатиш;
  • Ўйин-кулги, саёҳат, байрамлар  ташкил этиш ва совғалар учун  тўловлар;
  • Кийим-кечак ва пойабзал харид қилиш;
  • Тиббиёт учун режали харажатлар;
  • Оилага ёрдам, озиқ-овқат маҳсулотлари ва болалар таълими учун пул.

Кейинги қадамлар:

  1. Келгусига қандай жамғармаларни тузишни аниқлаб олинг. Сўнг банкда ҳисоб рақам очинг ва ойлик маошнинг бир қанча фоизини шу ҳисоб рақамида йиғиб боринг.
  2. Маблағнинг маълум қисмини тежаш учун қайси харажатларни олиб ташлаш мумкинлигини таҳлил қилинг.
  3. Агар кредитингиз бўлса, уни тўлашга эътибор қаратиш лозим.
  4. Воз кечиш мумкин бўлган қиммат ва унчалик фойдали бўлмаган активларни таҳлил қилинг: ўта хашамдор машина ва унга хизмат кўрсатиш ҳамда ёқилғи қуйдириш учун харажатлар; сармоя талаб қиладиган, аммо завқ келтирмайдиган дала ҳовли; доимий равишда пулларингизни  ҳавога учирадиган бефойда бизнес ва ҳ.к.
  5. Даромадларни қандай ошириш мумкинлигини ўйлаб кўринг (масалан: юқори маошли ишга ўтиш, қўшимча иш олиш, жамғарманинг бир қисмини омонат ҳисобига қўйиш).

Даромадингизни оширишнинг яна бир усули – А-Pay иловасини юклаб олиш!

APS-ҳамён орқали тўланг ва ҳамкорларимизнинг савдо нуқталарида APS-ҳамён орқали амалга оширилган барча тўловлар учун 2%дан бошланадиган кэшбэк олинг; ҳафталик топшириқларни бажаринг ва бонусларга эга бўлинг!